Ўзбекстон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Халқаро талабларга мос келадиган қонунлар: I. “Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк тўғрисидаги” 1995 йил 21 декабрь II. “Ўзбекистон Республикаси банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги” 1996 йил 25 апр



Download 1,48 Mb.
bet3/4
Sana23.07.2022
Hajmi1,48 Mb.
#844031
1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу Банк иши (2)

Халқаро талабларга мос келадиган қонунлар: I. “Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк тўғрисидаги” 1995 йил 21 декабрь II. “Ўзбекистон Республикаси банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги” 1996 йил 25 апрель.

1996 йил 1-июндан бошлаб, янги кредитлаш механизми жорий қилинди

  • Янги қисқа муддатли кредитлаш механизми бозор иқтисодиётига ўтиш шароитига мос механизм бўлиб, эски ва янги элементлардан иборат эди.

1997 йил апрельда “хусусий тижорат банкларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисида Президент Фармони чиқди.

  • Фармонннинг мақсади-хусусий тижорат банкларига мақом бериш ва уларни ривожлантириш учун имтиёзлар жорий қилиш:

Бу имтиёзлар:

  • Очилгандан кейин 2 йил даромад солиғидан озод қилиш;
  • Минимал устав фонди миқдори 300 минг АҚШ доллари миқдорида белгилаш;
  • Очилгандан кейин 6 ойдан кейин валюта лицензиясини бериш.

Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:

  • Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:
  • юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
  • тўловларни амалга ошириш.
  • Банклар пайдо бўлишининг асоси товар-пул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади.
  • Марказий банк фаолиятининг асосий мақсадлари:
  • нархларнинг;
  • банк тизимининг;
  • тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
  • Марказий банкнинг банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолияти нархларнинг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
  • Фойда олиш Марказий банкнинг мақсади ҳисобланмайди.
  • Марказий банкнинг вазифалари:
  • пул-кредит сиёсатини, шу жумладан валюта сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасида инфляция даражасини мониторинг, таҳлил ва прогноз қилади, тегишли ахборот материалларини ҳамда статистик маълумотларни эълон қилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини, халқаро инвестициявий мавқеини, ташқи қарзини ва захира активларини ўз ичига олган банк, пул-кредит статистикасини, ташқи сектор статистикасини шакллантиришни ҳамда эълон қилишни амалга оширади;
  • ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашга доир тавсияларни ўз ичига олган иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича ахборотни тақдим этади;
  • нақд пул муомаласини ташкил этади;
  • валютани тартибга солишни ва валютани назорат қилишни амалга оширади;
  • валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар мақсадлари учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун валюта курсини мунтазам равишда белгилаб боради;
  • банкларни ва кредит бюроларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
  • банкларнинг, микрокредит ташкилотларининг, ломбардларнинг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг фаолиятини ва қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялайди, шунингдек кредит ташкилотларининг, тўлов ташкилотларининг, тўлов тизимлари операторларининг, валюта биржаларининг, кредит бюроларининг ва банклар гуруҳларининг фаолиятини тартибга солади ҳамда ушбу фаолият устидан назоратни амалга оширади;
  • ҳукуматнинг фискал агенти вазифаларини бажариш учун зарур бўлган банк операцияларини ва бошқа битимларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига биноан амалга оширади;
  • Ўзбекистон Республикасида тўлов тизимлари барқарор ишлашини таъминлаш чораларини кўради;
  • ички назорат қоидаларига ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш тартибига Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотларнинг риоя этиши юзасидан мониторинг ҳамда назоратни амалга оширади;
  • Халқаро валюта фондининг Ўзбекистон Республикаси валютасидаги маблағлари депозитарийси ҳисобланади, операцияларни ва битимларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган операциялар ва битимларни амалга оширади;
  • кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, молиявий хизматларнинг очиқлигини ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш чораларини кўради;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро захираларини (бундан буён матнда халқаро захиралар деб юритилади), шу жумладан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг захираларини бошқаришни, ҳисобга олишни ва сақлашни амалга оширади.
  • Махсус ихтисослашган кредит институтлари (банклар) тижорат банклари фаолиятини тўлдиради ва улар иқтисодиётнинг кам рентабеллик, кам фойдали тармоқларига (қишлоқ хўжалиги, уй-жой қурилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқалар) енгил шароитда кредитлар бериш йўли билан уларнинг фаолиятини рағбатлантириб, ривожлантириб боради.
  • Кредит уюшмаси деб юридик ва жисмоний шахслар томонидан кредитлар бериш мақсадида ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти эътироф этилади. Кредит уюшмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белги-ланган тартибда очишга ҳақлидир.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish