Зиёратнинг шаръий далиллари



Download 19,65 Kb.
bet1/2
Sana25.03.2022
Hajmi19,65 Kb.
#510204
  1   2
Bog'liq
Зиёратнинг шаръий далиллари


Зиёратнинг шаръий далиллари
Ҳазрати Бурайда розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Мен сизларни қабрлар зиёратидан қайтарган эдим. Энди ижозат бердим: зиёрат қилаверингизлар” (Имом Муслим, Имом Термизий, Абу Довуд, Насаий ривоятлари).
Бошқа бир ривоятда Расули акрам соллаллоҳу алаҳи ва саллом жанобимиз айтдилар: “Қабрларни зиёрат қилишни истаган киши зиёрат қилсин. Чунки қабр зиёрати бизга охиратни эслатади” (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривоятлари).
Изоҳ: Исломиятнинг илк йилларида ҳазрати Пайғамбаримиз қабрлар зиёратини тақиқлаган эдилар. Чунки унда баъзи жоҳилия даври одатлари сақланиб турган бўлиб, айрим қабилалар мақтаниш ва ғурурланиш учун ўликларининг қаҳрамонликларини санаб, бақир-чақир қилар, ошкора йиғи-сиғига зўр берар эдилар. Ислом одоби ва ахлоқи, тавҳид ғояси инсонлар қалбига ўрнашгач, қабрлар зиёратига ижозат берилди.
Ҳазрати Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ушбу ҳадиси шариф ривоят қилинади; Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизнинг одати шарифлари, қачон ҳазрати Оиша онамизнинг олдиларига келсалар, кечанинг охирида туриб, Бақиъ қабристонига борар эдилар ва бундай дер эдилар: “Ассалому алайкум, эй мўъминлар диёри! Сизларга ваъда қилинган нарсалар келди. Эрта қиёмат куни кўз олдингизда ҳозир бўлур. Иншоаллоҳ, бизлар ҳам сизларга келиб қўшилурмиз. Ё Аллоҳим! Бақиъ-ул-ғарқод мозорида ётганларни мағфират қил!” (Имом Муслим, Абу Довуд, Насаий, Ибни Можа ривоятлари).
Ҳадислардан хулосалар:

  1. Исломнинг илк даврида қабристонга боғлиқ хунук одатларни бартараф қилиш учун қабрлар зиёрати таъқиқланган эди. Ёмон одатлар тарк этилгач, кейинчалик зиёратга рухсат берилди.

  2. Қабр зиёрати қалбларни юмшатади, инсонга ўлимни ва охиратни эслатади. Шунинг учун ҳар замонда қабрларни зиёрат қилиб туриш, ўлгандан кейин қабрда кечадиганҳолларни ўйлаб, ҳаётни яхши изга солишга, савобли, хайрли ишлар қилишга шошилиш керак.

  3. Зиёрат ўлимни эслатади, дунё муҳаббатини дилдан кетказади, беҳуда мақтаниш ва ғурурланишни тарк этишга сабаб бўлади.

  4. Ўликлар тирикларнинг дуоларидан, садақа ва эҳсонларидан фойда олади. Шу сабабдан қабристондаги ўликлар ҳақида дуолар қилмоқ лозим.

  5. Қабристонда ётганларни эртанги қўшниларимиз деб билмоқ лозим.

  6. Қабристонни фақат кундузи эмас, балки кечаси ҳам зиёрат қилиш мумкин.

Зиёрат ҳақидаги ҳадиси шариф шарҳи


Эркаклар учун қабр зиёрати мустаҳаб, савобли амалдир. Аёллар учун фақатгина ҳазрати Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак равзаларини зиёратқилишга махсус рухсат берилган. “Риёзус-солиҳийн”нинг туркий шарҳидан эса аёллар учун ҳам қабр зиёратининг зарари йўқ, деганлар. Фақат бунда фитндан ҳоли бўлиш, ислом ахлоқи ва интизомига, зиёрат одобига риоя қилиш шарт, очиқ-сочиқ ва ярим яланғоч бўлмаслик керак.
“Аёлларга оид фиқҳий масалалар” китобида эса: “Охиратни эсламоқ учун қабрни зиёрат қилмоқ эркак ва аёлга мандубдир (риводир, савоблидир)” дейилган (289-саҳифа).
“Қабрларни зиёрат қилиш эркак учун жоиз бўлганидек, агар фитна хавфи бўлмаса, охиратни эслаб, ўлимдан ибрат олиш учун аёлларга ҳам жоиз. Агар зиёрат сафар масофасида бўлса, унда, албатта маҳрами бўлиши шарт” (147-саҳифа).
Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу вафот этганларида унинг қабри устига бир катта тош келтириб қўйдилар ва : “Биродарим Усмоннинг қабрини шу орқали таниб оламан”, дедилар. Ушбу ҳадисга биноан қабр учун бирор белги қўйиш мумкин. Қабр тошлари ҳақидаги фатвода ҳам бу қайд этиб ўтилган".
Изоҳ: Бас, ўликнинг сифатларини ноўрин мақтайдиган, уни ҳаддан ортиғ улуғлайдиган ёзув тахталари ёки битик-тошлари қўйиш, айниқса, маййитнинг суратини тасвирлашунинг қабрдан озор чекишига сабаб бўлади. Қабр билиниши учун бирор белги қўйиш мумкин.


Download 19,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish