1-§. Фалсафа нима дегани? А таърифдаги мураккаблик гар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман»


-§. Фалсафанинг асосий хусусиятлари ва вазифалари. Фалсафанинг предмети



Download 45,39 Kb.
bet2/9
Sana22.02.2022
Hajmi45,39 Kb.
#99539
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 мавзу

2-§. Фалсафанинг асосий хусусиятлари ва вазифалари. Фалсафанинг предмети

Фалсафа дунёқараш сифатида
Ҳар қандай фалсафа инсоннинг дунёга нисбатан у ёки бу муносабатини ифодалаб, муайян дунёқарашни шакллантиради. Фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунёқараш ёки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунё - инсон» тизимидир.
Дунёқараш нима? Ҳамма замонларда ҳам инсон олдида унинг атроф муҳитга, бошқа одамларга, ўз-ўзига нисбатан муносабатини белгиловчи саволлар кўндаланг туради. Ҳар биримиз ундай ёки бундай тарзда уларга дуч келамиз. Бизни ўраб турган дунё нимадан ташкил топган? Уни билиб бўладими ва агар билиш мумкин бўлса, қай даражада? Инсонни ўзи нима? У қандай бўлиши керак? Ўлимдан сўнг бизни нима кутади? Дунёни нима бошқаради? Дунёда ёвузлик муқаррарми? Инсон дунёни ўзгартира оладими?
Мана шундай саволларга жавоблардан инсон дунёқараши шаклланади. Дунёқараш - бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар мажмуидир. Дунёқарашнинг асосий масаласи - «Мен» (субъект дунёси) ва «Мен - эмас» (субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунё) ўртасидаги муносабатдир.
Ҳар қандай дунёқараш таркибига: билим, баҳолаш, эътиқод ва ақидалар киради. Дунёқараш турли шаклда мавжуд бўлиши мумкин: кундалик, мифологик, афсонавий, диний, бадиий, фалсафий ва илмий тусдаги тасаввурлар. Дунёқараш шахсий онг ва ижтимоий онг далили тарзида бўлиши мумкин. Масалан, афсонавий дунёқараш тўғрисида гапирганда биз муайян шахснинг олам тўғрисидаги тасаввурлари эмас, балки қадимги замон жамоаси тасаввурлари ҳақида фикр юритамиз. Ёҳуд биз христианлар, мусулмонлар, буддавийлар ва бошқа диний гуруҳлар дунёқараши тўғрисида гапирамиз. Шу боис дунёқараш шахс, ижтимоий гуруҳ (диний, миллий, ёшга оид, жинсий, касбий ва б.), давлат, давлатдан ташқари тузилмалар дунёқараши сифатида ҳам бўлиши мумкин.

Фалсафа назарий тафаккур сифатида
Дунёқарашнинг кундалик, диний-афсонавий ва бадиий турларидан фарқли равишда, фалсафий дунёқараш асосий қоидага мувофиқ назарий шаклда мавжуд бўлади. Фалсафа ўз олдига онгли тарзда муайян муаммоларни қўяди ва уларни маълум тамойиллар асосида махсус жорий қилинган ва ишлаб чиқилган тушунча (категория) ва усуллар орқали ҳал қилади. Фалсафа аввал бошданоқ назарийдир. Бундан ташқари, у умуман тарихий жиҳатдан тафаккурнинг дастлабки шакли ҳисобланади. Фалсафа ўз шаклланишининг бошиданоқ тажриба (амалий билим, амалий малака, ҳаётий кўникма ва анъаналар)дан фарқли ўлароқ, нарсаларни мантиқ ва далил, кундалик тасаввурларга танқидий муносабат, юзаки воқеа-ҳодисаларнинг ички, ташқи нигоҳдан яширин моҳиятини тўғри хулоса, фикр қилиш орқали топишга қаратилган. Қадимги Хитой файласуфлари ўз давридаёқ якуний шаклдаги дао билими (бевосита маълум модда дунёсини билиш) ва асосий сабаб сифатидаги дао (моҳиятни билиш)ни фарқлаганлар. Асосий сабаб сифатидаги даони билиш - якуний шаклдаги даони билиш калитидир: «Ер юзида ибтидо мавжуд ва у Олам онасидир. Онани англашга қачон эришилса, демак унинг болаларини ҳам англаш мумкин бўлади»4.


Download 45,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish