1. Alisher Navoiyning mumtoz poetikaga doir qarashlari aks etgan asarlari


“Majolis un-nafois” asarida Amir Temurning she'riyatga bo'lgan munosabati haqidagi ma'lumotlar



Download 2,2 Mb.
bet15/93
Sana23.07.2022
Hajmi2,2 Mb.
#841031
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93
Bog'liq
barcha javob (1)

24. “Majolis un-nafois” asarida Amir Temurning she'riyatga bo'lgan munosabati haqidagi ma'lumotlar
авоий икки жойда Амир Темур номини ­машҳур ҳукмдорлар қаторида қайд этиб ўтади. “Ҳайрат ул-аброр”нинг 48-бобида оламнинг бақосизлиги, умрнинг ўткинчилиги, олам ­барча учун синов майдони эканлиги ҳақида кутилмаган ташбеҳлар, фавқулодда истиоралар билан сўз юритади.
Шунингдек, “Мажолис ун-нафоис”тазкирасининг темурий ҳукмдорлар ижодига ­бағишланган еттинчи мажлиси Амир Темур ҳақидаги фиқра билан бошланади. Навоий Амир Темурга “мулук шажарларининг бўстони ва салотин гавҳарларининг уммони, ­хоқони жаҳонгири соҳибқирон, яъни Темур Кўрагон”, дея таъриф бериб, бу тавсифлари ­орқали унинг буюк сулолага асос солганлиги, темурий шаҳзодалар, айниқса, ­Султон Ҳусайн ­Бойқаронинг яхши фазилатлари, ­жумладан, шеъриятда табъи нозиклиги “жадди ­бузургвор”ларидан мерос эканлигини ­таъкидлаб ўтади.
Шеърни тушуниш завқи, табъи нозиклик, ўз вақтида жўяли сўз топа олиш салоҳияти шеър ёза олишликдан-да устун фазилат эканлиги ­Соҳибқирон ҳаётидан келтирилган лавҳа ­орқали янада таъсирчанроқ ифода этилган. “Фарҳод ва Ширин” достонида эса шаҳзода Абулфаворис насиҳатига бағишланган бобда шаҳзодани илм ўрганишга даъват этиб, донишманд подшоҳнинг тимсоли бўлмиш Мирзо ­Улуғбекнинг илму фанга бўлган кучли ­иштиёқига асл сабаб – Темурхон авлодидан бўлганлигини нозик ишора қилиб ўтган: Амир Темур ҳаётига боғлиқ яна бир лавҳа “Ҳайрат ул-аброр”нинг 38-бобида ўзининг манзум ифодасини топган. Вафо ҳақидаги мақолатдан кейинги ҳикоят қуйидаги байтлар билан бошланади. Ушбу ҳикоят Амир Темурнинг Ҳиндистонга қилган юриши ҳақида. Ҳиндларнинг қаттиқ қаршилик кўрсатишига қарамай, фотиҳ жаҳонгирга Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, “Чарх адув қалбига солди шикаст”. Жанг майдонида “икки бечора ёр” Темурнинг сипоҳига дуч келади. Аскарларнинг бири шоҳнинг амрини адо этиш учун улар томон от солади. Икки дўст бир-бирининг устига ўзини ташлаб, менинг бошимни кес, дўстимни омон қолдир, деб ёлворади. Қотил ҳар иккисининг ҳам бошини кесмоқчи бўлганида, дўстлар бошини тиғ остига тутиб, олдин мени ўлдир, мен дўстимнинг ўлимини кўришга тоқатим йўқ, деб илтижо қилади. Шу тариқа, бир муддат ўтиб, тўсатдан “ал-омон”(омонлик, кечирим) деган буйруқ келади: Амир Темурнинг исми Навоийнинг энг машҳур асарларидан бири – “Муҳокамат ул-луғатайн”да ҳам эсланади. Унда донишманд шоир араб, форс ва туркий тилларнинг ривожланиш омилларини миллий давлатчилик масаласига боғлаб тушунтиришга ҳаракат қилган. Жумладан, туркий тилнинг шаклланиши ва адабий тил сифатида истеъмолга киришини Амир Темур шахсияти ва фаолиятига боғлаб ёзади: “То мулк араб ва сорт салотинидин турк хонларға интиқол топти, Ҳулогухон замонидин султони соҳибқирон Темур Кўрагон даврониғача турк тили била андоқ шоир пайдо бўлмадиким, таъриф қилғуча асар зоҳир бўлмиш бўлғай. Ва салотиндин ҳам андоқ нима манқул эмаски, биров қошида айтса бўлғай. Аммо Султони соҳибқирон Темур Кўрагон замонидин фарзанди халафи Шоҳрух султоннинг замонининг охиригача турк тили билан шуаро пайдо бўлдилар”. Навоий бу билан миллатнинг маданияти ва маънавий оламининг ривожи учун ўз давлатчилигига эга бўлиши, айни пайтда, ҳар бир миллат ўз давлатчилигини сақлаб қолиши учун ўз тафаккур оламини сақлашига, маънавий оламнинг асосларидан бўлмиш тил ва адабиётини ривожлантириш учун қайғуриши лозимлиги, бу борада Амир Темур ва унинг авлоди ўрнак бўлишини таъкидлаган. Ушбу маънони бошқа бир жойда шундай назм қилган:
Даҳр аро турк шоҳи фойиқдур,
Эл аро турк лафзи лойиқдур.
Навоий она тилига ғамхўрлик қилиш давлат олиб борадиган сиёсатнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиши лозимлиги, она тилига муҳаббат умуммиллий иштиёққа айланиши барча давру замонларда ҳаётий зарурат эканлигини жондан ҳис этиб, бу муҳим масалага ўзбек давлатчилиги тарихида биринчилардан бўлиб Амир Темур ва унинг муҳташам сулоласи эътибор қаратганини ифтихор билан эътироф этган ҳамда ёш темурийзодаларни бундай хайрли ишларнинг собитқадам давомчиси бўлишга даъват этган. Умуман, Навоий ёш темурий шоҳзодаларни доимо Султон Ҳусайн Бойқаро ва Амир Темурдан ўрнак олишга чорлаган. Жумладан, марҳум устозимиз Нажмиддин Комилов “давлат бошқарувининг дастури” дея баҳолаган валиаҳд Бадиуззамонга юборилган машҳур мактубда ёш шаҳзода йўл қўйган камчиликлардан бири сифатида қуйидаги далилни келтиради: “Мирзога (Ҳусайн Бойқаро назарда тутилмоқда – О.Д.) Темурбек тўртунчи насабдур. Мирзо хутбада бекнинг отиға шариф руҳиға масжиди жомеъда ҳар одина куни дуо қилдурурлар. Бу ишта Мирзоға ҳам дуодин ўзга не келгай. Сиз нишонингиз туғросидин Мирзонинг муборак отин чиқорурсиз. Керак Ироқдин Макка, балки Мағрибзаминғача олсангиз бу воқеа бўлмас эрди”. Навоий ақидаси бўйича, қайсики ҳукмдор Амир Темурдек зотларни дуо билан ёд этса (яъники, эҳтиромини бажо келтирса), ўзининг ҳам обрў-эътибори юксалиб бораверади. Аксинча, улуғ аждодларига беписанд муносабатда бўлган, тарихдан тўғри сабоқ чиқармаган, ўзини мутлақ ҳукмдор деб тасаввур этган давлат раҳбарлари салтанатининг асоси мўрт бўлиб, таназзул топиши муқаррар.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish