1 Амалиёт. Техника хавфсизлиги инструктажларини урганиш


Амалиёт. Жавобгар рахбар ва ишни бажарувчиларнинг вазифаларини урганиш



Download 0,51 Mb.
bet4/32
Sana18.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#455963
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ХК практика 2017-18

3 Амалиёт. Жавобгар рахбар ва ишни бажарувчиларнинг вазифаларини урганиш


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I.I. Бажариш жараёнида шикастланиш,заҳарланиш ёки ортиқча нурланиш эҳтимоли мавжуд бўлган, ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ташкилий ва техник тадбирлар қўллашни талаб қилувчи ишлар хавфи юқори бўлган ишлар ҳисобланади.
I.2. Йўриқнома наряд-рухсатномага биноан хавфли ишларни бажариш тартиби ва хавфсизликнинг қўшимча ташкилий шартларини белгилайди.
I.3. Хавфи юқори бўлган ишларнинг тахминий рўйхати (1-илова) га асосан бўлинмаларда маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб, бажарилишига наряд-рухсатнома берилиши зарур бўлган ишларни рўйхати тузилган ва комбинат бўлинмаси раҳбари (бош муҳандиси) тасдиғидан ўтган бўлиши зарур.
Рўйхатга киритилмаган ишларга наряд-рухсатномалар бериш зарурияти, ишларни бажариш лойиҳалари ва ишларни ташкил қилиш лойиҳаларини тузишдаги, шунингдек, ишлаб турган бўлинма ёки цех ҳудудида ишлар бошланишидан олдин далолатнома-рухсатномаларни расмийлаштиришдаги ҳар қайси алоҳида ҳолда аниқланади.
I.4. Бажариш учун наряд-рухсатномалар бериш зарурати бўлган янги турлардаги ишлар пайдо бўлганда, уларни ишлар рўйхатига киритиб қўйиш лозим.
I.5. Тегишли қоидалар билан белгиланган нарядлар қўлланиладиган ишлар (газга хавфли, кончилик, электр ускуналардаги ишлар ва ш.к.) да, ҳамда смена ходимлари томонидан доимо бажариладиган, бажариш тартиби иш жойидаги тегишли технологик регламент ва йўриқномаларда белгиланган ишларда ва ҳалокат (авария) ли ишларда ушбу йўриқнома жорий қилинмайди.
1.6. “ Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги Низом”ни 49-банди (870-сонли регламент) га мувофиқ мазкур йўриқноманинг амал қилиш муддати белгиланади.


II. Ишларнинг раҳбарлари ва бажарувчиларнинг вазифалари ҳамда масъулиятлари
2.1. Хавфи юқори бўлган ишларни ташкил қилиш ва амалга оширишда қуйидагилар қатнашадилар:
-Наряд-рухсатнома берувчи раҳбар, мазкур Йўриқнома ва бўлинмаларда амал қилувчи меҳнат муҳофазасига оид қоидаларни билиш бўйича текширувдан ўтган раҳбарлар ёки мутахассислар таркибидан бўлинма (цех) бўйича буйруқ билан тайинланади. Наряд-рухсатнома берувчи раҳбар ўз мулоҳазаси билан ихтиёрий вақтда ишлар раҳбарини алмаштириши мумкин;
-Ишлар раҳбари мазкур Йўриқнома ва эгаллаб турган лавозими бўйича, функционал вазифалари ҳажмида амал қилувчи меҳнат муҳофазасига оид қоидаларни билиш бўйича текширувни бўлинма (цех) имтиҳон комиссиясида ўтган мутахассислар ёки муҳандис-техник ходимлар таркибидан наряд-рухсатнома берувчи раҳбар томонидан тайинланади.
Ишлар раҳбари ишларнинг масъул ижрочисини алмаштириши мумкин.
-Ишларнинг масъул ижрочиси амал қилувчи меҳнат муҳофазасига оид (МТХ учун) қоидаларни билаш бўйича текширувдан ёки ишчилар учун шу касб дастурига киритилган меҳнат муҳофазасига оид йўриқномаларни, жумладан мазкур Йўриқномани ҳам билишнинг йиллик текширувидан ўтган муҳандис -техник ходимлар (МТХ), бригадирлар, звено бошлиқлари ёки юқори малакали ходимлар таркибидан наряд-рухсатнома берувчи раҳбарнинг бир ўзи томонидан ёки ишлар раҳбари билан биргаликда тайинланади.
-Ишга рухсат берувчи ходим шу бўлинма (цех) нинг жиҳоз ва қурилмаларига хизмат кўрсатувчи тезкор ходимларнинг мутахассислари, участка раҳбарлари, смена мастерлари таркибидан наряд-рухсатнома берувчи раҳбар томонидан тайинланади.
-Бригада аъзолари (ижрочилар) –наряд-рухсатномага ёзиб қўйилган ходимлар.
2.2. Наряд-рухсатнома берувчи раҳбарнинг вазифалари:
- ишларнинг ҳажми, бажариш кетма-кетлиги ва режимини белгилаш;
- тегишли малакадаги ишлар раҳбарини, масъул ижрочисини ва ишга рухсат берувчи ходимни тайинлаш;
- ишлар раҳбари билан биргаликда бригада (ижрочилар) нинг таркибини ва ишларни хавфсиз бажариш бўйича тадбирларни аниқлаш;
- иш учун зарур бўлган материаллар ва асбоблар, мосламалар ва ўлчаш асбобларини аниқлаш;
- бригадани зарурий техник ва технологик ҳужжатлар билан таъминлаш;
- наряд-рухсатнома бўйича ишларни ташкил қилиш ва бажаришда меҳнат хавфсизлиги талабларига риоя қилиш юзасидан назоратни амалга ошириш;
- наряд-рухсатноманинг тўғри расмийлаштирилишини текшириш.
2.3. Ишлар раҳбарининг вазифалари:
- ижрочиларнинг шахсий таркибини ва улар малакасининг бажариладиган ишга мувофиқлигини аниқлаш;
- гувоҳномаларнинг мавжудлигини текшириш;
- ишларнинг масъул ижрочисини ва бригада аъзоларини ишлар ҳажми ва мазмуни билан таништириш;
- масъул ижрочи ва бригада аъзолари ( ишлар ижрочилари ) га, ишларни хавфсиз юритиш қоидаси, ҳалокатли ҳолатлар ҳаракатлари ва эвакуация тартиби тўғрисида йўриқлар ўтказиш (олиб бориладиган йўриқлар саволларининг тахминий рўйхати 4-иловада келтирилган) ;
- ижрочиларни зарурий материаллар, асбоблар, мосламалар ва ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
- ишга рухсат берувчи билан биргаликда шахсан лозим бўлган хавфи юқори бўлган ишлар бажариладиган жойни текшириш; жиҳозларнинг ишларини хавфсиз бажарилишига ҳалақит берадиган бошқа предмет ва элементларини олиб кетилишини таъминлаш, наряд-рухсатнома (ишлар бажариш лойиҳаси) да кўзда тутилган тайёргарлик тадбирларининг ижрочилар томонидан тўлиқ ва сифатли бажарилишини текшириш;
- наряд-рухсатномада кўзда тутилган тадбирларнинг ижрочилар томонидан бажарилишини текшириб бориш;
- наряд-рухсатнома (ишлар бажариш лойиҳаси) да кўзда тутилган тадбирларнинг ижрочилар томонида иш жараёнида бажарилишини текшириб бориш;
- ишлар бажарилишининг кетма-кетлиги ва режимини таъминлаш;
- ишлар бажарилиши пайтида меҳнат ва технология интизомларини таъминлаш;
- бошқа зарарли ишлаб чиқариш омиллари ва ҳаво муҳити ҳолати юзасидан назоратни (зарурият бўлганда) таъминлаш;
- масъул ижрочи иш вақтида қисқа муддатларда бўлмаганида, уни алмаштириш;
- ҳавфлар пайдо бўлган ёки ижрочиларнинг аҳволи ёмонлашган ҳолатларда зудлик билан иш бажаришни тўхтатиш, наряд-рухсатнома берувчи раҳбарни хабардор қилиш ва ижрочиларни хавфсиз жойга чиқариш.
2.3.1. Наряд-рухсатнома берувчи раҳбарнинг қарори бўйича ишлар раҳбари тайинланмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолларда ишлар раҳбарининг вазифаси наряд-рухсатнома берувчига юклатилади.
2.4. Масъул ижрочининг вазифалари:
- ишлар ҳажми ва мазмуни билан танишиш, уни хавфсиз бажариш бўйича йўриқлар олиш ва наряд рухсатномага имзо чекиш;
- иш зонасини кенгайтирмасдан, фақат ўша наряд-рухсатномада кўрсатилган ишларни бажариш;
- доимо иш жойида бўлиш, зарурат юзасидан қисқа вақт иш жойида бўлмаслиги ҳақида ишлар раҳбарини хабардор қилиш;
- ишни бригада аъзоларининг орасида, уларнинг малакасига мувофиқ равишда тақсимлаш;
- наряд-рухсатномада кўрсатилган хавфсизлик чоралари бажарилишини таъминлаш;
- ўзи ва бригада аъзоларининг ички меҳнат тартиби қоидалари ҳамда меҳнат муҳофазасига оид йўриқномалар ва қоидалар талабларига риоя қилишларини таъминлаш.
2.5. Ишга руҳсат берувчи ходимнинг вазифалари:
- тегишли йўриқномалар ва наряд-рухсатномада кўзда тутилган хавфсизлик тайёргарлиги чораларини иш жойида тезкор ходимлар томонидан бажарилишини таъминлаш;
- иш жойида жиҳозлар ва коммуникациялар тўғри ўчирилганини текшириш, ҳаракатдаги ишлаб чиқариш воситалари ( жиҳозлар, транспортлар ва ш.к.) томонидан бригадага хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилиш;
- фойдаланувчи ва жалб қилинган ходимларни хавфи юқори бўлган ишлар олиб борилиши тўғрисида тўғрисида огоҳлантириш ва қабул қилиш – топшириш журналига тегишли ёзувни ёзиш;
- ишлар раҳбари билан биргаликда бошқа хизмат ва ташкилотлар ишчиларига, улар фаолият қилаётган майдондаги асосий хавфли ва зарарли омиллар тўғрисида, улардан ҳимояланиш чоралари ва ҳалокатли ҳолларда эвакуация тартиби тўҳрисида йўриқлар бериш, зарурий ҳолларда эса уларни махсус ҳимоя кийими билан таъминлаш;
- зарарли ишлаб чиқариш омиллар юзасидан назоратни таъминлаш, агар шундайлар наряд-рухсатномага биноан иш ижрочиларининг иш жойларида бўлса;
- масъул ижрочига иш жойини топшириш ва бригаданинг наряд-рухсатномага биноан ишлашига рухсат бериш, буларни наряд-рухсатномага имзолар чекиш билан расмийлаштириш;
- ишлар тугаши билан иш жойини қабул қилиб олиш, унинг ҳолатини шахсан текшириш, камчиликлар бўлмаса журналга имзо қўйиш. Шундан сўнг ишлар раҳбаридан наряд-рухсатнома олинади.
Иш жойини қабул қилганлиги ҳақида ишга рухсат берувчи ходим наряд-рухсатномага имзо қўймагунча наряд-рухсатнома ёпилмаган ва у бўйича иш тугалланмаган ҳисобланади.
2.6. Бригада аъзолари (ижрочилар) нинг вазифалари:
- ишлар мазмуни ва ҳажми билан танишиш, уни хавфсиз бажариш бўйича йўриқдан ўтиш ва наряд рухсатномага имзо қўйиш;
- масъул ижрочи ижозат берганидан сўнг ишга киришиш ва ишлар ҳажмини ва зонасини кенгайтирмасдан, фақат ўша наряд-рухсатномада кўрсатилган ишларни бажариш;
- меҳнат ва технология интизомларига риоя қилиш;
- ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва тўғри қўллаш ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилиш;
- ҳалокатли вазият вужудга келганда, шунингдек бўлинма раҳбари, хавфли ишларни ташкил қилиш ва бажаришда қатнашадиган масъул шахслар, смена бошлиғи,меҳнат муҳофазаси хизматдаги ва назоратчи органлар ходимлари талабига биноан ишни тўхтатиш ва зудлик билан хавфли зонани тарк этиш;
- ишлар тугаганидан кейин ишлар бажарилган жойни тартибга солиш, мослама, асбоб ва ш.к. йиғиштириш.



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish