1-боб. Чет эл инвестицияларини жалб этиш жараенини давлат томонидан тартибга солишнинг илмий-назарий асослари


Ўзбекистонда инвестицияларнинг ЯИМ га нисбатан ўзгариши



Download 99,81 Kb.
bet2/6
Sana16.06.2023
Hajmi99,81 Kb.
#951827
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
биринчи боб

Ўзбекистонда инвестицияларнинг ЯИМ га нисбатан ўзгариши

1.1-расм
Жадвалдан кўриниб турибдики, мамлакатда инвестиция миқдорининг ўсиш суръатлари ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатига нисбатан юқори бўлиб, 2009 йилда 1995 йилга нисбатан мос равишда 217,0 ва 403 фоизни ташкил этади. Бу ўз навбатида инвестицияларнинг ошиши ялпи ички маҳсулот ҳажмини кўпайтирган, деган хулосага келишга асос бўла олади.
Инвестициялаш манбалари тузилишининг асосий тенденцияларини кўриб чиқиш асосида, сўнгги йилларда уларнинг мулк шакллари бўйича тақсимланишида ўзгаришлар юз берганини кузатиш мумкин. Йилдан-йилга давлат секторида капитал ҳажмининг камайиши ва нодавлат мулк объектларига киритилаётган инвестицияларнинг ўсиши кузатилмоқда. 1995 йилда давлат секторига йўналтирилган инвестицияларнинг улуши 55,1 фоизни, нодавлат секторига эса 44,9 фоизни, 2000 йилда 63,8 фоиз ва 36,2 фоизни, 2007 йилда эса мос равишда – 29,7 фоиз ва 70,3 фоизни ташкил қилган. Давлат секторига йўналтирилган инвестициялар асосан Давлат инвестиция Дастурининг амалга ошириш билан боғлиқдир.
1.1- жадвал

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши


йиллар

ЯИМ, млрд сўм

ЯИМ нинг
ўсиши, %

Инвестициялар ҳажми,

Инвестиция-лар ўсиши, млрд сўм

Жорий баҳода

2009 йил баҳосида

ўтган йилга нисбатан

1995=100 %

Жорий баҳода

2009 йил баҳосида

ўтган йилга нисбатан

1995=100%

1

2

3

5

4

6

7

8

9

1995

302,8

22161,2

99,1

100,0

88,7

3108,3

100,0

100,0

1996

559,1

22537,9

101,7

101,7

176,6

3325,8

107,0

107,0

1997

976,8

23709,9

105,2

107,0

276,6

3891,2

117,0

125,2

1998

1416,2

24729,4

104,3

111,6

396,4

4474,9

115,0

144,0

1999

2128,7

25792,8

104,3

116,4

537,4

4564,4

102,0

146,8

2000

3255,6

26772,9

103,8

120,8

744,5

4610,1

101,0

148,3

2001

4925,3

27897,3

104,2

125,9

1320,9

4780,6

103,7

153,8

2002

7469,3

29013,2

104,0

130,9

1442,4

4962,3

103,8

159,6

2003

9844,0

30231,8

104,2

136,4

1867,4

5185,6

104,5

166,8

2004

12261,0

32468,9

107,4

146,5

2473,2

5455,3

105,2

175,5

2005

15923,4

34741,8

107,0

156,8

3165,2

5837,1

107,0

187,8

2006

20759,3

37277,9

107,3

168,2

3838,3

6368,3

109,1

204,9

2007

28186,2

40819,3

109,5

184,2

5479,7

7826,6

122,9

251,8

2008

36839,4

44493,1

109,0

200,8

8483,7

10041,6

128,3

323,1

2009

48097,0

48097,0

108,1

217,0

12531,9

12531,9

124,8

403,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.


Давлат бюджетидан ажратиладиган инвестициялар улушининг камайишини ижобий баҳолаб, уни нодавлат тузилмалар: акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, аҳоли ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг ортиши билан изоҳлаш мумкин.


Жами инвестициялар ҳажмининг ўсишида уларнинг мулкчилик шакллари бўйича тақсимланиш таркиби ҳам ўзгариб бормоқда. 2001 йилдан бошлаб асосий капиталга инвестициялар таркибида корхоналар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари улуши йилдан-йилга сезиларли даражада кўпайиб борган. Молиялаштириш манбалари бўйича инвестициялар умумий таркибида уларнинг улуши 1998-2000 йиллар пасайган бўлса, 2007 йилга келиб, 59 фоизни ташкил этган.
Республикамиздаги қулай макроиқтисодий муҳит ва ташқи бозорда рақобат қилиш қобилияти тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Республика иқтисодиётига жалб этилаётган, ҳукумат томонидан кафолатланган хорижий инвестициялар улуши инвестицияларнинг умумий ҳажмида пасайиш кузатилсада, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг улуши ортиб бориб, 2000 йилда 3,7 фоиз бўлса, 2009 йилга келиб 14,2 фоизга етган (1.2-жадвал).
1.2-жадвал
Ўзбекистонда асосий капиталга жалб этилган инвестициялар таркибининг ўзгариши, (%)

Кўрсаткич номи

1995

2002

2003

2004

2005

2006

2007

2008

2009

Mулк шакллари бўйича таркиби

100

100

100

100

100

100

100

100

100

Давлат мулки

55,1

40,9

40,4

41,4

36,2

32,6

29,7

25,4

23,9

Нодавлат мулки

44,9

59,1

59,6

58,6

63,8

67,4

70,3

74,5

76,1

Mолиялаштириш манбалари бўйича таркиби

100

100

100

100

100

100

100

100

100

Давлат бюджети

22,9

25,0

17,7

14,9

12,2

10,7

9,0

9,0

8,1

Корхоналар ва аҳоли маблағлари

53,5

52,0

52,9

55,6

57,4

60,0

59,0

53,9

46,9

Хорижий инвестициялар

14,0

20,4

26,3

24,5

21,7

19,0

22,8

25,8

32,9

Банк кредитлари

9,6

1,6

1,9

2,3

3,5

3,4

3,1

5,0

5,2

Нобюджет фондлар маблағи

-

0,3

0,4

2,4

4,8

6,9

6,1

6,3

7,4

Бошқа қарз маблағлар

-

0,7

0,8

0,3

0,3

-

-

-

-

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Инвестициялар миқдорида аҳоли маблағлари кўпаймоқда. Уларнинг катта қисми шахсий турар жой қурилишига йўналтирилган. Шунингдек банкларнинг ўз ҳисобидан инвестиция кредитларини тақдим этиши кўпайиб, бюджетдан ташқари жамғармалар фаолияти фаоллашган.
Хизмат кўрсатиш соҳаларида инвестицияларнинг ўсишидаги жаҳон анъаналари Ўзбекистонда ҳам ўз аксини топмоқда. Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, индустриал соҳалардаги меҳнат ресурсларининг бир қисми хизмат кўрсатиш соҳасига оғиб ўтиши миллий ишлаб чиқаришда хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ошиб бораётганлигидан далолат беради.
Инвестициявий фаолиятни тартибга солишда давлатнинг ваколатли органлари бир вақтнинг ўзида бир неча функцияларни бажаради2, жумладан:

  • рағбатлантириш ёки чекловлар воситасида умумий капитал қўйилмалар ҳажмини тартибга солиш. Моҳиятан бу – ривожланган бозор иқтисодиётида инвестициявий жараёнларни бошқариш бўйича асосий макроиқтисодий функция ҳисобланиб, ссуда фоизлари, пул-кредит, солиқ ва амортизация сиёсатлари ёрдамида амалга оширилади;

  • алоҳида корхона ёки тармоқ фаолиятида солиқ ва кредит имтиёзларини жорий этиш орқали инвестициявий жараёнларни танланма рағбатлантириш ёки қўллаб-қувватлаш (инвестициявий кредитлар ёки бошқалар);

  • мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайдиган алоҳида ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш мақсадида йирик корпорациялар билан амалга ошириладиган тадбирларни режалаштириш ва ўзаро келишган ҳолда инвестициявий жараёнларни амалга ошириш. Масалан, Японияда, ҳукумат бундай ҳолатга эҳтиёж сезса, маълум бир тармоқ қонунчилик асосида белгиланган муддатларга капитал қўйилмалар маъмурий мувофиқлаштириш режимига ўтказилади. Муддат тугаганидан сўнг режим қайта кўрилади ёки бекор қилинади.

АҚШда инвестициявий қарорларни қабул қилишда давлатнинг роли Япония ёки ғарбий Европа мамлакатлари амалиётидан тубдан фарқ қилади. Инвестициявий жараёнлар бўйича фақат биринчи ва иккинчи жаҳон уруши йиллари ёки «совуқ уруш» йиллари ҳарбий инвестициялар соҳасида давлат аралашувига йўл қўйилган.
Инвестицияларни тартибга солиш ва бошқариш АҚШда асосан иқтисодий эркинлик ҳамда иқтисодий либерализм тамойилларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган. Давлатнинг инвестиция жараёнларига аралашуви давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳукумат агентлари ёки давлат корпорациялари томонидан амалга ошириш (мудофаа, космос, энергияларнинг янги манбаларини кашф этиш ва бошқа соҳаларда), моддий инфратузилма объектларини қуриш (автострада, йўл, кўприклар, тозалаш иншоотлари ва бошқалар), шунингдек, йирик ҳудудий инвестициявий дастурларни амалга ошириш каби анъанавий соҳалар билан боғланади.
Ҳудудий инвестициявий комплекс дастурларига мисол қилиб Теннеси дарёси водийси ресурсларини ўзлаштириш ва ривожлантириш дастурини келтириш мумкин. Бу дастурни амалга ошириш 1933 йилда Рузвельт президентлиги давридан бошланиб, 1970-1990 йилларда ҳам давом эттирилган. Дастурдан кўзланган мақсад, Теннеси штати ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплексини ҳал қилишни ўз ичига олган. Ўзининг кенг қамрови ва кўп мақсадлилиги, хатосиз ва тез амалга оширилганлиги билан ушбу дастурга тенг келадиган дастур ҳали амалга оширилмаган. Уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тажрибаси кўплаб нуфузли университетлар ва бизнес-марказларда ўқитилмоқда.
Умуман олганда, АҚШда инвестиция жараёнлари қамрови ва йўналишларини тартибга солиш, анъанавий макроиқтисодий тартибга солиш усуллари орқали амалга оширилади.
Ғарбий Европа давлатларида, хусусан Франция, Италия, Испания, Скандинавия мамлакатлари ва Буюк Британияда, иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда (ХХ асрнинг 50-60 йилларида) инвестициявий жараёнлар юқори даражада макроиқтисодий ва ҳукумат томонидан маъмурий усулда тартибга солиш билан характерланади. Ўтган асрнинг 80-йилларига келиб ғарб мамлакатларида ҳам давлатнинг инвестициявий сиёсати бутунлай ўзгариб кетди. Франция, Италия ва Буюк Британияда кенг қамровда давлат мулкини хусусийлаштириш амалга оширилди. Буни иқтисодиёт тармоқларини тўғридан-тўғри давлат томонидан бошқаришнинг кучсизланганлиги, хусусан 70-йиллардаги энергетик кризислар ва кучли рақобатчилик муҳитининг шаклланиши билан изоҳлаш мумкин. Яъни, давлат мулкини денационализация қилиш сиёсатини деярли барча иқтисодиёти ривожланган ва ривожланаётган давлатлар ўз бошларидан кечирдилар.
Ривожланган давлатларда инвестициявий фаолиятни тартибга солиш ва бошқаришда давлат томонидан олиб борилган оқилона солиқ ва амортизация сиёсати, солиқ имтиёзлари ва инвестициявий кредитлар муҳим роль ўйнади. Ушбу мамлакатларда инвестицияларни тартибга солишнинг асосий механизмларини қуйида келтириб ўтиш мумкин:
а) аниқ инвестициявий қарорларнинг қабул қилиниши;
б) капитал қўйилмаларининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш;
в) капиталнинг иқтисодиётни самарасизроқ тармоқларидан самарали тармоқларига оқиб ўтиши.
Бунда капитал жамғарилишининг энг муҳим хусусиятларидан бири шундан иборатки, инвестициявий қарорлар нобюджет (хусусий) ва қайтарилиш шарти асосида қабул қилинади ва амалга оширилади. Бу эса бошқарувнинг барча поғоналарида фаолият ва харажатларнинг самарадорлиги учун қатъий жавобгарликни талаб этади. Шунингдек, инвестициявий қарорлар қабул қилишнинг капиталга эгалик қилиш шаклига қараб 3 та энг муҳим поғоналари аниқ ажралиб туради: хусусий капитал; давлат ва марказий даражадаги (федерал) давлат корхоналари; маҳаллий давлат бошқарув органлари ва корхоналари.
Иқтисодиёти ривожланган малакатларда инвестициявий жараёнларни тартибга солиш қуйидаги умумий тамойилларга асосланади:

  • капитал ва хусусий мулкнинг даҳлсизлиги;

  • банк ва бошқа кредит муассасалари кредит маблағларининг қатьий қайтарилиши ёки қопланиши (фоизлари билан);

  • капитал ва хусусий мулкнинг давлат ёки хусусий (суғурта) институтлар томонидан кафолатланиши;

  • тадбиркорлик тузилмаларининг турли шакллари фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий институтнинг юқори даражада ривожланганлиги;

  • бозор инфратузилмаларининг ривожланганлиги ва бошқалар.

Хулоса сифатида қайд этиш мумкинки, ривожланган мамлакатларда инвестициявий фаолиятни тартибга солишнинг бир бутун тизими авваламбор инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз капиталларини тез ва тўсиқларсиз жойлаштиришларига имконият яратиш, пировард натижада ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмини кенгайтиришга йўналтирилган.
Хорижий давлатлар тажрибасини тадқиқ қилиш давомида шу нарса аниқландики, инвестицияларга бўлган талабнинг даражаси ва динамикаси бир қатор макроиқтисодий кўрсаткичлар билан аниқланар экан ва улардан энг муҳимлари қуйидагилардир:

  • инвестицияларнинг асосий манбалари ҳисобланувчи соф фойда ва амортизация ажратмаларининг мамлакатда яратилган ялпи миллий маҳсулотдаги улуши;

  • амортизация ажратиладиган активлар ёки акционерлик капиталига тўғри келувчи ҳисобланган фойда меъёрлари ва бошқалар.

Ушбу бўлимда давлатнинг марказлаштирилган маблағлари ва хорижий инвестициялар манбалари асосида шакллантириладиган инвестицияларни устувор тармоқ ва корхоналарга жалб этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, корхона ва ташкилотларда инвестициявий лойиҳаларини молиялаштириш учун уларнинг манбаларини кенгайтириш имкониятларини яратиш, иқтисодиётнинг ижтимоий аҳамиятга молик тармоқларини давлат томонидан молиялаштириш тамойиллари мавжудлиги аниқланди. Шунинг билан бирга, изланиш натижаси сифатида давлат секторида капиталлар ҳажмининг сўнгги йилларда камайиши ва нодавлат мулк объектларига киритилаётган инвестицияларнинг ўсиш анъанаси аниқланганлигини таъкидлаб ўтиш мумкин. Бу ўз навбатида, хусусий мулк эгаларининг инвестициявий фаоллигидан далолат беради.



Download 99,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish