1-mavzu: Birjalarning iqtisodiy mohiyati



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/62
Sana12.07.2022
Hajmi0,63 Mb.
#782978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
2 5256097641594361499-конвертирован

Tayanch so'zlar
Birja, oldi-sotdi, narx kotirovkasi, arbitraj, axborot xizmati ko'rsatish, 
xedjlash, bitimlar, bir xillashtirish, brokerlar, dilerlar, NASDAK.
Nazorat savollari
1. Tovar birjasi tushunchasi va mohiyati nimada?
2. Qanday bitimlar mavjud? 
3. Birja tarixi haqida gapirib bering.
4. Birjani bozor elementi sifatida tavsiflang. 
5. Birjalarni ajratib turuvchi belgilarni sanab bering. 
2-мавзу: Ўзбекистон Республикасида биржалар фаолияти 
 
2.1. Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси – глобал савдо тизими 
2.2. Ўзбекистон товар-хомашё биржалари: ривожланишнинг янги босқичи 
2.3. Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида биржа савдоси 
қоидалари 
2.1. Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси – глобал савдо тизими 
Маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш 
жараёнида тадрижий ёндашувни, "Янги уй қурмасдан туриб, эскисини 
бузманг" дeган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва 
босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танладик. 
Eнг муҳими, парокандалик ва бошбошдоқлик таъсирига тушиб қолмаслик 
учун ўтиш даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз 
зиммасига олиши зарурлигини биз ўзимизга аниқ бeлгилаб олдик. 
Мамлакатимизнинг узоқ ва давомли манфаатлари тақозо этган 
ҳолатларда ва кeскин вазиятлардан чиқиш, улар туғдирадиган муаммоларни 
ҳал этиш зарур бўлганда иқтисодиётда давлат томонидан бошқарув усуллари 
қўлланди ва бундай ёндашув охир-оқибатда ўзини тўла оқлади. 
Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси жаҳон бозорида Осиёнинг 
марказида жойлашган.
Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси миллий ва хорижий 
компанияларнинг мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли 
товар активларига, хусусан, рангли ва қора металл, нефть маҳсулотлари, пахта 
толаси ва пахтани қайта ишлашдан олинадиган бошқа маҳсулотлар, минерал 
ўғитлар, шакар, буғдой уни, буғдой ва бошқаларга эга бўлишда бир хил 
ҳуқуқни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. ЎзРТХБ Ўзбекистон 
Республикасининг марказида, Тошкент шаҳрида жойлашган. Унинг таркибига 
мамлакатнинг барча вилоят марказларида жойлашган 12 та филиал киради. 
Ҳозирги пайтда биржа аъзоларининг сони 1200 дан ортиқ. 


Биржа ЎзРТХБ биржа савдоси Умумий электрон тизимига уланган, 
масофада жойлашган савдо майдончаларини ташкил қилиш йўли билан савдо 
инфратузилмасини кенгайтириш ва бойитиш бўйича ишларни кетма-кетликда 
олиб бормоқда, бу узоқ масофада жойлашган ишлаётган брокерларга савдога 
қўйилаётган маҳсулотлар ҳақида тезкор листинг ахборот олишдан ташқари 
савдоларда иштирок этиш имкониятини ҳам беради. Шуни таъкидлаш жоизки, 
брокерлар жаҳоннинг исталган нуқтасида масофада жойлашган савдо 
майдончаларидан туриб онлайн режимида биржа савдоларида қатнашиши 
мумкин.
Масофада жойлашган савдо майдончаларини яратиш жараёни, 
жумладан, республика ҳудудидан ташқарида юқори динамика билан 
тавсифланади. Ҳозирги пайтга келиб республиканинг деярли барча туман 
марказларида 72 та масофада жойлашган савдо майдончалари очилган. Бундан 
ташқари, Европа, Осиё ва МДҲ мамлакатларининг айримларида ҳам масофада 
жойлашган савдо майдончалари фаол очилмоқда. 
Ўзбекистон Республика товар хомашё биржасида биржа савдоси шанба 
ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни Тошкент вақти билан соат 900 дан 
то 1700 гача бўлиб ўтади. Ички ва экспорт-импорт шартномалар бўйича 
олди/сотди битимлари биржада аккредитацияланган брокерлар орқали амалга 
оширилади. 
Биржа битимлари Ўзбекистон Республика товар хомашё биржасида 
“тўловга қарши етқазиб бериш” формуласи асосида амалга оширилади, шу 
билан бирга савдо СПОТ ва форвард шартномаси шаклида олиб борилади. 
Биржада амал қилувчи хисоб-китоб клиринг палатаси институти шартнома 
савдо қатнашчиларига битим қатнашчиларининг олган шартнома 
мажбуриятларини сўзсиз ижро этилишини кафолатлашга имкон беради. 
Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаларида битимларнинг 
“тўловга қарши етқазиб бериш” режимида амалга оширилишини ҳисобга 
олиб, хисоб китоб клиринг палатаси бу аккредитив тўлов шаклидан 
фойдаланади. Биржа битимларини хисоб-китоби тўғридан-тўғри эмас балки 
уларни ўртасидаги тарафдорлар (орқали амалга оширилади) бўлмаса хисоб-
китоб клиринги палатасини хисоб-китоб маркази орқали амалга оширилади, 
қачонки сифат кафолатини олгандан кейингина, ҳақиқий товарни мавжудлиги 
ва уни тушуришга тайёрлиги аниқланган кейингина амалга оширилади. 
Ундан ташқари, биржалар қонунига кўра шартнома қатнашчиларини 
ажратган аванс тўловига нисбатан 2%ни ташкил қилинган битим суммаси 
махсус расчёт клиринг палатасида очилган хисоб рақамига ўтказилиши 
кутилади. Бу маблағ хисоб-китоб қилинган хисоб рақамидан аккцизсиз 
ўчириш мумкин томонларини биридан ва бошқа томони хисоб-китоб хисоб 
рақамига ўтказиш мумкин, буни жарима санкциясини бажариш сифатида, агар 
томонлардан бири олинган шартнома мажбуриятларини бузгудек бўлса бу 
маблағ биринчи хисоб-китоб рақамидан иккинчисини хисоб-китоб рақамига 
акцептсиз ўгирилиши мумкин. 
“Ўзбекистон Республика товар хомашё биржаси” очиқ акциядорлик 
жамиятининг устав капитали 2.5 миллиард сўм миқдорида ташкил қилинган 


ва 25 млн. оддий акцияга жойлаштирилганлар. Бир акцияни номинал қиймати 
100 сўмни ташкил қилган. Устав капиталини 72,3%и юридик шахсларга тўғри 
келади, қолган 27,7 % эса жисмоний шахсларга тўғри келади. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish