1. Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]


III. Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) божхона постлари



Download 0,74 Mb.
bet12/15
Sana28.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#715431
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
ПФ-122 27.04.2022

III. Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) божхона постлари

Тоифадан ташқари божхона постлари


Марказлаштирилган МЭД божхона пости

116


Тошкент вилояти МЭД божхона пости

32


Самарқанд вилояти МЭД божхона пости

23


Фарғона вилояти МЭД божхона пости

21


Бухоро вилояти МЭД божхона пости

16


Қашқадарё вилояти МЭД божхона пости

14


Андижон вилояти МЭД божхона пости

14


Наманган вилояти МЭД божхона пости

11


Сурхондарё вилояти МЭД божхона пости

11


Навоий вилояти МЭД божхона пости

10


Сирдарё вилояти МЭД божхона пости

10


Хоразм вилояти МЭД божхона пости

8


Қорақалпоғистон Республикаси МЭД божхона пости

8


Жиззах вилояти МЭД божхона пости

6

Божхона постларининг умумий штат бирлиги сони

2 979

»;

г) 9-иловада:
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Хизматга муносиб номзодларни танлаб олиш мақсадида бўш лавозимлар сони ва саралаш тадбирларини ўтказиш тўғрисида эълонлар (аризаларни қабул қилиш муддати, номзодларга қўйиладиган талаблар кўрсатилган ҳолда) оммавий ахборот воситаларида, жумладан божхона органларининг расмий веб-сайтларида ёритилади»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Хизматга қабул қилиш ДБҚ раиси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ, танлов (дастлабки ва якуний саралаш) асосида амалга оширилади.
Саралашни амалга ошириш мақсадида, ДБҚ марказий аппаратида қабул комиссияси, ҳудудий ва таркибий тузилмаларда ўрганиш комиссиялари ташкил этилади»;
8 — 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Хизматга кириш истагини билдирган шахс (кейинги ўринларда — номзод) саралаш тадбирларида иштирок этади.
Номзодларни дастлабки саралаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) дастлабки тест синовлари;
б) психологик ўрганиш (номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);
в) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
г) номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш);
д) тиббий кўрик. Номзодларга хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари ҳарбий-тиббий комиссияларига йўлланма берилади.
е) махсус текширув.
Номзод ДБҚнинг расмий веб сайтида яратилган электрон хизмат орқали онлайн рўйхатдан ўтади ва белгиланган маълумотларни тизимга киритади.
Дастлабки тест синови ва психологик ўрганиш босқичлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш эса спорт майдонларида ўтказилади, барча босқичлар топшириқлари номзодлардан бир маротаба қабул қилинади.
Саралашнинг дастлабки тест синови ва психологик ўрганиш босқичи бўйича номзодларнинг қайд этган натижалари онлайн тарзда, қолган босқичлари натижалари эса синов қабул қилинган кунда ДБҚнинг веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
Саралашнинг кейинги босқичига ўтганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида номзоднинг шахсий кабинетига маълумот юборилади.
Ушбу Низомда белгиланган талабларга мос келмаган, саралаш босқичларидан ўта олмаган ёки ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар берган, шунингдек мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаган номзодларни хизматга қабул қилиш рад этилади.
9. Дастлабки тест синови, психологик ўрганиш ва жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзод ўзининг доимий яшаш манзили бўйича рўйхатга олинган жойидаги божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
хизматга қабул қилиш тўғрисида ариза;
анкета-маълумотнома;
ўқиш, иш (номзод ўқиса ёки ишласа) жойидан тавсифнома;
ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).
Хизмат хусусиятидан келиб чиқиб, ҳамда айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида, номзод ёки мутасадди ташкилотлардан қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олиниши мумкин.
10. Қуйидагилар божхона органларига хизматга қабул қилиниши мумкин эмас:
муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқаролар;
хизматни ўташга монелик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган фуқаролар;
бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган фуқаролар;
содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар, қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар ёхуд ярашув муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган фуқаролар»;
12-банддаги «ёзма равишда» сўзлари «ДБҚ веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташкил этилган ҳарбий тузилмалар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ушбу вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари билан келишилган ҳолда божхона органларида хизматни давом эттириш учун ўтказилиши мумкин. Ҳарбий хизматчилар ва ходимларни божхона органларига ўтказиш фақат уларнинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади»;
25-банднинг биринчи хатбошисидаги «катта сержант» сўзлари «божхона хизмати катта сержанти» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «майор» сўзи «божхона хизмати майори» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «полковник» сўзи «божхона хизмати полковниги» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банднинг биринчи хатбошисидаги «Лейтенант» сўзи «Божхона хизмати лейтенанти» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Махсус унвонда хизматни ўташ муддатлари қуйидагича белгиланади:
«божхона хизмати кичик сержанти» — икки йил;
«божхона хизмати сержанти» — икки йил;
«божхона хизмати катта сержанти» — муддатсиз;
«божхона хизмати лейтенанти» — икки йил;
«божхона хизмати катта лейтенанти» — икки йил;
«божхона хизмати капитани» — уч йил;
«божхона хизмати майори» — тўрт йил;
«божхона хизмати подполковниги» — беш йил.
«Божхона хизмати полковниги» ва ундан юқори махсус унвонларда хизмат қилиш муддатлари белгиланмайди»;
39-банддаги «капитан» ва «майор» сўзлари тегишинча «божхона хизмати капитани» ва «божхона хизмати майори» сўзлари билан алмаштирилсин;
42-банднинг биринчи хатбошисидаги «лейтенант» сўзи «божхона хизмати лейтенанти» сўзлари билан алмаштирилсин;
58-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Божхона пости ходимлари битта постда 3 йил хизмат қилгандан сўнг, ДБҚ марказий аппарати, бошқа таркибий тузилмалар вa божхона постларига тенг лавозимга ротация тартибида ўтказилади.
Бунда ротация тартибида ўтказилган лавозим бўйича белгиланган махсус унвон ёки лавозим маоши миқдори ротация тартибида ўтказилгунга қадар эгаллаган лавозими бўйича белгиланган махсус унвон ёки лавозим маошидан кам бўлган тақдирда ходим қуйи лавозимга ўтказилган ҳисобланмайди.
Агар божхона органлари ходимини янги хизмат жойига ўтказилаётганда оиласининг турар жойи ўзгарса ҳамда хотини (эри) ҳам божхона органлари ходими бўлса, унда ходимни янги хизмат жойига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда хотинини (эрини) ҳам ушбу жойга ўтказиш масаласи кўриб чиқилади»;
60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Божхона органларига қабул қилинган ходимлар (БИ битирувчиларидан ташқари) мажбурий тартибда бирламчи касбий қайта тайёргарликдан ўтади.
Қайта тайёрлаш курсининг муддати ДБҚ раиси томонидан белгиланади»;
61-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳар икки йилда» сўзлари «ДБҚ раисининг буйруғига мувофиқ белгиланган муддатда» сўзлари билан алмаштирилсин;
67-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«67. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори, фармойиши асосида, шунингдек унинг розилигига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ёхуд юқори турувчи органларнинг буйруғи бўйича бошқа давлат органларига ёки уларнинг тасарруфидаги ташкилотларга, халқаро ташкилотларга тайинланган (юборилган) божхона органи ходими ўз мажбуриятларини бажариш даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кадрларининг амалдаги захирасига (бундан буён матнда – кадрлар захираси), агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, божхона органларидаги пул таъминоти сақланмаган ҳолда киритилади»;
69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«69. Ходим сайланган (тайинланган, юборилган) давлат органи ёки унинг тасарруфидаги ташкилот мазкур ходимга у сайлангунига (тайинлангунига, юборилгунига) қадар эгаллаб турган охирги лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти тўланишини таъминлайди, шунингдек хизмат йиллари учун устама ва махсус унвон бўйича маош тўлайди»;
қуйидаги мазмундаги 701-банд билан тўлдирилсин:
«701. ДБҚ раисининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг олий таълим муассасаларига ва ташкилотларига магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга юборилган божхона органи ходими ўқиш даврида, охирги эгаллаган лавозимидагидан кам бўлмаган миқдорлардаги пул таъминоти сақланган ҳолда божхона органларининг ихтиёрида қолдирилади»;
89-банднинг хатбошисидаги «уч» сўзи «олти» сўзи билан алмаштирилсин;
90-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар органларининг ҳарбий-тиббий комиссияси хулосаси асосида бериладиган касаллик бўйича таътил ёки меҳнатга вақтинчалик лаёқатсизлик варақасини расмийлаштирган ҳолда даволанишда бўлиш даврида ходимнинг пул таъминоти сақланади»;
94-банд «ўн» сўзидан кейин «календарь «сўзи билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 1161 — 1163-бандлар билан тўлдирилсин:
«1161. Божхона органлари ходимларига ойлик пул таъминоти жорий ой якунигача тўланади.
Қуйидаги ҳолларда ойлик пул таъминоти муддатидан олдин тўлаб берилиши мумкин:
ходимнинг меҳнат таътилига кетишида — меҳнат таътилига кетишидан уч иш куни олдин жорий ва кейинги ой учун;
ходимнинг хизмат сафарига кетишида — хизмат сафарига кетишидан уч иш куни олдин жорий ой учун.
1162. Ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳар ойлик устамалар тўланади:
а) иш юклама ҳажми ва хизмат шароитларини ҳисобга олган ҳолда:
тоифадан ташқари божхона постларида — лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;
биринчи тоифали божхона постларида — лавозим маошининг 35 фоизи миқдорида;
иккинчи тоифали божхона постларида — лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
б) божхона постининг тоифасидан қатъий назар, алоҳида хизмат шароитларидаги божхона постларида хизматни ўтаётганлик учун кинология гуруҳларига – лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида;
в) чегара божхона постларидаги инспекцион кўрик мажмуалари (сканер) билан ишлаш гуруҳлари ходимларига бошқа устамаларга қўшимча равишда зарарли меҳнат шароитлари учун лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида.
1163. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларнинг қуйидаги шакллардаги ижтимоий ҳимояси таъминланади:
ходимнинг касалликдан даволаниши учун — лавозим маошининг ўн бараваригача бўлган миқдорда бир марталик моддий ёрдам бериш;
ходим яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) даволаниш ёки операция қилдириш, ортопедик оёқ кийим ва протез-ортопедик маҳсулотлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) икки юз бараваригача бўлган миқдорда йилига бир маротаба моддий ёрдам бериш;
санаторий-курорт муассасаларида даволаниш ва дам олиш учун — лавозим маошининг тўрт баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
ўзи ёки ота-онаси, фарзандларининг тўйлари ҳамда яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) дафн маросимларини ўтказиш учун — лавозим маошининг икки баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам бериш;
хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган холда ходим вафот этганда унинг лавозим маошининг уч баравари миқдорда оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
уй-жойга эга бўлиш ёки яшаш шароитини яхшилаш учун – беш йилдан ошмайдиган муддатга БҲМнинг минг бараваридан ошмайдиган миқдорда фоизсиз қарз бериш;
божхона органларида амалий хизмат стажи 8 йилдан ортиқ бўлган, хизматда самарали натижаларга эришган ходимларга мамлакатда ишлаб чиқарилган янги енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун БҲМнинг 300 бараваридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатга фоизсиз қарз бериш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ажратиладиган қисми ДБҚ раиси ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган марказий комиссия ва божхона органлари бошлиғи ўринбосари раҳбарлигида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияларнинг хулосалари асосида қабул қилинадиган буйруққа мувофиқ мақсадли сарфланади.
Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарфланган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ходимлар кесимида махсус ахборот тизимига киритиб борилади»;
118-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«118. Божхона органлари ходимларига иш ҳақи фонди ва ДБҚнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар берилади.
Божхона органлари ходимлари қуйидагилар учун:
а) бир ой давомида республика ҳудудига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва баҳоланган қиймати БҲМнинг 200 бараваридан юқори бўлган товарларни аниқлаганлиги учун – божхона органларининг ягона фонд маблағлари ҳисобидан товар қиймати БҲМнинг 200 бараваридан ошган қисмининг 1 фоизи, лекин ойлик рағбатлантириш миқдори БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорида;
б) муомаладан чиқарилган ва (ёки) муомаласи чекланган ашёларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаганлиги ва уларнинг олдини олганлиги учун – божхона органларининг ягона фонд маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 1 бараваридан 100 бараваригача миқдорида;
в) аниқланган ҳуқуқбузарлик натижасида Давлат бюджетига бир ой давомида ундирилган қўшимча божхона тўловлари БҲМнинг:
200 бараваридан ошган тақдирда, ошган қисмнинг 1 фоизи, бироқ БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорида;
1 000 бараваридан 4 000 бараваригача бўлган тақдирда, БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорида;
4 000 бараваридан ошган тақдирда, БҲМнинг 100 бараваригача миқдорида ДБҚнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотланади.
Ходимларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тартиби ДБҚ раиси томонидан белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги 1201 — 1206-бандлар билан тўлдирилсин:
«1201. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандлари ДБҚ раисининг тавсияномаси асосида:
белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда – олий таълим муассасалари) бакалавриатининг кундузги таълим шаклига (иккинчи олий таълимдан ташқари) танловсиз қабул қилинадилар;
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва ДБҚ тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда — олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) қабул параметрларидан ташқари дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижаларига мувофиқ қабул қилинадилар.
1202. ДБҚ раиси:
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган божхона органлари ходимларининг тўлов-контракт (табақалаштирилган тўлов-контракт маблағлари миқдори бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатида (иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим олаётган фарзандларига — қолган ўқув даври тўлов-контракт маблағлари миқдорининг тўлиқ ҳажмини;
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг тўлов-контракт (табақалаштирилган тўлов-контракт маблағлари миқдори бундан мустасно) асосида олий таълим муассасалари бакалавриатида (иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим олаётган фарзандларига — тўлов-контракт маблағлари миқдорининг эллик фоизи миқдорини ДБҚнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўлаб бериш ҳуқуқига эга.
1203. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун:
республика давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ажратилган умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрларига нисбатан бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади;
олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига белгиланган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квоталар ажратилади.
1204. Мазкур Низомнинг 1203-бандига мувофиқ республика давлат олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қабул параметрлари асосида кириш ҳамда давлат гранти асосида таълим олиш ҳуқуқи божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, иш жараёнида маълум бир натижаларга эришган, божхона органларида хизмат қилаётган ходимларнинг тегишли тавсияномаларга эга бўлган фарзандларига берилади.
Ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли қабул параметрлари доирасида олий таълим муассасаларига қабул қилиш ДБҚ раисининг тавсияномаси асосида амалга оширилади ҳамда ўринлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, абитуриент кириш имтиҳонларининг энг юқори баллидан камида ўттиз фоизини тўплаган тақдирда, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ходимларнинг фарзандлари учун ажратилган икки фоизли қабул параметрлари доирасида олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш дастлабки ва касбий (ҳарбий-профессионал) танлов натижалари, шунингдек, ДБҚ раисининг тавсияномаси асосида амалга оширилади.
Ходимлар, шу жумладан хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларини олий таълим муассасалари, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тавсиянома ДБҚ раиси томонидан берилади.
Тавсиянома бир олий таълим муассасаси, олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириши учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
Тавсиянома бланклари қатъий ҳисоб ҳужжати ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиб, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
1205. Тавсиянома бериш тўғрисида илтимоснома киритиш борасида қарорлар қабул қилишда холисликни таъминлаш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича шахсий жавобгарлик ДБҚ раиси зиммасига юкланади.
1206. Мазкур Низомнинг 1163-банди, 118-банди «в» кичик банди ва 1202-бандида назарда тутилган божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағларининг 10 фоизи ажратилади.
Мазкур маблағлар божхона органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ бошқа харажатларга ҳам йўналтирилиши мумкин;
қуйидаги мазмундаги 1311-банд билан тўлдирилсин:
«1311. Ходимлар божхона органлари хизматидан Қуролли Кучлар резервига ёки истеъфога бўшатилади.
Хизматда бўлишнинг белгиланган чегара ёшига етган ёки ҳарбий-тиббий комиссия томонидан соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган ёхуд бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлган божхона органлари ходимлари истеъфога бўшатилади»;
149-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Божхона органларининг (БИ бундан мустасно) мутахассис, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи (техник) лавозимларининг меъёрлари, уларни киритиш шартлари, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлари, базавий ставкалари ДБҚ томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади, қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган ҳоллар бундан мустасно».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3995-сон қарорига 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига
1-ИЛОВА

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish