1. Умумий маълумотлар Шамолнинг геологик иши Умумий маълумотлар


расм. Карбонатли қумтошларда ҳосил бўлган шакллар



Download 452,5 Kb.
bet4/9
Sana25.05.2023
Hajmi452,5 Kb.
#944034
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1481437739 66477

расм. Карбонатли қумтошларда ҳосил бўлган шакллар.
Қумлар эол транспортировкасининг муҳим компоненти ҳисобланади. Муаллақ ҳолда кўчирилиш жараёнида қум доналари ўзаро тўқнашиб, думалоқланади, силлиқланади, баъзан микродарзиклари бўйилаб майда заррачаларга парчаланади. Кварц эол транспортировкасида механик парчаланишга энг бардошли саналади. Шунинг учун ҳам шамол оқимида у асосий массани ташкил этади.
Чангсимон ва гил заррачалари (вулкан кули ва б.) баъзан эол оқимининг асосий қисмини ташкил этади. Бу материалларнинг ташилиш узоқлиги чексиз бўлиши мумкин. Улар бутун стратосферани тўйинтириши ва тропосферагача кўтарилиши мумкин. Катта ба­ландликка кўтарилган майда заррачалар айниқса жуда узоқларга олиб кетилиши мумкин. Масалан, Кракатау вулканидан (Индонезия) отилган қизил кул бутун ер шарини айланиб ўтган ва атмосфера ҳавосида уч йилгача мавжуд бўлган.
Афғонистондаги Дашти-Марго, Дашти-Арбу саҳроларидан кўтарилган чанг Қорақумгача етиб боради. Ғарбий Хитойдан кўтарилган чанг Афғонистонгача ва Ўрта Осиёгача етиб келиб, чўкмага ўтади. А.Аллисоннинг маълумотларига кўра Саҳрои Қабирдан учирилган қум заррачалари 160 км масофани босиб ўтиб тўпланиши мумкин экан. Чанг ва майда қум заррачалари 2500 - 3000 км узоқликкача етаб боради. Саҳрои Кабирнинг қуми Милан шаҳари кўчаларига ҳам етиб келганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Эол ётқизиқлари. Шамол ташийдиган материалларнинг таркиби турли-туман бўлади. Қум-чангли тўзонларда кварц ва дала шпати кўпчиликни ташкил этади, кам миқдорда гипс, туз, гил ва оҳак зарралари, тупроқ ва бошқалар бўлиши мумкин. Уларнинг кўп қисми ер юзасида очилиб қолган жинсларнинг нураш маҳсулотлари ҳисобланади. Чангларнинг бир қисми вулканик, яна бир қисми фазовий генезисга эга бўлади. Шамол учириб кетадиган чангларнинг катта қисми денгиз ва океанлар юзасига тушиб, уларнинг ётқизиқлари билан аралашиб кетади; қолган қисми эса қуруқлик юзасига чўкиб, эол ётқизиқларини ташкил этади.
Шамол ташийдиган бўлакли материал ташилиш жараёнида са­раланади. Йирикроқ бўлган қум доналари гил зарраларига қараганда олдинроқ чўкмага ўтади. Шу туфайли қумли, лёссли ва гилли ётқизиқлар алоҳида чўкмага ўтиб, тўпланади. Эол ётқизиқлари амалда ер юзасининг барча жойларида кузатилиши мумкин. Аммо катта қалинликдаги ва кенг ҳудудларни эгаллаганлари эол жараёнлари ривожланиши учун қулай бўлган арид иқлимли минтақаларда вужудга келади. Эол ётқизиқлари орасида қумлар жуда кенг майдонларни эгаллаб ётади.



Download 452,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish