15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик



Download 69,36 Kb.
bet1/7
Sana23.06.2022
Hajmi69,36 Kb.
#694333
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15. Диний мутаассиблик ва диндорлик



15-мавзу. ДИНИЙ МУТААССИБЛИК ВА ДИНДОРЛИК
Режа:
1. Диний мутаассиблик(фанатизм) моҳияти ва манбалари.
2. Диний экстеримизм тарихи ва оқимлари. Камикадзе тушунчаси.
3. Диний фундаментализм ва унинг йўналишлари. Квазидинлар.
4. Терроризм, кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик (cyberbullying) тушунчаларининг моҳияти.
5. Замонавий диний ҳаракатлар ва секталар фаолияти йўналишлари.
Таянч тушунчалар
Диний мутаассиблик, (фанатизм), қўрқув, саводсизлик, ишончсизлик, мутаассиблик ва экстремизмнинг асоси, диний экстремизм, фундаментализм, ҳудкушлик амалиёти, камикадзе, диндорлик, квазидинлар, терроризм тушунчаси ва шакллари, кибермакон, кибертерроризм, киберзўравонлик, замонавий диний ҳаракатлар ва секталар.


1-савол баёни: Динда чуқур кетган, мутаассиб кишилар ўз ибодатлари билан мағрурланиш ҳиссига мубтало бўладилар. Доимо ўзини сўзсиз ҳақ деб билиб, фикрида қаттиқ туриш олиш, бошқаларни эса ноҳақ деб билиш мутаассибликка хос хусусиятдир. Мутаассиблик инсонда ўзгани таҳқирлайдиган, унинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини эътироф этмайдиган муайян хатти-ҳаракатлар кўринишида намоён бўлади ва унинг табиатига сингиб боради. акс этади. Мутаассиблик – бирон эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, ўз фикрида қатъий туриб олиб, бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслик ҳамда инкор қилиш ва ҳамиша ўзини ҳақ деб билишликдир. Ҳозирги вақтда мутаассиблик “фанатизм” ҳам дейилади. Мутассиб (фанат) киши кўр-кўрона ҳох тўғри, ҳох нотўғри бўлсин ўзига маъқул бўлган бир фикрда маҳкам туриб, ўзини фикрини ҳақ, бошқаларнинг фикрини ноҳақ деб эътиқод қилган ҳолда ўз фикрини амалда кўрсатишга ҳаракат қилади. Мутаассиблик “динда чуқур кетиш, диний арконлар ва ибодатларни бажаришда ҳаддидан ошиш, тўғри йўл деб нотўғри йўлга бурилиш” деган маъноларни билдиради. Мутаассиблик ва фанатизм бир-бирига маънодош тушунчалар бўлиб, бу тушунчаларнинг акси бағрикенглик сўзида ўз ифодасини топади.
1. Жамият ҳаёти ва инсон фаолиятида мутаассибликнинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, булар диний мутаассиблик, ирқий мутаассиблик, қабилавий мутаассиблик, табақавий ёки ижтимоий мутаассиблик, фикрий мутаассиблик кабилардан иборатдир. Қуръони каримда “Динга зўрлаб киритиш йўқ. Зеро, тўғри йўл залолатдан ажраб бўлди” (Бақара сураси: 256-оят) деган оят мавжуд бўлиб, уламолар бу оятни диний мутаассибликдан қайтарувчи далил сифатида келтирадилар.
2. Мутаассиблик туфайли тарихда кўплаб уруш-жанжал ва хунрезликлар бўлиб ўтган. Мутаассибликнинг хавфли томони шундаки, мутаассибликка мойил одамлар жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқарадилар, жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатадилар. Мутаассибликдаги оммавийлик муайян хатти-ҳаракатлар учун шахсий жавобгарлик ҳиссини йўқотиб ҳаракатга оммавий тус беради. Ўзининг шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишига ишонч ҳисси зўравонлик ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо бўлишига олиб келади. 
3. Бугунги кунда жаҳоннинг кўпгина минтақаларида ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириб, бегуноҳ кишиларнинг ҳаётига зомин бўлаётган мутаассибларнинг экстремистик хатти-ҳаракати бу иллатга қарши биргаликда кураш олиб боришни тақозо қилмоқда. Мутаассибликнинг шахс ва жамиятга етказадиган зарарлари жуда катта бўлиб, мутаассиб – дарғазаб, жазавали, асабий, ҳиссиётга берилган ва қаттиқ ҳаяжонга тушувчи шахс сифатида ўз ғояларини, қарашларини одамлар ўртасида фаоллик билан тарғиб қилишга ҳаракат қилади. Мутаассиб воқеъликни ўзининг асл ҳолатида эмас, балки ўзининг тасаввури, дунёқарашидан келиб чиқиб кўришга ҳаракат қилади. Мутаассиб фақат ўзини ҳақ, ўзгаларни ноҳақ деб билгани учун жамият ҳаётида ихтилофларни келтириб чиқаради. У бошқалардан ўзининг талаби билан яшашни талаб қилади, агар ким унинг фикрига қўшилмаса, ундай одамларни адашган одам деб ҳисоблаб, уни четлаштиришга ҳаракат қилади. Мутаассиб ҳақиқатни тан олмасдан, воқеъликни ўзининг фойдасига буришга, ҳақиқатни сохталаштиришга ҳаракат қилади. У мўътадил илмий баҳс орқали ҳақиқатга эришиш йўлларини ўзининг низо қўзғайдиган, ихтилоф кучайтирадиган баҳслари билан барбод қилади. Натижада жамиятлар, халқлар ва маданиятлар ўртасида кескинлик руҳи янада кучаяди. 
4. Мутаассиб ўз фикрига эга бўлмасдан, у ўзгалар фикри билан ҳаракат қилади. Уни фақат ички эмоционал туйғу бошқаради. Шу боис у муқобил томоннинг фикрини қабул қилиш ва ҳурмат қилиш имкониятига эга эмасдир. Бирон-бир нуқтаи-назарни фақат у ўзининг қоидаларига мос келмагани учун рад этадиган ҳар қандай одам башқаларга нисбатан тоқатсиз ва мутаассиб бўлиб ҳисобланади.
5. Дунёвий ва диний билимларнинг саёзлиги, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини билмаслик мутаассибликка сабаб бўлади. Бу жараённинг энг хатарли жиҳати динни сиёсийлаштириш воситасида ҳоқимиятга интилиш, динни нотўғри талқин қилиш билан одамлар орасига нифоқ солиш, қўпорувчилик ишларини амалга ошириш ва ғаразли манфаатларни рўёбга чиқаришга уринишлар амалга оширилади. Шунинг учун жамият ҳаётида диний экстремизм келиб чиқишининг биринчи ва асосий сабаби мутаассиб фикр ва қарашларнинг пайдо бўлишидир. Мутаассиблик диний экстремизм ва терроризмга замин тайёрлайди. Бугунги кунда «ақидапарастлик» сўзи «мутаассиблик» сўзи билан биргаликда қўлланиб келинмоқда.
6. Мутаассиблик илмий, ижтимоий, ақидавий соҳаларда доим учрайдиган тушунча бўлиб, у дин ва жамиятнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омил бўлиб ҳисобланади. Мутаассиблик диний – ақидавий ва фиқҳий соҳаларда ҳам намоён бўлиб, у диннинг турли ижтимоий ва сиёсий оқимларга бўлиниб кетишига сабаб бўлади.
Ислом динида диний мутаассиблик келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири диний илмлар – Қуръон, ҳадис ва шариатни билмасликдир. Ислом дини мутаассибликни қоралайди, диний эътиқодда ислом динига эътиқод қилувчиларни бағрикенгликка даъват этади. Ҳадисларда “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”,(Имом Бухорий ривояти) деган сўзлар баён қилиниб, мусулмонлар ихтилофга эмас, балки ҳамкорликка даъват этилган.
7. Қуръони каримда “Аъробийлар (шариъат илмидан бехабар кишилар) куфру нифоқда қаттиқроқ ва Аллоҳ Ўз пайғамбарига нозил қилган нарсаларнинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир,” (“Тавба” сураси 97-оят) – деган оят мавжуддир. Ислом динида мутаассиблик қораланади, ислом динига эътиқод қилувчилар бағрикенгликка даъват этилади. Шу билан бирга турли фирқаларга бўлиниш, билимсизлик, мутаассиблик ҳам ислом динида қораланади. Ислом тарихида динда чуқур кетиб, ҳаддидан ошиш натижасида мусулмонлар ичида кўплаб фирқалар вужудга келган бўлса, ҳозирги даврда ҳам бу ҳолат давом этмоқда. Ўтмишда хорижийлар, муътазилийлар, марисийлар, рофизийлар, қадарийлар, жаҳмийлар Ислом динида бўлинишни бошлаб унга катта зарар етказишган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам “ал-қоида”, “мусулмон биродарлар”, “ҳизбу-т-таҳрир”, “ҳизбуллоҳ”, “таблиғчилар”, “акромийлар”, “нурчилар”, “сохта салафийлар”, “жиҳодчилар” каби кўплаб фирқалар динни тарғиб қилиш баҳонасида ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм ғояларини тарқатишга ҳаракат қилмоқдалар. Экстремистик, террористик ташкилотлар дин ниқоби остида сиёсий мақсадларни кўзлаган ҳолда одамлар онгида динга нисбатан салбий муносабат шаклланишига ҳам сабабчи бўлмоқдалар.
8. Ислом дини эзгуликка асосланган мўътадил дин бўлиб, диний мутаассибликка ва динга чуқур берилишга доимо қарши бўлган. Ислом дини мутаассибликка хайрихоҳлик билдирмайди. Аксинча, инсонни теран ўйлашга, бошқаларга нисбатан муросали бўлишга чақиради. Ислом динининг пойдевори бағрикенглик ва енгиллик асосига қурилган бўлиб, у доимо мутаассиблик, ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмга қарши курашиб келмоқда.
Жамият ҳаётида мутаассиблик ва ақидапарастликнинг кўпгина салбий оқибатлари мавжуд бўлиб, булар ўзгаларга нисбатан таҳқир ва маломатларни ёғдириш, ўзганинг фикрини эшитмаслик ҳамда холисликнинг йўқолиши натижасида ҳақиқатдан юз ўгириш, кишиларни диндан бездириш, мусулмонлар орасида келишмовчиликни чиқариш кабилардан иборатдир.
9. Мутаассиблик ҳар бир диний конфессияда топилади. Бироқ, сўнгги вақтларда жаҳонда содир бўлаётган турли террористик ҳуружлар, диний масалалардаги ихтилофлар, тўқнашувлар натижасида кўпроқ Ислом мутаассиблиги ҳақида гапирилмоқда. Лекин ислом дини мутаассибликка қарши бўлиб, ҳар қандай диний таълимотни таҳлил қилганда диний мутаассибликнинг асосий аломатлари бор ёки йўқлиги масаласига асосий эътибор қаратилади.
1) Диний мутаассибликнинг биринчи аломати бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатсизликнинг мавжудлигидир. Ислом дини ушбу масалада ўзига эътиқод қилувчиларни яхшиликка даъват этади, ёмонликдан қайтаради. Ислом дини яхшилик ва юқори даражадаги ахлоқни зўрлик ва куч ишлатишга нисбатан устун деб ҳисоблайди.
2) Диний мутаассибликнинг иккинчи аломати дунёқарашларнинг ўта торлигидир.  Ислом дини ўзига эътиқод қилувчиларни доимо илмга даъват қилиб келган. Ҳадисларда "Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир", дейилган. Ваҳийнинг биринчи сўзи ҳам "Ўқи!" - бўлган. Мусулмон олимлари илм-фан ривожига катта ҳисса қўшишган. 
3) Диний мутаассибликнинг учинчи аломати танқидни тўғри қабул қилмасликдан иборатдир. Мутаассибнинг фикрлаш доираси чекланганлиги ўзгалар фикрини ёки бошқа нуқтаи назарларни тўғри қабул қилишга имкон бермайди. Ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун у кўпинча диний матнлардан ўзига керакли жойларни кесиб олиш усулини қўллайди, баъзида эса суҳбатдоши билан бўлган суҳбатларида ахлоқ чегарасидан ҳам чиқиб кетади. Ҳадислардан бирида айтилганидек, бу каби феъл-атвор, мунозара ва баҳслашувларда фожирлик қилиши мунофиқликнинг аломатларидандир.
4) Диний мутаассибликнинг тўртинчи аломати бошқалар шаънига тамғалар босишдир. Диний мутаассиблар бошқалар шаънига тамға босишни яхши кўрадилар. Исломий талқинда бу тамға "мунофиқ", "муртад", "кофир" ва ҳоказо сўзларни ишлатишдир. Бундай айблов ҳамда инсоннинг ҳолатига бу каби ишонч билан баҳо бериш мутаассиб томонидан ўзини ҳаддан зиёд юқори баҳолаш ва ўз айбини билмасликдан иборатдир. Исломий атамалар билан "қуролланган" мутаассиб ўз атрофидан уларни қўллаш учун имкон қидира бошлайди. Ислом динида эса бундай нарсалар доимо қоралаб келинган. Ислом динининг мутаассиб ҳатти-харакатига зид бўлган асосий талаблари, бу энг аввало исломда кибрга йўл қўйилмайди. Иккинчидан ислом дини одамларни яхши феъл ва юксак ахлоққа ундайди. Учинчидан ислом динида биродарларнинг шаънини булғаш, мулкини ўзлаштириш ва ҳаётини барбод қилиш ҳаром қилинган. Тўртинчидан, ислом дини мусулмонлардан ўз фикрига комил ишончда бўлишни талаб қилади. Қуръони каримда “Шунингдек, сизларни одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун ўрта миллат қилдик”, (Бақара сураси, 143-оят) дейилган бўлиб, ушбу оятнинг ўзи Ислом мутаассибликни қабул қилмаслигини кўрсатади. Мутаассиблар томонидан динда ғулув чиқариш ислом динида бидъат, куфр ва ширк деб ҳисобланади. Мутаассиб эса ўзининг шахсий тор тушунчалари учун курашади, шу йўлда ўзига қарши чиққанларни кўр-кўрона душман деб эълон килади, бу йулда диний шиорлардан фойдаланади ва ўзининг шахсий фикрларига бошқаларни куч билан мажбурлашга ҳаракат қилади.

Download 69,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish