15-мавзу. Диний мутаассиблик ва диндорлик



Download 69,36 Kb.
bet4/7
Sana23.06.2022
Hajmi69,36 Kb.
#694333
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15. Диний мутаассиблик ва диндорлик

1. Биринчи гуруҳга кирувчи ташкилотларнинг асосий вазифаси одамларни гўёки “исломлаштириш”, “тақвога чақириш”дан иборат бўлиб, бундай гуруҳлар қаторига “Таблиғчилар” ҳаракатини киритиш мумкин.
2. Иккинчи гуруҳ ташкилотлари эса аҳолига мутаассиблик ғояларини сингдириш, улардан муайян ғоя ва раҳнамога оғишмай, сўзсиз эргашадиган “кадр”ларни тайёрлаш билан шуғулланади. Бундай гуруҳлар қаторига “Ҳизбут-таҳрир” каби диний-экстремистик ташкилотларни киритиш мумкин.
3. Учинчи гуруҳга мансуб ҳаракатлар эса ҳеч қандай асоссиз мусулмон диёрларни “куфр диёри” деб эълон қилиб, у ердагиларни “ҳижрат” қилишга ундаш орқали турли низо ва фитна ўчоқларига жалб қилиш, қўлга қурол олиб тинч аҳоли вакиллари ва бошқа дин вакилларини қириш орқали минтақада уруш оловини ёқиш, жиҳод тушунчасини нотўғри талқин қилиш орқали ёшларни қотилликлар қилишга чорлаш билан шуғулланадилар. Бу гуруҳга барча террорчи ташкилотларни киритиш мумкин.
Диний-экстремизм ва терроризмга қарши кураш Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда диний-экстремистик ва террористик гуруҳлар фаолиятида муҳим ўзгаришлар кузатилиб, улар интернет орқали ўз ғояларини тарқатиш масаласига катта эътибор қаратмоқдалар.
Ғоявий жиҳатдан миллий манфаатларга зид бўлган диний мазмундаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб кириш ва тарқатишга уриниш ҳолатлари Ўзбекистонда ҳам кузатилмоқда. Бу каби экстремистик руҳдаги маҳсулотларни интернет ва бошқа йўллар орқали тарқатилиши аҳоли томонидан диннинг нотуғри талқин этилишига, кам маълумотга эга ўқувчилар маънавий онгининг бузилишига, турли эътиқод ва қарашларга эга бўлган одамлар, хусусан ёшлар орасида адоват ва хусумат уйғонишига замин яратмоқда.
20 аср охирларигача диний-экстремизм ва ақидапарастликни тарқатиш ва аҳоли орасида ёйишнинг асосий қуроллари бўлиб турли адабиёт ва нашрлар хизмат қилган бўлса, замонавий технология воситалари ривожланган ҳозирги даврда оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет тармоғи диний экстремистик ва ақидапарастлик ғояларини тарқатишнинг энг оптимал ва қулай манбаига айланди.
Ҳозирги даврда турли гуруҳ ва оқимлар томонидан диний экстремизм ва ақидапарастликни тарғиб қилишда, жамиятда норозилик кайфиятини тарқатишда ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланилмоқда. Интернет орқали суҳбат олиб бориш жараёнида ёшларга “куфр диёри”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик”, “халифаликни тиклаш” каби ғоялар сингдирилиб, улар турли тўқнашув ва низо ўчоқларига жалб қилинмоқда.
Интернет тармоғининг чегара билмаслиги, сунъий йўлдош орқали эфирга узатиладиган фазовий каналларга тўсиқ қўйишнинг иложи йўқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги кунда бу каби бузғунчи ғоялардан аҳолини, хусусан ёшларни асраш учун уларда бу каби ёт ғояларга қарши маънавий иммунитетни ҳосил қилиш, интернет ва ОАВ орқали мазкур гуруҳларга асосли раддиялар бериш, соф диний таълимотларни ёшларга етказиш, уларни халқпарварлик, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эгадир.
Турли бузғунчи оқимларнинг домига илиниб қолмаслик учун ёшларимиз қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим:
- диний-экстремистик руҳдаги сайтларга кирмаслик. Бундай сайтларнинг аломатлари: жойлаштирилган материалларда “ҳижрат” ва “жиҳод”га даъват қилиш, дунёвий ҳукумат ва тузумларни кофирликда айблаш, давлат мустақиллиги, Янги йил, Наврўз, 8-март каби байрамларни, туғилган кунни нишонлашни ҳаром деб эълон қилиш, Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сурия каби мамлакатлардаги жангариларни мадҳ этиш. Шунингдек, Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб, Ибн Таймия, Носириддин Албоний, Саййид Қутб, Айман аз-Завоҳирий, Усома бин Лодин, Абдували қори, Обид қори, Рафиқ қори, Рашод қори каби ақидапараст шахсларнинг китоблари, фатволари, аудиомурожатлари, савол-жавоб шаклидаги маърузалари мавжудлиги;
- ижтимоий тармоқлар, турли форумларда диний мавзуда илмоқли, нозик саволлар бериб суҳбатга чорлаётган шахслар билан мулоқотдан тийилиш, дунёвий жамиятни танқид қилиб, мутаассибона диний турмуш тарзини даъват қилаётган шахслар билан умуман алоқа қилмаслик;
- электрон почта орқали номаълум шахслардан келган диний мазмундаги даъват ва танишув ҳақидаги таклифларга жавоб бермаслик, юборилган электрон материалларни юклаб олмаслик;
- мобил телефонларга билиб-билмай мутассиблик руҳидаги нашидалар (қўшиқлар), маърузалар, суратлар, видеороликлар юклаб олмаслик ва тарқатмасик.
Мутаассиблик ва ақидапарастлик руҳидаги маълумотларни билиб-билмай юклаб олиш, сақлаш ёки уни бошқа шахсларга тарқатиш эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1842-моддасига мувофиқ, шунингдек Жиноят Кодексининг 2441-моддасига кўра “Диний-экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш” энг кам иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган;
- диний мавзудаги маълумотларни олишга эҳтиёж туғилганда бундай маълумотларни фақат “uz” доменида расмий фаолият олиб бораётган давлат ва диний ташкилотлар сайтларидан олиш масаласига эътиборни қаратиш зарур.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликдан сўнг диний эркинликларга кенг йўл очилди. Ҳақиқий диний эътиқод эркинлиги қонун йўли билан кафолатланди. Бироқ, сиёсий ҳокимиятга интилаётган, диний шиорларни ниқоб қилиб олган баъзи гуруҳлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсир ўтказишга ҳаракат қила бошлади. моқда. Марказий Осиёга диний экстремизмнинг кириб келишида Афғонистон дарвоза вазифасини ўтади. Диний-экстремистик гуруҳлар “халифалик” давлати тузиш шиори остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашга ҳаракат қила бошладилар. Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги тинчлик-барқарорликка “Ўзбекистон ислом ҳаракати” (иккинчи номи - Туркистон ислом ҳаракати), “Ҳизбут таҳрир”, “Акромийлар”, “Нурчилар”, “Таблиғчилар” каби диний экстремистик ва террорчи гуруҳлар хавф сола бошлади. Марказий Осиё минтақаси, хусусан Ўзбекистонга нисбатан бундай таҳдиднинг юзага келишига эътиборли диний уламолар ўрнини сохта “исломчилар”нинг эгаллашга интилишлари ва улар томонидан ислом асослари бузиб талқин қилиниши ўз таъсирини кўрсатди. Аҳолининг ислом динига бўлган катта қизиқишидан фойдаланиб, халқаро экстремистик марказлар томонидан минтақада диний мутаассиблик руҳидаги адабиётларни тарқатиш кенгайтирилди; – дин ниқоби остида фаолият олиб борувчи, аслида айрим давлатларнинг ғаразли геосиёсий ва геостратегик қарашлари натижасида шаклланган, қўпорувчилик мақсадини кўзлаган турли оқим ва йўналишларга мансуб хорижий даъватчилар минтақага ўз ғояларини олиб киришга ҳаракат қила бошладилар; – минтақа давлатлари чегараларининг мустаҳкам эмаслиги турли экстремистик кучларга наркотрафик, қурол-яроғларнинг ноқонуний савдоси орқали молиявий имкониятларини мустаҳкамлаб олишга ва минтақа бўйлаб эркин ҳаракат қилишга замин яратди.
Мустақиллик арафаси ва мустақилликнинг илк даврида диний экстремистик оқимларнинг шаклланиши ва фаоллашуви кўзга ташланиб, диний экстремистик ташкилотлар аҳолига ҳанафийлик мазҳабига зид мутаассиб ва сиёсийлаштирилган диний ғояларни сингдиришга ҳаракат қилишди. Бунинг учун аҳоли ичида ақидапарастлик ғоялари ва “Ҳизбут таҳрир” гуруҳининг таълимотлари даъват қилинди, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғоялари тарғиб қилинган адабиёт, видео ва аудио тасмалар тарқатилди, яширин “ҳужралар” ташкил қилиниб, ўқиётганларга мутаассиб тушунчалар сингдирилди. Аҳоли ичида ва хорижий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги ижтимоий - сиёсий вазият, жумладан, диний сиёсат, имомларнинг фаолияти бўйича иғво маълумотлар тарқатилди, яширин гуруҳлар тузилиб, улар томонидан ақидапарастлик руҳидаги диний ташвиқот юритилди. “Ўзбекистон ислом ҳаракати” гуруҳи Марказий Осиё, Кавказ ва Россия Федерациясининг Волгабўйи республикаларини бирлаштирувчи “Буюк Ислом амирлигини” тиклаш ғоясини илгари суришди. “Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий” – (“Ислом озодлик партияси”) ташкилоти демократия, конституция, сайловни инкор этиб, сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда халифаликка асосланган тузумни ўрнатишни ўз олдига мақсад қилиб белгилаган. “Жиҳодчилар”нинг мақсади эса диний ҳолатни пайғамбар давридаги кўринишга қайтариш, яъни, дин, мусулмончилик ўша даврда қай ҳолатда бўлган бўлса, бугун ҳам шундай бўлиши керак, деган даъвода яққол кўзга ташланади. Ўша даврда “Таблиғчилар” ҳам дунёвийликни инкор этувчи, сиёсийлаштирилган ва мутаассиб диний мафкурани ташвиқот қилишга ҳаракат қилишди. “Таблиғчилар” илгари сурган ғоялар ҳанафийлик мазҳабига зид бўлиб, ақидапараст гуруҳларнинг ғоялари сингари улар динда мутаассибликни тарғиб қилишди. Асосчиси туркиялик Саййид Нурсий Бадиуззамон бўлган Нурчилар ташкилоти ҳам ўша даврда Марказий Осиёда ўз тарғиботини олиб боришга ҳаракат қилди. Нурчилар мавжуд ҳокимият учун қарши чиқувчи ўта диний, мутаассиб кишиларни тарбиялашга ҳаракат қилишди.
Ўзбекистон Республикаси диний ақидапарастлик, мутаассиблик, экстремизм ва террорчиликнинг минтақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда унга қарши кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши олиб бораётган сиёсатининг мақсади минтақада ва глобал миқёсда тинчлик, барқарорликни сақлаш, мамлакат мустақиллиги ва равнақи, халқининг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашдир. Марказий Осиё республикалари ҳамкорлиги доирасида ҳам Ўзбекистон диний экстремизм, халқаро терроризм ва наркобизнес хавфини ўзаро биргаликда бартараф этиш бўйича қатор ташаббуслар билан чиқиб, уни рўёбга чиқариб келмоқда. Ўзбекистоннинг минтақавий ташкилотлар ишида фаол иштирок этиши, ташаббуслари ва таклифлари глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Download 69,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish