МУТни тадқиқ қилиш ва лойиҳалаштириш босқичи, бунда ғояни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш, илмий-техник тараққиёт ютуқларига мос келадиган даража ва сифатни шакллантириш, лойиҳа ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тажриба намунасини тайёрлаш ва синаш, жиҳозни тайёрлаш ва ишлатиш учун ишчи конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш амалга оширилади;
МУТ жиҳозини тайёрлаш босқичи, у ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш, ишлаб чиқаришга қўйиш, жиҳозларни ташиш ва сақлашга тайёрлашни ўз ичига олади;
жиҳозларга қараш босқичи, бунда тайёр маҳсулотларни ташиш ва сақлаш давридаги сифатини максимал сақлаш ташкил этилади;
ишлатиш босқичи, бунда қурилма ишлатилади, сақланади ва сифати қайта тикланади. У ҳаёт даврида асосий босқич ҳисобланади ва вазифасига кўра жиҳоздан мақсадли фойдаланиш, техник ва профилактик хизмат кўрсатиш, бузилганидан кейин таъмирлаш ва қайта тиклашни ўз ичига олади.
Охирги ишлатиш босқичида жиҳоздаги фойдаланиш сифатлари йўқотилганидан кейин уни ҳисобдан чиқариш операцияси бажарилади (2.3-расм).
МУТ АХни таъминлаш тизими (АХТТ)ни қуриш ва унинг ишлаши қуйидаги принципларга асосан амалга оширилади:
тизимлилик;
комплекслилик;
узлуксизлик;
ўз вақтидалик;
такомиллаштиришнинг изчиллиги ва узлуксизлиги;
оқилона етарлилик;
ҳимоялаш тизимининг тез мослашувчанлиги;
ҳимоялаш алгоритмлари ва механизмларининг очиқлиги;
ҳимоялаш воситалари қўлланилишининг оддийлиги;
илмий асосланганлиги ва техник амалга оширилувчанлиги.
Қидирув изланишлари
|
Илмий тадқиқот ишлар (ИТИ)
|
Тажрибали констукторлик ишлаб чиқаришлар (ТКИЧ)
|
Саноат ишлаб чиқарилиши
|
Эксплуатация
|
1. Илмий муаммоларнинг қўйилиши
|
1. ИТИга техник вазифа ишлаб чиқиш
|
1. ТКИЧ техник вазифасини ишлаб чиқиш
|
1. Биринчи сериясини тайёрлаш ва синовдан ўтказиш
|
1. Синов эксплуатацияси
|
2. Изланишга доир чоп этилган муаммолар таҳлили
|
2. Техник ғояни формализациялаш
|
2. Лойиха эскизини ишлаб чиқиш
|
2. Биринчи сериясини тайёрлаш ва синовдан ўтказиш натижаларига кўра конструкторлик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш
|
2. Нормаль эксплуатация
|
3. Илмий концепцияларни назарий изланиши ва ишлаб чиқиш
|
3. Бозор изланиши
|
3. Макетларни тайёрлаш
|
3. Серияли ишлаб
Чиқариш
|
3. Эскириш
|
4. Техник– иқтисодий асослаш
|
4. Техник лойихани ишлаб чиқиш
|
4. Таъмирлаш ёки утилизация
|
5. Ишчи лойихани яратиш
|
6. Тажриба намуналарини яратиш ва синаш
|
7. Тажриба намуналарини тайёрлаш ва синовдан ўтказиш натижаларига кўра конструкторлик хужжатларига ўзгартиришлар киритиш
|
8. Ишлаб чиқариш, техник тайёргарлик
|
2.1-жадвал. Телекоммуникация тизимларнинг хаёт даври босқичларини тақсимланиши
2.3 – расм. Телекоммуникация тизимларнинг ҳаёт даври
Do'stlaringiz bilan baham: |