2-мавзу: Касб-ҳунарга йўналтириш усул ва услублари. Касб-ҳунарга йўналтириш ишларида ҳамкорлик (ота-оналар, мактаб жамоаси, синф раҳбарлари, маҳалла, кузатув кенгаши). Касблар профессиограммаси



Download 27,46 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi27,46 Kb.
#73910
1   2   3
Дастурнинг мақсад ва вазифалари.
Мақсад – ўқувчиларга онгли касб-ҳунар танлашларида ёрдам бериш 
Вазифалари:

  • яқин ва узоқ мақсадларни аниқлашни ўргатиш;

  • касбий мақсадларга эришишда ўзининг тайёргарлигини англаши учун ёрдам бериш;

  • танлаган касблар бўйича ўзининг имкониятларини ва касбга берилган талабларни таққослашга ёрдам бериш;

  • касбий мақсадларга эришиш йўлларида қийинчиликларни англаш ва уларни бартараф этиш йўлларини ўргатиш;

  • ўз-ўзини ривожлантириш йўлларини топишга ёрдам бериш;

Мазкур дастур қуйидаги принципларга асосланади
• Касбни онгли равишда танлаш принципи
•Танлаган касбнинг одамнинг қизиқишларига, лаёқатларига, қобилиятига ва жамиятнинг эҳтиёжларига мослиги принципи;
• Фаоллик принципи – инсоннинг ўзи касбни танлайди;
• Ривожланиш принципи – касб инсонинг камолотига имкон бериши керак.
Кутилаётган натижа
ўқувчиларни касбни ва ўқув муассасасини шахсий хусусиятларини ва меҳнат бозори талабларини ҳисобга олган ҳолда танлашга тайёргарлиги 
Дастур иштирокчилари
ўқувчилар
синф раҳбарлари
фан ўқитувчилари
мактаб кутубхоначиси
мактаб психологи
ота-оналар
мактаб кузатув кенгаши, маҳалла.
Касб-ҳунарга йўналтиришда ҳамкорлик
Мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчиси –
Умумтаълим мактабларида касб-ҳунарга йўналтириш ишларинии мувофиқлаштиради ва қуйидаги йўналишларни амалга оширади:
- умумтаълим муассасасининг ўқувчининг ўзини англашига, касб танлашига ёрдам берадиган ижтимоий партнерлар билан ҳамкорлик қилиш;
- педагогик жамоанинг касб-ҳунарга йўналтириш концепциясига ҳамда умумтаълим муассасасининг таълим дастурларига мувофиқ равишда ўқувчининг касб танлашга тайёргарлигини шакллантириш;
- педагогик жамоанинг мазкур йўналишдаги фаолиятини таҳлил этиш (фан ўқитувчилари, синф раҳбарларига ўқувчининг касбий ўзлигини англашида ўқув-тарбия ишларини ташкил этишда маслаҳатлар).
Синф раҳбари
- касбга йўналтириш бўйича индивидуал ва гуруҳий суҳбатлар, мунозаралар, давра суҳбатларини ташкил этади;
- ўқувчиларнинг лаёқатини психологик-педагогик жиҳатдан кузатади;
- ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этиладиган “Очиқ эшиклар куни” тадбирларида ўқувчиларнинг иштирокини ташкил этади;
- ўқувчиларнинг корхона ва ташкилотларга ташрифини ташкил этади;
- мактаб психологига ўқувчилар билан сўровномалар ўтказишда ёрдам беради;
- ўқувчиларнинг касб танлаши муаммоларига бағишланган ота-оналар йиғилишларини ўтказади;
- мактаб битирувчилари-олий ўқув юрти, ўрта махсус таълими муассасалари талабалари билан учрашувлар ташкил этади.
Фан ўқитувчилари
- турли усул ва воситалар, ўйинлар, давра суҳбатлари, фан ҳафталиклари, олимпиадалар, деворий газеталар танловлари, иншоларни қўллаган ҳолда мактаб ўқувчиларининг қизиқишлари, ижодкорлигини ривожлантиришга ёрдам беради;
- дарсларни касб-ҳунарга йўналтириш билан боғлаган ҳолда ўтказади, ўқувчиларда меҳнат ва касбий муҳим бўлган кўникмаларни шакллантиради;
- ўқувчиларнинг касбий қизиқишларини ва қобилиятларини аниқлаш бўйича кузатади;
-ўқувчиларда ўзининг имкониятларини холисона баҳолаш малакаларини шакллантиради.

Мактаб кутубхоначиси


- мактаб кутубхонасини касб танлашга оид ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича адабиётлар билан таъминлайди;
- ўқувчиларнинг қизиқишларини ўрганади ва уларга касб танлашда ёрдам берувчи адабиётларни тавсия этади, касблар тўғрисидаги китоблар кўргазмасини ҳамда касб танлаш мавзусидаги китобхонлар мунозараларни ташкил этади;
- ҳудуднинг касбларга бўлган эҳтиёжи тўрисидаги маълумотлар доскасини, проспектлар, касблар тўғрисидаги фоторасмлар кўргазмаларини ташкил этади;
- турли соҳа ва ихтисосликлар (автомобиль, транспорт, қурилиш, маданият ва санъат) бўйича касблар тўғрисидаги адабиётлар кўргазмаларини ташкил этади.
Психолог
- психологик-педагогик маслаҳат олиб боради;
- ўқувчиларнинг касбий қизиқишлари ва лаёқатларини ўрганади;
-ўқувчиларнинг касбий қизиқишларини психологик ташхис методикалари ёрдамида ўрганади ва мониторингини олиб боради;
- ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тренинг машғулотларини ўтказади;
- ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда психологик маслаҳат ишларини олиб боради;
- ўқувчиларда ўзининг имкониятларини холисона баҳолаш малакаларини шакллантиради;
- синф раҳбарларига ўқувчиларнинг қизиқишлари ва лаёқатларини баҳолашда ва таҳлиил этишда ёрдам беради.
Тиббий ходим
- турли усул, воситалар ёрдамида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга ёрдам беради;
- ўқувчилар билан танланган касб ва инсон саломатлиги ўзаро боғлиқлиги тўғрисида суҳбатлар олиб боради.



Download 27,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish