“2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”



Download 2,2 Mb.
bet1/23
Sana23.03.2022
Hajmi2,2 Mb.
#506795
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
BMI zax qochirish


Кириш.
2014 йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали – бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2014 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш даражасини изчил юксалтиришни таъминлади. Дунё бозорларидаги ўз позициясини мустаҳкамлади. Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурулиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қарийиб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ – овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 1958-сонли Қарори билан:
2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив яхшилаш бўйича ишларнинг прогноз параметрлари;
Деҳқончиликнинг ютуғи энг аввало ерларнинг мелиоратив ҳолатига боғлиқ бўлади. Шўрланган ерларда на олий навлар, на озуқалар, на тупроқларга ишлов бериш қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун яхши шароит яратиб бермайди. Шунинг учун пахтанинг янги ва серҳосил, тезпишар ҳамда сифатли ҳосил берадиган навларини етиштиришдан олдин худуднинг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олиш ва уни яхшилаш зарур. Ўзбекистон Республикасининг 28 млн гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун бириктирилган. Бу майдонлардан унумли фойдаланишда, аввало ўсимлик учун керак бўлган тупроқнинг сув – ҳаво, озуқа ва иссиқлик режимларини ўзлаштириш ва ростлаш йўли билан тупроқнинг физик–кимёвий ҳоссаларини, сув-туз ҳамда ер усти ва сизот сувлари режимларини яҳшилаш ишларини амалга ошириш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 октябр 2007 йилдаги “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора–тадбирлари” тўғрисидаги фармонида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати қуйидагича тавсифланган:
- суғориладиган ерларнинг хозирги мелиоратив ҳолати қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини янада ўстиришга ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини оширишга тўғаноқ бўлмоқда;
- ҳозирда суғориладигин ерларнинг ярмидан кўпроғини турли даражада шўр босган, айни вақтда фермер хўжаликларига қарашли суғориладиган ерларнинг 16 % дан ортиғи қониқарсиз ҳолатдадир.
Суғориладиган майдонларда тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш, суғориш ва заҳ қочириш тармоқларини қайта қуриш бўйича давлат миқёсида махсус дастур ишлаб чиқилиб, унда Республикамиздаги 4270 минг гектар суғориладиган ерларнинг 1700 минг гектаридаги суғориш тармоқларини таъмирлаш ва 900 минг гектар экин майдонининг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш ишларини бажариш кечиктириб бўлмайдиган вазифа этиб белгиланган.
Шунингдек Республиканинг Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларидаги суғориладиган майдонларда ва Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган минг километрдан ортиқ коллектор-зовурларни 1,8 минг км ни такомиллаштириш ва қайта қуриш, вегетация даврида экинларнинг сувга бўлган талабини қониқтириш мақсадида умумий сиғими 3204млн м3 миқдорида бўладиган янги сув омборларини қуриш режалаштирилган.
“Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш бўйича 2008-2012 йилларга мўлжалланган Давлат Дастури асосида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш бўйича мақсадли комлекс чора-тадбирларини амалга ошириш орқали тупроқнинг унумдорлигини тубдан ошириш” бўйича чора–тадбирларга жами 213,4 млрд сўм, 142,5 млн доллар миқдорида харажатлар режалаштирилган ва улар қуйидагилардан иборат:
- сув истеъмолчилар уюшмаларининг, фермер хўжаликларининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, жумладан уларга 130 та экскаваторлар, 30 та бульдозерлар ва мелиорация машиналарини етказиб бериш;
- 12234 км магистрал, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторларни ва 2828 км ёпиқ ётиқ ва тик дренажларни қуриш, қайта тиклаш ва таъмирлаш;
- 3006 та тик дренажларни ва суғориш қудуқларини тиклаш, таъмирлаш ва қайта қуриш;
- ирригация иншоотлари (каналлар, сув омборлари, гидротехника иншоотлари)ни таъмирлаш;
- 68 та мелиоратив насос станцияларини 458 та кузатиш қудуқларини, 4472 та гидротехник қурилмаларни, 5250 та гидропостлари, 2710 та насос агрегатларини таъмирлаш ва қайта тиклаш;
- 4639 км каналлари, 305 млн м3 ҳажмли сув омборларини қуриш ва қайта таъмирлаш;
- 2009-2020 йилларга мўлжалланган томчилаб суғориш дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
Сув ва ер ресурсларининг самарадорлигини ошириш учун деҳқончилик, гидротехника ва мелиорация соҳасидаги илм-фан ютуқларини қўллаш орқали суғориладиган ерларни комплекс қайта тузиш, гидромелиоратив тизимларини тақомиллаштириш томоиларини ишлаб чиқиш ва замонавий, унумли ва тежамкор суғорима деҳқончилик тизимини яратиш зарур.
Суғориладиган ерларни қайта тузиш ва суғориш тармоқларини тақомиллаштиришда сув исрофини камайтирадиган суғориш усули ва техникасини амалиётда қўллаш, сув ресурсларини 30 %гача ер ресурсларини 10 % гача тежашга, ҳосилдорликни 40% гача оширишга имкон яратади.
Маълумки шўрланган ва шўрланишга мойил суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалик экинлари шу жумладан пахта ҳосили 10-15 ц/га-га камаяди. Суғориладиган ерларнинг шўрланишига қарши қўлланиладиган асосий мелиоратив тадбирлар шўр ювиш ва коллектор-зовур тармоқлари орқали шўр сувларни суғориладиган даладан четга чиқариб ташлаш ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари яҳши ўсиб ривожланиши учун тупроқ фаол қатламида сув-туз мувозанатини ростлайдиган мелиоратив режимни яратиш ҳисобланади.
Юқоридаги мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, ушбу битирув малакавий ишда Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳудудидаги “Файзли Турон замини” фермер хўжалиги ерларининг мелиоратив ҳолатини яҳшилаш тадбирларини ишлаб чиқиш.



Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish