4-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. Режа


Илк давлатлар ҳақидаги ёзма манбалар



Download 84,87 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi84,87 Kb.
#51395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари.

3. Илк давлатлар ҳақидаги ёзма манбалар.
Қадимги аҳоли.

Янги маълумотларга кўра, Ўрта Осиё ҳудуларидан топилган пиктографик белги-ёзувлар бронза даврига оид бўлса-да, улар ҳозирча кам сонли бўлиб, қадимги жамият ҳақида тўлиқ маълумотлар бера олмайди. Миллоддан аввалги V-IV асрларга оид айрим кам сонли топилмалар ҳам (Хоразм, сак ёзувлари) тўлиқ эмас. Ўрта Осиё ҳудудларидан миллоддан аввалги III-II асрларга оид кўплаб танга пуллар топилганки, улар қадимги тарихни ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Ундан ташқари то ўрта асрларга қадар етиб келган кўп сонли ёзма манбалар маълумотлари ҳам муҳимдир.


Ўрта Осиё ҳудудларидаги дастлабки давлат уюшмалари ҳақидаги ёзма манбалар - зардўштийларнинг муқаддас динний китоби “Авесто”, аҳaмонийлар даври миххат ёзувлари, юнон-рим тарихчиларининг асарлари ҳисобланиб уларнинг барчаси юртимиздан четда битилган. Шунинг учун ҳам уларда баъзи ҳолларда чалкашликлар ва ноаниқликлар, бир-бирини инкор этиш ҳоллари учраб турадики, бу ўринда мавжуд ёзма манбаларни археологик тадқиқотлар натижалари билан солиштириш ва таҳлил этиш ниҳоятда муҳимдир. Археологик маълумотлар ёзма манбалар маълумотларини кенгайтиради, уларга аниқлик киритади, тарихий тараққиётнинг аниқ йўналишларини кўрсатиб, маълум давр ҳақидаги тасаввурларимизни янада бойитади.
Мил авв. VI асрнинг ўрталарига келиб Эрондаги Аҳамонийлар сулоласи ҳукмдорлари Қадимги Шарқдаги кўпгина мамлакатлар устидан, жумладан, Ўрта Осиёдаги Парфия, Марғиёна, Бақтрия, Сўғдиёна, Хоразм, “Саклар ўлкаси” устидан ўз ҳокимиятини ўрнатдилар. Аҳамонийлар даврида битилган миххат манбаларда Ўрта Осиё халқлари ва вилоятлари ҳақида турли маълумотларни учратишимиз мумкин.
Бу ёзувлар мил авв. VI-IV асрларга оид бўлиб, Эрон ҳудудларида, хусусан, Беҳистун ва Нақши Рустам қояларида, Суза, Персепол ва Ҳамадон шаҳарларидан топиб ўрганилган. Булар орасида энг муҳими Беҳистун ёзувлари бўлиб, у Доро I даврида ёзилган. Бу ёзувларда Доро I босиб олган ўлкалар санаб ўтилади. Шунингдек, босиб олинган ҳудудларда форсларга қарши қўзғолонлар ҳақида маълумотлар берилади.
Суза шаҳридан топилган ёзувларда Доро I бундай эълон қилади: “Сузадаги саройни мен бино қилганимда унинг безаклари узоқ юртлардан олиб келинган. Уака ёғочи Ганхарадан, олтин - Сард ва Бақтриядан, ялтироқ тошлар ва ложувард Сўғдиёнадан, феруза-Хоразмдан, кумуш ва бронза Арахозиядан, тош устунлар - Эламдан етказиб келинган.”
Персепол шаҳридаги сарой деворларида бақтрияликлар, хоразмликлар, сўғдлар ва сакларнинг ўйиб ишланган расмлари топилган. Бу расмларда Сўғдиёна, Бақтрия, Хоразм ва саклар ўлкасидан бўлган солиқ тўловчиларнинг аҳамонийларга турли хил буюмлар (ҳунармандчилик, тикувчилик, заргарлик, ҳарбий қуроллар), ҳамда қадимги Шарқда машҳур бўлган отлар ва туяларни солиқ сифатида олиб келаётгани тасвирланган. Хуллас, аҳамонийлар даври ёзувларида ўлкамиз халқларининг қадимги тарихига оид қуйидаги маълумотлар сақланган: вилоятлар ва халқларнинг номлари, айрим сиёсий жараёнлар, саклар юртига қарши юришлар, иқтисодий тузум ва моддий маданият маълумотлари.
Юнон-рим тарихчиларидан биринчи бўлиб “тарихнинг отаси” Геродот (мил.авв. V аср) Ўрта Осиё халқлари ҳақида маълумотлар беради. Геродот ўзининг машҳур “Тарих” китобини мил. авв. 455-445 йилларда ёзган. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, Геродот Ўрта Осиё вилоятларининг бирортасида ҳам бўлмаган. Шунинг учун ҳам Ўрта Осиёдаги халқлар, вилоятлар жойлашувидаги нафақат аниқ, балки умумий чегараларидан ҳам бехабар бўлган. Ўрта Осиё вилоятлари ҳақида эса, ўзи эшитган ҳикоялари, суриштириб билганлари асосида ёзган.
Олиб борилган археологик ва антропологик тадқиқотлар натижалари қиёсий таҳлил этилар экан, қадимги даврдаги Ўрта Осиё ҳудудида яшаган қадимги аҳоли тарихини тадқиқ этиш бир неча сабабларга кўра катта аҳамият касб этиши кузатилади. Ушбу аҳамиятли ҳолатни қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, бу даврда аҳолининг табиий ҳудудлар бўйича хўжалик жиҳатдан табақаланиши содир бўладики, олиб борилган археологик тадқиқотлар натижалари Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг асосан деҳқончилик билан шуғулланган жанубий ҳамда асосан чорвачилик билан шуғулланган шимолий ҳудудларини ажратиш ва ўзаро таққослаш имконини беради. Иккинчидан, деҳқончиликка ва ишлаб чиқарувчи иқтисодга эрта ўтиш деҳқончилик жамоалари сонининг ортишини ҳамда илк шаҳарларнинг ривожланишини белгилаб берди ва демографик жиҳатдан таъсир кўрсатиб ортиқча аҳолининг турли археологик маданиятларга ва хўжалик юритиш тартибига мансуб бўлган табақаларнинг кўчиб кетишига туртки берди. Учинчидан, Ўрта Осиё ҳудудида мураккаб этно-маданий жараёнларнинг содир бўлиши, ҳозирги замон ўлкамиз халқларининг шаклланишида узоқ қадимга бориб тақалувчи маҳаллий унсурларнинг устунлиги қадимги даврлар билан бевосита боғлиқдир. Тўртинчидан, айнан мана шу аҳоли илк шаҳарлар маданиятини ривожлантириш жараёнида ўлкамиз ҳудудларидаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг бошқарувчилари бўлиб, уларнинг илк деҳқончилик манзилгоҳлари ва дастлабки шаҳарсозлик маданиятининг яратувчанлиги хусусиятини ҳам алоҳида таъкидлаш мақсадга мувофиқдир.
Турли археологик маданиятлар кенг тарқалган Ўрта Осиё ҳудудида сўнгги бронза ва илк темир даврида кузатилувчи манзара муайян тарихий-маданий жараёнлар ўта мураккаб кечганлигини кўрсатади. Шимол чорвадорлари маданияти бу бронза даврининг Андронов маданияти бўлиб, Қозоғистон ҳудудларини тўла қамраб олиб ғарбда Волга орти чўлларигача, шарқда Минусинск ҳавзасигача чўзилади. Чорвадорлар маданиятининг излари ўша даврнинг кўпгина қўрғонларидан аниқланган бўлиб, улардан кўп сонли бронза ва сопол буюмлар, меҳнат ва жанговар қуроллар ҳамда санъат асарлари топилган. Улар қадимийлиги жиҳатдан Олд Осиёдан кейинда туради.
Қадимда Ўрта Осиёнинг шимолий ва жанубий вилоятлари аҳолиси билан марказий ҳудудлар аҳолисининг мураккаб этномаданий алоқалари қизғин ривожланиб бу алоқалар маҳаллий аҳоли ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган бошқа ўхшаш маданиятлар тараққиётига ҳам таъсир ўтказган.
Маълумки, Ўзбекистон қадимги тарихининг жуда катта даври ёзма манбаларсиз, археология ва антропологияга оид манбаларга таянган ҳолда ўрганилади. Қадимги Шарқ ёзма манбаларидан (Ҳинд, Оссурия ва Эрон манбалари) маълумки, мил. авв. II минг йилликнинг ўрталари ва охирлари (бронза даври) - Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон тарихи - ҳинд-эрон қабилалари ёйилиши билан боғлиқ бўлган. Ҳинд-эрон қабилалари дастлаб жуда кенг ҳудудларда - Волга, Урал ва Жанубий Сибир оралиғидаги ерларда яшаганлар.
Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда, Ўрта Осиёда аҳоли жойлашуви этник ҳудудларининг ажрала бошлаши мил. авв. IХ-VIII асрларга оид бўлиши мумкин. Мил. авв. VI асрда Эрондаги аҳамонийлар сулоласи подшолари юртимизда юриш қилганда бу халқларнинг ажралиб бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг маъмурий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврда пайдо бўлган.
Минг йиллар давомида Ўзбекистон ҳудудларида яшаб ўтган қабилалар ва элатларнинг тарихи ҳамда маданияти изсиз йўқолиб кетмаган. Ушбу элатларнинг айримлари аждодларимизнинг йирик гуруҳларини ташкил этиб, энг қадимги ёзма манбаларда тилга олинган. Ушбу манбаларнинг гувоҳлик беришича, мил. авв. VII-VI асрларда Ўзбекистоннинг деҳқончилик воҳаларида сўғдийлар, бақтрияликлар ва хоразмийлар яшаганлар. Ўрта Осиё ва Қозоғистонинг тоғлари, даштлари ва чўлларида яшаган саклар ва массагетлар чорвадор қабилалардир.
Мил. авв. I минг йилликнинг биринчи ярмида юртимиз ҳудудларида жойлашган турли халқлар қадимги шарқ-эроний тиллар шеваларида гаплашганлар. Уларнинг этник қиёфаси ва тиллари бир-бирига яқин бўлган. Шунинг учун ҳам сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар, сак-массагетлар қариндош халқлар бўлиб, бир-бирларини тушунганлар. Айниқса, деҳқончилик билан шуғулланиб ўтроқ хўжалик юритган аҳолининг моддий ва маънавий маданият бир-бирига анча ўхшаш бўлган.



Download 84,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish