4-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. Режа


Ўзбекистоннинг антик давр давлатчилиги



Download 84,87 Kb.
bet5/8
Sana21.02.2022
Hajmi84,87 Kb.
#51395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари.

6. Ўзбекистоннинг антик давр давлатчилиги.
Александр Македонскийнинг ҳарбий юришлари ва унга қарши кураш. Давлат бошқаруви.

Ўтган асрнинг 40-50 йилларидан бошлаб мил.авв. IV – милодий IV асрлар даври Ўрта Осиё тарихини ўрганиш жараёнида «антик», «антик давр» жумлалари муомалага кирган эди. Айрим тадқиқотчилар бу жумлаларни фақат Греция ва Рим тарихига нисбатан ишлатиш лозим деган ғояни илгари сурган бўлишларига қарамай, Ўрта Осиё қадимги даври билан шуғулланувчи тадқиқотчи олимлар-археологлар, тарихчилар, антропологлар, санъатшунослар кабиларнинг кўпчилиги бу атамани Ўрта Осиё тарихига нисбатан ҳам ишлатиш мумкин деган нуқтаи назар тарафдори бўлдилар.


Мил. авв. IV асрдан бошлаб Ўрта Осиёнинг асосий деҳқончилик воҳалари ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг батамом янги, фаол йўлига ўтдики, бу ривожланиш милодий III-IV асрларда инқирозга учрай бошлайди. Шаҳарсозлик маданияти ва суғориш тартиби, ёзув ва пул муомаласи, моддий ва бадиий маданиятга оид кўп сонли ва турли-туман ёдгорликлар айнан мана шу ривожланиш жараёнидан далолат беради. Таъкидлаш жоизки, бу давр - қадимги дунё кўпгина давлатлари жамияти тараққиётининг ижтимоий-иқтисодий ва умуммаданий жабҳаларида намоён бўлган янги босқичи билан изоҳланади. Бу янги босқич турли давлатларда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Ундан ташқари, бу давр бутун Қадимги дунё давлатларини қамраб олган жаҳон тарихидаги ҳодисаларнинг баъзи белги ва хусусиятлари жиҳатдан бир-бирига ўхшашлиги жараёнларидан бири эди. «Антик» жумласи европа тилларида “antiguite”, “antigutiy, antigue” қабилида ишлатилиб, «узоқ ўтмиш», «ўтмиш қадимият», «қадимги» деб таржима қилиниши мумкин. Биз ушбу дарсликда кўпчилик олимлар томонидан эътироф этилган «антик» жумласини қўллашни лозим топдик.
Улкан Аҳамонийлар салтанати ўзининг ғарбга қилган экспансияси натижасида юнон давлатлари билан тўқнашади ва бунинг натижасида мил.авв. V асрнинг биринчи чорагида юнон-форс урушлари бошланади. Мил.авв. V аср давомида бетиним урушлар, саройдаги фитналар, босиб олинган халқларнинг озодлик учун курашлари Аҳамонийлар давлатини анча заифлаштириб қўйган эди. Мил.авв. IV асрининг ўрталаридан бошлаб эса, Болқон ярим оролидаги шаҳар-давлатлар кучая бошлайди. Бу даврда Македония подшоси Филипп II Болқон ярим оролида ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиб Аҳамонийларга қарши курашга тайёргарлик кўра бошлайди.
Филипп II ўз даврига мос ҳарбий ислоҳотлар ўтказиб тартибли ва яхши қуролланган қўшин тузишга муваффақ бўлди. Мил.авв. 336 йилда Аҳамонийлар давлатига қарши кураш бошланди. Аммо, Филипп II нинг ўлдирилиши туфайли бу кураш тўхтаб қолди. Ўша йили тахтга Филипп II нинг ўғли 20 ёшли Александр тахтга ўтирди. У Аҳамонийларга қарши урушга жиддий киришиб Кичик Осиёдан Парменион бошлиқ қўшинларни чақиртирди. Ҳарбий кенгаш тузиб қуруқликда ва сувда ҳаракат қилаётган қўшинлар олдига аниқ вазифалар қўйди.
Мил.авв. 334 йил майида (Граниқ дарёси ёнида), 333 йил октябрида (Гавгамела, Шимоли-шарқий Месопотамияда) бўлган жангларда форс қўшинлари тўла мағлубиятга учради. Шундан сўнг Александр учун Аҳамонийлар давлатининг марказларига йўл очилган эди. Александр даставвал Бобилни, сўнгра Суза, Персепол, Пасаргада шаҳарларини эгаллаб форс подшоларининг хазиналарини қўлга киритди. Сўнгги Аҳамоний ҳукмдори Доро III аввал Мидияга, кейин эса Бақтрияда қочиб кетди. Курций Руфнинг маълумотларига кўра Бақтрияга Доро III га қарши фитна уюштирилиб у ўлдирилади ва фитнага бошчилик қилган Бесс ўзини Аҳамонийлар подшоси деб эълон қилади. Аммо, Бесс Александрга ҳарбий қўшинларни қарши қўя олмади.
Мил.авв. 329 йилнинг баҳорига қадар Александр Ария, Дранғиёна, Арахосия каби вилоятларни эгаллаб Окс-Амударё бўйларига чиқиб келади. Арриан ва Курций маълумотларига кўра бу пайтда дарё жуда серсув бўлиб, тўлиб оқарди. Амударёдан кечув жойини тадқиқотчилар Келиф атрофлари, Чушқагўзар, Термез атрофлари ва Шўроб деб ҳисоблайдилар. Нима бўлганда ҳам, Александр қўшинлари қопларга сомон-хашак тўлдириб, улар орқали беш кун давомида Амударёдан кечиб ўтганлиги ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар сақланган.
Александр қўшинлари дарёдан ўтгач Бессни таъқиб этиб «Суғд вилояти Навтакага» йўл оладилар (Аввал Птоломей Лаг бошчилигидаги илғор қисм, кейин асосий кучлар). Суғд ерларида Спитаман бошлиқ маҳаллий саркардалар Александрни тўхтатиб қолиш мақсадида Бессни асир олиб унга топширадилар. Аммо, Александрда ҳарбий юришларни тўхтатиш нияти йўқ эди. Навтакадан сўнг юнон-македон қўшинлари Суғдиёнанинг пойтахти Смаракандага юриш қилиб уни эгаллайдилар. Курций Руф маълумотларига кўра юнон-македонлар «шаҳарда ўзларининг кичик горнизонларини қолдириб, яқин атрофдаги қишлоқларни ёндириб ва вайрон этиб», шимоли-шарққа томон ҳаракат қила бошлайдилар. Жиззах ва Ўратепа оралиғидаги тоғли ҳудудларда юнон-македон қўшинлари қаттиқ талофат кўрадилар. Александрнинг ўзи ҳам оғир ярадор бўлади. Шунга қарамасдан тоғли ҳудуд аҳолисини қийинчилик билан мағлуб этган юнон-македонлар дашт кўчманчилари саклар ва суғдийлар ўртасида чегара бўлган Яксарт-Сирдарёга томон ҳаракат қиладилар.
Юнон-македонлар Яксарт бўйида тўхтаб бу ердаги шаҳарларга ўз ҳарбий қисмларини жойлаштира бошладилар. Кўп ўтмай бу шаҳарлар аҳолиси Александрга қарши қўзғолон кўтарадилар. Дарёнинг ўнг қирғоғидаги саклар ҳам ўз қўшинларини бир ерга тўплай бошлайдилар. Худди шу пайтда Бақтрия ва Суғдиёна ҳудудларида ҳам Александрга қарши қўзғолонлар бошланиб кетади.
Александр дастлаб Яксарт бўйида ўз мавқеини мустаҳкамлашга қарор қилиб, бу ердаги қўзғолонларни бостирди. Суғдиёнада мил.авв. 329 йил кўзида Спитаман бошчилигидаги қўзғолонни (Мароқандда) бостириш учун саркарда Фарнух бошчилигидаги қўшинларни жўнатди. Ўзи асосий кучлар билан саклар устига юриш қилди. Аммо, бу юриш мувафақиятсиз тугади.
Фарнух бошчилигидаги Мароқандага жўнатилган қўшинлар Спитаман томонидан мағлубиятга учради. Александрнинг ўзи асосий кучлари билан Суғдиёнага қайтишга мажбур бўлди. Ўрта Осиё ҳудудларида кўтарилган қўзғолонлар юнон-македон зулмидан озод бўлишга қаратилган бўлиб, Александрнинг «варвар» ларни осонликча босиб олмоқчи бўлган режаларини пучга чиқарди.
Суғдиёнанинг тоғли ҳудудларидаги босқинчилар қадами етмаган жойларда қўзғолончилар яшириниб олган эдилар. Суғдиёнанинг деярли барча аҳолиси Спитаман томонида бўлиб, унинг ғалабаларига катта умид боғлаган эдилар. Александр эса, мил.авв. 329-28 йиллар қишловини Бақтрияда (баъзи манбаларда Навтакада дейилади) ўтказар экан вақтни беҳуда кетказмади. У бу ерда Хоразм ҳукмдори Фарасман билан музокаралар олиб борди. Натижада Александрнинг Хоразмга юриш режаси тўхтатилди (бунга Фарасманнинг «дарё ортидаги саклар давлати» ҳужумидан хавфсираши ҳамда Александрнинг юришларини тўхтатиш ҳаракатлари сабаб қилиб кўрсатилади).
Мил.авв. 328 йилнинг баҳоридан юнон-македонларга қарши кураш яна авж олди. Маҳаллий аҳоли йирик шаҳарлар, қалъалар, тоғли ҳудудларда курашни давом эттирдилар. Аҳвол жиддийлашганидан хавотирга тушган Александр 30 минг қўшинини 5 гуруҳга бўлиб, бу гуруҳларга ишончли саркардалар – Гефестион, Птолемей Лаг, Пердикка, Кен ва Артабозларни бошлиқ этиб тайинлади.
Юнон-македонларнинг шафқатсиз урушлари натижасида кўпгина маҳаллий аҳоли қирилиб кетди. Қолганлари ҳам тоғли ҳудудларда курашни давом эттирдилар. Бу ўринда Спитаманнинг жасорати ҳақида тўхталиш жоиздир. У доимо рақибларининг заиф жойларини излар ва уларга айнан ўша жойлардан зарбалар берар эди. Спитаман Суғдий ва бақтриялик зодагонлар, ҳамда саклар билан иттифоқликда душманга қарши курашишга ҳаракат қилди. Манбаларнинг маълумот беришича мил.авв. 328 йилнинг охирида Спитаман ўз ватандошлари хиёнатининг қурбони бўлади. Спитаман тажрибали давлат арбоби ва саркарда бўлиб, у босқинчиларни Она – юртидан ҳайдаб чиқариши учун имконияти бўлган барча тадбирни кўрди, чоралардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди. У моҳир саркарда бўлиб, душманнинг кичик ҳатосидан ҳам унумли фойдаланар ва унинг заиф томонларини топишга ҳаракат қиларди. Аммо, Александр ҳарбий куч-қудрати жиҳатдан Спитамандан устун эди.
Спитаман ҳалок бўлганидан сўнг асосан тоғ қалъалари қўзғолон ўчоқларига айланади. Ёзма манбаларда эслатилган «Суғд қояси» (ёки «Аримаз қояси»), «Хориен қояси» шулар жумласидандир.
Александр Македонский маҳаллий аҳолини куч билан енгиш ниҳоятда оғир эканлигини англаб етганидан сўнг турли йўллар билан уларга яқинлашишга қарор қилди. Маҳаллий халқ вакилларига нисбатан сиёсатини тубдан ўзгартирди. Хусусан, зардуштий қоҳинларига бирмунча эркинликлар бериб ўзи ҳам бу динни қабул қилди. Қўзғолон бошлиқлари Оксиарт, Сисимитр, Хориен кабиларни авф этиб, мол-мулкларини қайтариб берди. Ҳатто, қўзғолонга қатнашганларга мукофотлар тарқата бошлади. Маҳаллий аҳоли билан қариндошлик муносабатларини ўрнатиб Оксиартнинг қизи гўзал Роксанага (Роҳшанак) уйланди. Натижада маҳаллий зодагонларнинг деярли барчаси Александр ҳокимиятини тан олиб унинг хизматига ўтиб кетдилар. Мил.авв. 327 йилнинг охирида Суғдиёнадаги қўзғолоннинг сўнгги ўчоқлари ҳам бостирилди.
Юнон-македон босқинчиларига қарши уч йил давомида кураш олиб борар экан, Ўрта Осиё халқлари мислсиз жасорат намуналарини кўрсатдилар. Улар юнонлар ўйлаганидек, «варварлар» ва маданиятдан орқага қолган эмас, балки ўз даврининг юксак ҳарбий санъати ва маданиятига эга эканликларини намойиш этдилар. Александр қўшинлари бутун Шарқ давлатларини ўзларига бўйсундирганларида Суғдиёна ва Бақтриядаги каби қаттиқ қаршиликка учрамаган эдилар. Бу ҳолни Александр тарихини ёзган кўпгина қадимги давр тарихчилари ҳам эътироф этадилар.
Ўзбекистон ҳудудларида яшаган маҳаллий аҳоли ўз озодлиги ва мустақиллиги йўлида бир тан-бир жон бўлиб ҳаракат қилганлар. Аммо, кучлар нисбати ва ҳарбий техниканинг тенг эмаслиги кўп ҳолларда босқинчилар устунлигини таъминлаган. Шунга қарамасдан бундай ҳолатлар давлатчилик тарихида муҳим из қолдирган.
Шундай қилиб Хоразм, Чоч (Тошкент воҳаси), Фарғона ва саклар юрти Александрдан мустақил бўлиб қолади. Суғдиёна, Бақтрия, Марғиёна ва Парфия Александрнинг давлатига қўшилиб, кейинчалик уларнинг ҳудудида айрим юнон-македон давлатлари вужудга келади.
Александр босиб олган ҳудудларда унинг бошқарув фаолияти дастлаб Грециянинг айрим демократик анъаналарига (ҳарбий йўдбошчилар кенгаши, қўшинлар йиғини) асосланган эди. Қўшинлар йиғинида суд ишлари кўриб чиқилиб, жиноят ва жазо масалалари қатъий муҳокама қилинган. Жиноят турлари ичида энг оғирлари-подшога қарши фитна, хиёнат, исёнга даъват этиш ҳисобланиб, ушбу ҳаркатлар учун ягона жазо – ўлим жазоси белгиланган. Қатл этиш ҳақидаги қарор қўшинлар йиғинида қабул қилинган. Шарққа қилган юришлари тугаганидан сўнг Александр бу ҳудудларда барпо этган ўз салтанатида Аҳамонийлар давлат бошқарувидаги идора-тартиб усулларини ўзгартирмаган. Яъни, сатраплик бошқаруви ва солиқлар йиғиб олиш тизими ўзининг илгариги аҳамиятини сақлаб қолган.
Ўрта Осиёда истило этилган вилоятлар ва шаҳарларни бошқариш учун юнон-македон саркардалари билан бирга маҳаллий ҳокимлар ҳам жалб этилган. Ёзма манбаларнинг маълумот беришича, Александр даврида маҳаллий аҳоли вакилларидан Фратафарн-Гирканияда, Артабоз-Бақтрияда, Оксиарт ва Хориен-Суғдиёна вилоятларига ҳокимлик қилганлар. Мил.авв. 325 йилда Оксиарт қўл остига Паропамис-Ҳиндиқуш вилояти топширилади.
Мил.авв. 325-324 йилларда македонлар яроқ-аслаҳалари билан қуролланган маҳаллий аҳоли қўшинлари юнон-македон армияси сафига жалб этилади. Александр маҳаллий ҳокимият вакилларига нисбатан мақсадли сиёсат олиб борган. Мил. авв 324 йилда Суза шаҳрида ўн мингта юнон-македон аскарлари маҳаллий аёлларга уйланадилар. Александрнинг ўзи ва саркарда Гефестион Доро III нинг қизларини ҳамда саркарда Салавка Спитаманнинг қизи Апамани хотинликка оладилар.
А. Сагдуллаевнинг фикрича, бундай ёндошув аниқ сиёсий мақсад – янги давлатчилик барпо этиш ғояси билан боғланган эди. Бу давлат нафақат турли ҳалқларнинг сиёсий бирлашмаси бўлибгина қолмай, балки унинг келажакда македонлар ва Шарқ зодагонлари қон-қариндошлиги ворислигига таянган давлатга айланиши режалаштирилган эди.
Кўплаб халқлар ва мамлакатларни бирлаштириб ягона давлат барпо этиш ғояси, инсонларни умумий онг ва ягона тафаккурга бўйсундириш ғояси янгилик эмас эди. Бундай ғояни қадимги форс подшолари ҳам ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар ва оқибатда мил.авв. 490 йилда юнон-форс урушлари бошланган.
Александрнинг ҳарбий юришларидан сўнг Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кенг савдо-сотиқ ва маданий алоқалар ривожлана бошлади. Сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ўзгариши натижасида маҳаллий ва юнон маданиятининг қўшилиш жараёни бошланади. Бу жараённинг таъсирини моддий маданиятнинг ривожланишида, қурилиш ва меъморчилик, кулолчилик ва тасвирий санъат, янги ёзувларнинг тарқалиши, тангашунослик ҳамда диний эътиқодларда кўриш мумкин. Юнонлар ўз навбатида қадимги Шарқнинг жуда кўплаб маданий ютуқларини қабул қиладилар ҳамда маҳаллий аҳоли маданиятига ҳам таъсир ўтказадилар. Александр давридан бошлаб, бир неча асрлар давомида, Шарқнинг сиёсий тарихи (давлат тизими, бошқарув усуллари, қонунлар ва ҳуқуқ) да турли анъаналарнинг қўшилиб ривожланганлигини кўзатишимиз мумкин.
Хуллас, Александр Македонскийнинг мил.авв.334-324 йиллардаги ҳарбий юришлари натижасида Болқон ярим ороли, Эгей денгизи ороллари, Кичик Осиё, Миср, Олд ва Ўрта Осиё, Ҳинд дарёсининг юқори оқимигача бўлган ҳудудни қамраб олувчи улкан давлат тошкил топди. Юнон-македонларнинг 330-327 йиллардаги Ўрта Осиёга босқинчилик юришларига қарамасдан ўша даврда бу ҳудудларнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётида муҳим ўзгаришлар бўлиб ўтди. Ўрта Осиёга Эллин (Эллада, Болқон ярим ороли) маданияти кириб келди. Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятлари йирик эллинистик давлатлар таркибига кириб, бу вилоятларда янги сиёсий-маъмурий тартиб жорий этилди. Бу тартиб Ўрта Осиёда маданий, иқтисодий, товар-пул муносабатларининг ривожига туртки бўлди. Маҳаллий ва эллин маданиятининг уйғунлашуви бўлиб ўтди.



Download 84,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish