4-мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. Режа



Download 84,87 Kb.
bet6/8
Sana21.02.2022
Hajmi84,87 Kb.
#51395
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари.

Салавкийлар давлати.

Мил.авв. 323 йилда Александр Бобилда тўсатдан вафот этди. Унинг вафот этиши биланоқ давлатдаги марказдан қочувчи кучларнинг ҳаракатлари фаоллашуви натижасида Александр тузган давлат парчаланиб унинг ўрнига нисбатан барқарорроқ бўлган давлат уюшмалари пайдо бўлади. Таъкидлаш лозимки, Александр давлатининг парчаланиши ва унинг харобаларида янги давлатлар тизимининг пайдо бўлиши тинчлик йўли билан эмас балки, Александрнинг Македонскийнинг яқин саркардалари – диадохлар ўртасидаги тинимсиз урушлар туфайли бўлиб ўтди. Диадохлар ўртасида 40 йилдан зиёдроқ давом этган жангу-жадаллар натижасида Александр мулклари бўлиб олинади.


Бу пайтда юнонлар ва македонлар Ўрта Осиёда ҳокимиятни бошқарувчи қатламларини ташкил этар эдилар. Александр вафотига қадар Барқтрия ва Сўғдиёна сатрапи асли македонлардан бўлган Филипп эди. Ундан кейин эса бу ҳудудлар асли Кипр оролидан бўлган юнон Стасанор қўл остига ўтади. Бу пайтда икки диадох – Евмен ва Антигон Александр давлатининг асосий ерларини қўлга киритиш учун ўзаро курашаётган эдилар. Филиппнинг катта қўшинлари билан ёрдам бергани туфайли Антигон Александр давлатининг катта қисмига ҳукмронлик ўрнатишга муваффақ бўлди. Аммо, унинг бу ҳукмронлиги узоққа чўзилмади.
Александр Македонский мулкларига эгалик қилиш шу билан якунландики, мил.авв. 306 йилда нисбатан кучли бўлган диадохлар – Антигон Биркўзли (Одноглазый), Деметрий Полиоркет, Птоломей Лаг, Лазимах, Салавка, Кассандрлар ўзларини подшо деб эълон қилдилар ҳамда бу билан Александр давлати харобаларида ўз давлатларини барпо этишни маълум қилдилар. Шу тариқа тарих саҳнасида Ғарб ва Шарқ анъаналарини уйғунлаштирган эллинистик давлатлар пайдо бўлди. Ана шундай йирик давлатлардан бири-Салавкийлар давлати эди.
Ўзининг энг гуллаб – яшнаган даврида бу давлат илгари Александр салтанатига кирган катта ҳудудларни эгаллаб, ғарбда Эгей денгизидан Шарқда Ҳинд субконтинентигача чўзилган ҳамда Кичик Осиёнинг жанубий қисмини, Сурия, Шимолий Месопотамия, Бобил, Эрон, Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятлари ва Афғонистоннинг катта қисмини ўз ичига олган эди. Бу улкан давлатнинг асосчиси – даставвал Александрнинг тансоқчиси, кейинроқ йирик саркардаси бўлган Салавка эди.
Юнон тарихчиси Помпей Трогнинг ёзишича, «Салавка баъзи бир ўлкаларни музокаралар йўли билан эгаллади, аммо Бақтрия, Парфия, Суғд ерларида у қаттиқ қаршиликка учради ва оғир жанглар олиб боришига тўғри келди». Бу маълумотни қадимги тарихчи Арриан ҳам тасдиқлайди. Яъни у шундай хабар беради: «Салавка I бақтрияликлар, Суғдийлар, парфияликлар ва гирканияликлар билан кўп урушлар олиб боргач, улар ерларига ҳукмронлик қила бошлади». Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ўрта Осиё ерларининг Салавка томонидан босиб олиниши мил.авв. 306-301 йилларга тўғри келади.
Аммо, Ҳиндистондаги ҳарбий-сиёсий вазият туфайли бу ҳудудлардаги юришлар Салавкийлар фойдасига ҳал бўлмади. Мил.авв.IV асрнинг охирларида бу ердаги Чандрагупта асос солган кучли Мауря давлати Салавкага қаттиқ қаршилик кўрсатиганлиги сабабли Салавка сулҳ тузишга мавжудд бўлди.
Унинг Ҳиндистондаги мағлубияти салавкийларнинг Ўрта Осиёдаги ноиблари аҳволига сезиларни даражада салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳолат бу ерда салавкийларга қарши кураш кучайишига сабаб бўлди. Маҳаллий ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг кўп сонли қўзғолонлари бу курашлардан далолат берди. Улар салавкийларнинг таянч нуқталари бўлган Марғиёнадаги Александрия (Мари атрофлари) ва Александр Эсхата (Чеккадаги Александрия, Хўжанд атрофлари)ни вайрон этадилар. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу курашлар натижасида йирик этник кўчишлар бўлиб ўтган бўлиши мумкин. Хуллас, салавкийлар ҳокимиятни эгаллаган пайтдаёқ уларнинг Ўрта Осиёдаги аҳволи таҳликали эди. Айнан шу сабабли Ўрта Осиё вилоятлари ерларидан маҳрум бўлишидан қўрқиб кетган Салавка I ўз вориси Антиох I бошчилигидаги Шарқий ноиблик (сатраплик)ларни таъсис этган эди.
Мил.авв.293 йилда Салавка I ўғли Антиох Iни Шарқий сатрапликларга, яъни, Ўрта Осиё вилоятларига ўзининг ноиби этиб тайинлайди. Антиох I вайрон этилган қалъаларни тиклади, йирик ва қалин девор (Марғиёна девори) бунёд этди, қўзғолонларни бостирди. У салавкийлар қудратини намойиш этиш мақсадида атроф ўтроқ ва кўчманчи аҳоли устига ҳарбий юришлар уюштирди. Антиох I томонидан ўтказилган бир қанча ҳарбий-сиёсий ва дипломатик тадбирлар туфайли Ўрта Осиёдаги салакийларга қарши ҳаракатлар бостирилди.
Ўрта Осиё вилоятлари салавкийлар давлати сиёсий тарихида етакчи ўринлардан биринчи эгаллайди. Ўзининг узоқ йиллик ҳукмронлиги даврида (мил.авв.293-261 йй.) Антиох I Ғарбга қилган кўпгина юришлари билан шуҳрат қозонди. У ўз давлатининг шарқига, жумладан Ўрта Осиё ерларига кам эътибор қаратди. Бу пайтда Ўрта Осиё вилоятларида иқтисодий ўзгаришлар юз берди. Анча тинч ҳаёт бошланиб қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, анчагина ривожланади. Салавкийлар давлати марказидан четда бўлишига қарамай, Ўрта Осиё вилоятлари улар давлатининг энг муҳим қисми эди. Ўрта Осиё ҳарбий-стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлиб, салавкийлар бу ҳудуд бўйлаб ўтган савдо йўллари бўйида шаҳарлар ва қишлоқлар қурдириб уларда ҳунармандчилик, ўзаро алмашинув ва савдо-сотиқни ривожлантирганлари бежиз эмас эди.
Салавка I ва Антиох I (мил.авв. 281-261 йиллар мустақил) ҳукмронлиги даврида Салавкийлар давлати сиёсатининг асосий йўналишлари шаклланади. Салавкийлар учта минтақада – Жанубий Сурия, Кичик Осиё ва Шарқда фаол ташқи сиёсат олиб боришга мажбур бўлган эдилар. Жанубий Сурия ва Кичик Осиё учун Птолемейлар (Птоломей Лаг асос солган Ўрта ер денгизининг шарқидаги давлат сулоласи) билан тинимсиз урушлар бўлиб турган. Чунки бу ҳудудларда муҳим савдо йўллари тугаб, гуллаб-яшнаган порт-шаҳарлар мавжуд эди. Кичик Осиёнинг юнон шаҳарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга эди.
Шарқий вилоятларда хусусан, Ўрта Осиёдаги аҳвол бирмунча мураккаброқ вазиятда эди. Биринчидан, бу ҳудуд бошқарув марказларидан анча узоқда жойлашган бўлиб, бу вилоятлар билан алоқа қилишда қийинчиликлар мавжуд эди. Иккинчидан, Салавкийлар давлатининг чегараларида жойлашган кўчманчиларнинг доимий хавфи мавжуд эди. Мил.авв. III асрдан бошлаб кўчманчиларнинг кўчишлари бошланиши натижасида чегаралардаги бу хавф янада кучаяди.
Салавкийлар давлатида ички сиёсий бошқарув масалалари ҳам анча мураккаб эди (монархия). Катта ҳудудларни қамраб олган бу давлатда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва жамият сиёсий ташкилоти турлича бўлган кўплаб вилоятлар мавжуд бўлиб, бу ҳолат ушбу кучларни ягона давлатга бирлаштириб туришни анча қийинлаштирар эди. Бу давлатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири у фақат ҳарбий юришлар натижасида, куч ишлатиш йўли билан пайдо бўлган эди. Шунинг учун ҳам давлатнинг асосий вазифаларидан бири қарам этилган халқларни зўравонлик билан ушлаб туриш ёки бирлаштириб туриш эди. Шарқ халқлари маҳаллий зодагонларидан бир қисми ёки айримлари бошқарув тизимига жалб этилган бўлса-да, асосий бошқарувчилар македонлар ва юнонлардан иборат бўлган.
Салавкийлар сулоласида давлат бошлиғи подшо бўлиб, унинг ҳокимияти мутлақ эди. Подшо бир вақтнинг ўзида фуқаролар маъмурияти олий бошлиғи, қўшинларнинг бош қўмондони, олий судья ва ҳатто, бош қонун чиқарувчи вазифаларини бажарган. Манбаларнинг маълумот беришича, сулола асосчиси Салавка I, «Подшо томонидан буюрилган барча нарсалар доимо адолатлидир», деган тамойилга қатъий амал қилган. Салавкийлар сулоласи подшолари қўйидаги иккита ҳуқуқий асосга эга эдилар: 1. Босиб олиш ҳуқуқи. 2. Ҳокимиятни отадан болага мерос қолдириш ҳуқуқи. Кўп ҳолларда салавкийлар подшолари илоҳийлаштирилган. Масалан, тангашунослик маълумотлари Сотер-Қутқарувчи, Дикайос-Адолатпарвар, Эвергет-Эзгулик каби подшолар бўлганлигини тасдиқлайди.
Давлатнинг ниҳоятда катта ҳудудларни қамраб олганлиги айрим ҳолларда маъмурий назоратнинг сусайиб кетишига олиб келган. Манбаларнинг гувоҳлик беришича, бир нечта маҳаллий сиёсий уюшмалар (алоҳида қабилалар, юнон полислари, ибодатхона жамоалари, маҳаллий сулолалар) ички ишларда мустақил сиёсат олиб боришга ҳаракат қилганлар.
Ўз даврида салавкийлар ҳукмдорлари шаҳарсозлик билан фаол шуғулланганлар ва кейинчалик “Салавкия” деб аталган шаҳар марказларига асос солганлар. Марказ сулола вакилларидан бирининг номи билан аталган ҳолларда унга полис ҳуқуқи (тўлиқ мустақил бўлмаган) берилган. Бундай шаҳарлар маъмурий назорат остига олинган. Шунингдек, бу шаҳарларда юнон аҳолиси жамланиши лозим эди. Салавкийларнинг шаҳарсозлик фаолияти ҳақида Плиний, Страбон, Аммиан Марселлин каби антик давр муаллифлари маълумотлар берадилар. Бу маълумотларга кўра, Марғиёна Антиохияси, Скифиядаги Антиохия, Тармат Антиохияси (Термиз бўлиши мумкин), Ойхоним кабилар полис ҳуқуқига эга бўлган. Салавкийлар давлатида шаҳарларга тобе қишлоқлар ўзининг жамоа тузилишини сақлаб қолган бўлиб, уларнинг тобелиги жамоавий хусусиятга эга бўлган ва улар полис ҳудудига киритилмаган.
Манбаларнинг маълумот беришича, Салавка I Птоломейлар билан ҳокимият талашиб Шарқий ҳудудлар ва Кичик Осиё учун кураш олиб бориш жараёнидаёқ ўз ҳокимиятида бошқарув тартибини жорий эта бошлаган эди. У Александр анъаналарига содиқ қолганлигини кўрсатиш мақсадида сатрапияларни йирик вилоят уюшмалари сифатида сақлаб қолди. Тангашунослик маълумотларига қараганда, Салавка I давлати Аҳамонийлар ва Александр давлатига нисбатан анча кичик бўлиб, ҳокимият 27-28 та сатрапияга бўлинган.
Ҳар қайси сатрапияни подшо томонидан тайинланиб қўйилган сатрап ёки стратег мансабидаги шахс бошқарган. Форс сатрапларидан фарқ қилган ҳолда улар ҳам маъмурий, ҳам ҳарбий бошқарувни қўлга олганлар. Сатрап-стратег маъмурий бошқарувда энг яқин одамларидан ўзига ёрдамчи танлаган. Бу ёрдамчи солиқ йиғувчилар фаолияти, ички ва ташқи савдо, хўжалик ҳаётини назорат қилиб борган.
Тарихий манбаларда салавкийлар сатрап-стратеглари юнонча номда (Стратоник, Александр, Гиеракс, Антиох ва бошқалар) тилга олинади. Демак, салавкийлар ҳукмдорлари асосан юнонлардан ва айрим ҳолларда эллинлашган маҳаллий зодагонлардан тайинланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Ўрта Осиёда юнон ҳокимлари ва улар атрофида тўпланган юнон зодагонлари билан бирга маҳаллий зодагонлар ҳам ҳокимлик қилар эдилар. Салавкийлар ҳокимияти Ўрта Осиёдаги ҳарбий пунктларда (катойкиялар) жойлашган ҳарбий кучларга таянган эди.
Салавкийлар даври Бақтрия, Марғиёна, Суғдиёна ва Парфия ҳудудларида кўп аҳолили шаҳарлар кўп эди. Мароқанд, Бақтра, Нисо каби кўплаб қадимги шаҳар харобаларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида топилган топилмалар бу ҳудудларда ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва хўжалик ишлари ривожланганлигидан далолат беради.
Салавкийлар давлати маълум бир халқ ёки элатлардан иборат бўлмай, кўпдан кўп этник гуруҳларни ҳарбий йўл билан бирлаштиришдан ташкил топган уюшма эди. Давлат бошқарувининг барча сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий йўналишлари подшо саройи билан боғлиқ бўлиб, бу ҳолат давлат бошқарувида катта аҳамиятга эга бўлган. Аҳамонийлар давлатида бўлгани каби салавкийлар давлатида ҳам кўпгина давлат ишларини олиб борувчи девонхона мавжуд бўлган. Айрим манбалар салавкийлар саройидаги хат-ҳужжат ишларининг бошлиғи лавозими ҳақида маълумотлар беради.



Download 84,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish