4-мавзу. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли (2 соат)


мингта уй берилиши режалаштирилган, шундан 1 минг 640 таси



Download 45,64 Kb.
bet2/2
Sana12.07.2022
Hajmi45,64 Kb.
#779241
1   2
Bog'liq
4 мавзу (2) (2)

3 мингта уй берилиши режалаштирилган, шундан 1 минг 640 таси сентябр ойигача берилиши мўлжалланган бўлиб, шу кунгача жами 1 минг 691 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга уй-жой ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги ―Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйларни бериш тўғрисидаги 285-сон қарорига мувофиқ, Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизларни ва оилани қўлаб қувватлаш жамоат фонди орқали 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига 1207 нафар уй-жойга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги ва ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун жами 47,7 млрд. сўмлик бошланғич тўлов миқдори тўлаб берилди. Умумий қилиб олганда, Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг комплекс тизими яратилди.
Умумий қилиб олганда, Республика бўйича ҳар йили 100 минг нафардан ортиқ фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун 150 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилади. Биргина Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 95 мингдан ортиқ кекса ва ногиронлар ижтимоий ёрдам олишади. Шулардан 30 минг нафари соғломлаштириш масканларида, 17 минги реабилитация марказларида, 16 мингига уйда ижтимоий хизмат кўрсатилади, 12 мингига ҳар йили протез-ортопедия маҳсулотлари тақдим қилинади. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ёрдам ва ижтимоий хизмат кўрсатишнинг комплекс тизими яратилди.

2017 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий суръати тубдан ўзгарди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, иқтисодий ривожланиш, аввало, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган мутлақо янги босқичга ўтди. Амалга оширилган барча ислоҳотлар ―Инсон манфаатлари ва фаровонлиги ҳамма нарсадан устун деган тамойилга асосланди. Бу борада, энг аввало, мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш, миллий валюта ва ички бозордаги нархлар барқарорлигини таъминлаш, солиқ-бюджет ислоҳотларини олиб боришга асосий эътибор қаратилди.


Валюта бозорини либераллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва 2017 йил 5 сентябрдан миллий валютамиз – сўмнинг эркин айирбошланиши таъминланди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз валюта ресурсларини эркин тасарруф этишлари йўлидаги барча сунъий тўсиқлар бартараф этилди ва улар томонидан валюта тушумларини сотиш мажбуриятлари бекор қилинди. Юридик шахслар учун маҳсулотларни импорт қилишда чет эл валютасини эркин харид қилиш ва чет эл инвесторларининг фойдани эркин олиб чиқиш имконияти яратилди. Фуқароларга чет элда таълим олиш ёки даволаниш, туризм, бизнес ва бошқа мақсадлар учун валюта маблағларини ҳеч қандай тўсиқларсиз қонуний сотиб олиши ва сотиш имконияти яратилди. Мазкур ислоҳотлар дунёнинг етакчи молия институтлари, шу жумладан, Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва Осиё таррақиёт банки томонидан эътироф этилди. Инфляция даражаси ҳамда ички бозорда истеъмол товарлар нархларининг барқарорлигини назорат қилиш кучайтирилди. Ушбу мақсадда, ресурс базаси 100 миллион долларга тенг ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этилди. Ҳаёт учун зарур бўлган дори-дармонларни сотиб олиш учун қўшимча 70 миллион доллар ажратилди. Ташқи савдони либераллаштириш ва самарадор бозор иқтисодиётини яратиш мақсадида божхона тўловлари ставкалари икки баравар пасайтирилди. Ички бозор учун зарур бўлган 8 минг турдан зиёд импорт товарлари учун божхона тўловлари кескин пасайтирилди, жумладан, импорт божи бўйича 3 550 та ва акциз солиғи бўйича 1 122 та маҳсулотларга нисбатан ноль даражали ставкалар белгиланди. Халқаро андозаларга мос равишда, ҳукумат, барча вазирлик ва идоралар ҳамда Марказий банк томонидан макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджети ижроси, пул муомаласи ва олтин-валюта захиралари ҳолати тўғрисидаги барча статистик ва таҳлилий маълумотларни доимий равишда очиқ чоп этиб борилиши йўлга қўйилди.
Иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг яна бир ўзига хос устувор йўналиши, бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, иқтисодиётда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини оширишдир. Бунда, энг аввало, хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулкини бошқариш услублари тамоман ўзгартирилиб, қуйидаги ижобий натижаларга эришилди: биринчидан, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейинги қўллаб-қувватлашнинг янги амалиёти жорий этилди, ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш бўйича инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат томонидан кўмаклашиш йўлга қўйилди. Тадбиркорлик субъектларига фаолият юритмаётган ва тўлиқ қувват билан ишламаётган корхоналар майдонларида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имконияти берилди. Бу эса, юқори қийматдаги инвестицияларни ўзлаштириш ва минглаб иш ўринларини ташкил этиш имкониятини берди. Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш махсус жамғармаси ташкил этилди ва ушбу жамғарма томонидан тегишли кредит линиялари очилди.
Мамлакатимиз илк бор халқаро кредит рейтингини олди ва жаҳон молия бозорида 1 миллиард долларлик облигацияларини муваффақиятли жойлаштирди. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги 10 йилда биринчи марта яхшиланди.
Энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда чуқур таркибий ислоҳотлар бошланди. Саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. Натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт – 28 фоизга кўпайди. Олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди.
Учинчидан, фаолият юритмаётган, бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган йирик объектлар ва ер участкаларида йил давомида 45 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 75 тага етказилди. Уларда юқори талабга эга бўлган саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий сиёсат ўзгартирилди, бунда иш ўринларини ташкил этиш ва одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш устувор мақсад этиб белгиланди.
Эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат ҳудудларининг ташкил қилиниши тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги юқори технологик ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, ҳудудларнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг асосий омили бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни қабул қилиш мақсадида 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида республиканинг барча минтақаларига, айримларига эса такрор ташриф буюрдилар. Ҳар бир ташриф натижаси бўйича ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Миллий валютанинг тезкор ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарига молиявий ёрдам бериш бўйича тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Хусусан, нефть ва газ, кимё ва энергетика тармоқлари корхоналарининг йиллар мобайнида тўпланиб қолган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари камайтирилди, нефть маҳсулотлари бўйича ҳисобланган акциз солиғи нефтни қайта ишлаш заводларига қолдирилди, Ўзбекистон тикланиш ва таррақиёт жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилди. Янги ташкил этилган саноат корхоналарида етти мингдан ортиқ ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилди, юздан ортиқ янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада қайта ишлаш саноатининг жами саноатдаги улуши 80 фоиздан ортиқни ташкил этди, меҳнат унумдорлиги қарийб 6 фоизга ошди. Маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган йирик инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши қарийб 67,4 триллион сўмлик капитал қўйилмаларни ўзлартириш имконини берди.
Иқтисодиётни таркибий ўзгартириш мамлакат экспорт ҳажмини баоқарорлигини ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришиш муҳим омилга айланиб, экспорт таркибида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича дастурда ―Саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга янгича ёндашув чора тадбирлари белгилаб берилган.
Биринчидан, ҳамкор мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан муносабатлардаги ёндашув ўзгартирилди. Олий даражадаги ташрифлар чоғида, Хитой Халқ Республикаси, Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш бўйича икки томонлама давлатлараро шартномалар имзоланди. Европа тикланиш ва тарраққиёт банки билан тўлақонли муносабатлар тикланди, банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка 190 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилди. Турли йўналишларда 20 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди. Европа инвестиция банки, Франция ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзбекистон янги тузилган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди.
Иккинчидан, ташқи савдо фаолиятидаги барча сунъий тўсиқлар олиб ташланди. Хусусан, олдиндан тўловларсиз ва кафолат мажбуриятларисиз экспорт қилиш тартиби жорий этилди. Ортиқча ва эскирган рухсат берувчи талаблар бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш механизмлари соддалаштирилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида экспорт ҳажми 11,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва олдинги йил шу давр кўрсаткичига нисбатан 126 фоизга ошди. Ташқи савдо сальдоси 519,5 миллион долларни ташкил этди. МДҲ давлатлари ичида маҳсулот экспорт қилинадиган энг йирик давлатлар қаторига Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар – Хитой, Туркия, Афғонистон, Эрон, Корея Республикаси ва Франция давлатларини киритиш мумкин. Барча қайд этиб ўтилган мамлакатлар бўйича экспортнинг ўсиш динамикасига эришилди.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, ҳуқуқий жамият ва демократик давлат барпо этиш йўлида сиёсий ислоҳотларни амалга оширишни кун тартибидаги долзарб масала сифатида белгилаб олди.


Ўзбекистонда давлат бошқарувининг Президентлик шакли замонавий тизим ўзагини ташкил этади. 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгаш VIII-сессиясида “Президент сайловлари тўғрисида” Қонун ва “Президент сайловини тайинлаш тўғрисида” Қарор қабул қилинди.
Бу қонунга кўра, Президент лавозимига 35 ёшга тўлган, давлат тилини биладиган, сайловгача камида 10 йил Ўзбекистонда муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси сайланиши мумкин.
Президент 7 (5) йил муддатга сайланади, бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Президент бўлиши мумкин эмас, Президент сайлашнинг асосий принциплари: умумий, тенг, тўғридан тўғри, яширин овоз бериш билан, фуқароларнинг сайловда ихтиёрий қатнашиши, сайлов кунигача 18 ёшга тўлган фуқароларнинг сайловда қатнашиши ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий мақоми республика Конституциясининг 19-бобида аниқ белгилаб қўйилган. Конституциянинг 89-моддасида Президент давлат бошлиғи ва давлат органларининг фаолиятини таъминлаши қайд этилган. Президентнинг шахси дахлсиз бўлиб, у қонун билан муҳофаза этилади дея, белгилаб қўйилган. Конституциянинг 93-моддасида Президентнинг вазифалари, унинг ваколатига кирадиган масалалар доираси белгиланган.
Президент бир вақтнинг ўзида Конституция, инсон ва фуқаро ҳуқуқларининг кафили бўлиб, давлат ҳокимият органлари фаолиятини таъминлайди, қонунлар ишлаб чиқишда бевосита иштирок этади. Президент бир вақтнинг ўзида Қуролли кучлар Олий бош қўмондони, Хавфсизлик кенгашининг раиси бўлиб ҳам ҳисобланади. Ваколати тугагач, истеъфога чиққан Президент умрбод парламент юқори палатаси - сенат аъзоси лавозимини эгаллайди.
Шу ўринда қайд этиш керакки, Президент ваколат муддати 2007 йил декабрда тугаши муносабати билан 2007 йил 23 декабрда навбатдаги Президент сайлови ўтказилди. ХДПдан А.Рустамов, Адолат СДПдан Д.Тошмуҳаммедова, сайловчилар ташаббускор гуруҳи (СТГ)дан А.Саидов, ЛДП дан И.Каримов номзоди кўрсатилди. Сайловда рўйхатга олинган 16.297.000 сайловчидан 90,6 %и қатнашди. И.Каримов учун сайловчиларнинг 88,1 %и овоз берди. 2007 йил 27 декабрда бўлган Марказий сайлов комиссияси мажлисида И.Каримов Президент лавозимига сайланди деб қарор қилинди.
2015 йил 29 март куни муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ Ислом Каримов 5 йиллик муддатга мамлакатнинг олий лавозимига сайланди.
Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асосларини яратди, мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишини ишлаб чиқди, юртимизнинг ёруғ истиқболи йўлида кўпмиллатли халқимизни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди. Мана шундай буюк ишларни амалга оширган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди. У 2016 йил 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида дафн этилди. Дафн маросимида жаҳоннинг 17 та мамлакатидан делегациялар, давлат раҳбарлари, кўплаб расмий доира вакиллари, республиканинг кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этдилар.
2016 йил 8 сентябръ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2016 йил 4 декабръ куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларига кўра, Сарвар Саъдуллаевич Отамуратовни ёқлаб 421 минг 55 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи овоз берди, Шавкат Миромонович Мирзиёевни ёқлаб 15 миллион 906 минг 724 нафар сайловчи ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берди, Хатамжон Абдурахмонович Кетмоновни ёқлаб 669 минг 187 нафар сайловчи ёки 3,73 фоизи, Наримон Мажитович Умаровни ёқлаб 619 минг 972 нафар сайловчи ёки 3,46 фоиз сайловчилар овоз берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини бешта халқаро ташкилот – европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари уюшмаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотидан ҳамда Америка, европа, Осиё ва Африканинг 46 та давлатидан 600 нафарга яқин кузатувчи кузатиб боргани сиёсий кампания демократия талаблари асосида очиқ ва ошкора ўтганининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 37 мингдан ортиқ кузатувчи ҳам фаол иштирок этди.
Мажлисда қайд этилганидек, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови мамлакат ўз олдига қўйган буюк мақсадлар йўлида – дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш, мамлакатни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан модернизация қилиш, халқ учун эркин, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлаш борасида яна бир улкан қадам қўйганини, таъбир жоиз бўлса, мустақил тараққиётининг янги даврига кириб бораётганини яққол намойиш этди.
2016 йил 4 декабръ куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Ўтган қисқа вақт давомида Президент Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширилмоқда.
Ш.М.Мирзиёевнинг фаолиятида социал-иқтисодий масалалар билан бир қаторда таълим, фан, соғлиқни сақлаш тизимларини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёшларнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга этишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, оналик ва болаликни кучли муҳофаза қилиш устувор вазифа сифатида муҳим ўрин эгаллади.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий, маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди.
Шу билан бирга, иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни амалга оширишда хорижий давлатлар ва халқаро тузилмалар, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳар томонлама ўзаро ҳамкорликни кучайтириш орқали мамлакатимизнинг миллий манфаатларига ва иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган келишувларга эришишда бевосита раҳбарлик қилмоқда.
Давлат ҳокимияти олий органларининг тузилиши, ҳокимиятларнинг бўлиниш тамойили Конституцияда келтирилган. Давлат ҳокимиятининг ҳар бири мустақил фаолият юритувчи 3 ҳокимиятга: қонун чиқарувчи; ижро этувчи; суд ҳокимиятига бўлиниши қонунлаштирилган. Конституциянинг 76-моддасига кўра Олий давлат вакиллик органи бўлган – Олий Мажлис қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Бу вазифани бажарувчи вакиллик органлари парламент деб ҳам юритилади.
Олий Мажлис 1995-1999 йиллар давомида 10 та кодекс, 2 та миллий дастур, 145 та қонун, 452 та қарор қабул қилди, қонунларга эса 216 та қўшимча ва ўзгаришлар киритилди. 70 та халқаро шартнома ратификация қилинди, халқаро конвенцияларга қўшилиш тўғрисида 58 та қарор қабул қилинди. Шубҳасиз, юқорида қайд қилинган рақамлар республика парламентининг 90-йиллардаги ҳали сақланиб қолаётган нисбатан мураккаб иқтисодий аҳвол, ижтимоий ҳаётдаги қатор муаммолар даврида бундай самарали фаолияти изсиз кетмади. Қонунларнинг изчиллиги ва ҳаётбахшлиги, демократик руҳ ва замонавийлик билан суғорилганлиги натижасида мавжуд муаммоларнинг аста-секин бартараф этилиши бошланди.
1999 йил декабрда бўлган сайловлар натижасида 250 депутатдан иборат парламентнинг янги таркиби шаклланди.
Қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида Олий Мажлис қўмиталарининг бутун таркиби иштирок этади. Қонун лойиҳаларини тайёрлашда махсус ишчи гуруҳлари тузилиб, унда олимлар ва мутахассисларни кенгроқ жалб этиш каби халқаро тажрибадан фойдаланилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил институти Олий Мажлис Кенгаши томонидан тасдиқланган Низом асосида фаолият олиб бормоқда.
“Ўзбекистоннинг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши Конституциявий суд, Олий ва Хўжалик судлари таркибини сайлаб, суд тизимини вужудга келтириш жараёнини ниҳоясига етказди. Конституциянинг 8-боб, 34-моддасида фуқароларнинг сиёсий партияларга уюшиш ҳуқуқи кафолатланган. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонун 1996 йил 26 декабрда, 7-сессияда қабул қилинди. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий-сиёсий ҳаёт бобида кўпфикрлилилик, турли қарашлар ва муносабатларнинг демократик дунё талабларига биноан шаклланишига туртки бўлиб хизмат қилди. Зеро, жамият ижтимоий ҳаётида кўп партиявийликнинг тадбиқ этилиши шубҳасиз, турли салбий иллатларга ғов бўлиши, жамиятнинг маънавий жиҳатдан соғломлашиши муаммоларнинг тезкор бартараф этилиши, қонунларнинг устуворлиги ҳамда инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимоя этилиши борасида муҳим қадам эди.
Мустақилликнинг дастлабки даврида қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятида изчилликни таъминлаш, ислоҳотларни мутаносиб равишда амалга ошириш мақсадида Президент бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозимини ҳам бажарди.
Мустақилликнинг дастлабки давридаёқ, давлат бошқаруви соҳасида, тегишли соҳалар бўйича ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Шу боисдан ҳам тез орада ижтимоий-иқтисодий соҳаларда муҳим ўрин тутувчи идоралар хусусан, Давлат режа қўмитаси ўрнига Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат таъминот қўмитаси ўрнида республика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси, Давлат нарх қўмитаси ўрнига Молия вазирлиги таркибида нархларни назорат қилувчи махсус бошқармалар тузилди. Республикада молия ва банк тизими ҳам тубдан ўзгариб, Молия вазирлиги республика бюджетини шакллантириш билан бир қаторда, давлат солиқ ва молия сиёсатини белгилаши ва валюта ишларини бошқариши белгилаб қўйилди.
Фуқаролар ҳуқуқини акс эттирувчи, ҳимоя қилувчи, фаолиятини тартибга солувчи 500 дан ортиқ қонун ва Парламентнинг қонунга тенглаштирилган қарорлар тизими, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Фуқароларнинг динга бўлган муносабати “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (1998) Қонун билан тартибга солиниб, дахлсизлиги таъминланди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига оид қатор халқаро шартномаларига қўшилган. Ўзбекистон 1996 йил апрелда БМТ комиссиясига сиёсий ва инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро пакт нормаларини бажариш борасида миллий маъруза матнини тақдим этди. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва халқаро ҳужжатлар асосида 1991 йил 4-сессияда “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”, 1996 йил “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази Президентнинг 1996 йил октябрдаги Фармони билан ташкил этилди. Миллий Марказ ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган Низомга кўра фаолият олиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда 1997 йил 26 апрелдаги “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Қонун алоҳида аҳамиятга эга. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) мансабдорлар, тадбиркорлар ва давлат органларининг инсон ҳуқуқи, эрки ва қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилиш мақсадида фаолият кўрсатади.
Зеро, инсон ҳуқуқларига оид 2017-2019 йиллар мобайнида қатор фармон ва ҳукумат қарорлари чиқди. 2018 йил ноябрда Самарқандда ўтказилган инсон ҳуқуқлари бўйича “Осиё форуми” Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларига бўлган муносабатнинг долзарблигини ва янгича ечимини намоён этди.
Ҳаракатнинг асосий мақсади - кўп миллатли мамлакатда халқлар бирлигини янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган бар­ча фуқароларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини тўла-тўкис амалга ошириш ва фуқаролик, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида яратилган бошқарув тизими ва унинг қонунчилик асослари, фуқаролик жамияти мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этилганлигини кафолатлайди.

Ўзбекистоннинг янги конституциясини ишлаб чиқиш ғояси аслида республика Олий Советининг 1990 йил 20 июнда бўлган 2-сессиясида илгари сурилган эди. Бу борадаги ишлар деярли 2,5 йил давом этди. Уч гуруҳдан иборат комиссия бу борада тегишли фаолият кўрсатиб унинг 149 та моддадан иборат янги вариантини 1992 йил баҳорда ишлаб чиқди. 1992 йил 26 сентябрда эса умумхалқ муҳокамаси учун матбуотда эълон қилинди. Лойиҳа таклиф ва мулоҳазалар асосида қайта тузатилиб 1992 йил 21 ноябрда иккинчи маротаба матбуотда эълон қилинди. 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг 12-чақириқ, 11-сессиясида муқаддима, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат конституция қабул қилинди.


Конституция Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёт йўлидаги, замонавий демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишдаги асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб шаклланди. У ўз мазмун-моҳиятига кўра, жаҳондаги энг илғор ва демократик жиҳатларни ўз ичига сингдирган. Кейинчалик жамиятни янада эркинлаштириш ва демократиялаш, икки палатали парламент тузиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда Конституцияга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Конституциянинг Олий Мажлис ваколатларига доир 76-88-моддаларга, Президент ваколатлари ва вазифаларига доир 89, 90, 93, 95, 96, 97 - моддаларига ҳам ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилди. 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган Қонунга биноан Конституциянинг айрим моддаларига, хусусан Президент ваколатларига доир 89, 93-модда 15-банди, 102-модда 2-қисми ўзгартирилди.
Конституциявий тизимнинг принциплари қуйидагилардан иборатдир:
1) Давлат ҳокимиятини ташкил қилиш асослари.
2) Ижтимоий ҳокимиятни ташкил қилиш.
3) Фуқаролик жамияти турмушини ташкил қилиш.

Ўзбекистон ўзмустақиллигини қўлгакиритишидан анча олдин республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлақо янги давлат рамзларини тайёрлаш ва қабул қилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Хусусан, 1991 йил 15 февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши ― Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида махсус қарор қабул қилди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган VIII сессияси Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида Қонун қабул қилди Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг рамзи бизнинг мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байроғига хос бўлган энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда республиканинг табиатига хос бўлган хусусиятларни, халқимиз миллий ва маданий соҳалардаги ўзлигини акс эттиради. Мамлакатимиз Давлат байроғи юртимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва келажагининг ёрқин рамзидир.
1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида ―Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида Қонун қабул қилинди. Давлат гербидаги ҳар бир белги чуқур маънога эга.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашининг 1992 йил 10 декабрда бўлиб ўтган XI сессияси томонидан Ўзбекистон биринчи Конституциясининг қабул қилиниши мамлакат тарихида оламшумул воқеа бўлди.
Ушбу сесссияда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул килинди. Сессияда шоир Абдулла Орипов ва бастакор Мутал Бурхонов томонидан тайёрланган мадҳия нусхаси тасдиқланди.
Ўзбекистон Президентининг 1994 йил 16 июнидаги Фармонига мувофиқ 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси - сўм муомалага киритилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари тўғрисида Бирингчи Президент И.Каримов: - Миллий валюта, байроқ, герб, мадҳия, Конституция каби давлат ва халқнинг рамзи, мустақилликнинг муқаддас белгисидир! - деб таъкидлаган.

Таянч сўз ва иборалар:


Ўзбек модели, бозор иқтисодиёти, ваучер, миллий валюта, солиқ, бозор инфраструктураси, иқтисодиётни эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият, кичик ва ўрта бизнес, хусусийлаштириш, автомобил ишлаб чиқариш.
Download 45,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish