5А321701 – «технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари» мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчилар учун дастур ва баҳолаш мезонлари



Download 185 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi185 Kb.
#133917
  1   2
Bog'liq
28.07.20.дастур-маг-қабул-ТЖБАКТ-2020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО МУХАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ



«Келишилган»
Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
_______________________
«____» ___________ 2020 йил

«Тасдиқлайман»
Бух МТИ ректори
Н.Р. Баракаев
___________________
«____» ________2020 йил



5321700 – Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари таълим йўналиши негизидаги

5А321701 –Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари




магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун махсус (ихтисослик) фанларидан


ДАСТУР


Бухоро-2020
Дастур 5А321701 – Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5321700 – Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги асосий фанлар асосида тузилган.


ТУЗУВЧИЛАР:

Абдурахмонов О.Р. БухМТИ «Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари» кафедраси мудири, т.ф.д.


Усмонов А.У. – БухМТИ «Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари» кафедраси доценти, т.ф.н.
Абидов К.З. – БухМТИ «Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари» кафедраси доценти, т.ф.н.

Дастур “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультетининг 20___йил “_____”__________даги №____сонли Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.




Кириш

5321700 – Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари бакалавриат таълим йўналиши – фан ва техника соҳасидаги йўналиш бўлиб, у замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ахборот коммуникация тизимлари асосида автоматлаштириш, ахборот коммуникация тизимларини лойиҳалаш усуллари ва воситаларини ўрганиш, уларни самарали автоматик бошқариш, технологик жараёнларда жорий этиш орқали инсоннинг ҳар қандай фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.


Таълим йўналиши негизидаги мутахассисларнинг вазифаси – талабаларни мустақил равишда ишлаб чиқаришнинг маълум тармоқларидаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва ахборот коммуникация тизимлари ёрдамида бошқаришнинг назарий ва амалий масалаларини ечишга ўргатиш, технологик жараёнларни автоматлаштиришни тенденцияси, автоматик бошқариш тизимларини ҳисоблашнинг умумий принциплари, автоматик ростлаш тизимларининг классификацияси, ишлаш принциплари, конструкцияси, статик ва динамик тавсифларини мустақил равишда тадқиқ қилиш кўникмаларини ҳосил қилиш, ахборот коммуникация тизимларини лойиҳалашнинг стандартлар асосида ташкил этиш принциплари ҳақида билимларни тизимлаштириш, ахборот тизимларининг ҳаётий циклини ўзлаштириш, лойиҳалашни бошқаришнинг умумий принципларини ҳамда уларнинг усул ва воситалари, фойдаланувчи интерфейсини лойиҳалаш, шунингдек ахборот тизимларини лойиҳалашнинг инструментал воситаларини ва уларни эксплуатация қилиш хусусидаги билимларни эгаллашдан иборат.
5321700 – Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари бакалавриат таълим йўналиши негизидаги 5А321701- «Технологик жараёнларни бошқаришнинг ахборот-коммуникация тизимлари» магистратура мутахассислигига кирувчи талабалар учун таълим йўналиши ўқув режасига асосан 2 та ихтисослик фанлари бўйича: “Технологик жараёнларни автоматлаштириш”, “Ахборот-коммуникация тизимларини лойихалаш” ва 2 та умумкасбий фанлар бўйича “Технологик жараёнлар ва назорат қурилмалари”, “Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари” тест саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил ёритилган.

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ” фани бўйича


Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг вазифалари ва уни амалга оширишда қўйиладиган талаблар. Автоматлаштиришда лойиҳалашнинг ўрни ва автоматлаштириш воситаларининг шартли белгилари. Ростлаш обектлари ва уларни математик моделда текшириш. Икки поғонали температурани АРС-си ва уларни таҳлил қилиш. Вақт релеси билан ишлайдиган АРС-лари. Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг функционал схемалари. Автоматлаштиришнинг принципиал электрик ва пневматик схемалари. Рослашувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқариш. Қувурда сарфни АРС-сини моделлаштириш. Аралаштириш жараёнида сатҳни АРС-сини моделлаштириш. Идишда суюқлик сатҳини АРС-сини яратиш жараёни. Технологик жараёнларда суюқлик ва сочилувчан моддаларнинг сарфини назорат қилиш, ростлаш ва бошқариш. Ректификация жараёнида босимни АРС-сини моделлаштириш. Каскадли АРС-нинг структура cхемасини қуриш. Буғ ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш. Технологик жараёнларни автоматлаштришнинг типовий объектлари. Сарфни ростлаш объектларини ва материалларини узлуксиз дозалашни автоматлаштириш. Абсорбция жараёнини автоматлаштириш. Қуритиш жараёнини автоматлаштириш. Ҳавони кондицирлаш тозалаш жараёнини автоматлаштириш. Ноорганик моддалар ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш. Органик моддалар ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш. Метанни конверсиялаш жараёнини автоматлаштириш. Ёғни экстракциялаш ва кунжарадан эритувчини ажратиш жараёнларини автоматлаштириш. Буғ ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш. Аммиакни синтез қилиш жараёнини автоматлаштириш. Карбамидни синтез қилиш жараёнини автоматлаштириш. Пропиленни полимерлаш жараёнини автоматлаштириш. Каталитик крекинг жараёнини автоматлаштириш. Резина қоришмаларини тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш. Спирт ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш. Газларни водород сулфиддан тозалаш жараёнини ростлаш. Оқава сувларни тозалаш комплексини автоматлаштириш. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш.


АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ” фани бўйича




Ахборот тизимларининг асосий тушунчалари. Ахборот тизимининг инфраструктурасини яратиш. Конфигурацияни бошқариш. Ахборот тизимини жорий этиш. Ахборот тизимига қуйилган асосий талаблар. Ахборот тизимининг асосий компоненталари. Ахборот тизимининг структураси. Ахборот тизимининг устуворлиги. Ахборот тизими лойиҳалашнинг умумий структураси. Техник-иқтисодий асослаш. Техник топшириқ. Структурали ва функционал схемалардан фойдаланиш. Техник ва ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш. Лойиҳалаш жараёнини ташкил этиш. Ахборот тизимини лойиҳалаш технологиялари. Ахборот тизимини лойиҳалаш технологияларини танлаш. Календар режалаштириш методикалари. CASE технологиялар ҳақида тушунча. CASE технологиялар-ахборот тизимини лойиҳалашнинг замонавий усули. CASE технологиялар-ахборот тизимини лойиҳалашнинг замонавий воситаси. Ҳаётий цикл тушунчаси. Ахборот тизимни лойиҳалашнинг асосий фазалари. Ҳаётий цикл мобайнида кечадиган асосий жараёнлар. Бошланғич, аниқлаш ва контрукциялаш босқичлари. Эксплуатацияга топшириш босқичи. Ахборот тизимлари ҳаётий цикли моделлари. Каскадли модел ва унинг ютуқлари. Спиралли модел ва унинг ютуқлари. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш босқичлари. Асосий меъёрий ҳужжатлар. Ахборот тизимини ишлаб чиқишни ташкилаштириш. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш методологияси. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш технологияси. RAD методологияси ва унинг асосий хусусиятлари. Объектга йўналтирилган ёндошув. Визуал дастурлаштириш. RAD нинг чегараланган методологияси. Ахборот тизимининг профили тушунчаси. Ахборот тизимининг профилини шакллантириш принциплари. Стандартлар турлари. Моделлаштиришнинг универсал тили. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш стандарлари. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш методикалари. Ахборот тизимларини лойиҳалаш усуллари. Ахборот тизимларини лойиҳалашнинг замонавий воситалари. CASE- воситаларни жорий этиш технологияси. CASE- воситаларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. CASE- воситалар таҳлили. CASE- воситаларини баҳолаш усуллари ва танлаш методикаси. Маълумотлар базаси ва унинг асосий функциялари. Маълумотлар базасини яратиш турлари. Маълумотлар базасини яратиш принциплари. Маълумотларнинг реляцион модели. Алоқадорлик муносабатлари. Маълумотлар базасини бошқаришнинг реляцион тизими. Маълумотларни нормализациялаш асослари.. Маълумотлар базаси объектларини бошқариш. Маълумотлар билан манипуляциялаш. Маълумотлар базаси хавфсизлиги. Маълумотлар структураси концептуал моделлаштириш. Моделни текшириш. Маълумотлар базаси структурасини модификациялаш. Моделлаштириш асослари. Моделлаштириш методларининг асосий классификацияси. Тизимнинг математик модели. Математик моделларнинг классификацияси. Имитацион моделларнинг классификацияси. Ахборот тизимлари ва уларни яратиш принциплари. Ахборот тизимларига қўйилган талаблар. Ахборот тизимларини жорий этиш самарадорлиги. Интерфейс тушунчаси. Фойдаланувчи интерфейсини лойиҳалаш. Мулоқот ва уни ташкил этиш принциплари. Мулоқот структураси. Фойдаланувчи мулоқотини ташкил этиш структураси. Интеллектуал интерфейс тушунчаси. Интеллектуал интерфейсларни ташкил этиш. Ахборот тизимларини тўғри ишлашини текшириш методлари. Ахборот тизимларини эксплуатация қилиш йўллари. Ахборот тизимлари фойдаланувчиларини ўқитишн ташкил этиш, уларни машқлар билан таъминлаш методлари. Ахборот тизимлари фойдаланувиларини тайёрлаш асослари. Ахборот тизимларини эксплуатация қилишга қўйилган талаблар. Экплуатация қилишнинг норматив ҳужжатлари. Эксплуатация қилиш бўйича белгиланган шарт-шароитлар.

ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ВА НАЗОРАТ ҚУРИЛМАЛАРИ” фани бўйича




Технологик жараёнлар ва назорат қурилмаларнинг вазифалари ва уларни ўрганишда қўйиладиган талаблар. Технологик жараёнлар ва назорат қурилмалар фанининг мазмуни ва мақсадлари. Асосий жараёнлари ва қурилмаларни ҳамда назорат ўлчов асбобларини синфлаш. Суюқлик ва қаттиқ моддаларнинг физик-техникавийхоссалари. Механик жараёнлар. Қаттиқ материалларни майдалаш. Майдалашнинг асосий қонунлари. Майдалаш машиналарининг принципиал схемалари. Майдалаш машиналарининг тузилиши. Қаттиқ материалларни синфлаш, саралаш ва аралаштириш. Механик усул билан синфлаш. Гидравлик синфлаш ва сепарация. Қаттиқ материалларни дозалаш. Қаттиқ материалларни аралаштириш. Иссиқлиқ алмашиниш жараёнлари. Иссиқлик ўтказиш асослари. Иссиқлик ўтказувчанлик. Иссиқлик нурланиши. Конвектив иссиқлик алмашиниш. Иссиқлик бериш ва ўтказиш коэффициентларининг қийматлари. Иссиқлик жараёнларининг ҳаракатлантирувчи кучи. Иссиқлик ўтказиш жараёнларини жадаллаштириш. Иссиқлик алмашиниш ускуналари. Юзали иссиқлик алмашгичлар. Аралаштирувчи иссиқлик алмашгичлар. Регенератив иссиқлик алмашгичлар. Қувурли печнинг принципиал схемаси. Қувурли печнинг иссиқлик баланси. Печларнинг асосий турлари. Газ қаршилиги ва ҳавонинг тортиши. Модда алмашиниш жараёнлари. Модда ўтказиш асослари. Умумий тушунчалар. Модда ўтказиш жараёни. Молекуляр диффузия. Конвекция ва модда бериш. Модда алмашиниш жараёнларининг ўхшашлиги. Модда ўтказишнинг ҳаракатлантирувчи кучи. Қаттиқ фазали системаларда модда ўтказиш жараёни. Модда ўтказиш жараёнларини жадаллаштириш аниқлаш. Суюқликларни ҳайдаш. Суюқлик-буғ системаларининг мувозанати. Оддий ҳайдаш. Бинар аралашмаларни ректификацияқилиш. Ректификацион колоннанинг моддий баланси. Иш чизиқларини у–х диаграммасида тасвирлаш. Флегма сони. Ректификацион колоннанинг иссиқлик баланси. Ректификация жараёнига таъсир этувчи омиллар. Кўп компонентли аралашмаларни ректификациялаш. Компонентларнинг қайнаш ҳараратлари бир-бирига яқин бўлган ва азеотроп аралашмаларни ректификациялаш. Абсорбция. Абсорбция пайтидаги мувозанат. Абсорбернинг моддий баланси. Абсорбция тезлиги. Десорбция. Абсорбцион курилмаларнинг схемалари. Абсорберларнинг тузилиши. Колоннали ускуналарни синфлаш. Тарелкали колонналар. Насадкали колонналар. Адсорбция. Адсорбентларнинг турлари ва уларнинг хоссалари. Адсорбция пайтидаги мувозанат. Адсорбция пайтидаги модда ўтказиш. Адсорберларнинг тузилиши. Десорбция. Суюқликларни экстракциялаш. Экстрагентларни танлаш. Суюқлик-суюқлик системаларининг мувозанати. Экстракциялашнинг асосий усуллари. Суюқликларни экстракциялашнинг тезлиги. Экстракторларнинг тузилиши. Қуритиш. Нам ҳавонинг асосий хоссалари. Нам ҳавонинг ҳолат диаграммаси. Қуритиш жараёнининг мувозанати. Қуритишнинг тезлиги. Қуритгичларни синфлаш. Қуритиш ускуналарининг тузилиши. Қуритиш жараёнларини жадаллаштириш. Кристалланиш. Кристалланиш пайтидаги мувозанат. Кристалланиш жараёнининг тезлиги. Кристаллизаторларнинг тузилиши. Нефт кимёвий жараёнлар. Нефт кимёвий жараёнларнинг назарий асослари. Нефт кимёвий жараёнларни синфлаш. Кимёвий реакциялар кинетикаси. Кимёвий реакторлар. Реакторларни синфлаш. Реакторларнинг тузилиши. Технологик ўлчаш ва асбоблар тарихи ва ривожланиш тенденциялари. Ўлчаш воситалари ва тизимлари. Ўлчаш тўғрисида умумий маълумотлар. Ўлчаш таснифи. Ўлчаш усуллари. Ўлчаш хатоликлари. Ўлчаш воситаларининг структура схемаси тўғрисида умумий тушунчалар. Ҳароратни назорат қилиш. Умумий тушунчалар. Ҳарорат шкаласи. Ҳарорат ўлчаш воситаларини таснифи. Суюқлик термометрлари. Механик термометрлар. Манометрик термометрлар. Термоэлектрик термометрлар. Магнитоэлектрик милливольтметрлар. Потенциометрлар. Автоматик потенциометрлар. Термо ЭЮК – ни нормаллаштирувчи ўзгартиргичлар. Қаршилик термометрлари. Мувозанатлашгаш кўприк схемалар. Автоматик мувозанатлашган кўприк. Мувозанатлашмаган кўприк схемалар. Логометрлар. Нурланувчи пирометрлар. Назарий қисми. Иссиқлик нурланишига асосланган хароратўлчаш воситалари. Босимни назорат қилиш. Босимни ўлчаш ва назорат қилиш ҳақида тушунча. Босим ўлчаш асбобларининг таснифи. Суюқликли босим ўлчаш воситалари ҳақида маълумот. Суюқликли босим ўлчаш асбобларининг тузилиши ва вазифаси. Суюқлик манометрлари. Деформацияланишга асосланган босим ўлчаш воситаларининг сезгир элементлари. Бурдон трубкаси. Мембранали манометр. Сильфонли манометр. Тензорезистирли босим ўлчаш ўзгартиргичлари. Ўлчаш ахборотларини узатиш тизимлари. Умумий тушунчалар. Пневматик ўлчаш ахборотини масофага узатиш тизими. Электр ўлчаш ахборотини масофага узатиш тизимии. Дифференциал-трансформатор ўлчаш ахборотини масофага узатиш тизими. Пневмоэлектрик ўзгартиргичлар. Электропневматик ўзгартиргичлар. Миқдорни ва сарфни ўлчаш тизимлари Сарф ва миқдор тўғрисида умумий маълумотлар. Ҳажмли счетчиклар. Тезлик счетчиклари. Босим фаркларини ўзгаришига асосланган сарф ўлчагичлар. Доимий босим фарқларига асосланган сарф ўлчагичлар. Сатҳ ўзгаришига асосланган сарф ўлчагичлари. Электромагнит сарф ўлчагичлари. Иссиқлик сарф ўлчагичлари. Сатҳ ўлчаш тизимлари. Сатҳ ўлчаш тўғрисида умумий тушунчалар. Сатҳни визуал ўлчаш воситалари. Қалқовичли сатҳ ўлчаш воситалари. Буёқли сатҳ ўлчаш воситалари. Гидростатик сатх ўлчаш воситалари. Электр сатҳ ўлчаш воситалари. Акустик сатҳ ўлчаш воситалари. Зичлик ўлчаш тизимлари. Зичлик тўғрисида умумий тушунчалар. Вазнли зичлик ўлчаш воситалари. Қалқовичли зичли кўлчаш воситалари. Гидростатик зичлик ўлчаш воситалари. Вибрацион зичлик ўлчаш воситалари. Қовушқоқлик ўлчаш тизимлари. Қовушқоқлик тўғрисида умумий тушунчалар. Капиллярли қовушқоқлик ўлчаш воситалари. Золдирли қовушқоқлик ўлчаш воситалари. Ротацион қовушқоқлик ўлчаш воситалари. Вибрацион қовушқоқлик ўлчаш воситалари. Газларнинг таркибини анализ қилиш. Газларнинг таркибини анализ қилиш. Асосий маълумотлар ва классификацияси. Термокондуктометрик газ анализаторлари. Термомагнит газ анализатори. Абсорбцион-оптик газ анализаторлари. Электрохимиявий газ анализаторлари. Термохимиявий газ анализаторлари. Фотоколориметрик газ анализаторлари. Ионизацион газ анализаторлари. Хромотографик газ анализаторлари. Масса-спектрометрик газ анализаторлари. Моддаларнинг намлигини ўлчаш. Асосий маълумотлар ва классификация. Газларнинг намлигини ўлчаш. Суюқликларнинг намлигини ўлчаш. Қаттиқ ва сочилувчан материалларнинг намлигини ўлчаш.

МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИ” фани бўйича




Маълумотлар базаларининг асосий тушунчалари. Маълумотлар базаларини қуриш асослари, керакли ҳолатда ушлаб туриш ва фойдаланиш. Маълумотлар базаларини лойиҳалаш принциплари, амалга ошириш инструментал воситалари ва маълумотлар базаларини асосий технологияларини таҳлил қилиш. Маълумотлар базасини лойиҳалаштириш. Предмет соҳа тавсифлаш усуллари. Предмет соҳани тасвирлаш. МББТда ишлаш технологияси асослари. Маълумотларнинг «моҳият-боғланиш» инфологик модели. Маълумотлар моделлари. Маълумотлар базасининг турлари. Маълумотларнинг иерархик ва тармоқланган моделлари. Реляцион ва объектга йўналтирилган маълумотлар базаси. Реляцион маълумотлар базаси. Реляцион алгебра ва реляцион ҳисоблаш елементлари. Маълумотлар базасини меъёрлаштириш. Маълумотлар базасини мантиқий лойиҳалаш. Маълумотларнинг меъёрий шакллари назарияси. Маълумотлар базасини лойиҳалашда CASE технологиялар. Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари. МББТ серверлари архитектураси. Тақсимланган маълумотлар базаси ва уни қайта ишлаш тизимлари. Маълумотлар базасида ишлатиладиган тиллар. SQL тили. SQL тили ҳақида асосий маълумотлар. Реляцион МБ да сўров. SQL нинг агрегат функсиялари. Мураккаб сўровлар. Маълумотлар базасини дастурлаш. Маълумотлар базаси объектларини яратиш. Генератор, триггер, индекслар ва чекловлар яратиш. Базада сақланувчи проcедуралар яратиш. SQL сервер ва InterBase МББТлари. Тармоқлар, кўп сатҳли архитектуралар ва XML. ODBS, OLE DB, ADO ва ASP. Delphi дастурлаш тили ёрдамида маълумотлар базасини бошқариш. HTML тили, JDVS, Java Server Pages ва My SQL. PHP ёрдамида My SQL маълумотлар базасини бошқариш. МБни транзаксия ёрдамида бошқариш. МБ ни заҳира нусхалаш ва тиклаш. Маълумотлар базаси администрацияси. Технологик жараёнларни бошқаришда МББТни ишлатилиши. Предмет соҳанинг консептуал схемасини ва мантиқий лойиҳасини яратиш. Моҳият-алоқа моделини ишлаб чиқиш (ER-модел). Маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш технологиясини танлаш, тизим интерфейси билан танишиш. Предмет соҳаси учун реляцион маълумотлар базасининг моделини яратиш. Лойиҳаланаётган маълумотлар базасида сўровлар тизимини яратиш. Сўровларда арифметик, мантиқий ва статистик функcияларни ишлатиш. Ахборот тизим дастурларининг интерфейсини яратиш. Яратилган маълумотлар базаси асосида ҳисоботлар тайёрлаш. Макрос ва модуллар яратиш. UML класслар диаграммасидан фойдаланган холда ўқув маълумотлар базасини лойиҳалаштириш. SQL тили асосида ишлайдиган тизимлар муҳокамаси. Асосий жадвални аниқлаш, ўзгартириш ва ликвидаcия воситаларидан фойдаланиш. Аниқлаш ва умумий чекловларнинг тўлиқлигини бекор қилиш воситаларидан фойдаланиш SQL тилининг скаляр ифодаларининг махсус жихатларининг муҳокамаси. Триггерларни ёзилиши. Ега бўлишни авторизаcиялаш ва транзаксия бошқаруви воситаларидан фойдаланиш. SQL тилида фойдаланувчи томонидан аниқланадиган маълумот турларининг мухим жихатларининг муҳокамаси. Турларга ажратилган жадвалларни аниқлаш ва мос сўровларни шакллантириш. InterBase МББТ да МБ объектларини яратиш. Delphi ва PHP дастурлари ёрдамида маълумотлар базасини бошқарувчи дастурлар тузиш. My SQL МББТ да МБ объектларини яратиш. PostgreSQL МББТ да МБ объектларини яратиш. MS SQL-server МББТ да МБ объектларини яратиш. Маълумотлар базаларини лойиҳалаш ва амалга оширишнинг инструментал воситалари ва маълумотлар базаларини асосий технологияларини таҳлил қилиш. Маълумотлар базаларини бошқариш тизимларини қуришнинг асосий математик моделларини тадқиқ қилиш. Проcедурали кенгайтмалар асосида маълумотларга ишлов бериш. Транзаксиялар асосида маълумотлар базасини бошқариш. Ҳимоя сатҳлари ва химоя сатҳларини аниқловчи SQL операторларининг синтаксис тахлили. SQL стандартидан фойдаланиб маълумотларни тиклаш. Маълумотлар базасининг администратори ва архитектураси устида амаллар. Маълумотлар омборини инфологик лойиҳалаш. Маълумотлар моделини танлаш ва ЭҲМ хотирасида маълумотлар тузилмасини тасвирлаш. Маълумотлар базаларини бошқариш тизимларини админстраторлаш. Маълумотлар базалари билан ишловчи амалий дастурларни лойиҳалаш, ишлаб чиқиш ва фойдаланиш. Oracle, MS SQL-server, MySQL, МS Аccеss, InterBase дастурлар асосида маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш технологиясини тахлил қилиш. PostgreSQL да МБ ни яратиш. My SQL да МБ ни яратиш. МS SQL-server да МБ ни яратиш. InterBase да МБ ни яратиш. Маълумотлар базасини лойиҳалаштириш. Реляцион моделлар асосида маълумотларга қайта ишлов бериш. Семантик моделлардан фойдаланган ҳолда реляцион маълумотлар базасини лойиҳалаштириш. Сўровларда арифметик, мантиқий ва статистик функcияларни ишлатиш. Яратилган маълумотлар базаси асосида ҳисоботлар тайёрлаш. SQL тилининг елементлари асосида сўровлар ташкил етиш. Маълумотларнинг мантиқий моделининг сифатини баҳолаш. Delphi ва PHP дастурлари ёрдамида маълумотлар базасини бошқарувчи дастурлар тузиш.



Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish