6-боб. Операциядан олдинги тайёргарлик (беморни оптимизациялаш)



Download 0,91 Mb.
bet6/9
Sana14.07.2022
Hajmi0,91 Mb.
#801164
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sixth

Инвазив мониторинг

Марказий венани катетерлаш ва ўпка артериясини Сван-Ганц усулида катетерлаш «махсус текширувларни» тез ва қайта-қайта ўтказиш имконини берувчи муолажалардир. Бу муолажаларнинг салбий томонлари: инвазивлиги, қимматлиги, тез-тез хатоликлар учраб туриши ва ҳаёт учун хавфли асоратлар бўлиши мумкинлиги. Инвазив гемодинамик мониторинг бизга соатбай диурез билан биргаликда инфузион давонинг самарадорлиги белгиловчи кўрсаткичларни вақт мобайнида кузатиб бориш имконини беради.




Марказий вена катетери

Марказий вена катетери марказий вена босимини (МВБ) аниқлаш имконини беради. МВБ эса ўз навбатида қайтувчи вена қонининг (яъни қон ҳажмининг) маҳсули бўлиб, юрак ўнг қоринчасининг фаолияти ҳақида ҳам ахборот беради. Паст МВБ ҳар доим гиповолемияни билдирса, юқри марказий вена босими суюқлик кўпайиб кетганини ҳам, юрак етишмовчилигини ҳам англатиши мумкин. Шундай қилиб, ўз ҳаракатларингизни мутаносиб соатбай диурезга ва меъёр доирасидаги (12 см H2O) МВБ га эришишга йўналтиринг. Агар меъёрий МВБ да соатбай диурез камлигича қолса, бу юрак ёки буйрак фаолиятининг бузилишини, ёки ўлчашдаги хатоликни билдиради. МВБ нинг ёлғон ошиш ҳоллари кўкрак ичи ва қорин ичи босимининг кескин ошиши оқибатида ҳам кузатилиши мумкин, негаки ушбу босим билвосита йўғон қон томирларга берилади. Маслаҳат оддий: агар соатбай диурез номутаносиб бўлса ва шу билан бирга МВБ пастлигича қолса, бемор суюқликка муҳтож ҳисобланади. Шуни ҳам эсда тутингки, беморлар меъёрий ва ҳатто юқори МВБ билан ҳам суюқликка эҳтиёж сезишлари мумкин. Яна битта гап: МВБ нинг мутлоқ белгилари унинг вақт давомидаги ўзгариш эгрилигичалик муҳим эмас. Агар паст ёки меъёрий МВБ бирданига ошиб кетадиган бўлса, сиз қуяётган суюқлик миқдорини сезиларли даража камайтиришингиз керак.


Сван-Ганц ўпка артерияси катетери


Сван-Ганц услубида ўпка артериясини катетерлаш ўпка артерияси тизимидаги периферик босимни аниқлаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида айланиб юрувчи қон ҳажми, клапанларнинг аҳволи ҳамда чап қоринча фаолияти ҳақида ахборот беради. Марказий вена босими каби, Сван-Ганц катетери маълумотлари ҳам фақат диурез назорати билан биргаликда қўлланилгандагина тўғри хулоса чиқариш мумкин бўлади. Биз катетердаги босим кўрсаткичини 14 мм симоб устуни даражаси атрофида бўлишига (диурез миқдорини инобатга олган ҳолда) ҳаракат қиламиз. МВБ каби, ўпка артериясидаги босимнинг пастлиги ҳам ҳар доим гиповолемидан дарак беради; юқори кўрсаткичлар эса ёки гиперволемиядан ёки юрак чап қоринчаси етишмовчилигидан дарак бериши мумкин. Ўрнатиган Сван-Ганц катетери ёрдамида сиз юрак фаолияти ҳақида (юрак қисқарганда чиқувчи ҳажм ва юрак индекси), шикастланиш ёки касалликкка нисбатан адренергик жавоб (периферик томирлар қаршилиги) ёки тўқима перфузияси (кислородни етказиш ва истеъмол қилиш) ҳақида ҳам ахборот олишингиз мумкин. Меъёрик юрак индекси муваффақиятли оптимизациялаш (шу жумладан, мавжуд бўлган буйрак етишмовчилиги фонида ҳам) ўтказилганидан далолатдир. Агар ўпка артерияси босим меъёрий ёки юқори бўлиб турсаю, диурез ва юрак индекси пастлигича қолса, бундай ҳолда, афтидан, инотроп воситалар ёрдамида даво муолажаси ўтказилиши керак бўлади.


Жадал ҳаракат тарафдорлари ва ёш жарроҳлар марказий веналарни пункция қилишни ва айниқса, Сван-Ганц катетерини ўрнатишни яхши кўрадилар. Муҳим ҳаётий кўрсаткичларни инвазив усулда аниқлаш жуда илғор кўриниб ва клиник жиҳатдан оҳанграбодек туюлади. Аммо инвазив усул панацея сифатида намоён бўладими ёки Пандора қутиси сифатидами, бу ёлғиз Яратганга аён. Босим кўрсаткичлари, МВБ га ўхшаб, шошилинч жарроҳлик беморларида нотўғри бўлиб чиқиши мумкин. Сван-Ганц катетерлари қиммат, асорат беришга мойил бўлиб, асосийси у камдан-кам ҳолда беморга белгиларган муолажалар қаторига бирор бир янгилик киритилишига сабаб бўлади. Масалан, сизга савол: охирги марта сиз қачон операциядан олдин ўрнатилган Сван-Ганц катетеридан операция пайтида ўз анестезиологингизнинг ҳақиқатда ҳам самарали равишда фойдаланганини эслай оласиз? Биз эслай олмаймиз.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish