7-Мавзу: шахснинг билиш жараёнлари: сезги, диқҚАТ, идрок, хотира, тафаккур, нутқ, хаёл


Муайян фикрни чин ѐки ѐлғонлигини объектив далиллар билан



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#83525
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60
Bog'liq
Маъруза матни

Муайян фикрни чин ѐки ѐлғонлигини объектив далиллар билан 
исботлаш ўрнига, инсон шахсининг ижобий ѐки салбий сифатлари 
билангина чекланиб қолишдан иборат тафаккур тури авторитар 
тафаккур тури деб аталади. 
 
Психологияда бир-бирлари билан узвий равишда боғланган 
мулоҳаза юритишдан иборат тафаккур жараѐнини дискурсив 
тафаккур деб аталади.


56 
Мақсад эса инсоннинг изланаѐтган номаълум воқеликни топишга гумон ва 
ҳаяжон, шубҳа ҳисларидан халос этишга қаратилган майлидир. 
Ижодий тафаккурнинг навбатдаги таркибий қисмлари қуйидагича акс 
эттирилади: қўйиладиган саволларга жавоб бериш, масалани ечишга ѐрдам 
берадиган йўллар, усуллар, воситалар, қоидалар ва кўникмаларни қидириш, 
уларни танлаш ҳамда мазкур фаолиятда уларни татбиқ қилиш ва бошқалар. 
Муаммоларни 
ҳал қилишда биз қанчалик уддабурон ва топқир 
бўлмайлик, бу жараѐнга иккита когнитив эффект – олдиндан пайдо бўлган 
фикр ва фиксациялар (регидлик) аралашади. Муаммони ҳал қилишдаги 
асосий тўсиқ бизнинг ғояларимиз – олдиндан пайдо бўлган фикр сифатида 
маълум бўлган кўринишни тасдиқлайдиган маълумотни топишга интилиш 
ҳисобланади. Ригидлик - муаммони янги аспектда кўришга лоѐқатсизлик, 
масалани ечиш йўлидаги тўсиқлар намойон этади
9
.
Вазифани ҳал қилишдаги асосий тўсиқ ригидлик – муаммони янги 
бурчакдан кўра олишга лаѐқатсизлик ҳисобланади. Биз муаммони ўзимиз 
нотўғри тасаввур қилишимиз сабабли бу тасаввурни ўзгартириш ва муаммога 
янгича ѐндошишимиз қийин бўлади. Биз муайян ечимларга сабабсиз 
диққатни жамламаймиз: ўтган сафар иш берган ечим кўпинча янги вазифани 
ҳал қилишда ҳам қўл келади. Масалан, қуйидаги топшириқни кўриб чиқинг: 
Б-И-У-Т-?-?-? охирги учта ҳарф қандай? 
Кўпчилик одамлар охирги учта ҳарф Б(еш), О(лти) ва Е(тти) эканини 
фаҳмлашга қийналадилар. Бироқ бу топшириқ кейингиларини ечишни 
осонлаштиради: 
Я-Ф-М-А-?-?-? ушбу кетма-кетликда охирги учта ҳарф қандай? (Агар 
бу топшириқ сизга мураккаб туюлса, ўзингиздан ҳозир қайси ойлигини 
сўранг). 
Гарчи аввалги муваффақият бизга кейинги топшириқни бажаришга 
ѐрдам берса-да, бироқ баъзида янги ечимни топишда халақит қилиши ҳам 
мумкин. Ўтган гал иш берган ечимни такрорлаш – бу ақлий шаблон деб 
номланувчи ригидлилик туридир. Ментал шаблон, идрок этиш жараѐнидан 
кўра топшириқни ечиш жараѐнига дахл қилишини истисно қилганда, идрок 
этиш стереотипини эслатади
10

Ижодий фикрлашни таъминловчи омиллар: 
− Фикр юритиш фаолиятида энг аввал ҳал қилиниши зарур бўлган масала 
инсон томонидан аниқлаб олиниши керак. 
− Муаммо ѐки масалани ҳал қилиш зарур бўлган барча билимларни 
татбиқ қилиш учун интилиш. 
− Масалага, муаммога тааллуқли гипотеза олға сурилади, босқичлар 
тахмин қилинади, ечим тўғрисида фаразлар ишлаб чиқилади, турли 
вариантлар ҳамда вариациялар ҳақидаги мулоҳаза юритилади, ўзаро 
9
Дэвид Майерс “Психология” Минск, 2008..417 бет
10
Дэвид Майерс “Психология” Минск, 2008. 418 бет 


57 
хаѐлан солиштириб, энг самарали аломатлар ажратилади ва ҳоказо
− Муаммо олдига қўйилган фаразни текшириш зарурати туғилади. 
− Муаммони назарий жиҳатдан ҳал қилиш учун илгари сурилган 
гипотеза адекват эмаслиги, нотўғри эканлиги аниқланса, у фикр 
юритиш объектидан сиқиб чиқарилади ва янги фаразлар, ўйлар тахмин 
қилинади ѐки ўйлаб топилади. 

Бизнинг оқиллигимиз, уддабуронлигимизнинг ижобий томонларидан 
бири бу тушунчаларни шакллантириш ва улардан керакли вазиятларда
фойдалана олиш қобилиятимиздир. Бошқа бири эса, нотаниш вазиятларга 
тушганда, муаммолар билан тўқнаш келганда уларни ҳал қила олиш 
малакамиздир. Баъзан муаммоларни синаш ва янглишиш усуллари билан ҳал 
қиламиз. Томас Эдисон лампочкани қиздириш учун ишлайдиганини 
топгунига қадар минглаб ипларни синаб кўрган ва ўз олдига қўйган 
муаммони ечимини топа билган. Баъзи муаммоларни ечиш учун эса, 
алгоритм, яъни кафолатланган ечим берадиган қадамба-қадам жараѐнларга 
амал қиламиз. Агар бизга SPLOYOCHYG тўпламидаги барча ҳарфлардан 
фойдаланиб (инглиз тилида) сўз тузишни таклиф қилишса, биз ҳар бир сўзни 
мумкин бўлган барча жойларга, позицияларга қўйиб кўрамиз, бироқ 907 208 
комбинациядан мувофиқ сўз тузиш ва текшириш жуда кўп вақтимизни 
олади. Мадомики, қадам-бақадам жараѐн жуда кўп вақт талаб қиладиган 
ҳамда сермашаққат жараѐн бўлганлиги учун биз кўпинча муаммоларни 
соддароқ усулда бирмунча яқин, эвристика деб номланувчи усул, йўл 
ѐрдамида ечамиз. Шундай қилиб, SPLOYOCHYG тўпламидаги барча 
ҳарфларни қайта қўйиб чиқиш жараѐнида иккита Y ҳарфини ѐнма-ѐн 
жойлашган ҳарфлар бирикмасига йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Дастлаб 
тахминий эвристика усулидан фойдаланиб, кейин эса синаш ва янглишиш 
усулларини қўллаб биз жавоб топишимиз, топшириқни бажаришимиз 
мумкин
11
.
Муаммо ва масалани ҳал қилиш, ечиш, олинган натижаларнинг 
тўғрилигига қаноат ҳосил қилиш учун ечувчи, уни текшириш билан тафаккур 
ҳаракатларини якунлайди. Ижодий тафаккурнинг навбатдаги таркибий 
қисмлари қуйидагича акс эттирилади: қўйиладиган саволларга жавоб бериш, 
масалани ечишга ѐрдам берадиган йўллар, усуллар, воситалар, қоидалар ва 
кўникмаларни қидириш, уларни танлаш ҳамда мазкур фаолиятда уларни 
татбиқ қилиш ва бошқалар
12

Ижодий тафаккур тури ўзининг самарадорлиги ва долзарблиги,
11
Дэвид Майерс “Психология” Минск, 2008. .415-416 бетлар 
12
James W.Kalat. Introduction to Psychology.10 edition. 2013. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish