9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. Маъруза режаси



Download 57,11 Kb.
bet1/15
Sana10.06.2022
Hajmi57,11 Kb.
#649735
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
9 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари



9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари.
Маъруза режаси:

  1. Глобаллашув, глобалистика ва барқарор тараққиёт тушунчаларининг моҳияти. Барқарор тараққиётни таъминлашда глобаллашувнинг ижобий ва салбий йўналишлари.

  2. Глобал муаммоларнинг таснифи. Глобал жиноятчилик ва унинг олдини олишда халқаро ҳамкорликнинг зарурати. Спортнинг глобаллашуви. Пандемия – XXI асрнинг глобал муаммоси.

  3. Глобал маконда ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва виртуал реалликнинг мутаносиблиги.

  4. Глобал тарбия ва таълим - барқарорлик омили. Замонавий таълим моделлари. Дунё ва Ўзбекистонда таълим ва тарбия амалиёти.

Мавзуга оид таянч тушунча ва атамалар:
Глобаллашув, глобалистика, барқарор тараққиёт, глобал муаммолар, умумбашарий, минтақавий ва маҳаллий муаммолар, энергетика масалалари, озиқ-овқат муаммоси, экология; экологик таназзул; экосистема; демографик муаммо, демографик сиёсат,глобал жиноятчилик, пандемия, таълим-тарбия мукаммоси, таълим модели, ижтимоий башорат, прогнозлаштириш, кундалик башорат, интуитив башорат, илмий башорат, экстраполяция, тарихий аналогия, моделлаштириш, экспертиза усулида баҳолаш, келажакни прогнозлаштириш, норматив прогноз, аналитик прогноз, прогноз огоҳлантириш, футурология.
1-савол баёни: 2021 йил 19-январда Президент Шавкат Мирзиёев “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” мавзусида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш ва бу соҳада давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектр йиғилиши ўтказган эди. Муҳтарам Президентимизнинг видеоселектрдаги маърузасидаги қўйидаги фикрларга эътиборларингизни қаратишни лозим топдим: “...бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти”; “...Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда”.
Глобаллашув” (лот. globus – шар, Ер сайёраси) – XX асрнинг иккинчи ярми - XXI аср бошида жаҳон тараққиётида шаклланган янги умумсайёравий ҳодиса бўлиб, ҳозирги даврдаги халқаро тартиботлар, давлатлар ва кишилар ўртасида ўзаро алоқаларнинг кенгайиши ва мураккаблашиши, дунё миқёсида ахборот макони, капитал, товар ҳамда ишчи кучи бозоридаги интеграциялашув, атроф муҳитга техноген таъсирнинг кучайиши, оммавий маданият намуналарининг кенг тарқалиши, ахборот-мафкуравий ва диний-экстремистик хуружлар хавфининг ортиб боришини ифода этувчи тушунчадир.
“Глобаллашув” атамаси дастлаб америкалик олим Т. Левиттнинг 1983 йили “Гарвард бизнес ревью” журналида чоп этилган мақоласида тилга олинган эди (у йирик трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарадиган турли-туман маҳсулот бозорларининг бирлашув жараёнини глобаллашув, деб атаган). 1985 йилда эса таниқли америкалик олим Р.Робертсон “Globalization” иборасини илмий муомалага киритиб, бу тушунчани “одамлар онгида сайёрамизнинг торайиши ҳамда дунёнинг яхлит тарзда англаниши”ни акс эттириб, “дунёнинг бирлашуви ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кучайишини” ифода этадиган жараён сифатида талқин этади.
Яқинда Фалсафа фани бўйича чоп этилган дарсликда, (муаллифлари Ж.Яхшиликов ва Н.Муҳаммадиевлар) глобаллашув терминига қўйидагича таъриф беради. “Глобаллашув фалсафий маънода – бу жаҳондаги мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маданий соҳада ўзаро яқинлашуви, янгича сифатий бирлашуви натижасида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг тез суръатлар билан бир мамлакат доирасидан чиқиб, умумпланетар миқёсга эга бўлишидир”.

Download 57,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish