9 – Мавзу: Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари. Маъруза режаси



Download 57,11 Kb.
bet13/15
Sana10.06.2022
Hajmi57,11 Kb.
#649735
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
9 мавзу Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари

Миллий таълим тизимлари. Ҳозирги пайтда дунёнинг бир қатор етакчи мамлакатлари ўзига хос, ривожланган миллий таълим тизимларига эга. Уларда тайёрланаётган мутахассисларнинг юқори малакалиги ҳамда фан техника соҳасида қўлга киритилаётган ютуқлар диққатга сазовордир. Булар жумласига, Америка Қўшма Штатларида, Япония, Франция, Германия, Жанубий Корея таълим тизимларини кўрсатиш мумкин. Уларнинг ҳар бири йиллар давомида шаклланган ва асосий принципларига қатъий амал қилишади.
Американинг энг катта бойлиги — бу ақл. Ақл бу мамлакатда қадрланади, ақлли талабалар алоҳида тақдирланади. Ақлли, аълочи талабалар ўқув юртларининг фахри саналгани сабабли ҳам, уларга турли йўллар билан ёрдам бериш, стипендиялар тайинлаш орқали уларни ўқув юртларида сақлашга ҳаракат қиладилар. Ўзи танлаган соҳада ютуқларга эришаётган талабалар рўйхати ҳар йили алоҳида китобда нашр этилиб турилади. Бундан мақсад мазкур соҳа билан қизиқувчи компанияларнинг эътиборини бўлажак олимларга қаратишдир.
Францияда эса таълимнинг асосий мақсади шахснинг ҳар томонлама камол топишини таъминлаш, уни мустақил фаолиятга тайёрлаш, бозор муносабатлари шароитида ўқувчиларни тадбиркорликка, ишбилармонлик ва омилкорликка ўргатиш, шунга яраша касб-корга эга қилишдан иборатдир.
Замонавий таълим моделлари. Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр таълим олувчилар, шу жумладан ўқувчиларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда.
Замонавий шароитда таълим жараѐнининг барча имкониятларига кўра шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий, ижодий фикрлаш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилиши талаб қилинмоқда. Замонавий таълим турлари орасида муҳим ўрин тутиб тобора оммалашиб бораѐтган таълим – модул таълими ѐки модулли ўқитиш саналади.
Моҳиятига кўра модул - модул таълими ҳамда уни ташкил этишда қўлланиладиган технологияларининг асосини ташкил этади. Дидактик имкониятига кўра ўзлаштирилиши зарур бўлган манба, ўқув материалини мантиқан тугалланган бўлакларга ажратиб ўрганиш имкониятига эга. Бошқача айтганда модул – модул таълимининг асосий воситаси, тугалланган ахборот блоки сифатида талқин этилади.
Таълимнинг модул тизими ҳақида биринчи марта Токио шаҳрида 1972 йилда ташкил этилган ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон Конференциясида сўз юритилган. Таълимнинг бу тури таълим жараёнини илмий ва методик жиҳатдан тартибли, изчил, узлюксиз ва мақсадга мувофиқ ташкил этилишини таъминлашга хизмат қилади.
Замонавий шароитда, шунингдек, ҳамкорлик таълими, уни ташкил этиш ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Бу турдаги таълимнинг ғоялари ўтган асрнинг 80-йилларида Ж.Ж.Руссо, К.Д.Ушинский, В.А.Сухомлинский, А.С.Макаренко ва б. новатор-педагогларнинг қарашлари асосида шаклланган. Ҳамкорлик таълими талабаларда интеллектуал, маънавий-ахлоқий, жисмоний қобилият, қизиқиш, мотивларни ривожлантириш асосида дунёқарашни ҳосил қилиш мақсадини илгари суради.
Замонавий шароитда ахборот-коммуникацион технологияларнинг тезкор ривожланиши таълим жараѐнида уларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароитни вужудга келтирди. Айни вақтда етакчи хорижий мамлакатлар масофадан ўқитиш борасида бой тажриба тўпланган. Ўзбекистон шароитида мустақиллик йилларида таълимнинг бу турини қўллашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Таълим олувчилар анъанавий технологияларга нисбатан ахборот ва коммуникацион технологиялар (АКТ) ёрдамида билимларни 40-60 фоизгача тез ва қисқа муддатда ўзлаштиради. Шу боис замонавий шароитда масофадан ўқитиш бутун дунё миқёсида жадал ривожланмоқда.
Замонавий телекоммуникация воситалари ва электрон нашрлар анъанавий ўқитиш шаклларининг камчиликларини бартараф этишга имкон беради ва бунда уларнинг барча афзалликларини ўзида сақлаб қолади. Бу турдаги таълим ўқув ахборотлари алмашувини таъминловчи воситалар (ер сунъий йўлдоши, телевидение, радио, компютер, почта алоқаси ва б.)га таянган ҳолда ихтисослаштирилган ахборот муҳитида масофадан туриб, таълим олувчиларнинг кенг қатлами ҳамда хорижий давлатларга тақдим этиладиган таълим хизмати мажмуи саналади. Масофадан ўқитишнинг ахборот-таълим муҳити маълумотларни узатиш воситалари, ахборот ресурслари, ўзаро мулоқот баёнлари, фойдаланувчиларнинг таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган аппарат-дастурий, ташкилий-услубий таъминот ва бошқаларнинг тизимий-ташкилий мажмуидан иборат.

Download 57,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish