9-маъруза. Пойдеворлар ва уларнинг констурктив ечимлари Режа



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana14.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#550672
  1   2
Bog'liq
9-маъруза. Пойдеворлар ва уларнинг констурктив ечимлари



9-маъруза. Пойдеворлар ва уларнинг констурктив ечимлари 
Режа: 
1.
Бинонинг ер ости қисмини лойиҳалаш. 
2.
Пойдеворларга таъсир этувчи ҳар хил ташқи куч ва муҳит. 
3.
Пойдеворларнинг конструктив схемалари. 
Таянч иборалар:
Харсантош, бутобетон, лентасимон пойдевор, устунсимон пойдевор, яхлит 
пойдевор, қозиқсимон пойдевор, пойдеворнинг қўйилиш чуқурлиги, чўкиш, ўта чўкиш, 
қозиқ майдони. 
 
Бинонинг ер остки қисмини лойиҳалаш 
Турар-жой ва жамоат биноларининг ер остки қисмлари подвали, техник 
ертўлали ва подвалсиз турларга бўлинади. 
Бинонинг подвал қисмида ҳар хил ёрдамчи хоналар бўлиб, уларда 
бинони нормал эксплуатация қилишга ёрдам берадиган ускуналар жойлашади. 
Ҳозирги пайтда биноларни иситиш схемаси марказлаштирилганлиги 
туфайли подвалли бинолар сони камайиб бормоқда. 
Инженерлик тармоқлари ва бино ичидаги алоқа коммуникациялари 
техник ертўлаларга ўрнаштирилади. 
Бинонинг подвал деворлари одатда подвалсиз бино пойдевори 
материали билан бир хил бўлади. Улар тупроқнинг горизонтал босимига 
етарлича бардош берувчан, подвал иситиладиган биноларда эса иссиқликни 
сақлаш хусусиятларига хам эга бўлиши керак. Подвал хоналарни шамоллатиш 
ва ёритиш учун ер сатхидан пастда жойлашган дераза ўрнатилади ва ўз 
навбатида дераза олдида махсус чуқур (приямка) қолдирилади. 
Подвал қавати хоналарига бино ичидан, яъни зина катагида жойлашган 
ёки бино ташқарисида жойлашган, алохида чуқурга ўрнатилган бир маршли 
зиналар орқали кирилади. Чуқурнинг тепа қисми ёпмалар ёрдамида ёки ёндош 
қурилган бино билан ўралиб, ёғин-сочиндан мухофаза қилинади (9.1.1-расм). 
Пойдеворлар ертўла, подвал деворлари ва заминга тегиб турадиган 
бошқа конструкциялар асосдаги намлик ҳисобига зах тортади. Бундай 
конструкцияларни капилляр намликдан асраш учун пойдеворларга горизонтал 
ва вертикал гидроизоляция қатламлари қўйилади. Улар ёпиштириладиган 
материал (рубероид, гидроизол, изоль, шиша мато, шиша кигиз) қатларни ва 
бўёқ парда ва сувоқ (цемент қоришма, асфальт ва бошқа битумли материаллар)
бўлиши мумкин (9.1.2-расм). 
Подвалсиз биноларда деворнинг пойдевор билан туташган қисмига 
горизонтал гидроизоляция сифатида қалинлиги 20-30 мм цемент-қум қоришма 
(таркиби 1:2) ёки икки қават рубероид, гидроизол ёки нам ўтказмайдиган 
бошқа материал битумли мастикада ётқизилади. Булардан ташқари, 25-30 мм 
қалинликда асфальт тўшама билан ҳам деворни гидроизоляция қилиш 
мумкин. Горизонтал гидроизоляция бинонинг биринчи қават поли бетонининг 
сатҳи билан баравар ва бино атрофига ишланган отмостка сатҳидан 15-20 см 


баландда жойлашади. Ички пойдеворларда горизонтал гидроизоляция 
пойдеворнинг тепа юзасига жойлаштирилади. 
Подвалли биноларда горизонтал ва вертикал гидроизоляциядан 
фойдаланилади. Горизонтал гидроизоляция девор ғиштларини ёки майда 
блокларини терганда қаторлар орасига рулонли материаллардан лента тарзида 
битумли мастика ёрдамида ётқизилади. Гидроизоляциянинг биринчи қатларни 
подвал поли билан бир текисликда, иккинчи қатларни эса биринчи қават поли 
плиталари остида жойлашган бўлади. 
9.1.1-расм. 
Подвал 
қавати 
хоналарига 
кириш:
1 – бетон 
қатларни; 
2 – зичлаш-
тирилган 
қум ёстиқ; 
3 – 
темирбетон 
плита; 
4 – устун; 
5 –тўсин; 
6 – ўраб 
турувчи 
ғишт девор; 
7 – 
тиргович 
девор; 
8 – зина; 
9 – подвал усти ора ёпмаси. 
Вертикал гидроизоляция подвал деворларининг сиртқи ёпмаси ва қаватлараро 
ора ёпмасига бўлинади. 


9.1.2-расм. Ғишт ва блоклардан қурилган деворларни ер ости сувлари таъсиридан химоялаш: 
а – подвалсиз биноларнинг гидроизоляцияси;
б – подвалли биноларнинг гидроизоляцияси
1 – биринчи қаватдаги хонанинг поли; 
2 – ташқи девор; 
3 – рулон материалдан қилинган гидроизоляция қатларни; 
4 – цемент қатларни; 
5 – отмостка; 
6 – пойдевор; 
7 – битум (сақич) қатлам; 
8 – майин цемент қоришмасидан тайёрланган вертикал гидроизоляция; 
9 – подвалнинг бетон поли; 
10 – горизонтал гидроизоляция қатларни; 
11 – подвал усти ора ёпмаси. 
Гидроизоляция 
турларини 
танлаш кўпроқ намлигига, ер ости 
сувларининг сатхига боғлиқ бўлади. 
Қуруқ тупроқли ерда иссиқ битумни 
пойдевор юзасига икки қайта суртиш 
билан чегараланиш мумкин. Нам 
тупроқли ерда эса подвал девори сирти 
майин цемент қоришмаси ёки цемент 
охак қоришмаси билан сувоқ қилиниб, 
устидан иссиқ битум икки қайта суркаб 
чиқилади ёки икки қават рулон 
материал 
ёпиштирилади. 
Ёпиштирилган 
гидроизоляция 
қатларни шикастланмаслиги учун улар 
ғиштин девор билан ҳимояланади 
(9.1.3-расм). 


9.1.3-расм. Ер ости сувларининг сатхи баланд бўлган жойлардаги ғиштин биноларнинг гидроизоляцияси. 
1 – отмостка; 2 – рулон материалдан қилинган горизонтал гидроизоляция қатларни; 
3 – подвал полидаги горизонтал гидроизоляция қатларни; 
5 – рулон гидроизоляциянинг бурмаси (компенсатор); 
6 – битум шимдирилган лос тиқилган жой; 
7 – пойдевор сиртига ёпиштирилган вертикал гидроизоляция; 
8 – ёпиштирилган вертикал рулон гидроизоляция; 9 – ҳимоя ғиштин девор; 10 – лой сувоқ. 
Иморат қуриладиган жойда ер ости сувлари сатҳи подвал поли сатхидан баланд 
бўлган холларда горизонтал ва вертикал гидроизоляция икки-тўрт қават чиримайдиган 
рулон-материал (гидроизол, изол, шиша мато, шиша кигиз, рубероид ва бошқалар) 
ёпиштириш орқали ҳосил қилинади. Бунда горизонтал гидроизоляция қатларни подвал 
поли текислигида ва деворлар циколига тўшалади. Вертикал гидроизоляция ер ости суви 
сатхидан 0,5м баландда жойлашиши лозим. Бунинг учун горизонтал гидроизоляция 
тўшамаси подвал поли бетонли қатларни устидан ётқизилади. Унинг бир учи подвал девори 
тагидан сиртга чиқарилиб, сиртқи вертикал юзада ер ости сувлари кўтарилиши мумкин 
бўлган сатхдан 0,5 метр юқорида қолдирилади. Агар ер ости сувларининг гидростатик 
босими 0,8м дан ортиқ бўлса, у холда подвал полининг бетонли қатларни устидан ҳамда 
подвал девори остидан ўтган яхлит темир-бетон плита ўрнатилади (9.1.4-расм). 
Агар ер ости сувлари таркибида агрессив моддалар ҳам бўладиган бўлса, у холда 
пойдевор бетони пуццолан портланцемент ёки шлакпортланцемент асосида тайёрланади. 


9.1.4-расм. Биноларни ер ости сувларидан мухофаза қилиш; 
а, б – ер ости сувлари пойдевор сатхидан пастда жойлашган; 
в, г, д – ер ости сувлари пойдвеорга хам чиққан; 
1 – горизонтал гидроизоляция; 2 – вертикал гидроизоляция; 3 – отмостка; 4 – подвал девори; 
5 – полга ётқизилган бетон қатлам; 6 – иссиқ битум суртилган қатлам; 7 – тоза ёғли тупроқ; 
8 – тоза пол; 9 – вертикал гидроизоляция; 10 – ҳимоя ғиштин девор; 11 – бетон; 12 – темир-бетон 
плита. 
Бинонинг ер остидаги қисмларини ёғин-сочин таъсиридан ҳимоялаш 
учун ташқи деворлар атрофига нишоби бинодан четга қаратилган йўлка-
отмостка қилинади. Отмосткалар сув ўтказмайдиган материаллардан, яъни 
асфальт, асфальт – бетондан ёки йиғма темир-бетон плиталардан тўшалиши 
мумкин. Уларнинг эни камида 0,5м, нишаби 2-3% қилиб олинади. 
Ташқи кучларга (9.2.1-расм) бино элементлари қисмларининг хусусий 
оғирлиги доимий юклар, ускуналар, кишилар, қор оғирлиги, шамолнинг 
таъсир кучи муваққат юклар, ер қимирлаши ва бошқалар киради. 
Муҳит таъсирига эса ҳароратнинг таъсири конструкция чизиқли 
ўлчамларининг ўзгаришига олиб келади, атмосфера ва грунт намлиги таъсири 
конструкция материали хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади, ҳаво 
оқими йўналишининг таъсири хона ичидаги микро иқлимнинг ўзгаришига 
олиб келади; қуёш нури энергиясининг таъсири конструкция материал физик-
техник хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади, ҳаво таркибидаги агрессив 
кимёвий бирикмалар таъсири конструкцияларнинг емирилишига ва 
бузилишига олиб келади, биологик таъсир микроорганизмлар ва қурт-
қумурсқалар конструкцияни емиради, бино ичидаги ёки ташқарисидаги 
шовқин таъсиридан хонанинг нормал акустик режимини бузилиши киради. 


9.2.1-расм. Бинога таъсир этувчи ташқи таъсирлар. 
Пойдеворлар бинодан тушадиган юкларни заминга узатиш учун хизмат 
қиладилар. Бинонинг узоққа чидамлиги, мустаҳкамлиги ва устиворлиги кўп 
жиҳатдан пойдеворнинг сифатига боғлиқ.
Пойдеворларнинг бино умумий баҳосидаги улуши 8-10% ни, меҳнат сарфи 
эса 10-15% ни ташкил қилади. 
Пойдеворлар жуда мураккаб шароитларда хизмат қиладилар. Жуда кўп куч 
ва куч бўлмаган таъсирларни қабул қиладилар. Шу таъсирларга мувофиқ 
равишда пойдеворларга қўйидаги талаблар қўйилади: 
-
пойдевор остки текислигида сурилмасликка, ағдарилмасликка қарши 
етарли мустаҳкамлик ва устиворликка эга бўлиши; 
-
ер ости сувларининг таъсирига чидамли бўлиши; 
-
совуққа (музлашга) чидамли бўлиши; 
-
узоққа чидамлилик бўйича бинонинг узоққа чидамлилик даражасига 
мос келиши; 
-
индустриал усуллар билан қуриш мумкин бўлиши; 
-
тежамли, иқтисодий самарали бўлиши керак. 
Пойдевор учун материал сифатида ёғоч, табиий тошлар, бетон, темирбетон 
ишлатилади. Ёғоч пойдеворлар вақтинчалик биноларда қўлланилади. Ёғочга 
кимёвий ишлов берилган бўлиши керак. Акс ҳолда улар тез чирийдилар. Табиий 
тошлардан қилинадиган пойдеворлар ҳозирги пайтда кам ишлатилади. Тошлар 
маркаси R=30 кгс/см
2
бўлган қоришма ёрдамида терилади. Монолит 


пойдеворларда бетонни тежаш мақсадида 25-35% йирик тошлар қўшиш мумкин. 
Бунда бутобетон ҳосил бўлади. 
Замонавий биноларда асосан бетон ёки темирбетон пойдеворлар 
қўлланилмоқда. Айниқса йиғма бетон блоклардан қилинган пойдеворлар кўп 
ишлатилмоқда. Уларнинг афзаллиги шундаки, уларни бутун йил бўйи қуриш 
мумкин. 
Конструктив схемаси бўйича пойдеворлар лентасимон (тасмасимон), алоҳида 
турувчи (устинсимон), яхлит ва қозиқ пойдеворларга бўлинадилар (9.3.1-расм). 
Грунтга қўйилиш чуқурлигига қараб пойдеворларни саёз (5 м гача) ва чуқур (5 
м дан чуқур) пойдеворларга ажратиш мумкин. 
Лентасимон пойдевор
 
барча асосий деворларнинг остида қилинади.
Бинодан тушадиган юклар кўп бўлган ҳолларда устунлар остида ҳам 
лентасимон пойдеворлар қилиниши мумкин (9.3.1-расм, а). 
Пойдевор таглигининг энини юкларнинг катталиги ва грунтнинг 
қаршилигини ҳисобга олган ҳолда аниқлайдилар. 
Алоҳида турувчи пойдеворлар асосан устунлар (колонналар) нинг тагига 
ўрнатилади. Улар стакан типида бўлиши мумкин. Кам қаватли биноларда ҳам 
устинсимон пойдеворлар ишлатилиши мумкин. Устунларни асосий деворларнинг 
бурчакларида, улар кесишган жойларда қўядилар.
Устун пойдеворлар орасидаги масофа 2-3 м бўлиши мумкин. Устин 
пойдеворларга пойдевор балкалари ўрнатилади ва уларнинг устидан девор қилиш 
мумкин (9.3.1-расм, б). Устин пойдеворлар грунт мустаҳкам, лекин унга бинодан 
тушадиган юк кам бўлган ҳолларда мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Грунт 
шароити туфайли пойдеворни чуқур жойлаштиришни талаб қилинган ҳолларда ҳам 
устин пойдеворлардан фойдаланган маъқул. 
9.3.1-расм. Пойдеворларнинг конструктив ечимлари: 
а - лентасимон пойдевор; б - алоҳида турувчи пойдевор; в - яхлит пойдевор; г - қозиқ 
пойдеворлар. 
Яхлит пойдеворлар пойдеворга тушадиган юк кўп, грунт эса кучсиз бўлган 
ҳолларда бино остини тўлиқ эгаллайдиган плита қилиб бажарилади. Улар яхлит 
плита тарзида монолит бетондан қилинади. Плита текис ва қовурғали бўлиши 
мумкин. Қовурғаси пастга ва юқорига қараган бўлиши мумкин (9.3.1-расм, в). 
Қозиқ пойдеворлар кучсиз грунтларга катта юкларни узатиш керак бўлганда 
ишлатиладилар. Бундай пойдеворлар қозиқлардан, ростверкдан иборат 
бўладилар (9.3.1-расм, г). Қозиқларнинг ўзи бетондан, темирбетондан, айрим 
ҳолларда ёғочдан ва металдан қилиниши мумкин. Уларни ерга зарба, вибрация, 
а)
б)
в)
г)


бураш усуллари билан киргизиш мумкин ёки олдиндан ковланган қудуқ-ларга 
бетон қўйиш йўли билан тайёрлаш мумкин. 
Қозиқ пойдеворларни ишлаш принципларига қараб икки турга: устин қозиқ 
ва осма қозиқ пойдеворларга ажратиш мумкин. Устин қозиқларнинг учи 
мустаҳкам грунт қатларнига кириб туриши ва бинодан тушадиган юкни шу 
грунтга узатиши керак. Бундай қозиқ пойдеворлар мустаҳкам грунтгача бўлган 
чуқурлик қозиқнинг узунлигидан катта бўлмаган ҳолларда қўлланилади. 
Мустаҳкам грунт катта чуқурликда жойлашган ҳолларда қозиқ пойдеворнинг учи 
унга етмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда осма қозиқ пойдеворлар қўлланилади. 
Улар ён сирти ва қозиқни ўраб турувчи грунт орасидаги ишқаланиш кучи 
ҳисобига бинодан тушадиган юкни асосга узатадилар. 
Кўпинча узунлиги 3-6 м бўлган калта қозиқлардан фойдаланилади. Лекин 
қозиқларнинг узунлиги 15-20 метргача бўлиши мумкин. Калта қозиқларни 
нисбатан мустаҳкам грунтларга ҳам қоқиш мумкин бўлади. Қозиқларнинг ке-
сими тўртбурчак (250x350 мм), квадрат (250x250 мм дан 400x400 мм гача) 
қабул қилинган. Квадрат қозиқларнинг ичи айланасимон бўш қилинса ҳам 
бўлади. Шу маънода, қувурсимон ичи бўш қозиқлар анча самарали 
ҳисобланадилар.
Уларнинг диаметри 400-700 мм бўлади. 
Қозиқлар планда якка ҳолда, қозиқлар 
 
лентаси, қозиқлар бирлашмаси ҳамда 
қозиқлар майдони тарзида жойлашиши мумкин. Қозиқлар орасидаги масофа ҳисоб 
билан топилади. Қозиқлар орасидаги минимал масофа 3d га (d-айланасимон 
қозиқнинг диаметри ёки квадратнинг бир томони) тенг қабул қилинади. Лекин 
қозиқлар орасидаги масофа 1 м дан оз бўлмаслиги керак.
Қозиқсимон пойдеворларнинг таннархи, лентасимон пойдеворларга нисбатан 
32-34% кам, бетон 40% гача тежалади, ер қазиш ишлари 80% га камаяди. Бундай 
тежамкорлик бино умумий нархани 1 – 1,5% га, меҳнат миқдорини 2% га, бетон 
миқдорини 3 – 5% камайтириш имконани яратади.
Лекин пўлат миқдори хар 1м
2
га 1-3 кг гача кўпаяди. 
Бутун қуйма плита шаклидаги пойдеворлар бўш заминли, чўкувчан 
грунтларда, бутун бино тагига қалин бетон плитаси ўрнатилиб, унинг устига лойиҳа 
бўйича танланган пойдевор тури ўрнатилади. 
Ертўлали бино пойдеворига таъсир этувчи кучлар ва зўриқишлар (9.3.2- расм), 
куч билан ва кучсиз таъсир этиши мумкин пойдеворлар бино мустаҳкамлигини кўп 
йил шикастланмасдан ишлашини таъминлаши учун, қайд этилган кучлар, 
зўриқишлар ва таъсирларга бардош бериш қобилиятига эга бўлиши керак, акс холда 
пойдеворлар конструкцияларида нохуш деформациялар ва бузилишлар содир 
бўлиши мумкин. 
Ташқи кучлар таъсирида ишлашига кўра пойдеворлар 2 турга бўлинади: 
1.
Сиқилувчан ёки фақат сиқувчи кучларни қабул қилувчи; 
2.
Эгилувчан ёки чўзувчи кучлар таъсирида ҳам ишлай оладиган. 



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish