ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ
А .М .ТУРОБОВ
САМАРҚАНД ЭТНОНИМ ВА
ЭТНООЙКОНИМЛАРИ
САМАРҚАНД –2002
2
Туробов А.М. Самарқанд этноним ва этноойконимлари.
Монография. – Самарқанд: СамДЧТИ, 2002, 163 бет
Маълумки, Ўзбек халқи турли-туман уруғ ва қабилалардан ташкил
топган. Ҳар бир киши Ўз уруғ – аждодини етти отасигача билиши
фарз ҳисобланган. Даврлар Ўтиши билан уруғ ва қабила номлари-
нинг бир қисми унитилиб кетган. Аммо уруғ номлари – этноним-
ларнинг аксарияти жой номларига кЎчган. Ушбу тадқиқот
Самарқанд воҳасидаги этноним ва этноойконимларни монографик
жиҳатдан Ўрганишга бағишланган. Китобда этноним ва улар асо-
сида юзага келган этноойконимлар тавсиф ва тадқиқ этилган.
Монография Ўзбек тилшунослигининг назарий ва амалий ма-
салалари
билан
шуғулланувчи
тилшунослар,
миллий
қадриятларимиз билан қизиқувчи этнограф ва тарихчиларга
мулжЎлланган.
Масъул муҳаррир: Филология фанлари доктори, профессор
Б.Ўринбоев
Тақризчилар: Филология фанлари доктори, профессор
Э.Бегматов
Филология фанлари номзоди, доцент Н.Бегалиев
© Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2002
3
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон жуғрофий номлари тизимида этноойконимлар катта ўринни эгаллайди . Этноойконимлар ( уруғ ,қабила , миллат, халқ номлари асосида яратилган аҳоли
пунктлари
номи )
тилдаги
энг
қадимги
топонимик
қатламлардан ҳисобланади . Улар узоқ тарихий даврнинг
ёдгорлиги бўлиб , маълум халқнинг тарихини , этник тарки-
бини
ўрганишда ,
уларнинг
тарқалиш
чегарасини
кўрсатишда муҳим манба сифатида қимматлидир.
Биз мустақилликка эришгач , ўтмишимизга назар таш-
лаш бахтига муяссар бўлдик . Эркин халқгина узоқ
ўтмишига, ибратли тарихини ўрганиш ва келаси авлодлар -
нинг маънавий мулкига айлантириш имкониятига эгадир .
Қадимий маданиятга, тарихий ўтмишга , анъаналар, удум -
лар, урф- одатлар, жой номларини ўрганишга бўлган
қизиқиш кучайди .
« Агар оддий одам ўз келиб чиқишини билмаса , - деб
ёзади Далай- лама, - ўрмонда адашган маймунга ўхшайди ;
агар у ўз уруғ -аймоғини билмаса , ферузадан ясалган
аждаҳога ўхшайди ; агар у аждодлари ҳақида ҳикоя қилувчи
битикларни ўқиёлмаса, йўқолган ва йўлидан чалғиб кетган
болакайга ўхшайди » (144:7).
Этноойконимлар халқ тарихи , турмуши , урф-одати ,
хўжалик фаолияти , жойнинг табиий -жуғрофий шароити би-
лан бевосита боғлиқдир . Улар халқимиз ақл- заковатининг
меваси,
маданий
ёдгорлигимиз
сифатида
қатъий
эъзозланмоғи , қадрланмоғи лозим . Тилимиз бойлиги бўлган
жой номларини ёзиб олиш , тўплаш, илмий таҳлил қилиш
4
ҳозирги кунда зарур бўлган муҳим масалалар жумласига
киради.
Самарқанд вилояти замини энг қадимдан ривож топган
марказлардан бири : табиий бойликлари беҳисоб, ҳавоси
ёқимли ва одамлари ҳунарманд , савдо йўллари обод; Овру -
па билан Осиё ўртасида жойлашган бу юртда не- не
ҳукмдорлар, истилочилар ўтган, жанглар бўлган , турли -
туман халқлар , қабилалар, уруғлар яшаган. Шуларнинг
ҳаммаси - кишилар, тиллар , динлар , маданият - маҳаллий
шароит билан қадимдан зўр анъанаси бўлган туркий ва
форс-тожик маданияти билан қоришиб кетган.
Ушбу ишда этноним ва этноойконимларнинг тарихий
асослари, луғавий -маъновий ва грамматик хусусиятлари
ҳамда этимологиясини ўрганишга ҳаракат қилинди, этно -
ним ва этноойконимларга ўзбек тили лексикасининг махсус
қатлами сифатида қаралди.
Топонимика халқ тарихи , тили ва турмуш тарзи ҳақида
қимматли маълумот берувчи фандир . Бунда этноойконим -
лар алоҳида ўрин тутади . Этноним ва этноойконимлар тур -
ли халқ ва элатларнинг ўтмишини, улар амал қилиб келган
эътиқод ва анъаналарни англашда катта аҳамиятга эгадир.
Этноним ва этноойконимлар халқ тарихи билан зич
боғлиқ бўлиб , уларда жой номларини яратган кишиларнинг
маънавияти, турмуши , ҳаёти, ҳарактер хусусияти , яшаш
тарзининг ўзига хос томонлари ўз ифодасини топган . Этно-
ойконимлар турли тарихий ҳодисалар , халқлар миграцияси ,
халқаро алоқалар , шунингдек , тил тараққиёти билан боғлиқ
ҳолда шакл ва мазмун жиҳатидан ўзгариши мумкин .
5
Жой номлари орасида этноойконимлар ўзининг қади -
мийлиги ва турғунлиги билан ажралиб туради. Бу бой ва
ўзига хос лингвистик материал Марказий Осиё топоними -
касида ҳали етарли ўрганилган эмас , этноним ва этноойко-
нимларнинг атоқли отлар тизимида тутган ўрнини белги -
лаш, уларни морфологик ва сўз ясалиши ономастик конвер -
сия усули , грмматик таркиб ва синтактик усул жиҳатидан
таҳлил қилиш, луғавий - маъновий таснифини яратиш , эти-
мологиясини очиш уларни асраш ва келгуси авлодларга ет-
казиш сингари қатор муаммолар ўз тадқиқотчиларини
кутмоқда .
Қайд қилинган муаммолар Самарқанд вилояти этноой -
конимларига ҳам бевосита тааллуқлидир. Рисоланинг асо -
сий мақсади ўзбек топонимиясининг таркибий қисмларидан
бири бўлган Самарқанд вилояти ҳудудида ҳозирда мавжуд
бўлган, шунингдек қадимда бор бўлиб , турли сабабларга
кўра йўқолиб кетган этнонимларни тарихий ёзма ёдгорлик-
лар ва бошқа манбалардан аниқлаш, этноним ва этноойко-
нимларни замонавий тилшунослик ютуқларига асосланган
ҳолда таҳлил этишдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш
учун тадқиқот олдига қуйидаги вазифалар қўйилди :
– Этноним ва этноойкомларни тўплаш, тартибга солиш
ва бу материал асосида ўрганилиш тарихи ва муаммолари -
ни ёритиш;
– этноним ва этноойконимларни тарихий- лисоний
нуқтаи назардан таҳлил этиш;
– этноним ва этноойконимларни аталиш мотивларига
кўра тасниф қилиш;
6
– этноним ва этноойконимларнинг луғавий - маъновий
гуруҳларини аниқлаш;
– вилоят этноним ва этноойконимларининг ясалиш ,
ҳамда грамматик тузилиши жиҳатидан таҳлил қилиш, шу
асосда апеллятив ва ономастик ясалишдаги умумийлик ва
ноўхшашликларни кўрсатиш .
Шунингдек тадқиқот учун материал йиғиш жараёнида
ёзма ёдгорликлар, тарихий асарлар, аҳоли жой номлари
рўйхати , топонимик луғатлар , жуғрофий ҳариталар синга -
ри бошқа манбаларда мавжуд бўлган материаллардан ҳам
фойдаланилди.
Этнолингвистик изланишларимиз асосида Самарқанд
вилояти ҳудудидан 2610 дан ортиқ этнотопонимлар
тўпланди , уларнинг 500 га яқини этноойконимлардир.
1994-98 йиллар давомида турли хил сабабларга кўра вилоят
туманларига норасмий равишда қилинган ҳар бир сафари -
миз ҳам йўл -йўлакай материал тўплашга катта ёрдам берди .
Номлар маҳаллий халқ тилида учраган ёки манбаларда қайд
қилинган тарзда ёзиб олинди. Шунингдек , этноойко-
нимларнинг юзага келиш тарихига оид анчагина ривоятлар
ҳам тўпланди .
Тўпланган ва таҳлил қилинган материаллардан ишнинг
илмий хулосалари , таҳлил усуллари ва илмий ечимларидан
ўзбек номшунослигининг баъзи назарий муаммоларини
тадқиқ қилишда, тарихий лексикологияси ва диалектоло -
гиясининг
таркибий
қисмлари ,
луғавий -маъновий
гуруҳларининг ўзига хос ривожланиш ва бойиш хусусият -
ларини ўрганишда бу соҳада назарий йўналишдаги
тадқиқотлар олиб боришда ўзбек тили номшунослик изоҳли
7
луғатини тузишда, ўрта ва олий ўқув юртлари учун дарс -
лик -қўлланмалар , махсус курслар яратишда фойдаланиш
мумкин.
Бу ишнинг юзага чиқишида тилшунос олимларимиздан
профессорлар :
Ҳ . Дониёров ,
Э .Бегматов ,
Ё. Тожиев,
А .Нурмонов , Ҳ .Неъматов филология фанлари номзоди
Ж.Ҳамдамовларнинг бевосита ва билвосита хизматлари
катта бўлди . Профессор Б .Ўринбоев Самарқанд вилояти
этноним ва этноойконимларини ўрганиш бўйича ҳал
қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммоли масалалар ва
уларни илмий усулда ёритиш йўллари ҳақида фойдали
маслаҳатлар берди, мазкур ишимизнинг қўлёзмасини кўриб
чиқиб, муҳаррирлик қилди. Шуни алоҳида таъкидлаш жо -
изки, Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори, пе -
дагогика фанлари доктори, профессор Ю.Абдуллаев бу иш -
нинг китоб бўлиб чиқишига ўзининг катта ҳиссасини
қўшди ва қимматли фикрларини аямади . Буларнинг барча-
сига самимий ва қайноқ миннатдорчилик билдиришни
ўзимизнинг бурчимиз деб биламиз.
Ушбу биринчи китобимни илмга қизиқиш уйғотган ,
отам,
Абдумалик
Турабовнинг
порлоқ
хотирасига
бағишлайман.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |