Adolat Shamchirog’i


Ёзёвон тумани прокурори адлия маслахатчиси



Download 190,68 Kb.
bet2/47
Sana25.02.2022
Hajmi190,68 Kb.
#275412
TuriРуководство
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
2 5433747912842546746

Ёзёвон тумани прокурори адлия маслахатчиси
И.Х.Ходжаевга

302422/2021-04-сонли жиноят иши бўйича гумонланувчи Кенжаев Мансуржон Исакжоновичнинг ҳимоячиси Э.Х.Низомиддиновдан



И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 27, 53, 358-моддалари талабларига кўра)
Ёзёвон тумани прокурори ёрдамчиси Э.Ш.Мирзахматовнинг иш юритувида бўлган 302422/2021-04-сонли жиноят иши бўйича ҳимоям остидаги Кенжаев Мансуржон Исакжоновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 21.04.2021 йил куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида гумонланувчи тариқасида ушланган.
Химоям остидаги М.И.Кенжаевни мазкур жиноят иши бўйича ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилиб ушлаш учун етарли асослар бўлмасдан туриб унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эхтиёт чорасини қўлланилди,
Чунки М.И.Кенжаев жиноят иши бўйича гумонланувчи тариқасида сўралганида Фарғона нефь базаси МЧЖ томонидан А.Навоий номли ФЁТШ га берилган 41073 литр литр дизел ёқилғисидан 27920 литр.ни Ёзёвон туманидаги фермер хўжаликларига, 13135 литр дизел ёқилғисини “Зилнур балиқ” МЧЖ даги техника воситларига Фарғона нефть базаси собиқ директори З.Тўйчиевнинг оғзаки берган кўрсатмаси яъни фермер хўжаликлари буғдой махсулотларини давлатга сотиб пулини олганидан сўнг олган нефть махсулотлари пулини беришлигини, унга қадар нефть махсулотларини бериб туриш хақидаги оғзаки кўрсатмасига кўра юқоридаги нефть махсулотларини фермер хўжаликларига берганлигини, фермер хўжаликлари 2020 йилги буғдой махсулотларини пулини ололмасдан олган дизел ёқилғиси ва мой махсулотларини пулини ўз вақтида тўлай олмаганлиги учун юқоридаги қарздорлик вужудга келганини, текширишдан сўнг айрим фермер хўжаликлари олган дизел ёқилғиларини Фарғона нефть базаси кўрсатмасига кўра омборга натура шаклида қайтарганлигини, қолган камоматлар хам фермер хўжаликлари томонидан қайтариш чораларини кўраётганлигини, лекин хозирда нефть база рахбарияти томонидан натура шаклида шохобчага қайтарилган 15105 тонна дизел ёқилғисини ва мой пулларини нефт база рахбарияти томонидан айбловда кўрсатилган камоматдан ўчирилмаётгани юқоридаги камоматни вужудга келишида моддий манфат кўрмаганлигини айтиб кўрсатма бериб, кўрсатилган камоматни фермер хўжаликлари томонидан қопланишига харакат қилган, муқум яшаш жойига эга бўлиб терговдан қочишга уринмаган, тергов органининг биринчи чақирувига кўра ўз вақтида келган, терговни чалғитишга уринмаган бўлсада тергов органи томонидан ишга бир томонлама ёндашилиб М.Кенжаевни қамоққа олиниши жиноят процессуал қонун талабларини қўпол бузиш деб хиссоблайман. Шу сабабли Сиздан;
1).М.Кенжаевни муқаддам судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланиб, қаромоғида қария ота онаси, 3 нафар вояга етмаган фарзандлари хамда ногирон фарзанди борлигини, оилада ёлғиз боқувчи эканлигини, терговдан қочиб яширинмаганлигини, биринчи чақирув билан терговга ўз ихтиёри билан келганлигини, гувохларни кўндиришга уринмаганлигини инобатга олиб унга нисбатан қўлланилган қамоқ эхтиёт чорасини бошқа эхтиёт чорага ўзгартиришингизни,
2).М.Кенжаевни кўрсатмаларидан келиб чиқиб А.Навоий шахобчасидаги бошқа оператор ва хизматчиларни гувох тариқасида сўроқ қилиш йўли билан холатга ойдинлик киритишликни,
3).Фарғона нефт базаси ходимлари томонидан балиқ кўлини қурилиши учун берилган дизел ёқилғиларини ташиш учун А.Навоий шахобчасига келган хайдовчиларни, нефт база ишчилари Б.Азимовни, А.Юсуповларни хамда Зилнурбалиқ МЧЖ ишчи ва хизматчиларини гувох тариқасида сўроқ қилишликни улар билан хамда нефт база собиқ рахбари З.Тўйчиев ва М.Кенжаев ўртасида юзлаштириш тергов харакатини ўтказишликни,
4).А.Навоий ФЁТШдан дизел ва мой махсулотларини қаризга олган илова этилаётган 27 та фермер хўжалиги рахбар ва ишчиларини гувох тариқасида сўроқ қилишликни улар томонидан шахобчага тўланиши лозим бўлган қарздорликни ундириш чораларини кўришингизни,
5).А.Навоий ФЁТШга фермер хўжаликлари томонидан натура шаклида қайтарилган 15105 тонна нефт махсулотларини Фарғона нефт базаси хиссобига кўрсатилган камоматни қоплаш учун ўтказиш чораларини кўришлигингизни,
6).Фарғона нефт базаси томонидан хар ой якунида А.Навоий ФЁТШ назорат ўлчов хужжатларини иш хужжатларига қўшишликни уларни қонунийлигини ўрганишликни,
Юқоридагиларни барча холатларни қонун доирасида адолат билан тергов харакатлари давомида атрофлича ўрганиб, химоям остидаги М.Кенжаев томонидан етказилган камомат ўрни қоплаш чораларини кўрилаётганлигини инобатга олиб унга нисбатан қўлланилган қамоқ эхтиёт чорасини гаров эхтиёт чорасига ўзгартиришингизни илтимос қиламан.
Химоячи: Э.Х.Низомиддинов

2020 йилни 6 март куни соат 15:30 ларда Қўқон шахар Шохрухобод кўчасидаги “Медиа парк” савдо комплекси биноси олдида фуқаро М.Исаков ўзининг собиқ турмуш ўротоғи Исакова Дурдонанинг тоғаси Аббасханов Саъдихон Жамолхон ўғли билан ўзаро аввалдан бўлган оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, жанжал давомида С.Ж.Аббасхановни ерга йиқитиб тан жарохати етказганлиги кўрсатилган.


Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 11.03.2020 йил кунги 889-сонли хулосасида С.Аббасхановни ўнг қўл 4-бармоқ суягини асосидан синиши, 5 кафт суягини асосидан ёпиқ синиши каби тан жарохатлари бўлиб ушбу тан жарохатлари “ЎРТА ОҒИР” тан жарохатлари тоифасига киришлиги аниқланган.
Бундан ташқари С.Аббасханов юқоридаги жанжал вақтида М.Исаковни юз ва бош қисмларига қўллари билан уриб тан жарохати етказган.
Ўтказилган суд тиббий экспертизасининг 885-сонли хулосасида М.Исаковда бош мия чайқалиши, бурун суяги синиши, юзининг чап ярмида қонталаши, бурун сохасида шилинмаси, бош чап лунж сохаси юмшоқ тўқимасининг лат ейиши тан жарохатлари мавжудлиги бу тан жарохатлари соғлиғини олти кундан оьртиқ йигирма бир кундан кўп бўлмаган бузилишига олиб келган “ЕНГИЛ” тан жарохатлари тоифасига киришлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан С.Аббасханов ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбланмоқда.
Жиноят ишини мухокамаси ва суд тергови олиб бориш жараёнида юқоридаги М.Исаков ва С.Аббасхановларни олдиндан оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашиб бир бирига тан жарохати етказган деб бахоланиб уларни бир бирларига тан жарохати етказганлик холати бўйича айбланиб суд тергови давомида уларга нисбатан тергов органи томонидан қўлланилган муносиб хулқ атворда бўлиш хақидаги тилхат эхтиёт чораси ҚАМОҚ эхтиёт чорасига ўзгартирилиб қўйилган.
Мен ва химоям остидаги М.Исаков дастлабки суриштирув тергов давомида қўйилган айбловдан ва суд тергови давомида ўзгартирилган қамоқ эхтиёт чорасидан норозимиз.
Чунки, дастлабки тергов органи томонидан М.Исаков ва С.Аббасханов билан оилавий келишмовчилик сабабли бир бири билан жанжаллашиб бир бирига тан жарохати етказган деб нотўғри айбланган, воқеа жойида атрофлича суриштирув олиб борилмасдан тергов харакатлари тўлиқ олиб борилмаган.
Иш хужжатларида кўрсатилишича 6 март 2020 йил куни соат тахминан 14:30 да М.Исаков Медиа парк биноси рўпарасида собиқ турмуш ўртоги Д.Исаковани кўриб қолиб уни хақорат қилиб, мажбурлаб автомашинасига ўтиргизиб пичоқ тираб енгил тан жарохати етказганлиги шундан кейин у ердан ўтиб кетаётган Д.Исаковани тоғаси С.Аббасхановга М.Исаков синглисини хақоратлаб урганлиги учун С.Аббасханов М.Исаков билан уришиб кетганлигини шунда улар бир-бирига тан жарохати етказганлиги кўрсатилган.
Вахоланки 6 март куни Д.Исакова жанжал бўлган Медиа парк биноси олдида бўлмаган, собиқ турмуш ўртоғи М.Исаков билан жанжаллашмаган, М.Исаков Д.Исаковани хақорат қилиб енгил тан жарохати етказмаган, бунга тергов органи томонидан аниқлик киритилмаган аксинча Д.Исакова М.Исаковага тухмат килиб уни ўша куни енгил тан жарохати етказганлигини сўнгра тоғаси С.Аббасханов М.Исаковни урганлигини айтилмокда. Иш бўйича М.Исаковни суд тергови давомида берган кўрсатмасига асосан мен томонимдан далиллар тўплаш мақсадида вокеа жойида суриштирув ишлари олиб борган вақтимда воқеага бевосита гувох булган ўша ердаги кўп қақватли уйларда яшовчи фуқаролар С.Рахмонқулова, З.Ғофурова ва Д.Умаровлар 6 март 2020 йил куни соат 15-00 лар чамасида Шохрухобод кўчасида оқ рангли жигули машинасини орқасидан харакатланиб келган сарик рангли матиз автомашинаси тўхтатганлигини, матиз йўловчиси машинадан тушиб жигули машинасида ўтирган хайдовчини машинада ўтирган жойида уриб тепиб машинасидан тушириб унга тан жарохати етказганлигини уларни ажратиб қўйганлигини жигули автомашинаси хайдовчиси матиз йуловчисини ура олмаганлигини бу жанжалдан аввал жигули машинаси бўлган М.Исаков Д.Исаков билан медиа парк биноси олдидан жанжал бўлмаганлигини, М.Исаков хеч қандай аёл ёки киз болани хакорат қилмаганлигини, машинасига судраб тортқиламаганлигини айтиб кўрсатмалар берган бўлсаларда фуқаро Гофурова Зумрад Ахмедовна хам ушбу вокеани бевосита гувохи бўлганлигини маълум қилган.
Химоям остидаги М.Исаков суд тергови давомида қуйидагича кўрсатма берган: Д.Исакова билан қонуний ажрашганлигини, 6 март 2020 йил куни соат 15-00 ларда Қўқон шахар Шохрухобод кўчасида Вокзал томондан Химик бекати томон ваз 2107 русумли автомашинасида харакатланиб кетаётган вақтида орқасидан харакатланиб келган сарик рангли матиз автомашинаси қисиб тўхтатганлигини, Меди парк биноси олдидаги йул четига авто бекатга тўхтаган вақтида С.Аббасханов матиз машинасидан тушиб келиб машинада ўтирган жойига келиб дастлаб юзига тупириб хақорат килганлигини, кейин машинани қўли билан уриб юзига хам кули билан урганлигини, машинадан тушганидан кейин хам қўллари ва оёқлари билан уни турли жойларига уриб тан жарохати етказганлигини, буни оқибатида М.Исаков ерга йикилган вактида С.Аббасханов билан матиз машинасида келган ўртоги Икбол исмли шахс билан бирга оёклари билан тепиб тан жарохати етказганлигини, ўша куни Д.Исаков билан жанжаллашмаганлигини, уни хақорат қилиб урмаганлигини, Д.Исакова тухмат қилаётганлигини, С.Аббасхановни урмаганлигини, уни уриб қўл бармоғини синдирмаганлигини С.Аббасханов қўли билан машинасини эшигини урганлигини уни қўл бармоғи машинани урган вактида синган бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган.
Баён этилганлардан кўриниб турибдики химоям остидаги М.Исаков тўғри кўрсатма бермоқда, уни кўрсатмалари гувохларнинг берган кўрсатмасига ўхшаш, бундан ташқари С.Аббасхановни дастлабки тергов ва суд тергови давомида берган кўрсатмасига кўра С.Асббасханов 6 март куни ўз ишлари билан Шохрухобод кучасидаги Медиа парк биноси олдидан утиб кетаётган вактида куп одамлар тупланиб турганлигини кўриб тўхтаган вақтида ўша ерда собиқ куёви М.Исаков келиб жияни Дурдонани хақорат қилиб урганлигини айтиб хақорат қилиб жахлини чиқарганлигини, жахли чиқасада хозирда жазо ўтаётганлиги учун М.Исаков билан жанжаллашмасликка харакат қилганлигини, шунда Муродхон ерга йикитиб дуппослаганлигини шунда ўзини химоя қилиб Муродхонни итармокчи бўлганида қўли Муродхонни оғзитга кириб қолганлигини, кейин Муродхон оғзига кирган қўли қайирган вақтида қўл бармоғи синганлигини айтиб ўтган.
Айбланувчи С.Аббасхановни кўрсатмасига кўра М.Исаков уни жанжал вақтида уриб дуппослаганлигини қўли оғзига кириб қолган вақтида қўлини қайирган вақтида қўл бармоғи синганлигини айтаётган бўлсада уни кўрсатмалари хақиқатга тўғри келмайди, чунки М.Исаков дўппослаган бўлса экспертиза хулосасида уни синган бармоғидан бошка жойида жарохати йўқлиги, баданларида бошка жарохат аникланмаган, М.Исаковни оғзига қўли кириб қолган вақтида қўлини қайириши натижасида бармоқлари синган бўлса бармокларида тишлаш натижасида олган жарохати бўлар эди, бундан ташқари оғзига кирган бармоқни қайириш натижасида бу жарохатни олиш мумкин ёки мумкин эмаслигини, жрохатни етказилиш механизмини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертини суд терговига чақиртириб қўшимча сўроқ қилиб мутахасис фикрини олиш зарур деб биламан.
Бундан ташқари химоям остидаги М.Исаков жанжал бошланмасидан аввал жигули автомашинасида ўтирган вақтида С.Аббасханов орқасидан таъқиб қилиб тўхтатган матиз машинасидан тушиб келиб қўли билан машинасига уриб, тепганлигини қўлидаги тан жарохатини шунда олган булиши мумкинлигини айтганлиги учун М.Исаков бошқарувида бўлган ваз 2107 русумли 40 Р 760 ОА давлат белгили автомашинасини кўздан кечириш лозим бўлади.
Қолаверса ушбу жиноят иши бўйича Қўқон шахар тез тиббий ёрдам маркази томонидан берилган ва Қўқон шахар ИИО ФМБ томонидан 06.03.2020 йил куни шакл-2 китобига №342-сон билан қайд этилган хабарномага ахамият берадиган бўлсак химоям остида бўлган М.Исақовни воқеа куни Саддихон хамда Иқболлар томонидан уриб тан жарохати етказилганлиги кўрсатилган.
Ушбу хабарнома юзасидан суриштирувчи хамда терговчи томонидан айнан химоям остида бўлган М.Исақовни шошилинчи тез тиббий марказида шифокорлар кўригидан ўтаётган пайтидаги берган кўрсатмасидан келиб чиқиб ушбу М.Исақовни олган тан жарохати юзасидан Иқбол исмли шахсни алоқаси бор ёки йўқлигига аниқлик киритиш мақсадида ЖПКнинг талабларига кўра тергов ишлари юзаки олиб борилиб гувох тариқасида Иқбол исмли шахс Мирзаев Иқбол Икромович гувох тариқасида сўроқ қилиниб унинг харакатига терговчи томонидан хуқуқий бахо берилмаган, хамда унинг харакати терговчи томонидан эътиборсиз қолган. Лекин химоям остида бўлган М.Исаков суд терговининг бошланғич қисмидаги кўрсатувларида унинг тан жарохати олишига Иқбол хам сабабчилигини айтиб кўрсатма берган.
Ушбу холат юзасидан суд томонидан Иқболнинг хатти-харакатларига хуқуқий бахо берилиши лозим бўлади.
Дастлабки тергов органи томонидан ушбу жиноят ишини бир томонлама олиб борилганлиги шунингдек ЖПКнинг 22-моддаси талаблари қўпол бузилган деб биламан.
Юқорида баён этилганларга кўра, Сиздан суд тергови давомида қўшимча гувох тариқасида Қўқон шахар Шохрухобод кўчаси 44-уй, 25-хонасида яшовчи, 1949 йилда туғилган фукаро Рахмонкулова Саломатой Умаралиевани, Қўқон шахар Тошховуз кучаси 16-уй, 2-хонасида яшовчи, 07.06.1984 йилда тугилган фукаро Умаров Дилмурод Фарходовични, Қўқон шахар Шохрухобод кўчаси 42-уй, 17-хонасида яшовчи, 10.11.1963 йилда туғилган Гофурова Зумрад Ахмедованани, Қўқон шахар судга оид суд тиббий экспертизаси бўлими эксперти Хамдамов Исакжон Мухаммаджоновчини суд мажлисига чақириб ушбу жиноят иши юзасидан аниқлик киритиш максадида мутахасис сифатида тариқасида сўроқ қилишингизни ва М.Исаков бошқарувида бўлган ваз 2107 русумли 40 Р 760 ОА давлат белгили автомашинасини кўздан кечиришингизни, хамда химоям остида бўлган М.Исаковга нисбатан қамоққа олиш хақидаги эхтиёт чорасини мунросиб хулқ атворда бўлиш хақида тилхат эхтиёт чорасига ўзгартиришингизни сўрайман.
Илова 5 вароқда С.Рахмонкуловани, Д.Умаровни, тушинтириш хатлари 5 вароқда, М.Исаков бошқарувида бўлган ваз 2107 русумли 40 Р 760 ОА давлат белгили автомашина 6 дона фото суратлари ва автомашинага тегишли техник паспорти нусхаси тақдим қилинмоқда.
Қўшиламан айбланувчи: М.Исаков
Химоячи: Э.Низомиддинов


Download 190,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish