Adolat Shamchirog’i



Download 190,68 Kb.
bet14/47
Sana25.02.2022
Hajmi190,68 Kb.
#275412
TuriРуководство
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47
Bog'liq
2 5433747912842546746

Ҳимоячи И.О.Шамсиддинов


O’zbekiston Respublikasi
Advokatlar Palatasi
Farg`ona viloyat hududiy
boshqarmasi Qo’qon shahar
Adolat Shamchirog’i”
advokatlik firmasi




Палата Адвокатов
Республики Узбекистан
Ферганское областное территориальное управление Адвокатская фирма
«Adolat Shamchirog’i» г.Коканд

Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar, A.T.Xo’qandiy,
8/18 Tel: 8 (373) 543-49-51




Г.Каканд, массив А.Т.Хукандий 8/18
Tel: +99894 496-06-30

« » февраль 2019 йил № 05/01-2019-сон
Жиноят ишлари бўйича
Бувайда тумани суди судъяси
У.Меҳмоналиевга
И Л Т И М О С Н О М А
(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46, 53-моддалари талабларига кўра)
Иш юритувингиздаги № 302121/2018-88-сонли жиноят иши юзасидан ҳимоям остида бўлган Фақиров Ғуломжон Муроталиевич дастлабки тергов органи томонидан 27.11.2018 йил куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб қилинган бўлиб мазкур қарор қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниши лозим деб хисоблайман:
Хусусан, ҳимоям остида бўлган Ғ.Фақиров ўзининг адвокат иштирокидаги дастлабки тергов давомида айбланувчи тариқасидаги ҳамда суд терговидаги кўрсатмаларида ҳақиқий ҳолатни баён қилиб, ундан суриштирув жараёнида гумондар тариқасида тушунтириш хатини олишда унга ҳимоячи олиш ҳуқуқи тушунтирилмаганлигини, қолаверса, ундан тушунтириш хатини компьютер техникаси орқали олинган бўлиб, ўқиб кўриш учун имконият беримасдан имзолатилганлигини, аслида у судланувчилар М.Мамадалиев ва М.Мамажоновлар унга чўлдан қовун олиб келиш учун ҳақ эвазига жалб қилганларини, даладан нашасимон ўсимликларни унинг бошқарувидаги машинанинг орқа юкхонасига жойлаб қўйганлигини кўрмаганлигини, улар бу хақида унга айтмаганлигини, чунки у ҳожат қилиш учун нарироққа жийда дарахтининг ортига зовур ичига тушиб кетганида улар билдирмасдан юкхонага жойлаб қўйишганликларини, машинанинг орқа юкхонаси қулфланмаслигини, истаган одам очиши мумкинлигини, улар нашасимон усимлик шохларини юкхонага жойлаб қўйганлигини қачонки уларни ЙХҲБ ходимлари тўхтатишиб машинани орқа юкхонасини текшириб кўрганларида хабар топганлигини, суриштирув жараёнида ҳам худди шундай кўрсатма берганлигини, мазкур жиноятга унинг умуман алоқаси йўқлигини кўрсатган.
Жиноят ишидаги судланувчилар М.Мамадалиев ва М.Мамажоновлар ҳам дастлабки терговда ва суд терговидаги ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинганида худди судланувчи Ғ.Фақировнинг кўрсатмаларини тасдиқлаб, хақиқатан ҳам уни қовун бозорига бориб келиш учун хақ эвазига жалб қилганларини, дала майдонига борганларида қовун сотиб оламиз деб аслида ёввойи наша ўсимлигининг шохларидан олиб кетиш учун синдираётганларида Ғ.Фақиров буни кўриб қаршилик қилиб, бу ишлари ноқонуний эканлигини айтиб, агарда уларнинг мақсадлари наша шохларини олиб кетиш бўлса бу ишни қилмаслигини, наша шохларини олиб кетмаслигини айтганида улар бунга хўп деб жавоб бериб, Ғ.Фақиров ҳожат қилиш мақсадида наридаги зовурга тушиб кетганида судланувчилар яширинича машинанинг орқа юкхонасини очишиб нашасимон ўсимлик шохларини жойлаб қўйганликларини, ҳақиқатан ҳам бу ҳолатни Ғ.Фақиров кўрмаганлигини, агар кўрганида бунга руҳсат бермаслигини, машинанинг орқа юкхонаси қулфланмаслигини, ҳар қандай шахс очиши мумкинлигини, судланувчи Ғ.Фақиров бу ҳолатдан уларни йўлда ЙХҲБ ходимлари тўхтатишиб машинани орқа юкхонасини текшириб кўрганларида хабар топганлигини, суриштирув жараёнида ҳам худди шундай кўрсатмалар берганлигини, аммо улардан тушунтириш хатларини ёзиб олган ИИБ ходимлари бу ҳолатларни ўзгартириб баён қилганлигини тергов жараёнида билганларини, чунки улар тушунтириш хатларини ўқимасдан имзолаганликларини, улар содир этган жиноятларига иқрор эканликларини, аммо Ғ.Фақировни бу ишларга умуман алоқаси йўқлигини кўрсатишган.
Худди шунингдек, судланувчилар Ғ.Фақиров, М.Мамадалиев ва М.Мамажоновлардан олинган тушунтириш хатлари билан танишиб улар кўздан кечирилганида ҳақиқатан ҳам улардан олинган тушунтириш хатларида уларни ЖКнинг 238-240-моддалари билан огоҳлантирилган бўлсада ҳимоячи олиш ҳуқуқи тушунтирилмаганлиги, қолаверса, Ғ.Фақировдан компьютер орқали тушунтириш хати олинган бўлса, М.Мамадалиевдан қўлёзма усулда бошқа шахс томонидан, М.Мамажоновдан эса мутлақо бошқа шахс томонидан қўлёзма усулда тушунтириш хати олинганлиги, ёзувлар турлича бўлиб, турли шахсларга тегишли эканлигини англатмоқда. Аммо мазкур 3 та тушунтириш хатларининг остига фақат А.Расулов исмли шахс тушунтириш хати олганлигини кўрсатиб имзолаганлиги, М.Мамадалиевдан ёзиб олинган тушунтириш хатида воқеа ҳолатлари ва шахсларнинг исми фамилиялари хаттоки “Махмуджон”нинг ўрнига “Музаффар” деб баён қилинганлиги ҳам уларнинг ҳозирги кўрсатмаларини ҳақиқатга мослигини, суриштирув давридаги тушунтириш хатларида кўрсатилган воқеа тафсилотлари қисман нотўғри баён қилинганлигини ва номақбуллигини қўрсатиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-1-моддасида “Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ушбу Кодекс талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, шу жумладан: 3-қисмида “гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, шунингдек таржимон хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқи бузилган ҳолда”, 6-қисмида “жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг суриштирувдаги, дастлабки терговдаги судда далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади.
Фактик маълумотлардан далил сифатида фойдаланишнинг мақбул эмаслиги терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг ўз ташаббуси билан ёки иштирокчиларнинг илтимосномаси бўйича аниқланади. Терговга қадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья далилларнинг мақбул эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилаётганида ҳар бир ҳолатда йўл қўйилган бузилиш нимада аниқ ифодаланганлигини аниқлаб олиши ва асослантирилган қарор қабул қилиши шарт.
Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчидан ушбу Кодекс нормалари бузилган ҳолда олинган кўрсатувлардан, эксперт хулосасидан, ашёвий далиллардан, аудио, видеоёзувлардан ва бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланиш тақиқланади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “ДАЛИЛЛАР МАҚБУЛЛИГИГА ОИД ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУНИ НОРМАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги Қарорининг 1-қисмида “Тушунтирилсинки, ЖПК 11-моддасида мустаҳкамланган қонунийлик принципига мувофиқ, ҳар бир жиноят иши бўйича иш юритиш жиноят-процессуал қонунида белгиланган тартибга қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилиши шарт. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонунни аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъи назар, шу йўл билан олинган далилларнинг номақбул (яроқсиз) деб топилишига олиб келади. Номақбул далиллар юридик кучга эга бўлмай, улардан Жиноят-процессуал кодексининг 82-84-моддаларида назарда тутилган ҳолатларни исботлаш учун фойдаланиш ҳамда уларни айблов асосига қўйиш мумкин эмас”-деб кўрсатилган.
Мазкур қарорнинг 3-қисми в-бандида эса “кўрсатувларнинг, шу жумладан, айбига иқрорлик тўғрисидаги кўрсатувларнинг қийноққа солиш, зўрлик ишлатиш ҳамда инсонга нисбатан бошқа шафқатсиз ёки унинг шаъни, қадр-қимматини камситувчи муносабатда бўлиш, шунингдек, алдаш ва қонунга хилоф бошқа йўллар орқали олиниши - мазкур далилларни номақбул деб топилишига асос бўлиши мустахкамлаб қўйилган.
Шунингдек, қарорнинг 5-қисмида “Тергов органлари ва судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, иш бўйича ҳар қандай қарор қабул қилишда, шу жумладан айблов хулосаси ва ҳукмда номақбул далилларга асосланиш мумкин эмас”-деб раҳбарий кўрсатмалар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 30.11.2017 йилдаги ПФ-5268-сонли “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 1-банидида “Қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай ва қатъий риоя этишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътибори қаратилсин, унга мувофиқ қонун нормаларини аниқ ижро этиш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра келиб чиққанидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади”-деб, 2-бандида “гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини, шунингдек, таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини бузган ҳолда; жиноят процессида иштирок этаётган шахсга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаслик оқибатида уни чалғитган ҳолда кўрсатувларидан олинган ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга бўлмаган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмасин”-деб аниқ топшириқ берилган.
Юқоридаги қонун, қарор ва фармон талабларига кўра ҳимоям остида бўлган Ғ.Фақиров, М.Мамадалиев ва М.Мамажоновлардан дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида қўпол процессуал хатоликлар оқибатида олишга эришилган тушунтириш хатларини номақбул далил деб топиш ва далиллар рўйҳатидан чиқариш лозим бўлади.
Шунингдек, ЖПКнинг 23-моддасида “...[СПиТ:
1.Жиноят процесси / Айбсизлик презумпцияси]
......... Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. Айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак”-деб аниқ ва равшан кўрсатиб қўйилган.
Юқоридагиларга кўра Сиздан мазкур жиноят ишида ҳимоям остида бўлган Ғ.Фақиров, М.Мамадалиев ва М.Мамажоновлардан томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ҳимоя ҳуқуқи бузилган ҳолда олинган тушунтириш хатинларини номақбул далил деб топиб, уларни далиллар рўйхатидан чиқаришингизни ҳамда уларни дастлабки тергов ҳаракатлари давомида ҳимоячи иштирокида ва суд терговчидаги кўрсатмаларига асосланиб жиноят ишидан судланувчи Фақиров Ғуломжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан эълон қилинган айбловни бекор қилиб, уни айбсизлиги ва содир этилган жиноятга алоқаси йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-қисмига асосан реабилитация қилишингизни ҳамда суриштирув органининг мазкур ҳаракатлари юзасидан хусусий ажрим чиқаришингизни илтимос қиламан.

Илтимосномага қўшиламиз,



Download 190,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish