Амаliy pedagogika vа psixologiya kafedrasi ijod psixologiyasi fanidan маъруза матнлари ишланмаси



Download 290 Kb.
bet5/33
Sana24.02.2022
Hajmi290 Kb.
#202998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
6 1 Ijod Psixologiyasi (Salaxutdinova M) Maruza matni

2. Ижодий фаолият тузилиши. Ижодий фаолият тизими таркибида бир нечта кичик тизимлар бор. Бу – ижодий фаолият жараёни, ижодий фаолият маҳсули, ижодкор шахси, муҳит ва шароит. Œз навбатида ҳар бир кичик тизимнинг асослари бор. Масалан, ижодий жараён вазифа қœйиш, фикрни шакллантириш, фикрни амалга оширишдан иборат; ижодкор шахси қобилиятлар, ақлий хусусиятлар, темперамент, ёш, характер ва бошқаларга боғлиқ; муҳит ва шароит атроф-муҳитни, жамоани, ижодий фаолият стимуллари ва тœсиқларини намоён этади.

II.3. Ижодий фаолиятнинг асосий мотивлари. Инсонни œз ижодий фаоллигини оширишга ва намоён этишга нима мажбур қилади?
Агар бу масалага аниқлик киритсак, ижодкор инсонни тарбиялаш ва ривожлантириш йœллари аниқлашади.
Маълумки, ҳар қандай тизим, жумладан, инсон ички (шахсий) эҳтиёжлар ва ташқи атроф-муҳит талаблари таъсири остида œзгара бошлайди, яъни ривожланади1.
Шу нуқтаи назардан, инсон ижодий фаолиятининг ички мотивларига қуйидагилар киради:

    1. Инсонга ирсий берилган изланиш эҳтиёжидан фойдаланиш. Ҳар қандай тирик мавжудот, айниқса одам ҳаётининг биринчи кунларидан œзи тушиб қолган муҳитни фаол œрганади ва уни œзига мослаштиришга уринади.

Табиий изланиш эҳтиёжи (қизиқиш)дан фойдаланиш вазиятни таҳлил қилишга, хулосалар чиқаришга, ижодий қарорлар қабул қилишга мажбур қилади.
2. Сақланиш, наслни давом эттириш, яшаш учун кураш инстинкти. Экстремал шароитларда ҳаётни сақлаб қолиш ва уни давом эттиришга қаратилган ижодий ҳаракат ва ишлар кучайиши кузатилади. Тарихда бунга мисоллар кœп.
3. Дастлабки моддий эҳтиёжларни қондириш (овқат, уй, кийим ва ҳ.к.). Жаҳон патент фондининг катта қисми инсоннинг айнан шу эҳтиёжларини қондиришга йœналтирилган ижодий қарорларга эга.
4. Дастлабки маънавий-ижтимоий эҳтиёжларни қондириш (œз-œзини ҳурмат қилиш, тан олиниш, яхши кœриш, œзини кœрсатиш, œзини ривожлантириш). Дастлабки моддий эҳтиёжлар қондирилаётганда ҳаётда œз œрни ва аҳамиятини англаш истагига асосланган маънавий эҳтиёжлар намоён бœлади. Инсон œз-œзини тан олади, яъни қадрлайди, œзини ҳурмат қилиш ҳиссини ҳосил қила бошлайди ва яқин атрофидагилардан, кейин ҳаммадан œз шахси ҳурмат қилинишини кутади. Бу туганмас ва доимо œсиб борувчи эҳтиёж ижод намоён бœлишининг кучли мотивларидан биридир.
5. Манфаатпарастлик, ҳукмронликка интилиш, карьеризм. Бой ва ҳукмрон бœлишга интилиш баъзилар учун œз ижодий қобилиятларини ривожлантиришда кучли мотив ҳисобланади. Эҳтимол, бу шахсий хавфсизлик ва яшаш учун кураш эҳтиёжини қондириш билан боғлиқдир.
6. Дангасалик, œз кучини аяш, паразитизм. Кœпчилик дангасалик ва атроф-муҳитда паразитлик қилиш истаги инсоният тараққиётининг, айниқса, унинг дастлабки даврларида ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бœлган, деб ҳисоблайди. Ибтидоий одам овқат излашдан чарчаган ва деҳқончилик билан шуғуллана бошлаган, ов қилишга эринган – чоҳ қазиб тузоқ қœйишни œйлаб топган, пиёда юргиси келмаган – от-арава, паровоз, автомобилни œйлаб топган ва ҳ.к.
Инсон ижодий фаолиятининг ташқи мотивлари:
1. Инсоният тараққиётида оила, мамлакат эҳтиёжларини қондириш. Юқоридаги эҳтиёжларни қондириш учун ижод намуналарига жуда кœп мисоллар келтириш мумкин – оила ташкил этилишидан, то йœлдошли алоқа, Интернет тизимигача. Замонавий инсонда ижтимоий эҳтиёждан ҳосил бœлган бу мотив бирмунча аниқ намоён бœлади.
2. Жамият мафкураси, маданияти ва афсоналарига эргашиш. Ҳар бир шахс у ёки бу даражада œз жамияти мафкураси, умум қабул қилинган афсона ва эътиқоди таъсирида бœлади. Бу элементлар шахс œзи яшаётган жамиятни сақлаш ва қœллаб-қувватлаш эҳтиёжини қондиришга йœналтирилган ижодий фаоллик намоён бœлишига сабаб бœлади ва уни стимуллайди.
3. Урф (пода бœлиб яшаш) ҳисси, бошқалардан кам бœлмаслик истаги. Бу мотив «бошқаларга œхшамаслик» тушунчаси умум қабул қилинган қоида ва нормаларни бузиш деб ҳисобланувчи жамиятларда, айниқса ривожланган. «Бошқаларга œхшамаган» одам жамият томонидан тан олинмайди. Бундай жамиятда агар муҳит ижодий бœлса, унга тушган одам ҳам қобилиятларини ривожлантиришга интилади.
Санаб œтилган мотивлар бирдан, ҳаммаси турли даражада таъсир қилади, лекин биттаси асосий œринда бœлади. Бу инсон яшаётган тарихий ва ижтимоий шарт-шароитлар, унинг тарбияси, билими, дунёқараши билан боғлиқ.
Мотивация турлари масаласи œрганилаётганда қуйидаги вазифа пайдо бœлади: ҳозирги замонда ижоднинг қайси мотивларини ривожлантириш, бунинг учун қандай методларни қœллаш керак? Бу ижодкор шахсни тарбияловчи ота-оналар, œқитувчи ва педагоглар учун катта ҳажмдаги ишлар борлигини билдиради.



Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish