Ижодий фаолият нима?
Ижодий фаолиятнинг таркибий қисмларига нималар киради?
Ижодий фаолият қандай мотивлар асосида вужудга келади?
Амалий машғулотлар учун вазифалар
Ижодий фаолиятнинг қайси мотивлари етакчи эканлигини гуруҳда аниқланг.
Жамият тараққиётида ички мотивлар асосида яратилган кашфиётларни топинг ва таҳлил қилинг.
Ташқи мотивлар асосида қандай йирик кашфиётлар яратилганлигини тарихий таҳлил воситасида аниқланг.
III mavzu. ИЖОДИЙ ҚОБИЛИЯТЛАР
Darsning maqsadi: talabalarda ijodiy fajliyat mohiyati to’g’risida tushuncha hosil qilish. Ijodning umumiy tuzilishi va motivlari haqida, uning ahamiyati va vazifalari haqidagi tushunchalarni shakllantirishdir.
Tayanch iboralar: muammo izlash, tafakkur egiluvchanligi, creativlik, mustaqil fikr, psixika.
Dars o’tish usuli: ma’ruza.
Pedagogik texnologiyalar: interaktiv usullar, aqliy hujum, klaster, an’anaviy usullar.
Dars o’tish vositalari: kompyuter texnologiyalari tadbiqi: slaydlar, animasiyalar, elektron darslik, elektron ma’ruza, elektron qo’llanmalar.
Mashg’ulotning xronologik xaritasi: kirish, masalaning qo’yilishi – 10 minut; 1-savol – 20 minut; 2-savol – 20 minut; 3-savol – 20 minut; xulosalar – 10 minut.
Darsning mazmuni:
III.1. Муаммо излаш. Одамлар ташқи қœзғовчилар оқимидан билим ва тасаввурлари доирасига сиғадиган нарсаларни қабул қилишади, бошқа ахборотни эса онгсиз тарзда «ташлаб юборишади». Идрокка одатий установкалар, қадриятлар, ҳиссиётлар, шунингдек, умум қабул қилинган қарашлар ва фикрларга тобелик таъсир этади. Олдин œзлаштирилган билимлар доирасига сиғмайдиган нарсани кœра билиш қобилияти оддий кузатувчанликдан юқори туради. Янгича ва œткир назар кœзнинг эмас, тафаккурнинг, миянинг сифатидир.
300 йил илгари Р. Декарт объектив кузатишларни таърифлаш учун мутлақо нейтрал тил киритиш зарурлиги ҳақида гапирганди. У бу тил олдиндан белгиланган фикр ва установкалар туфайли келиб чиқадиган хатоларни тузатишига умид қилганди. Лекин 300 йил давомида ҳам бундай тилни ишлаб чиқиб бœлмади. Умуман, бунга имкон борми?
Гейзенберг Эйнштейндан яхлитлигича фақат фактларга таянадиган, ҳеч қандай эҳтимолли фикрларга эга бœлмаган физик назария яратиш мумкинми, деб сœрайди.
Берилган ҳодисани кузата оласизми, йœқми, бу сизнинг қайси назарияни қœллаётганингизга боғлиқ бœлади. Назария айнан нимани кузатиш мумкинлигини белгилайди, - деб жавоб беради Эйнштейн.
1590 йил машҳур Пиза минорасига чœян ядро ва қœрғошин мушкет œқи кœтарган одам чиқади. У иккита нарсани ҳам пастга ташлайди. Пастда турган œқувчилар ҳам, œзи ҳам ядро ва œқнинг ерга бир вақтнинг œзида тушганини кœрадилар. Бу Галилео Галилей эди.
2000 йил давомида, Аристотель замонидан жисмнинг тушиш тезлиги унинг оғирлигига пропорционал деган ишонч мавжуд эди. Дарахтдан узилган қуруқ барг ерга секин тушади, пишган мева эса ерга тошдек отилиб тушади. Буни ҳамма кœрган. Бироқ, бошқа нарсани ҳам ҳамма кœрган: қоядан тушган катта-кичик тошлар, œлчамлари турли бœлишига қарамай, ерга бир вақтда келиб тушади. Бунга ҳеч ким аҳамият бермаган. Чунки қараш ва кœриш бир нарса эмас. (Шундай қонуниятга овчи итлар мутахассиси М. Пришвин ҳам аҳамият берган. Унинг таъкидлашича, ҳид билиш итнинг бурнида эмас, бошида ҳосил бœлар экан). Демак, Эйнштейннинг одамларнинг кузатган нарсалари улар қœллаган назария билан белгиланган, дегани тœғри. Галилей Аристотелнинг механикасидан шубҳалангани сабаблигина œқ ва ядронинг тушиш тезлиги уларнинг оғирлигига боғлиқ эмаслигини аниқлаган. Шундан кейин тажриба қилиш ғояси пайдо бœлади. Тажриба натижалари ҳам кутилмаган эмас эди. Улар фақат эркин тушиш тезлиги тушаётган жисм массасига боғлиқ эмаслиги ҳақидаги аллақачон шаклланган фаразни тасдиқлар эди, холос.
Тажриба œта оддий, махсус қурилма ва мосламаларсиз œтказилган. Томга чиқиб иккита юкни пастга ташлаш ҳамманинг ҳам қœлидан келарди. Лекин ҳеч ким 19 аср давомида бу ҳақда œйлаб кœрмаганди. Галилей муаммони ҳамма учун аниқ, Аристотелнинг обрœси ва икки минг йиллик анъана билан чулғанган нарсада кœра олди.
Назария кузатиш натижасига қандай таъсир қилишига америкалик Т. Кун «Илмий инқилоблар тузилиши» китобида мисол келтиради. Н. Коперник системаси қабул қилингандан 50 йил œтиб, астрономлар жуда кœп осмон жисмларини кашф қилишган. Кузатиш методлари ҳам олдингидек эди. Янги назария кузатувчилар олдин кœрмаган нарсани кœришларига сабаб бœлган.
Психологларнинг кузатишича, кœргазмали образларни идрок қилишда идрок қилинган белги ва сœзлар œртасида алоқа œрнатилади, яъни кœриш тажрибасининг вербаллашуви юз беради.
Антропологларнинг кузатишлари бу қарашни тасдиқлайди. Маълум бœлишича, Шимолий америка хопи қабиласи ҳиндулари тилида «яшил» сœзи бор, аммо, «ҳаворанг» сœзи йœқ экан. Улар яшил рангни ҳаворангдан ажрата олмайдилар. Бироқ, уларнинг ичида инглиз тилида гапира оладиганлари бу икки рангни жуда яхши ажратишади.
Демак, бошқа кузатувчилар эътибор бермаган янги нарсани топиш учун мос тушунчаларни шакллантириш керак. Бу кœпинча сœзлар ёрдамида шаклланади. Бошқа ахборот кодлари ҳам қœлланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |