Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet20/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77
Bog'liq
KITOB

Тоғ маликаси

Бир навқирон киши ҳамроҳи билан овга чиқиб, кийикни тирик ҳолда ушлайман деб, кетидан пойлаб кетаверибди. Бироқ, кийикни ушлаш у ёқда турсин, йўддан адашиб, қаёққа боришини ҳам билмай қолиб-ди. Пировардида, ҳоддан тойиб, беҳуш йиқилибди. Бир вақт кўзини очса бегона уйда ётганмиш. Атрофида чол, кампир ва бир қиз. Бу ерда ўн кун давомида яшаб даволанибди. Чолнинг қизи унга ниҳоятда меҳрибонлик қилибди, гиёҳ-ўтлардан ўзи тайёрлаган дорилар билан уни оёққа турғизибди.


— Адашганимда, жонимдан умидимни узган эдим — дебди у. — Сизлар туфайли тирик қолдим. Бунинг учун катта раҳмат. Лекин бир нарсага ҳайронман, нима учун инсон қадами етмаган бу жойда яшайсизлар?
Оилам билан, ҳар йили баҳордан то кеч кузгача шу ерда яшаб гиёҳ-ўтларни тўплаш билан шуғулланамиз — дебди чол, — табибларга сотиб, тирикчилик ўтказамиз.
— Қизингиз жуда аклли экан.
— Унинг асл исми Тўтихон, лекин шаҳарда маҳалламиз аҳолиси уни "Тоғ маликаси" деб юришади. Чунки, у беш ёшидан тоққа қатнайди. Ҳозир 23 ёшга тўлди. Ўзининг довюраклиги ва меҳрибонлиги туфайли йиртқич ҳайвонлар ва қушлар билан дўстона алоқа ўрнатган. Сизга бир воқеани аитиб берай. Кунларнинг бири-да қизим гиёҳ ўтларни қидириб бўрилар инига яқин-лашганини сезмай қолибди. У бўрининг инграган овозини эшитибди. Қараса, икки тош орасида она бўри оёғи қонга беланган ҳолда ётган экан. Болалари эса очликдан сулайиб қолибди. Дарҳол унинг оёғини тозалаб, бир неча кун давомида унинг ярасига дори қўйиб тузатибди. Ўзини ва болаларини боқиб, қўииб юборибди.
Буни қарангки, ўшандан буён бўрилар қизимга дуч келиб қолишса бамисоли салом бергандек думларини ликиллатиб туришарди.
Қизим бир куни сой бўйида овчининг иккита бўри боласини кўтариб кетаётганлигини кўрибди.
— Амаки, нега лабингиз қийшайган? — сўрабди қизим.
— Оғир касалликдан сўнг шунақа бўлди, — жавоб берибди у.
— Агар қўлингиздаги бўри болаларини қўйиб юборсангиз сизга дори бераман, тузаласиз.
Овчи бўри болаларини унга ташлаб кетди. Дори туфайли тузадди.
У айиқларга асал бериб улар билан ҳам дўстлашиб олган. Шундан айиқлар уйимиз қаршисида қизимиз чиқишини кутишади.
Бир куни қизим дарахт тагида бемор бургутни кўриб уни уйга олиб келиб бир неча кунда тузатиб учириб юборди. Ўша бургут осмонга парвоз этганда, уйимиз тепасидан бир-икки айланиб, сўнг йўлини давом эттиради.
Нотаниш киши чол сўзларини ҳаяжон билан эшитиб, ўзини таништирди:
— Кимлигимни айтай. Мен мамлакатнинг шаҳзодасиман. Қизингиз том маънода "Тоғ маликаси" экан. Энди ов қилишни тақиқлаш ҳақида фармон чиқараман.
У чол-кампир ва "тоғ маликаси"ни шаҳарга олиб келибди. Бу ерда уларга зўр меҳрибонлик ва ғамхўрлик кўрсатибди.
Бир куни у онасига, хотинимнинг вафотига бир йил бўлди, уйланиш ниятидаман, — дебди.
— Ўнлаб гўзал қизлар сенинг таклифингга интизор бўлиб туришибди. Бирини танласанг, тўйни бошлаймиз, — жавоб берибди онаси.
— Онажон, мен тоғлик қизга уйланишга қарор қилдим.
Буни эшитган онанинг оёққўли бўшашибди. Бир оздан кейин койиди:
— Жинни бўлдингми? Кимлигингни унутдингми? Унинг зоти зурриёти тахт эгасига мутлақо тўғри келмайди. У ҳатто сарой хизматчисига ҳам муносиб эмас. Юзи шу даражада хунукки, кўрган одам сесканади. У билан кдндай қилиб бир ёстиққа бош қўясан?! Агар сўзимга кирмасанг, тахт ворислигидан маҳрум қилиш саласини қўяман. Шунда кўрасан шармандагарчиликни.
— Онажон, билмасдан унинг шаънига ҳақорат сўзламрни айтманг, у мен учун жуда гўзалдир. Илтимосим у билан 10—15 кун бирга яшаб синовдан ўтказсангиз, сўнгра нима десангиз розиман.
— Нима, менда қасдинг борми? У билан нега бирга турарканман.
— Мен сизнинг яккаю ягона ўғлингизман, агар фарзанд сифатида чин юракдан севсангиз, илтимосимни инобатга олинг.
Ноилож қолган она қиз билаи икки хафта биргаликда яшади. — "Ўғлим, ҳали кўп нарсаларни билмас эканмиз. Шу кунгача одамларга ташқи қиёфасига қараб баҳо бериб келган эканман. У қиз фикримни тубдан ўзгартирди. Хотин танлашда адашмабсан. У ниҳоятда ақлли, фаросатли, андишали ва чаққон қиз экан. Унинг бир кунда қилгаи ишини канизаклар бир ойда ҳам қила олмайдилар. У тайёрлаган таомлар шу даражада хилма-хил ва ширинки, уни таърифлашга сўз ожизлик қилади. Унинг хушмуомалалиги, овозининг тиниқлиги ва ёқимлилиги мени ром қилди. Булар ҳам майли-я, у табибликни ҳам яхши билар экан. Гиёҳ-ўтлардан ўзи тайёрлаган дорилар билан касалларимни тузатди. Энди 20 ёшга яшарганга ўхшайман. У билан суҳбатлашиш ва овқатланиш менга роҳат бахш этаяпти. "Тоғ маликаси" фазилатларининг асири бўлиб қолдим. Ўғлим, бошингга бахт қуши қўнибди, тўйни тезроқ бошлайлик.
Никоҳ тўйида меҳмонлар орасида ғовур-ғувур авж олиб, келиннинг хунуклиги ҳақидаги гаплар қизиб кетди. Ҳатто "Шаҳзоданинг ишқи қурбақага тушибди" — деган иборалар айтилди.
Шаҳзода кунларнинг бирида амалдорлар, олимлар, уламолар ва умуман нуфузли кишилар иштирокида зиёфат ўтказди. Шунда "Тоғ маликаси" ўртага тушиб киши қалбини тўлқинлантирадиган нутқ сўзлади. Ўзи ёзган икки шеърини ўқиди. Шеърнинг бири меҳмонларни йиғлатган бўлса, иккинчиси роса кулдирди. Бундан меҳмонлар ҳайратланиб, аёл қобилиятига тан бердилар ва уларнинг муносабатлари тамоман ўзгарди.
Вақт ўтиши билан "Тоғ маликаси"нинг олий фазилатлари халойиққа аен бўла бориб, катта иззат-икромга сазовор бўлди. Гўзалликда тенги йўқ фарзандлар туғиб, узоқ умр кўрди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish