Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Ақлли ва фаросатли балиқчи



Download 1,06 Mb.
bet21/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   77
Bog'liq
KITOB

Ақлли ва фаросатли балиқчи

Дунёда бир чапани ва дангалчи подишоҳ бўлиб, доим хурсанд юрадиган сахийликда тенги йўқ экан. Унинг ҳузурига ташриф буюргандан элчи сарой пештоқида қуйидаги мазмунда ёзилган сўзларни ўқибди: "Кимки ҳадеб хотинининг сўзига кираверса ютқаза-ди".


— Мен ўқиган сўзларнинг маъносини тушунтиришингизни илтимос қиламан, — сўрабди ҳалиги элчи.
— Менинг ҳузуримга қадди-қомати келишган ва истараси иссиқ йигит келиб, балиқчилик билан шуғулланишини айтди гап бошлади савдогар, — ва бошидан ўтган бир воқеани айтиб берди: "Тўрни сувдан кўтарганимда атрофга нур сочаётган ажойиб балиққа кўзим тушдию, ўзимни йўқотдим. Бир оздан кейин балиқни қўлимга олганимда жилмайгандек кўринди. Уни дарҳол тоза сув билан тўлдирилган махсус идишга солдим. Қарасам; унинг нуридан сув ялтираб турибди. Бундай гўзалликда тенги йўқ балиқ фақат сиз учун совғага лойиқ деб, келтирдим."
— Уни кўрганимда бирданига кўнглим равшанлашиб, кайфиятим яхшиланиб кетди, — давом этибди, савдогар. Чарчоғим ҳам бир зумда йўқ бўлди. Шу боис балиқчига тилла танга тўлдирилган хумчани совға сифатида беришга амир қилдим. Бундан хабар топган хотиним нолиди:
— Бир балиққа бир хумча тиллани беришингиз нотўғри. Ахир, унга қанча от ва қўй беради-ку! Шундай катта бойликни беҳудага сарфлаш ақлдан эмас. Нима бўлса ҳам хумчани қайтариб олиш лозим.
— Одам ҳар қандай шароитда сўзидан қайтмаслиги шарт — қатъий турди у. Акс ҳолда обрўйи тўкилиб бетайинликда айбланади. Хумчадаги тилла унга насиб этган эканки, бердим.
Хотиним бўш келмади: — Хумчадан тўкилган битта тангани топиш учун тупроқни титаётган эмишсан, тангани бирор гадой топиб олса савоб бўлади. Бунчалик хасис ва очкўзлигингни билмаган эканман, деб дўқ-пўписа билан хумчани қайтариб олинг.
Балиқчини чақириб хотинимнинг сўзларини айтдим.
— Тангада подшоҳимизнинг суратлари борлиги учун қўлимни тупроққа булғаб топишга ҳаракат қилдим. Ўзингиз ўйланг, суратингизни кўчадан ўтадиган ит, эшак, ёки айрим нопок одамлар босса яхшими? Албатта йўқ. Бу ерга келишимдан олдин танга тушган жой устига тўнимни ёпиб ва икки кишини соқчилик-ка тайинлаб, одамни ҳам, ҳайвонни ҳам қўймасликни буюрдим. Тангани топиб суратингизни тозалаб ва кўзимга суртиб олмагунимча ҳеч қаёққа силжимайман. Мен сизнинг Олий ҳазрат олдида гуноҳкорман, чунки сиз олий ҳазратнинг сахийлигингиздан суюниб ўша бир тангани ерга тушириб қўйдим. Қилмишимнинг жазоси сифатида хумчани қайтаришга тайёрман.
Оддий бир балиқчининг оқилона жавоблари олийжаноблигини кўриб яна бир хумча тангани совға қил-дим. Бундан хотиним яна жиғибийрон бўлиб:
— Бир балиқни кўрсатиб, балиқ эркакми ёки урғочими, — деб сўрайсиз. Эркак деса, урғочиси, дейсиз, ургочи деса эркаги деб туриб оласиз. Бундай саволга манман деган олим ҳам жавоб бера олмайди, ютқаза-ди. Шу тариқа балиқчини тузоққа илинтириб, осонлик билан икки хумча тиллани қайтариб оламиз, деб маслаҳат солди. Балиқчи келтирилганда, хотиним:
— Эрим балиқни олаётганида жинсини суриштир-мабди. Айтчи, у эркакми ёки урғочими?
У жавоб беришга шошилмади. Савдогарнинг қулоғига оҳиста шипшиди:
— Балиқ эркак ҳам, ургочи ҳам эмас, бир хунасага, ўхшайди.
Кулиб юбордим. Балиқчи эса икки хумчани хотинимга узатди. Лекин уни тўхтатиб балиқчини учинчи хумча билан такдирладим.
Саройимизда ақлли-ҳушли одамлар кўп деди хотиним. Уларни тўплаб балиқчи билан савол-жавоб ўтказайлик. Мағлубиятга учраши аниқ. Унинг олдида лақмага ўхшаб қолманг, дейман.
Савол беришни балиқчи бошлади.
— Биламизки аёллар фарзанд туғиши, узун сочи ва кўкрак тузилиши билан эркаклардан ажралиб туради. Уларнинг жисмоний жиҳатдан яна бир фарқи бор, бу нимадан иборат?
Сарой аҳли орасида говур-ғувур бошланиб бир-бирлари билан узоқ фикрлашиб, тополмадилар.
— Эркакларда, — деди балиқчи, — даҳандан бир-икки бармоқ пастда данакдан каттароқ кекирдак бор, аёлларда эса йўқ.
Шу онда мен хотинимнинг ўша жойига қўлимни теккизганимда кекирдакни йўқлигига ишонч ҳосил қилдим. Буни қарангки, уни тамомила хаёлимизга келтирмай юраверган эканмиз. Мен ва сарой аҳди балиқчининг билимдонлигига қойил қолдик. Бунинг учун унга тўртинчи хумчани беришга қарор қиддим.
— Айтингларчи, — деди балиқчи, — одамлар ақл-идроки, нутқи, турмуш тарзи ва бошқа шунга ўхшаш томонлари бўйича ҳайвонлардан ажралиб туради. Бундан ташқари яна бир катта фарқи бор, у нимадан иборат?
— Кўп ўйладик, лекин жавоб беришнинг иложи топилмади.
— Ҳайвонларда кийим-бош бўлмайди, наҳотки сарой аҳли шуни ҳам билмасалар — деди балиқчи.
Бу ўринли жавоб учун уни бешинчи хумча билан мукофотладим.
— ШундаЙ ажойиб мўъжиза борки, — деди балиқчи, — кўзга кўринмайди, кўл билан ушлаб бўлмайди, лекин одам бир дақиқа ҳам ундан айрилмай ҳаёт кечиради.
Бу саволга ҳам жавоб бера олмадик. — Шундай оддий саволга, жавоб топа олмаганларингизга ҳайрон-ман, — деди у. Ахир ўша мўъжиза деганим кўз ўнгингизда турган ҳаво-ку!
У яна қуйидаги саволни берди:
— Қандай одамни тенги йўқ сабр-қаноатли, иродали, матонатли ва паҳлавон деса бўлади?
Бунга, оғир юкларни кўтарган, курашларда енгилмаган паҳлавон, деб жавоб берилди.
— Йўқ, — деди балиқчи — кимки жаҳли чиққанда тили ва қўлини тия олса ўша энг чинакам ва машҳур паҳлавон ҳисобланади. Биласизларки, оғир юк кўтариш ва кураш бўйича мусобақаларда ҳеч енгилмаган Шермат исмли киши сал баҳона топилса бас, жаҳли чиқиб ва тутақиб ҳамда ўзини тута олмай одамни ҳақорат қилиб, уриб сулайтиради. Полвон бўлишига қарамай тили ва қўлини тийишга кучи етмай, ожизлик қилаберади.
— Айтингларчи, — деди балиқчи. — Паррандалар орасида шундай бир қуш борки, қафасдан чиқарилгандан кейин ҳам ғойиб бўлмай ихтиёрий равишда ўз жойига яна қайтади.
Кўпчилик бунақа қуш бўлиши мумкин эмаслигини баён этдилар.
Кечирасиз, — деди балиқчи, — каптарлар қафасга қайтадиган яккаю-ягона қушдир.
Бу жавобни кенгаш аҳли ҳам кўрдики, балиқчини енгишнинг иложи йўқ. Бунга ўзим ҳам ишонч ҳосил қиддим. Шу орада хотиним менга юзланди:
— Балиқчининг шунча бойлик билан жўнаб кетишига чидаёлмайман. Унга шундай қийин савол бераманки, жавоб беролмай хумчаларни ташлаб кетишга мажбур бўлади.
— Балиқчи йигит, — деб савол берди хотиним. — Келтирилган балиғинг сиртдан қараганда ҳақиқатан ҳам кишини мафтун этади. Аммо у бундан бошқа ҳеч нарсага ярамайдиган ожиз махлуқдир. Мана шундай салмоғи ва фойдаси йўқ нарсага жуда катта бойликни олишинг инсофдан эмас.
— Балиқ, оддий балиқ бўлмай, ўз сеҳри билан дардларни даволаш қобилиятига эга — деди йигит, — Ҳозироқ сиз ўша балиқ жойлаштирилган идишдаги сувни сочингизга сурсангиз дарҳол қораяди. Хотиним ишонмай сувдан олиб сочига суртган эди қорайса бўладими. Ўтирганларнинг барчаси ҳайрон бўлишиб, қич-қириб юборишди. Келишувга мувофиқ балиқчи олтита хумча тиллани ютиб олди. Шу тариқа хотинимнинг
сўзига кириб, катта талафот кўрдим. Бошқа одамлар менинг хатоларимни қайтармасин, ибрат бўлсин деган ниятда кимки ҳадеб хотинининг сўзига кираверса ютқизади, деб ёздириб қўйдим.
Аммо, балиқчи фақат қизимга таслим бўлди. Ягона фарзандим ўзининг ақл-идроки ва чиройи билан шуҳрат қозонган эди. У балиқчининг сўзларини эшитиб деди:
— Отажон, рухсат берсангиз, мен балиқчи билан учрашиб, биз билан қолишини таклиф этсам.
Мен дарҳол рози бўлдим.
Балиқчининг биринчи учрашувдаёқ унга ишқи тушганди. Қизим ҳам уни яхши кўриб, турмушга чиқишга мойиллик билдирди. Катта тўй-томоша билан икки ёш бир естиққа бош қўйишиб, бахтли ҳаёт кечирмоқдалар. Куёвим шу даражада ақлли, жасоратли ва одоблики, бунақа куёв камдан-кам учрайди. Қизим ўз бахтини топди. Бунинг эвазига балиқ қайта дарёга қўйиб юборидди. Подишоҳ қизи туфайли бойлигини ҳам оиласига қайтариб олди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish