Ҳар бир муассасанинг фаолиятидаги са­марадорлик, биринчи навбатда, жамоадаги шахслараро муносабатларнинг қанчалик тўғри ташкил этилгани ёки этилмаганлигига боғлиқ


Таълим муассасалари раҳбарларига қўйиладиган асосий талаблар



Download 297,12 Kb.
bet12/20
Sana22.02.2022
Hajmi297,12 Kb.
#79933
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
малак иши Рахматова Гулноз

Таълим муассасалари раҳбарларига қўйиладиган асосий талаблар
қуйидагилардан иборат:
1. Ишда тўғри йўлни танлай олиш, вазиятни педагогик таҳлил қилабилиш, вазиятдан тўғри чиқа билиш, ҳар бир ишга ижодий ёндашиш,ўзининг шахсий ибрати, ишга бўлган муносабати билан педагогик жамоани эргаштира билиш.
2. Педагогик маҳорат ва бошқара олиш маҳорати, фан ютуқларини ўзлаштириш, янги ғоялар, ички имкониятларни қидириб топиб, уни амалиётга татбиқ этиш.
3.Умуммаданиятлилик, зиёлилик, миллий қадриятларни қадрлаш, жаҳон маданияти дурдоналаридан хабардорлик, дунёқарашнинг кенглиги, меҳрибонлик, инсонпарварлик, ўқитувчи, ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш.
4. Педагогик маданият – ҳозирги замон педагогика, психология соҳасига оид янгиликлардан хабардор бўлиш, инновацион технология, дидактик билимлардан бохабарлик. Кучли педагогик қобилиятга эгалик.
5. Ташкилотчилик – ҳар бир педагог ходимга унинг ҳарактери, имкониятлари ва эҳтиёжидан келиб чиқиб вазифа бериш, муомала қилиш. Жамоа ишончига кириш, айтилган фикр, таклиф, қабул қилинган қарорнинг ўз вақтида бажарилишига эришиш. Педагогик жамоа, мактаб олдида турган вазифалар, мақсадлар, истиқболни аниқ белгилаш.
6. Коммуникативлик – одамлар билан ўзаро самимий муносабат ўрнатиш, мулоқотга киришиш, жамоани ишонтира билиш, ёрдам бериш, ходимлар кайфиятини кўтариш, ихтиёрий-мажбурий ўз орқасидан эргаштириш.
7. Ақлан етуклик – жамоанинг ҳар бир аъзосини, ўқувчини, ота-онани эътибор билан эшита билиш, ҳар бир ишнинг муқобил вариантларини эътиборга олиш ва амалга ошириш.
8. Нутқ маданиятига эгалик – мантиқли, қисқа, лўнда, образли фикрлай билиш, фикрни қиёмига етказиш, ўз сўзамоллиги билан суҳбатдоши (ёки жамоа) қалбига кириш кабилар ижодкор раҳбарда мужассам бўлмоғи керак.
Шу билан бирга таълим муассасалар раҳбарларининг иш фаолиятида зарур деб ҳисобланган қуйидаги талаблар:
 ўз фанини яхши билиши ва ўқитишнинг замонавий усуллари, услублари, таълим технологияларини қўллашда бошқа ўқитувчиларга намуна бўлиши;
 изланувчан, янгиликка интилувчи, илғор ўқитувчилар тажрибаларини ўрганиб, педагогик жамоа аъзоларига ҳам ўргата олиши;
 дунёқараши кенг бўлиши, ўзининг сиёсий-мафкуравий, илмий- методик ва раҳбарлик малакасини мунтазам ошириб бориши;
 мактаб жамоаси, ота-оналар, маҳалла ва жамоатчилик ўртасида етарлича обрўга эга бўлиши;
 сезгир, кишиларга эътибор билан яхши муомала ва муносабатда бўладиган, уларнинг меҳнатини тўғри қадрлай оладиган адолатли ва қатъиятли бўлиши;
 мактаб доирасида барча соҳалардаги ишларни чуқур ўрганиши, танқидий таҳлил этиб, уни яхшилаш учун аниқ чора-тадбирлар белгилай олиши ва амалга оширишни таъминлаши;
фидойилик, масъулиятлилик, поклик, қатъийлик, журъатлилик, жамоаси манфаати йўлида жонкуярлик кўрсатиш, меҳнатсеварлик, адолатли, ўзига ва ўзгаларга талабчанлик кўрсатиб, барчага намуна бўлиши;
 шахсий маълумоти ва услубий билим доирасини доимий равишда бойитиб бориши, вақти-вақти билан бу ҳақида ўзига ҳисобот бериши, яъни ўз-ўзини назорат қила олиши;
 индивидуал хусусиятларига кўра шахсий ривожланиш тизимини юзага келтириш: касбий қобилият ва маҳоратини такомиллаштириши, ўз малакасини мунтазам ошириб боришни шахсий режа асосида ташкил этиши;
 замонавий русумдаги компютер воситалари билан муомала қила олиши, яъни унда ишлай олиш кўникмасини эгаллаган бўлиши, интернет тизими орқали ахборотларни олиш ва мактаб жамоаси орасида оммалаштириш кўникмасига эга бўлиши;
 ходимларнинг ёши, жинси, миллий ва индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар билан ишчан мулоқот ўрната олиши;
 мактаб жамоаси шаъни, обрўсини ўйлаши, жойлардаги халқ таълимини бошқарувчи органлар вакиллари мактаб жамоаси олдида унинг
обрўйи ва шаънига путур етказишга йўл қўймаслиги, мактаб жамоасини ҳимоя қилиши, бироқ зарур ҳолларда ўзи интизомсизликка йўл қўйган ходимларга нисбатан айрим интизомий чораларни қўллай олиши;
 у ўз фаолиятида камчиликка йўл қўйган педагоглар билан имкон қадар яккама-якка суҳбат ўтказиши, танқид қилинганда ҳам ходимнинг шахсига эмас, балки унинг нотўғри фаолиятига нисбатан муносабат билдириши, шу билан бирга у ўзи танқид қилаётган ходимининг ижобий салоҳият имкониятларини ҳам эслатиб ўтиши;
 педагогларга кўпроқ эркинлик ва мустақиллик бериши, уларнинг ҳар бир қадамини назорат қилишдан сақланиши, янгиликларни жорий қилаётганда йўл қўйган хатоларини кечириши, уларни ўзлари тўғрилаши учун вақт ва имконият бериши;
 педагог ходимларга суст, шижоатсиз, мужмал топшириқлар бермаслик;
 нутқида нуқсони бўлган, муомала маданиятидан бехабар, мижғов, орасталикни ёқтирмайдиган ва ўзи ҳам дидсиз, тартибсиз кийиниб юрадиган шахслар мактаб раҳбари лавозимига тайинламаслик;
 дунёда ҳеч нарса абадий бўлмагани каби, раҳбарлик ҳам абадий бўлмаслиги, уни фақатгина ўз фаровонлигини таъминлаш манбаи деб тушунмаслиги, бундай кайфиятга қарши унда маъмурий-ижтимоий, ахлоқий, ҳуқуқий иммунитет бўлиши;
 сўзи билан фаолияти орасида мутаносиблик бўлиши, доимо ахлоқий, ҳуқуқий, ижтимоий адолат меъёрларига риоя қилиши, ўз виждони олдида масъулиятни ҳис қилиши зарур.

Download 297,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish