Ҳаром амаллар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/47
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ҳаром амаллар

Ҳаром
 
амаллар: 
 
Аллоҳга ширк келтириш
 
Дарҳақиқат, ҳаром амалларнинг энг буюги Аллоҳга ширк 
келтиришдир. Абу Бакра розияллоҳу анҳу ривоят қилган 
хадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энг катта 
гуноҳ ҳақида сизларга хабар берайми?” деб, уч маротаба 


10 
айтдилар. Саҳобалар: “Ҳа, хабар беринг ё Расулуллоҳ”, 
дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга 
ширк келтириш…”, –
дедилар (Муттафақун алайҳ).
Аллоҳ таоло ширкдан бошқа
гуноҳларни кечириши 
мумкин, аммо ширкни кечирмайди, унга алоҳида тавба 
қилиш лозим: “Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик 
қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи 
хоҳлаган бандалари учун кечирур” [Нисо: 48].
Ислом динидан чиқарадиган катта ширк амаллар борки, 
уни қилган киши агар шу ҳолатида вафот этса дўзахда абадий 
қолади. Кўпгина мусулмон шаҳарларда тарқаган ана шундай 
ширк турларидан бири қабрларга сиғинишдир.
Ҳожатларни
қондиради ва ғам
-
ташвишларни кетгизади, 
деган эътиқод билан дунёдан кўз юмган кишилардан ёрдам 
ва мадад сўрамоқ ширкдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: 
“Раббингиз 
сизни 
фақат 
Унинг 
Ўзигагина 
ибодат 
қилишингизга амр қилди” [Исро:23].
Шунингдек, ўтиб кетган пайғамбарлар, солиҳ кишилар ва 
улардан бошқалардан шафоат истаб ёки
бошига тушган 
кулфатлардан халос қилишни сўраб дуо қилиш ҳам ширк 
амалдир. Аллоҳ таоло деди: “Ёки музтар
-
ночор одам дуо
-
илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва 
(унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни Ернинг 
халифа
-
эгалари қиладиган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна 
бирон илоҳ борми?!” [Намл: 62].


11 
Баъзи одамлар турса ҳам, ўтирса ҳам, қоқилса ҳам бирон 
бир пир ёки авлиёнинг исмини зикр қилишни ўзига одат 
қилиб оладилар. Оғир аҳволга тушиб қолса ёки бошига 
мусибат тушса, ё Муҳаммад, ё Али, ё Ҳусайн, ё Жийлоний, ё 
Шозалий, ё Баҳоуддин, ё Яссавий ва ҳоказо чинакам авлиё 
бўлган ёхуд бўлмаган кишиларнинг номини тилга олиб 
илтижо қиладилар. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Шубҳасиз, 
Аллоҳдан ўзга сизлар илтижо қилаётган “худо”лар худди 
сизларга 
ўхшаш 
бандадирлар. 
Бас, 
агар 
ростгўй 
бўлсангизлар, сизлар уларни чақиринглар ва улар сизларга 
жавоб қилсинлар
-
чи?!” [Аъроф: 194].
Баъзи қабрпарастлар қабрларни тавоф қиладилар, устун 
ва бурчакларини силайдилар, юзларини суртиб, остонасини 
ўпадилар. Қабр олдида бўйинларини эгадилар, ўзларини хор 
тутиб, тавозе билан ёлвориб ўзларининг талаб
-
истакларини 
ва ҳожатларини сўрайдилар. Беморлар дардларига шифо 
тиласа, бефарзандлар фарзанд тилаган, яна кимдир 
ҳожатини енгиллашини сўрайди. Гоҳо қабрда ётган кишига 
нола қилиб:
“Эй саййидим, ҳузурингизга узоқ шаҳардан 
келдим, мени ноумид қайтарманг” деб дуо қиладилар. 
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам 
(дуони) ижобат қила олмайдиган бутларга дуо
-
илтижо 
қиладиган кимсадан ҳам адашганроқ ким бор?! Ҳолбуки 
улар
ўша (мушрикларнинг) дуоларидан ғофилдурлар” 
[Аҳқоф:5].
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ҳадиси 
шарифда: “Ким Аллоҳдан бошқага дуо қилиб вафот этса 
дўзахга киради”, деб хабар берганлар (Бухорий ривояти).


12 
Баъзи кишилар қабр олдида сочларини қирадилар. 
Уларнинг қўлларида “Зиёрат қилиш одоблари” номли 
китобчалари ҳам бўлиб, бу билан улар авлиёлар қабрини 
зиёрат қилишни мақсад қиладилар. Одамлардан айримлари 
“Авлиёлар коинотни бошқара оладилар, улар фойда ва зарар 
беришга қодирлар”, деб эътиқод қиладилар. Аллоҳ азза ва 
жалла айтади: “Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни 
фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик 
(етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара 
олгувчи йўқдир…” [Юнус: 107].
Шунингдек, қабрдаги маййитга атаб шам ва чироқларни 
назр қилувчилар каби Аллоҳдан бошқа учун назр қилиш ҳам 
ширкнинг турларидандир.
Катта ширк турларидан яна бири Аллоҳдан бошқа учун 
қурбонлик қилишдир. Аллоҳ таоло дейди: “Раббингиз 
учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” [Кавсар: 2].
Яъни
қурбонликни Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг номи билан 
сўйинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида 
шундай дейдилар: “Ким Аллоҳдан бошқа учун қурбонлик 
қилса унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин” (Муслим ривояти).
Жонлиқ сўйишлик гоҳида икки ҳаром амални ўзида 
жамлайди: Аллоҳдан ўзгага атаб сўйиш ва Аллоҳдан 
бошқанинг номи билан сўйиш.
Ҳар
икки ҳолатда ҳам бундай жонлиқни истеъмол қилиш 
ҳаромдир. 
Кейинги 
даврда 
тарқалган 
жоҳилий 
қурбонликлардан яна бири “жинларга атаб жонлиқ сўйиш”. 


13 
Баъзи одамлар ҳовли
-
жой сотиб олсалар ёки иморат 
қурсалар ва ё қудуқ қазисалар, унинг ёнида ёки бўсағасида 
жинларнинг зарар етказишидан қўрқиб, уларга атаб қон 
чиқарадилар.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish