Ҳаром амаллар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/47
Sana06.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#747103
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Ҳаром амаллар

Ҳаром
 
амаллар:

Сеҳргарлик, коҳинлик ва фолбинлик
 
Сеҳргарлик –
куфр амал бўлиб, ҳалок қилувчи
етти гуноҳи 
кабиранинг биридир. Сеҳр зарар беради, фойда бермайди. 
Аллоҳ таоло сеҳрни ўрганиш ҳақида шундай дейди: 
“Сеҳргарлар бирон кишига Аллоҳнинг изни ва қазосисиз 
бирор зарар етказишга қодир эмаслар, улар фақат ўзларига 
зарарли ва бефойда бўлган ёмонликларни ўрганишади” 
(Бақара сураси, 102).
Бошқа бир оятда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Сеҳргар 
қаерда бўлмасин, сеҳри билан муваффақиятга эришмагай” 
(Тоҳа сураси, 69).
Сеҳр билан шуғулланган киши кофир бўлади. Бу ҳақда 
Аллоҳ таоло айтади: “Сулаймон
кофир бўлмади, сеҳр ҳам 
ўрганмади, балки шайтонлар одамларга динларини бузиш 
мақсадида сеҳр ўргатиб, кофир бўлишди. Шунингдек
яҳудийлар Ироқдаги Бобил ерида икки фаришта Ҳорут ва 
Морутга Аллоҳ томонидан бандаларга имтиҳон учун 
туширилган сеҳрга эргашдилар. Бу икки фаришта ҳеч бир 
кишига аввал насиҳат қилмай ва сеҳр ўрганиш оқибатидан 
огоҳлантирмай туриб, бирон нарса ўргатмас: “Биз бор
-
йўғи 
бир фитнамиз (яъни одамларни имтиҳон қилиш учун 


14 
юборилганмиз). Шундай экан сеҳрни ўрганиш ва 
шайтонларга итоат қилиш
билан кофир бўлиб қолмагин”, дер 
эдилар” (Бақара сураси, 102).
Сеҳргарлик ҳаром ва жирканч иш бўлиб, сеҳргарни қатл 
қилиш Ислом ҳукмидир.
Баъзи жоҳил, иймони заиф кишилар, бошқалар билан 
ҳисоблашиб қўйиш ёки ўч олиш учун сеҳргарга борадилар. 
Бошқа бир одамлар эса сеҳрни қайтариш учун сеҳргарга 
мурожаат қиладилар, унга таяниб ҳаром ишга қўл урадилар. 
Аслида, Аллоҳ таолога илтижо қилиб, шифони Аллоҳдан 
сўраб, Қуръон оятларидан сеҳрни қайтарувчи ҳамда 
мўминлар учун шифо бўладиган “Фотиҳа”, “Ихлос” ва 
“Муаввизатайн” (“Фалақ” ва “Нос”) каби сураларни ўқиш 
лозимдир.
Ғайбни
билишни даъво қилганлари учун коҳин ва 
фолбинлар ҳам Аллоҳ азза ва жаллага кофир бўлган 
саналадилар. Зеро, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимса ғайбни 
билмайди.
Фолбинлар содда, ишонувчан одамларнинг пулини 
ўмариш мақсадида қумга чизиқ тортиш, чиғаноқда фол 
кўриш, кафт, пиёла, чинни идиш ва кўзгудан ўқиш каби турли 
ҳийла
-
найрангларни ишга соладилар. Агар бир маротаба 
тўғри гапирсалар, тўқсон тўққиз марта ёлғон айтадилар. 
Ғофил, қалб кўзи кўр одамлар эса бунинг фаҳмига бормай, 
ўша битта тўғри айтганини ушлаб олиб, келажакни, бахт ёки 
бахтсизликни билиш учун, оила ёки тижорат ишларида ҳамда 
йўқотган нарсаларни топиш илинжида ва яна шунга ўхшаш 


15 
турли масала ва муаммоларни ечиш мақсадида фолбинлар 
ҳузурига борадилар.
Фолбинлар ҳузурига бориш ҳукмига келсак, агар инсон 
улар айтган сўзларни тасдиқласа, кофир бўлиб, Ислом 
миллатидан чиқади. Бунга далил Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: “Ким коҳин ёки 
фолбиннинг олдига бориб, у айтган нарсаларни тасдиқласа, 
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган 
динга кофир бўлибди” (Имом Аҳмад ривояти).
Аммо фолбинга ишонмаса
-
да, шунчаки бир синаш учун 
борган бўлса, кофир бўлмайди, бироқ қирқ кун намози қабул 
қилинмайди. Бунинг далили ушбу ҳадисдир: “Ким фолбинга 
бориб, бирон нарса ҳақида сўраса, қирқ кун намози қабул 
қилинмайди” (Имом Муслим ривояти).
Бу ишга қўл урган инсон тавба қилиши, гарчи намози 
қабул 
бўлмаслигини 
билса
-
да, 
намозни 
қолдирмай 
ўқийвериши вожибдир.
Ҳаром
амаллар: Бурж ва юлдузларнинг ҳодисалар ва 
инсонларнинг ҳаётига таъсири бор деб эътиқод қилиш
Зайд ибн Холид Ал
-
Жуҳаний айтади: “Расулуллоҳ 
соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбияда, тунда ёққан ёмғир 
кетидан бизга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоз 
тугагач инсонларга юзландилар ва: “Раббингиз нима 
деганини биласизми?!” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Аллоҳ ва 
Унинг Расули билувчироқ”, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу 
алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ: “Бандаларимдан менга 


16 
мўмин бўладигани бор ва кофир бўладигани бор. Ким 
Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан бизга ёмғир ёғди, деса, 
менга мўмин, юлдузларга кофирдир. Ким фалон юлдуз 
сабабли бизга ёмғир ёғди, деса, менга кофир, юлдузларга 
мўминдир”, деди” (Бухорий ривояти).
Газета ва журналларда чиқадиган бурж ва мунажжимлар 
башорати каби жаҳолатларга мурожаат қилиш ҳам шулар 
жумласидандир. Агар инсон ундаги нарсаларда юлдуз ва 
буржларнинг таъсири бор деб эътиқод қилса, мушрик 
бўлади. Агар шунчаки бир эрмак учун ўқиса, осий ва гуноҳкор 
бўлади. Сабаби шайтон лаънати инсоннинг қалбига бунинг 
каби ишларга ишонишни солади. Бу иш ширкка олиб бориш 
эҳтимоли бўлгани учун унақа нарсаларни эрмак учун ўқиш 
ҳам жоиз эмас.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish