Жиноят мақсади – ҳарбий хизмат вазифаларини ўташдан буйин товлаш.
Жиноят субъекти бўлиб ҳарбий хизматда турган шахс ҳисобланади. Бу чақириқ бўйича ҳарбий хизмат утаётган оддий аскар ва сержант (старшина) таркибидаги шахслар, ҳамда ҳарбий унвонидан ва қушин туридан қатъий назар ҳарбий хизматни контракт бўйича ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлишлари мумкин. Кўриб чиқилаётган жиноят субъектлари, ҳарбий йиғинга чақирилган захирадаги фуқаролар ҳам бўлишлари мумкин.
ЖКнинг 290-моддаси 2-қисмида жанговар ҳолатда содир этилган ҳарбий хизмат ўташдан буйин товлаш учун оширилган жавобгарлик назарда тутилган.
5. ҚОРОВУЛ ХИЗМАТИНИ ЎТАШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ ЖИНОЯТИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Ушбу жиноятнинг асосий бевосита объекти умумий тартибда ҳарбий хизмат ўташнинг таркибий қисми каби қоровул хизмати ўташнинг урнатилган тартибини таъминловчи жамият муносабатларидан иборатдир.
Қоровул хизмати ўташ қоидаларини бузишнинг қўшимча бевосита объекти, қоровулга қуриқлашга топшириладиган маълум объектларнинг хавфсизлиги, жамият хавфсизлиги ва тартибларини (масалан, гаупвахтада сақланаётган шахсларни қуриқлаш) тушуниш лозим.
Жиноят объектив томондан уларни олдини олиш учун қоровул тайинланган, қоровул таркибига кирган шахс томонидан содир этилган зарарли оқибатларга олиб келган қоровул (вахта) хизматини ўташнинг низом қоидаларини бузишда ифодаланади.
Қоровул (вахта) хизматини ўташ низом қоидаларини бузилиши фақат бир шароитда, агар бу қилмиш ушбу қоровул уларни олдини олиш учун тайинланган бўлса ва зарарли оқибатларни юзага келтирса тугалланган жиноят таркибини пайдо қилади.
Субъектив томондан жиноятлар қасддан ёки эхтиётсизлик билан содир этилиши мумкин. Айрим бузилишлар фақат қасддан содир этилиши мумкин (постдан кетиш, қуриқланаётган объектдан кетиш). Бошқа бузилишлар эхтиётсизлик оқибатида содир этилади (қурол билан эхтиётсиз муносабатда бўлиш, постда хизмат ўтаётганда етарли даражада огох бўлмаслик ва х.к.). Аммо хам қасддан хам эхтиётсизлик оқибатида содир этиладиган бузилишлар бор (постдаги уйқу, патрул қилиш йўли билан хизмат ўташда қуриқчи йыналишини бузилши ва х.к.). Оғир оқибатларга нисбатан айб кўпинча эхтиётсизлик куринишида ифодаланади, аммо қасддан хам бўлиши мумкин.
ЖК 291-моддаси 2-қисмида қуйидаги оқибатларга олиб келган қоровуллик хизмати ўташ қоидаларини бузилиши учун жавобгарлик назарда тутилган:
А) баданга оғир шикаст етказилиши;
Б) одам улиши;
В) бошқа оғир оқибатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |