Асосий конституциявий янгиликларнинг мазмуни ва моҳияти


 Бозор муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулк, тадбиркорликни ҳимоя қилиш



Download 70,16 Kb.
bet7/16
Sana12.05.2023
Hajmi70,16 Kb.
#937947
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Мазмуни ва моҳияти

4.4. Бозор муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулк, тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлигини таъминлашга қаратилган конституциявий механизмларни янада мустаҳкамлаш.
Киритилаётган тузатишлар:
– давлат бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароит яратади, хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиз эканлигини ҳисобга олган ҳолда Конституция унинг ишончли ҳимоясини таъминлаш механизмларини мустаҳкамлайди. Мулкдор ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас, қонунда назарда тутилган ҳоллар ва тартибда ҳамда суд қарори асосида маҳрум этилиши бундан мустано (65-модда);
– давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди. Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Монополистик фаолият қонун билан тартибга солинади ва чекланади. (67-модда);
Ушбу қоиданинг киритилиши тадбиркорлик фаолиятини тўсқинликсиз амалга ошириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади, шунингдек, мамлакатда бизнес муҳитини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.
– ер қонунда назарда тутилган ва ундан оқилона фойдаланишни ҳамда уни умуммиллий бойлик деб муҳофаза этилишини таъминлайдиган шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги норма белгиланмоқда (68-модда).
Ушбу норманинг киритилиши фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган мулк ҳуқуқини конституциявий даражада мустаҳкамлашга имкон яратади, бу эса, ўз навбатида, мулкдорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва кафолатлашга хизмат қилади, шунингдек, уларнинг ерга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбуриятини мустаҳкамлайди.
4.5. Ёшлар, болалар, аёллар, оила ҳақида ғамхўрлик қилиш, шунингдек, аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятларни яратишга оид нормалар белгиланди. Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари, турмуш қураётганларнинг эркин розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланган оила институтини ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган нормалар белгиланмоқда.
Киритилаётган тузатишлар:
– давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тенглигини таъминлайди (58-модда);
– никоҳ ўзбек халқининг анъанавий қадриятлари, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитларни яратади (76-модда).
Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этишини ҳисобга олиб, республикада яшовчи барча фуқароларнинг анъанавий оилавий қадриятларини ҳурмат қилиш эътироф этилади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятлари деганда фуқароларимизнинг Конституция
ва қонунларга, шу жумладан Оила кодексига зид бўлмаган анъаналари тушунилади;
– ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқишга, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва баркамол ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар (77-модда);
– боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг бурчидир; оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, юрти билан ҳамда халқнинг бой маданий
ва маънавий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади (78-модда);
– давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият
ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради
(79-модда).

Download 70,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish