Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар


А6-А9
 – ўрта мансаблар
(ҳукумат секретарлари, обер-секретар, гаупт-секретар
3
ва бошқалар). 
Ўрта мансаблардаги хизматга халқ мактабини муваффақиятли тугатган, 1 йил давомида 
тайёргарликдан ўтган ва ушбу категориядаги мансабни эгаллаш учун махсус имтиҳонни 
топширган 16 ёшдан 32 ёшгача бўлган шахслар қабул қилинади.
Қуйи ва ўрта категориядаги мансабларга хизматга қабул қилишда махсус таълимга эга 
бўлишлик талаб этилмайди, умум таълим ёки профессионал мактабда таҳсил олганликнинг 
ўзи етарли ҳисобланади;

А10-А13
 – биринчи даражали юқори мансаблар
(масалан, ҳукумат инспекторлари). Биринчи даражали 
юқори мансабларга ўрта таълим мактабини тугатган, 3 йил давомида махсус тайёргарликни 
ўтаган ва ушбу категориядаги мансабни эгаллаш учун махсус имтиҳонни топширган шахслар 
қабул қилинади;

А14-А16 
– иккинчи даражали юқори мансаблар
(ҳукумат юқори мансабдор шахслари). Иккинчи 
даражали юқори мансабларга олий маълумотга эга бўлган, биринчи давлат имтиҳонини 
топширган, 2 йил давомида тайёргарликни ўтаб иккинчи давлат имтиҳонини топширган 
шахслар қабул қилинади. 
Биринчи ва иккинчи даражали юқори мансабларга ёш цензи 18 ёшдан 30 ёшгача белгиланган.
Германия давлат хизматининг юқорида кўрсатиб ўтилган мансаб категориялари пиллапояси бўйича изчил (бирма-
бир) ҳаракатланиш, хизматдаги қаттиқ интизом, мансабдор шахсларнинг ўз касбий ўсишига ҳамда жамиятдаги 
мавқеини оширишга интилиши билан ҳам эътиборга лойиқдир.
Германия қонунчилигига биноан давлат хизматига киришда барча шахслар учун тенг имкониятлар яратиб берилган. 
Жумладан Германия Конституциясига биноан ҳар бир немис ўзининг қизиқишлари ва касбий малакасига қараб ҳар 

“Обер-секретарь”, “гаупт-секретарь” – “бош”, “катта”, “олий”, “раҳбар” секретар (мансабдор шахс) маъносида


9
қандай давлат мансабини эгаллаши мумкин. Жинси, келиб чиқиши, ирқи, динга муносабати, шунингдек диний ёки 
сиёсий қарашларига қараб камситишга йўл қўйилмайди.
4
“Мансабдор шахслар тўғрисида”ги Федерал Қонунга биноан давлат хизматидаги мансабларга руҳий ва жисмоний 
жиҳатдан соғлом бўлган, маъмурий хизматчига хос хислатларга эга бўлган, моддий жиҳатдан таъминланган, 
миллатига кўра немис бўлган шахслар тайинланиши мумкин. 
Давлат хизматини эгаллашда немис фуқаролигининг бўлиши ҳам талаб этилади. Қонунчиликда хорижий фуқаронинг мансабдор 
шахс сифатида (масалан, олий ўқув юртининг ўқитувчиси
5
сифатида) тайинланиши мумкинлиги ҳам назарда тутилган.
Мансабдор шахсга номзод конституциявий тузумни ҳимоя қилишга ҳамма вақт тайёр бўлиши тўғрисида кафолат 
бериши керак, яъни Конституцияга биноан давлат хизматига оммавий-ҳуқуқий муносабатлар билан чамбарчас боғлиқ 
бўлган содиқ шахслар қабул қилинади. 
Мансабдор шахс Асосий қонунга таяниб эркин демократик тузумни ҳимоя қилиши тўғрисида қасамёд қилади. Бундан ташқари, 
мансабга тайинланиш вақтида мазкур мансаб даражаси талаб этадиган касбий тайёргарликка эга бўлишлик талаб этилади.
Германия давлат хизматининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бу давлат хизматига кириш тартиботининг қонун 
ҳужжатларида аниқ белгилаб берилганлигидадир. 
Давлат хизматидаги бўш мансаблар тўғрисидаги маълумотлар махсус ёзма нашрларда бериб борилади. 
Давлат хизматидаги маълум бир мансабга танлов жинси, келиб чиқиши, ирқи, динга муносабати, диний ва сиёсий 
қарашларидан қатъи назар, касбий малакасига қараб амалга оширилади.
Давлат хизматчилари ўзларининг хизмат даража (ранг)ларига қараб 4 гуруҳга бўлинган
6
:

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish