Baktria press



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар



1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ 
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ 
АКАДЕМИЯСИ
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР 
ТАШКИЛОТИНИНГ 
ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 
ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ 
ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
(давра суҳбати материаллари)
BAKTRIA PRESS
ТОШКЕНТ – 2015
Uzbekistan


2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
УЎК 342.5 (575.1)(075)
КБК 67.400.6(5Ў)
Ў-43
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари : давра суҳбати материаллари. - 
Тошкент : Baktria press, 2015. - 156 б.
Таҳрир ҳайати аъзолари:
ю.ф.н., доц. Э.Т.Хожиев, ю.ф.н., доц. М.А.Рахимова, ю.ф.н., доц. Г.С.Исмаилова,
PhD Ж.Н.Нематов, Ф.У. Юлдашева.
Мазкур давра суҳбати материалларида келтирилган барча маълумотлар ва фикр-мулоҳазалар муаллифларга 
тегишли бўлиб, таҳрир ҳайъати аъзоларининг фикрига мос келмаслиги мумкин. Нашрда келтирилган рақамлар, 
статистик маълумотлар, фикр-мулоҳазалар учун муаллифлар масъулдир. 
Давра суҳбати материаллари тўплами Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД)нинг 
Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Маҳаллий бошқарувни қўллаб-қувватлаш: 2-босқич” лойиҳаси кўмагида чоп этилди. 
Муаллифларнинг фикрлари БМТТДнинг расмий нуқтаи-назарини акс эттирмаслиги мумкин.
© Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Тараққиёт дастури (БМТТД)
© Baktria press, 2015
ISBN 978-9943-4508-9-9


3
К И Р И Ш
«Раҳбар қачон эл-юрт ишончини, эътиборини қозона олади? Қачонки, юраги, қўли тоза, кўнгли очиқ, 
ақл ва заковат соҳиби бўлса, унинг табиатида қатъиятлик билан билим, талабчанлик билан адолат 
уйғун бўлса, у ўзи бошқарадиган одамларнинг ғам-ташвишларини ўз қалбидан ўтказишга қодир 
бўлса»
И.А.Каримов
авлат хизматида юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш ҳар қандай давлатнинг устувор 
йўналиши ҳисобланади. “Давлат хизмати” серқирра тушунчадир. Давлат хизмати бу давлат ҳокимия-
ти ва бошқаруви органларининг ваколатларини амалга оширишга қаратилган профессионал хизмат 
фаолиятидир.
Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш даврида давлат хизматини тўғри ташкил этиш 
ва уни амалга ошириш, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштириш жараёнида, жамият ва 
давлат олдидаги асосий вазифаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Кадрлар, кадрлар салоҳияти бу миллий бойликдир. Мазкур масаланинг аҳамияти ҳам назарий, ҳам амалий 
томондан юқорилиги, давлат кадрлар сиёсатининг ҳозирги замон шароитларида давлат бошқаруви 
самарадорлигининг ошишида ҳал қилувчи омил эканлигидан далолат беради. Давлат кадрлар сиёсатини 
шакллантириш ва амалга ошириш бу мураккаб ва серқирра жараён бўлиб, унда назарий ва концептуал 
асосларнинг ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Давлат сиёсатини давлат хизматчилари ташкил этадиган бошқарув аппарати амалга оширилаётганлиги 
боис, давлат хизмати институтини тўғри шакллантириш ҳамда такомиллаштириш масаласини ҳал этиш 
муҳимдир.
Давлат хизматини ислоҳ қилишнинг муҳим концептуал қоидалари Президент Ислом Каримовнинг 
маърузаларида таъкидлаб ўтилган бўлиб, унда: “Иқтисодий, айниқса, сиёсий ислоҳотлар муваффақияти, 
аввало, бошқарув соҳасидаги кадрларни тайёрлаш даражасига, уларнинг бугунги ўзгаришларни амалга 
ошириш истаги ва лаёқатига боғлиқ. Худди шу боис ҳам давлат хизматчиларининг мақоми тўғрисида қонун 
қабул қилиш зарурати сезилмоқда. Бу қонунда ва унинг асосида қабул қилинадиган меъёрий ҳужжатларда 
давлат хизматчиларини танлаб олиш тизими, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, масъулияти, униб-ўсиши, 
ижтимоий ҳимояси, имтиёзлари белгилаб берилган бўлур эди”.
Давлат хизматини ислоҳ этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва унинг устувор йўналишларини белгилашни 
бугунги кун тақозо этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда ташкил этган 
“Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари”
 мавзусидаги давра 
суҳбатининг асосий вазифаси – давлат хизматининг самарадорлигини тубдан ошириш, давлат хизматини 
ташкил этиш ва ислоҳ этиш борасидаги миллий ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш асносида ҳозирги 
замон талабларига мос келадиган давлат хизмати моделини ишлаб чиқишдан иборат. 
Давра суҳбати натижасида, жамиятимизнинг ҳозирги тараққиёт даражасига, ҳуқуқий давлатнинг 
жаҳон андозаларига мос келадиган янгиланган ва самарали давлат хизмати тизимини шакллантириб бориш 
борасида таклифлар ишлаб чиқилган. 
Кириш



Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish