Бошланғич синф ўҚувчиларининг танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришнинг айрим масалалари



Download 34,83 Kb.
bet2/5
Sana19.02.2022
Hajmi34,83 Kb.
#458777
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кодиров макола 2021 сентябрь

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Таъкидлаш жоизки, Таълим тизимида ўқувчиларнинг фикрлашини ривожлантириш ва бунда ўқитувчининг касбий компетентлилигини орттиришга доир тадқиқотлар педагог-олимлар Р.Джураев, Б.Ходжаев, О.Газман, Э.Зеер, Л.Тарита, Е.Казакова, Е.Александрова, М.Певзнер, А.Маслоу, А.Комбас ва бошқалар томонидан амалга оширилган.
Бошланғич синф ўқувчиларининг рефлексив мушоҳада юритиш, коммуникатив компетенциясини такомиллаштириш, самарали мулоқот технологиялари ва техникасига тайёрлашнинг илмий-педагогик ва амалий технологик жиҳатлари М.Абдуллаева, А.Нурманов ва бошқалар, ақлий тарбия 7 муаммолари ва уларни физика дарсларида амалга ошириш муаммолари Б.Мирзаҳмедов, Н.Мамадиёров, А.Абдуваҳобовлар томонидан тадқиқ этилган. Шу билан бирга илмий манбалар таҳлили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларида бошланғич синф ўқувчиларида танқидий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш масаласи бозор иқтисодиёти шароитида тўлақонли ўрганилмаган ва бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда етарлича ўз ечимини топмаганлигини кўрсатди.
Тадқиқот методологияси. Бир қатор педагог ва психологларнинг фикрича “танқидий фикрлаш”: воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш учун қўлланиладиган ҳукмлар тизими бўлиб, у асосланган хулосаларнинг шаклланиши ҳамда баҳоларнинг вужудга келишига асос бўлади. Шунингдек, танқидий тафаккур қўлга киритилган натижаларни яхшилаган ҳолда муайян вазиятларда қўллашни англатади; танқидий тафаккур олий даражада шаклланган тафаккурдир; танқидий тарбияга кўмаклашувчи восита, нутқ каби тушунчаларни изоҳлайди; айтиш жоизки, соғлом фикрни излаш ва ўзининг шахсий нотўғри тушунчаларидан воз кечишдир; танқидий фикрловчи шахс янги ғояларни илгари суради, янги имкониятларни кўра олади, муаммони ечиш учун нималар муҳимлигини англаш лаёқатига эга бўлади.
Замонавий психологияда ушбу концепциянинг бир нечта талқини бор, лекин умумий маъноси қуйидагича: “Танқидий фикрлаш –маълумот олиш ва ўз муносабатини шакллантиришдан бошланадиган мураккаб фикрлаш ва шахсий қарор қабул қилиш жараёнидир. Бу янги саволлар қўйиш, ўз фикрини ҳимоя қилиш учун далил топиш, таҳлил этиш ва хулоса чиқариш қобилиятидир”.
Танқидий фикрлай оладиган бола ҳар доим ўз нуқтаи назарини исботлай олади. Суҳбатдошининг фикрига рози ёки рози эмаслигини тушунтиришга қодир бўлади.
Танқидий фикрлаш ижтимоий амалиёт жараёнида қарама-қаршиликлар, хатолар ва камчиликларни билишга ёки очишга ҳисса қўшади, психологик тўсиқларни олиб ташлайди; конструктив танқидни тўғри қабул қилишни ва унга ишбилармонлик билан жавоб беришни ўргатади, фаол ҳаётий позицияни ривожлантиради.
Танқидий фикрлаш соҳиби муаммоларни ечишда қатъиятлилик кўрсатади. Ўзи ва ўзгаларнинг ғайри ихтиёрий хатти-ҳаракатларини назорат қилади. Ўзгача ғоялар ва қарашларга бағрикенглик билан муносабатда бўлади. Муаммоларни ҳамкорликда ҳал этишга уринади. Суҳбатдошини диққат билан тинглайди. Атрофдаги ҳар қандай фикрни ҳурмат қилади. Ноаниқликларда бардошли бўлади. Муаммога турфа ракурслардан назар ташлайди. Фикрлар орасида кўп томонлама алоқа ўрнатади. Ўз нуқтаи назаридан бошқача бўлган қарашларга ҳам ижодий ёндашади. Муаммо ечимининг бир қанча имкониятларини кўриб чиқади. Аниқловчи саволларни ўртага ташлайди. Турли хулосалар чиқаради. Ўз фикрлари, кечинмаларига танқидий ёндашади ва уларни тўғри баҳолайди.
Башоратлар қилади, уларни асослайди, ўз олдига чуқур ўйланган мақсадлар қўяди. Ўз билимлари ва кўникмаларини турли вазиятларда қўллайди. Ахборотларни фаол тарзда идрок этади. Танқидий тафаккур салбий ҳукм ёки муносабатни эмас, балки турли туман ёндашувларга нисбатан онгли нуқтаи назарни англатади.

Download 34,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish