Бухоро амирлигининг қизил армия томонидан тугатилиши. Бхсрнинг ташкил топиши. Режа



Download 31,78 Kb.
bet1/2
Sana09.07.2022
Hajmi31,78 Kb.
#763175
  1   2
Bog'liq
5 мавзу Бухоро амирлиги маъруза (1)


Бухоро амирлигининг қизил армия томонидан тугатилиши. БХСРнинг ташкил топиши.
Режа:

    1. 1917-1920 йилларда Хива хонлигидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Ёш хиваликлар ташкилотининг фаолияти.

    2. Хоразм Халқ Совет Республикасининг тузилиши ҳамда 1920-1924 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлар.

    3. 1917-1920 йилларда Бухоро амирлигидаги ижтимоий-сиёсий аҳвол. Ёш бухороликлар ташкилотининг фаолияти.

    4. Бухоро Халқ Совет Республикасининг ташкил этилиши ҳамда 1920-1924 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларнинг хусусиятлари.

1917-1920 йилларда Бухоро амирлигидаги ижтимоий-сиёсий аҳвол. Ёш бухороликлар ташкилотининг фаолияти.

1917 йил Бухоро амирлиги ҳам муҳим ўзгаришлар арафасида турарди. Бу даврда Бухорода жадидчилик ҳаракати ва ундан ўсиб чиққан Ёш бухороликлар партиясининг фаолияти кучайди. Ёш бухороликлар 1910 йилдаёқ ўзларини алоҳида ташкилот сифатида эълон қилган эди. Улар даставвал мавжуд монархия тузуми доирасида демократик ислоҳотлар ўтказиш, конституцион монархияни ўрнатиш орқали амирнинг мутлақ ҳокимлигини чеклаб қўйиш тарафдори бўлишган.


1917 йил 7 апрелда Бухоро амири Саид Олимхон мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш тўғрисида фармон чиқарса ҳам амалда уни жорий қилмади. Жадидлар Бухоро шаҳрида намойиш уюштирганларидан сўнг мамлакатда уларни ёппасига таъқиб этиш бошланди.
Бухородаги апрел воқеаларининг якуни шу бўлдики, ҳукуматда консерватив кучлар яна устунликка эришдилар. Саид Олимхон қозикалон Шарифжон Махдумни лавозимидан бўшатди, ғазабланган мутаассиблар раис Абдусамадхўжани оломон қилиб ўлдирдилар. Насруллобек қўшбегининг буйруғи билан Ёш бухоролик жадидларнинг машҳур намояндаси Садриддин Айний ва бошқалар 75 таёқ уриб жазоландилар. Ислоҳотчилик ҳаракатининг бу босқичи мана шундай салбий натижа билан якунланди.
Октябрь тўнтаришидан кейин совет Россияси билан Бухоро амирлиги ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Туркистон АССРнинг большевиклардан иборат раҳбарияти Бухоро амирлигининг давлат мустақиллигини расмий равишда тан олишига қарамай, амалда унинг ички ишларига доимий равишда аралашиб турди.
Ёш бухороликлар амирлик истибдодига қарши курашни давом эттирди. Партия ичида турли гуруҳларнинг борлиги, қарашларнинг хилма-хиллиги туфайли ягона дастур тузишга эҳтиёж туғилди. Марказий Қўмита бу вазифани 1917 йил ноябрда Фитратга топширди. Фитрат томонидан 1918 йил январда ёзилган Ёш бухороликлар партиясининг дастури Марказий Қўмита томонидан тасдиқланди ва ислоҳот лойиҳаси сифатида эълон қилинди. Унда Бухорода конституциявий монархия ўрнатиш, Бухоронинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий мустақиллигини таъминлаш, маданий тараққиётга эришиш лозимлиги, деҳқончилик ва солиқ тизимига алоҳида эътибор берилди. Бухорода замонавий армияни ташкил этиш, 2 йиллик мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилиш, давлат ҳисобидан мактаблар ва олий ўқув юртлари очиш зарурлиги таъкидланди. Лойиҳада Бухорода 10 та нозирликдан иборат Нозирлар Шўроси тузиш таклиф этилди.
Туркистон ўлкаси ХКС Бухоро давлатига ғанимлик қилиб, амир ҳукуматини куч билан ағдаришга уринди. Большевиклар шу мақсадда Ёш бухоролик жадидларни қўллаб-қувватлашди. 1918 йил март ойида Туркистон ўлкаси ХКС раиси Ф.Колесов қўмондонлигидаги қизил аскарлар мамлакат пойтахти Бухоро шаҳрига ҳужум уюштирдилар. Уларнинг ҳужуми муваффақиятсиз тугаган бўлса ҳам, Бухородаги сиёсий тузумни ўзгартириш учун уриниш тўхтамади. Афсуски, амир Олимхон мамлакат тақдири ҳал қилинаётган ушбу фурсатда мухолифатдаги Ёш бухороликлар партияси арбоблари билан тил топиша олмади. У мамлакатла конституцион монархия ва демократик тартиботларни ўрнатмоқчи бўлган жадидлар – Ёш бухороликларни йўқотиш йўлини тутди. Файзулла Хўжаевнинг таъкидлашича, Колесов воқеасидан кейин амир мамлакатда 3000 кишини қатл қилган. Садриддин Айнийнинг ёзишича, фақат пойтахт - Эски Бухоро эмас, балки Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Қоракўл туманлари ҳамда Чоржўй, Хатирчи, Кармана, Қарши, Шаҳрисабз бекликларида ҳам минглаб кишилар жадидликда айбланиб, ноҳақ ўлдирилди. Бухоролик жадидарнинг тирик қолган вакиллари Самарқанд, Тошкент ва Москвага жўнаб кетишга мажбур бўлишди.
Ёш бухороликларнинг бир қисми 1918 йилнинг ёзида Тошкентда Бухоро Компартиясини тузишди. Файзулла Хўжаев Москвадаги муҳожирлик даврида, 1918 йил октябрда Туркистон республикасининг РСФСР ҳукумати ҳузуридаги мухтор ваколатхонаси қошида Ёш бухороликлар партияси бўлимини ташкил қилди. 1920 йил январда Тошкентда Файзулла Хўжаев бошчилигидаги инқилобчи Ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси тузилди. Большевиклар Ёш бухороликлардан амирлик ҳокимиятини ағдаришда фойдаландилар. Улар ҳам тактик мақсадларни кўзлаган ҳолда большевикларга яқинлашишди.
Ёш бухороликлар партиясининг Туркистон Марказий бюроси 1920 йил 13-14 июнда бўлган бирлашган конференциясида Файзулла Хўжаев тузган дастурни қабул қилди. Дастур “Зулмга қарши бирлашингиз!” деган шиор ва кириш қисми билан бошланади. Бу қисмда Бухоронинг умумий аҳволи ва Ёш бухороликларнинг асосий мақсадлари, иккинчи қисмида эса Ёш бухороликларнинг амалий таклифлари, ислоҳот ва мамлакатнинг идора қилишни ташкил қилиш режаси баён этилди. Шариат-адлия ишларини олиб боришнинг негизи, деб қуйидагича эътироф қилинди: ”Шариат-адолатни талқин қилувчи ва камбағалларни ҳимоя этувчидир”. Дастурда амирликни қурол кучи билан ағдариб ташлаш ва Бухорони демократик халқ республикаси деб эълон қилиш талаби қўйилди. Ёш бухороликлар катта бойлар қўлидаги ерларни мусодара қилиш, бепул бошланғич таълим жорий этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик саноати, ички ва ташқи савдонинг аҳволини яхшилаш йўлида амалий чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлашди.



Download 31,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish