D. Norqo‘ziyev U. Mamanazarov Toshkent-2021



Download 153,48 Kb.
bet3/4
Sana02.03.2022
Hajmi153,48 Kb.
#478379
1   2   3   4
Bog'liq
кузатиш ва эксперимент

КУЗАТИШ МЕТОДИ

Ташқи (объектив кузатиш)
Ички (субъектив, ўз-ўзини кузатиш)
Эркин кузатув
Стандартлаштирилган
Гуруҳ ичида кузатиш
Гуруҳ ташқарисида кузатиш



СЎРОҚ МЕТОДЛАРИ

Оғзаки сўроқ
Ёзма сўроқ
Эркин сўроқ (суҳбат)
Стандартлаштирилган сўроқ



ТЕСТЛАР МЕТОДИ



Тест – сўров
Тест - топшириқ
Проектив тест
Социометрик тест



ЭКСПЕРИМЕНТ

Табиий эксперимент
Лаборатория эксперименти



МОДЕЛЛАШТИРИШ



Математик моделлаштириш
Мантиқий моделлаштириш
Техник моделлаштириш
Кибернетик моделлаштириш

1-Жадвалда келтирилган методлар ёрдамида тадқиқотчи ёки қизиқкан шахс у ёки бу психик жараён, ҳолат ёки шахс хусусиятлари тўғрисида бирламчи маълумотлар тўплайди, тўпланган маълумот яна таҳлил қилинади ва махсус тарзда ишлатилиши мумкин.




Кузатиш методи
Кузатиш методи табиий методлар жумласига киради. Ташқи кузатув моҳиятан кузатилувчи хулқ - атворини бевосита ташқаридан туриб, кузатиш орқали маълумотлар тўплаш усулидир. Ўз - ўзини кузатиш эса одам ўзида кечаётган бирор ўзгариш ёки ҳодисани ўзи ўрганиш мақсадида маълумотлар тўплаш ва қайд этиш усулидир. Эркин кузатув кўпинча бирор ижтимоий ҳодиса ёки жараённи ўрганиш мақсад қилиб қўйилганда қўлланилади. Масалан, байрам арафасида аҳолининг қайфиятини билиш мақсадида кузатув ташкил қилинса, олдиндан махсус режа ёки дастур бўлмайди, кузатув объекти ҳам қатъий бўлиши шарт эмас. Ёки дарс жараёнида болаларнинг у ёки бу мавзу юзасидан умумий муносабатларини билиш учун ҳам баъзан эркин кузатиш ташкил этилиши мумкин. Стандартлаштирилган кузатув эса, бунинг акси бўлиб, нимани, қачон, ким ва кимни кузатиш қатъий белгилаб олинади ва махсус дастур доирасидан чиқмасдан, кузатув олиб борилади. Ижтимоий ҳамда педагогик психологияда гуруҳий жараёнларнинг шахс хулқ - атворига таъсирини ўрганиш мақсадида бевосита ичкаридан кузатув ташкил қилинади, бунда кузатувчи шахс ўша гуруҳ ёки оила ҳаётига табиий равишда қўшилади ва зимдан кузатиш ишларини олиб боради. Бу бир қарашда контрразведкачиларнинг фаолиятини ҳам эслатади. Шу йўл билан олинган маълумотлар бир томондан табиийлиги ва муфассаллиги билан қимматли бўлса, иккинчи томондан, агар кузатувчида конформизм хислати кучли бўлса, ўзи ҳам гуруҳ ҳаётига жуда киришиб кетиб, ундаги айрим ҳодисаларни субъектив равишда қайд этадиган бўлиб қолиши ҳам мумкин. Гуруҳий феноменларни ташқаридан кузатиш бунинг акси - яъни кузатувчи гуруҳга ёки кузатилаётган жараёнга нисбатан четда бўлади ва фақат бевосита кўзи билан кўрган ва эшитганлари асосида хулосалар чиқаради. Умуман, кузатиш методининг ижтимоий ҳаёт, профессионал кўрсаткичларни қайд қилишда сўзсиз афзалликлари бор, лекин шу билан бирга кузатувчининг профессионал маҳорати, кузатувчанлиги, сабр - қаноатига боғлиқ бўлган жиҳатлар, яна тўпланган маълумотларни субъектив равишда таҳлил қилиш хавфи бўлгани учун ҳам бироз ноқулайликлари ҳам бор, шунинг учун ҳам у бошқа методлар билан биргаликда ишлатилади.
Кишининг ҳар кунги психик фаолиятини одатдаги хаёт ва шароитларида таҳлил қилишдан иборатдир. Ёш даврлар психологияси ва педагогик психологияда бу методнинг объектив (ташки) ва субъектив (ўзини-ўзи) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади;
б) кузатиладиган объект танланади;
в) синалувчининг ёши, жинси ҳақида маълумотлар тўпланади;
г) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
д) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
е) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўйин, ўқиш, меҳнат, спортда) амалга оширилиши тавсия этилади;
ё) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) тайинланади;
ж) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик, суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитофон, видеомагнитофон ва бошқалар) тахт қилинади. Кузатиш орқали турли одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, нерв системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-ишоралари, сезгирлиги, нутқ фаолияти ва ҳоказолари ўрганилади. Аммо, ўта мураккаб ички психологик кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақлзаковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди.



Download 153,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish