D. Norqo‘ziyev U. Mamanazarov Toshkent-2021


Психологик тажриба ёки эксперимент методи



Download 153,48 Kb.
bet4/4
Sana02.03.2022
Hajmi153,48 Kb.
#478379
1   2   3   4
Bog'liq
кузатиш ва эксперимент

Психологик тажриба ёки эксперимент методи
Психологик экспериментнинг моҳияти шундаки, унда атайлаб шундай сунъий бир вазият шакллантирилади ва ташкил этиладики, айнан шу вазиятда қизиқтираётган психик жараён ёки ҳодиса ажратилади, ўрганилади, таъсир 23 кўрсатилади ва баҳоланади. Агар табиий эксперимент ўша қизиқтираётган феномен текширилувчи учун табиий ҳисобланган шароитларда (масалан, меҳнат жараёнида, каниқулда ёзги лагерда, лицей аудиториясида ва шунга ўхшаш) мақсадли ташкил этилиб, ўрганилса, лаборатория эксперименти махсус жойларда, махсус асбоб - ускуналар воситасида атайлаб ўрганилади. Масалан, диққатингизнинг хусусиятларини билиш керак бўлса, психология лабораториясида махсус тахистоскоп деб аталган мослама ёрдамида ёки «Ландольт ҳалқачалари» деб номланган жадваллар ёрдамида ўрганиш мумкин бўлади. Ҳаттоки, ижтимоий муносабатлар борасида ҳам ўзаро ҳамжиҳатлик, лидерлик ва конформлилик ҳодисаларини текшириш учун группавий интеграторлар ва гомеостат деб номланувчи мосламалар яратилган ва улар ёрдамида гуруҳдаги турли хил ҳодисалар ўлчанган.
Сунъий хосил килинган психологик шароитда намоён бўлувчи психик фаолиятни таҳлил қилишдан иборатдир. Экспериментатор ёки тажриба утказувчи психик фаолиятнинг ўзига керақли ходисасини махсус тарзда хосил килади ҳамда унинг намоён бўлиш шарти ва ҳарактерини белгилайди. Тажриба методи ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий метод психологик-педагогик масалаларни хал қилишда қўлланилади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский яратган. Табиий методдан фойдаланишда ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчиларнинг иш 16 қобилиятлари, ўзаро муносабатларини, мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини хал қилиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши лозим. Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (баъзида гуруҳ ёки жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўлйўриқлар, тавсиялар, кўрсаткичли ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. Ҳозир инсон психикаси ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон ҳисоблаш машиналари, қурилмалар, мосламалар мавжуд. Кўпинча электрон ва радио ўлчагичлар,секундомер,рефлексометр, электроэнцефалограмма кабилардан фойдаланилади. Лаборатория методи ёрдамида диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, хайдовчи, оператор, электронлар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (халоқат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши) нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-иродавий зурикиш, жиддийлик, тажанглик содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади. Психологик-педагогик эксперимент - ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини табиий шароитда махсус усуллар ёрдамида ўрганишдир. Мазкур эксперимент ўқувчиларни махсус уюштирилган таълим шароитида мақсадга мувофиқ улардан ўзгаришларни кузатишни тақозо этади. Бу эксперимент аниқловчи ва таркиб топтирувчи босқичлардан иборат бўлиб, махсус уюштирилган таълим таркиб топтирувчи эксперимент жараёнида олиб борилади. У қóйидаги тузилишга эга: экспериментатор ёки тадқиқот олиб борувчи, синалувчилар, фараз, режа, йўл-йўриқ, тажрибанинг бир-бирига боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган, ўзгарувчан, назорат қилинадиган ва қилинмайдиган қисмлардан иборат. Экспериментал тадқиқотнинг асосий босқичлари: фаразни илгари суриш, методикани танлаш, экспериментни режалаштириш, олинган маълумотларни ишлаб чиқиш, таҳлил этиш ва изоҳлашдан иборатдир.


Хулоса
Ушбу фаннинг муҳим вазифаларидан бири эса ўқув масканидаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ривожланиш психологияси ўқувчилар шахсининг таркиб топиш жараёнини турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини тадқиқ этади. Бу каби психологик қонуниятларини ўрганиш жараёнида муаммони қўйилиши, тадқиқотлар методикасини танлаш, маълумотларни тўплаш, маълумотларни қайта ишлаш, қонуниятни амалда қўллаш каби асосий босқичларни қўллаш керак бўлади. Уларни илмий жиҳатдан умумлаштириш учун эса бир қатор психологик методлардан фойдаланилади. Кузатиш ва эксперимент эса ривожланиш психологиясининг асосий методларидан бири хисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Гафаров А.З., Югай А.Х. Педагогик амалиёт. Тошкент, 2002.

  2. Давлетшин М.Г., Туйчиева С.М. Умумий психология. Тошкент, 2002.

  3. Давлетшин М.Г. Замонавий мактаб ўқитувчиси психологияси. -Тошкент 1998

  4. Хербакова А.И.. Ёш психологияси ва педагогик психологиядан практикум. Тошкент, 1991.

Download 153,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish