Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар



Download 20,69 Kb.
Sana27.06.2022
Hajmi20,69 Kb.
#710875
TuriКонспект
Bog'liq
dars ishlanmalarini yaratish boyicha


Дарс ишланмаларини яратиш бўйича услубий тавсиялар
Дарс ишланмаси(режа–конспект)– ўқитувчи учун тузиш мажбурий бўлган ҳужжат. Уни тузишдан кўзланган асосий мақсад–ўқитувчининг бир соатлик дарсдаги фаолиятини режалаштириш, дарс мазьунини бойитиш, таълим самарадорлигини оширишдан иборат. Дарс ишланмаси ўқитувчининг ижодий меҳнати маҳсули бўлиб, унинг билими ва маҳоратини кўрсатувчи ойнадир.Шу боис уни тузишда шошма–шошарликка йўл қўймаслик керак.
Янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг жорий этилиши ва таълим жараёнида яамонавий педагогик ахборот технологиялари ва воситаларининг қўлланиши билан дарс ишланмаларига қўйилган талаблар ҳам ўзгариб бормоқда. Дарс ишланмалари учун тайёр қолиплар йўқ.. Чунки жонли дарс жараёнини ҳеч қанақа қолипла солиб бўлмайди. У турли шароитларда турлича тузилиши мумкин.
Шундай бўлса–да, ўқитувчиларга дарс ишланмасини тузилишларини тавсия этамиз.
Дарс ишланмасининг намунавий тархи:
–Дарснинг мавзуси;
–Дарснинг мақсади;
–Дарсда ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар ;
– Дарс учун зарур бўлган жиҳозлар ва маълумот манбалари;
– Дарс босқичлари ва вақт тақсимоти;
– Дарс тафсилотлари.
Келинг, бу тархнинг ҳар бир бўғинига атрофлича тўхталайлик.
Дарснинг мавзуси – ўқув дастурига мувофиқ танланади.

  1. Дарснинг мақсади – давлат таълим стандарти талабларидан келиб чиқиб аниқланади. У ўқитувчи ўқувчига қандай билим , малака ва кўникмаларни бериши кераклиги билан эмас, балки ўқувчилар бу дарсдан қандай билим , малака ва кўникмаларни эгаллашларидан келиб чиқиб ёзилиши лозим. Шунга кўра, дарснинг мақсадини “ўқувчиларнинг қуйидаги билим, кўникма ва малакаларини эгаллашларига эришиш ...” сўзлари билан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Мақсад баландпарвоз, ҳавоий жумлалар билан эмас, балки аниқ, содда ва тушунарли жумлалар билан ифодаланмоғи керак. Энг асосийси –дарсдан кўзланган мақсад ҳақиқатан эришиб бўладиган ва натижасини текшириб бўладиган бўладиган бўлмоғи лозим.

  2. Дарсда ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ва атамалар– ўқув дастурига мувофиқ таълим мазмунидан келиб чиқиб аниқланади.

  3. Дарс учун зарур жиҳозлар ва маълумот манбалари – дарс учун зарур бўлган дарслик ва бошқа ўқув адабиётлари, кўргазмали қуроллар, тажриба учун мўлжалланган асбоб–ускуналар, моделлар, плакатлар, тарқатма материаллар, далил ашёлар, қоғоз, ёзув–чизув қуроллари, компютер, аудио ва видео қурилмалари ва ўқитишнинг бошқа техник воситалари рўйхатидан иборат бўлади. Бу рўйхат мактаб имкониятларидан келиб чиқиб тузилади. Шунингдек, бу бўлимда синфни дарсга тайёрлаш , стол ва стулларни ёки парталарни дарсга мос қилиб жойлаштириш, керак материаллар рўйхатини киритиш, бу материалларнинг андозалари тавсифланиши ки илова қилиниши лозим.

  4. Дарснинг босқичлари ва вақт тақсимоти– икки устундан иборат жадвал бўлиб, биринчи устунга дарснинг асосий босқичлари, иккинчи устунга эса ҳар бир босқич учун зарур бўлган вақт тақсимоти кўрсатилади.

  5. Дарснинг тафсилотлари– дарс ишланмасининг асосий ўзагини ташкил қилади. У дарс тури ва танланган услубга қараб турлича бўлиши мумкин. Мисол тариқасида , янги мавзуни ўзлаштиришга бағишланган дарс тафсилотларини ёритиш тартибини келтирамиз:

  1. Ташкилий қисм– саломлашиш, давоматни текшириш, зарур кўргазмали қурол ва жиҳозларни дарсга ҳозирлаш.

  2. Янги мавзуни бошлашга ҳозирлик– янги мавзу билан боғлиқ ўтган дарс мавзуларини такрорлаш; янги мавзуни ўтишдан олдин ўқувчиларнинг бу мавзуга оид билим даражаларини аниқлаш ва баҳолаш; янги дарс мақсадини тушунтириш ( дарс мақсадини билдирувчи ва ёритилиши лозим бўлган асосий тушунча ҳамда атамалар , олдиндан доскага ёки қоғозга катта қилиб ёзиб , осиб қўйилса, вақт тежаланади.

  3. Янги мавзуни ёритиш– дарс материалларини кичик–кичик бўлакларга бўлиб, кетма–кет маълум узвийликда ва мантиқий боғлиқликда кўргазмали тарзда ҳамда турли ўқитиш услубларидан фойдаланган ҳолда бериш.

  4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш – олинган назарий билимларни аниқ мисолларга қўллаб ва турли топшириқларни бажариб ўқувчиларда мавзуга оид амалий кўникмалар ҳосил қилиш ва баҳолаш; баҳолаш учун бериладиган савол ва топшириқлар айнан дарс мақсадидан келиб чиққан, мавзуни ўзлаштиришга эришилган ёли эришилмаганлигини аниқлашдан иборат бўлиши лозим.

  5. Дарсга якун ясаш ва баҳолаш– дарснинг мақсадини яна бир бор эслатиш ва унга қанчалик эришилганликни ўқувчилар билан биргаликда аниқлаш. Бунда ўқитувчи ўқувчиларнинг мавзу бўйича саволларга жавобини , дарснинг асосий лаҳзаларини ва дарсда фаол қатнашган ўқувчиларни тилга олади ҳамда баҳолайди. Ўқувчилар билимини баҳолашни бутун дарс давомида турли хил усуллар ёрдамида ҳам бажариш мумкин.Баҳолашдан мақсад ўқувчиларга фақат қандайдир балларни қўйиб иборат эмас, балки уларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиб боришдир.Керак бўлганда дарснинг боришига ўзгартиришлар киритиш, тушуниш қийин бўлган жойларга қайта тўхталиш лозим бўлади.

  6. Уйга вазифа – ўтилган мавзу бўйича билим , малака ва кўникмаларни янада мустаҳламлашга , келгуси дарс учун ҳозирлик кўришга қаратилган мустақил бажариладиган савол, машқ ва топшириқлар мажмуаси.










Download 20,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish