Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


V боб.  суД ҳуЖЖатларини иЖро қилиш. . . . . . . . . . . . . . . 149



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

V боб.
 суД ҳуЖЖатларини иЖро қилиш. . . . . . . . . . . . . . . 149
5.1. Ижро этиш органлари ва ижро иши юритишда иштирок
этувчи шахслар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 149
5.2. Давлат ижрочисининг ҳуқуқ ва маж бу ри ятлари . . . . . . . . . . . . . . 155
5.3. Ижро иши юритишда иштирок этувчи тарафларнинг ҳуқуқ
ва маж бу ри ятлари . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 156
5.4. Ижро варақаси ва унинг мазмуни. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 157
5.5. Ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати. . . . . . . . . . . . . . 159
5.6. Суд ҳуж жатининг қайтарма ижроси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .160
5.7. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари.
Ижро ишини юритишни тиклаш тартиби . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 162
Қорақалпоғистон Рес пуб ли каси, ви ло ят лар ва
Тошкент шаҳар маъ му рий судларига мурожаат қилиш учун 
маълумотлар . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .164
Туман (шаҳар) маъ му рий судларига мурожаат
қилиш учун маълумотлар. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 165



7
Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон 
ҳуқуқ ва эркин лик ла ри ни ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг 
мустақиллиги тўғ ри си да ги конституциявий тамойилга қатъий риоя 
этилиши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар асосини ташкил этади. 
2017–2021 йилларда Ўз бе кис тон Рес пуб ли касини ри вож лан ти риш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фу қа-
роларнинг ҳуқуқ ва эркин лик ла ри ни ишончли ҳимоя қилиш ка фо лат ла-
ри ни кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш да ра жа си ни, суд иш 
юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш суд-ҳуқуқ соҳасида 
амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида 
белгиланган.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 
21 февралдаги “Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси суд тизими тузилмасини туб-
дан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора- 
тадбирлари тўғ ри си да”ги Фармони асосида 2017 йил 1 июндан Ўз бе кис-
тон Рес пуб ли каси Олий суди ва Олий хўжалик судлари бир лаш ти ри либ, 
фу қа ролик, жиноий, маъ му рий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги 
суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий 
суди ташкил этилди, жойларда маъ му рий судлар ўз фаолиятини бошлади. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти то мо ни дан 1948 йил 10 декабрда 
қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 
8-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир инсон, мабодо унинг 
конституция ёки қонунда белгиланган асосий ҳуқуқлари бузилгудек 
бўлса, ваколатли миллий судлар то мо ни дан ўз ҳуқуқларининг самарали 
тарзда тикланиши ҳуқуқига эгадир.
Бирлашган Миллат Ташкилоти то мо ни дан 1966 йил 16 декабрда 
қабул қилинган ва 1995 йил 31 августда Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси қў-
шил ган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғ ри си да ги халқаро пакт”нинг 
кириш


8
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
2-моддаси 3-бандига кўра ушбу Пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат 
ўз зиммасига мазкур Пактда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари 
бузилган ҳар бир шахcни, агар бу ҳол расмий ҳаракат қилган шахcлар то-
мо ни дан содир этилган бўлса ҳам, ҳуқуқий ҳимояланишнинг самарали 
воситалари билан таъминлаш, ана шундай ҳимоя талаб қилувчи ҳар 
қандай шахc учун юридик ҳимоя ваколатли суд, маъ му рий ёки қонуний 
ҳокимиятлар ёки давлатнинг тизимида назарда тутилган бошқа 
нуфузли органлар то мо ни дан таъминланиш ва суд орқали ҳимояланиш 
имкониятини ривожлантириш маж бу ри ятини олади.
Маълумки, Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Конституциясининг 44-мод да си-
га кўра ҳар бир шахс нинг ўз ҳуқуқ ва эркин лик ла ри ни суд орқали ҳимоя 
қилиш, давлат органлари, ман саб дор шахслар, жамоат бирлашмалари 
ғайриқонуний хатти-ҳаракати устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи 
кафолатланган. Ўз навбатида мамлакатимизда маъ му рий судларнинг 
ташкил этилиши асосий қонунимизда мустаҳкамланган ушбу ҳуқуқларни 
самарали амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади.
Шу пайтга қадар давлат органлари ва уларнинг ман саб дор шахслари 
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ши ко ят ларни кўриб чиқиш фу-
қа ролик ишлари бўйича ва хўжалик судлари то мо ни дан, маъ му рий 
ҳуқуқбузарликлар тўғ ри си да ги ишлар эса жиноят ишлари бўйича судлар 
то мо ни дан амалга оширилаётган эди. 
Эндиликда ушбу тоифадаги ишлар янги ташкил этилган маъ му-
рий судлар то мо ни дан амалга оширила бошланди. 2017 йил 1 июндан 
бошлаб омма вий-ҳуқуқий му но са батлардан келиб чиқадиган маъ му рий 
низолар ва маъ му рий ҳуқуқбузарлик тўғ ри си да ги ишларни кўриб чиқиш 
ваколати янги ташкил этилган Қорақалпоғистон Рес пуб ли каси, ви ло ят-
лар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маъ му рий судларига ўтказилди.
Маъмурий судлар то мо ни дан кўриладиган омма вий-ҳуқуқий му но-
са батлардан келиб чиқадиган низолар – бу бир томондан фу қа ролар ва 
юридик шахслар бўлса, бошқа томондан давлат органлари ва уларнинг 
ман саб дор шахслари ўртасидаги ҳуқуқий низолар бўлиб, бунда ҳар бир 
шахс конституциямизда белгилаб қўйилган ўз ҳуқуқ ва эркин лик ла ри ни 
суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ман саб дор шахс лар нинг 
хатти-ҳаракатлари(ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан судга шикоят 
қилиш ҳуқуқини амалга оширади.
Жумладан, жисмоний ва юридик шахс лар нинг ҳуқуқ ва эркин лик-
ла ри ни бузувчи хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган ши ко-
ят лар, давлат органининг, фу қа ролар ўзини-ўзи бош қа риш органининг 


9
Кириш
ҳуж жатини ҳа қи қий эмас деб топиш ҳақидаги аризалар ҳам маъ му рий 
судлар то мо ни дан кўрила бошланди.
Мамлакатимиз қонунчилигида фу қа ролик, жиноий ва иқтисодий суд 
ишларини юритиш билан бир қаторда маъ му рий суд ишларини юритиш 
алоҳида соҳага ажратилганлиги, қолаверса, маъ му рий процесс бошқа 
суд ишларини юритишда ўзига хос бўлган жиҳатлари билан алоҳида 
ажралиб туриши Маъмурий суд ишлари юритиш тўғ ри си да ги кодексни 
қабул қи ли ни шини тақозо этди. 
2018 йил 1 апрелдан бошлаб янги Ўз бе кис тон Рес пуб ли касининг 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ ри си да ги кодексининг амалга 
киритилиши биланфу қа ролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонун 
билан қўриқланадиган манфаатларига зид бўлган давлат бошқаруви, 
фу қа роларнинг ўзини ўзи бош қа риш органлари ва уларнинг ман саб дор 
шахслари ноқонуний қарорлари ва хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қи ли ни-
ши процессуал-ҳуқуқий жиҳатдан таъминланди.
Ушбу Кодекс таъкидланганидек, бир тарафда фу қа ро, иккинчи 
тарафда эса ман саб дор шахс (давлат органи) ўртасидаги маъ му рий-
ҳуқуқий низоларни ҳал этишга оид бир қанча янги процессуал тартиб-
қоидаларни ҳам белгилаб берди.
Шуларни инобатга олиб ҳамда давлат органлари қарорлари, ман-
саб дор шахс лар нинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий 
судларга мурожаат қилиш, ушбу мурожаатларни судда кўриб чиқишда 
иштирок этиш билан боғлиқ муҳим, ўзига хос қоидалар акс этган янги 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли касининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
ри си да ги кодекси ҳамда суд фаолияти билан бевосита боғлиқ бошқа 
процессуал қонун ҳуж жатлари мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтириш 
мақсадида ушбу қўлланма тайёрланди.
Мазкур қўлланмада давлат органлари қарорлари, ман саб дор шахс-
лар нинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судга ариза 
ёки шикоят билан мурожаат қилишда эътибор қаратилиши лозим бўлган 
жиҳатлар, суд ишларини юритиш иштирокчиларининг ҳуқуқ ва маж бу ри-
ятлари, судда ишларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари, суд қароридан 
норози бўлган тарафнинг ушбу қа рор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи, ундан 
қонуний фойдаланишга оид қонуний тартиб-қоидалар, суд қа рор ла ри нинг 
ижро этилиши билан боғлиқ ва бошқа шу каби муҳим масалалар оддий 
тилда, шарҳлар, жадваллар ва изоҳлар орқали ёритиб берилди.
Қўлланма фу қа ролар, юридик шахслар, адвокатлар, ҳуқуқшунослар, 
суд ходимлари, талабалар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.



11

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish