Дин маданият феномени мавзу режаси



Download 57,95 Kb.
bet1/6
Sana02.03.2022
Hajmi57,95 Kb.
#477812
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11-мавзу Дин маданият феномени


ДИН МАДАНИЯТ ФЕНОМЕНИ
Мавзу режаси:
1. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художўйлик тушунчаларининг маънолари таҳлили.
2. Қадимги ва миллий динлар ва уларнинг замонавий кўринишлари.
3. Дунё мамлакатлари ва Ўзбекистонда виждон эркинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинишининг ижтимоий маданий аҳамияти.
Мавзуга оид таянч сўзлар.
Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, художўйлик, миллий дин, дин структураси, диний онг, диний фаолият, диний муносабат, диний эътиқод, рационаллик, виждон эркинлиги, диннинг сиёсийлашуви. будда, хинаяна, махаяна, виджраяна, дзэн буддизм, христианлик, православие, католицизм, протестантизм, конфессия.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Муратов Д., Алимов М., Каримов Ж., Нажмиддинов Ж., Жўраев Ш. Диншунослик (ўқув қўлланма), - “Complex Print” нашриёти.,Тошкент 2019.
1-савол баёни: Бугунги кунда жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнида динларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Жаҳоннинг баъзи минтақаларида диний асосдаги келишмовчиликларнинг вужудга келиши, дин шиори остида экстремистик, фундаменталистик ғояларнинг илгари сурилиши, миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатларининг пайдо бўлиб тарғиботчилик фаолияти олиб борилиши, динлар ўртасидаги тўқнашувлар тўғрисидаги турли қарашларнинг илгари сурилиши диншунослик фанига бўлган эътиборни кучайтирмоқда. Кўпмиллатли ҳамда кўпконфессияли Ўзбекистон Республикасида дин ва бағрикенглик масаласи мамлакатда тинчлик барқарорлик, миллатлараро тотувлик ҳамда динлараро ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Дин сўзи араб тилидан олинган сўз бўлиб, “ишонч, ишонмоқ, кимгадир бўйсунмоқ, бўйин эгмоқ, итоат этмоқ, кимдандир қарздор бўлмоқ, эътиқод қилмоқ, қилган ишига яраша мукофотламоқ” деган маъноларни билдиради. Дин инсоннинг дунёдаги барча нарсани яратган илоҳий қудратга бўлган ишончини ўзида ифодалаб, инсондаги маънавий эътиқод ва амални ўзида акс эттиради. Эътиқод сўзи ҳам араб тилидан кириб келган сўз бўлиб, чуқур ва мустаҳкам ишонч деган маънони билдиради. Диний эътиқод сўзи мустаҳкам, чуқур ишонч, маслак ва ишонишни ўзида ифодалайди. Инсоннинг эътиқоди дин бўлиб ҳисобланиши учун у уч асосий хусусиятга эга бўлиши лозим бўлиб, булардан биринчиси, барча нарсанинг яратувчиси бўлган илоҳ (ёки илоҳлар) ҳақидаги тасаввурнинг мавжудлигидир. Жаҳондаги ҳар бир динда эътиқод объекти бўлган Худо мавжуд бўлади. Иккинчидан, Худо билан инсонларни боғлаб турадиган ибодат ва маросимлар мажмуаси ишлаб чиқилиб, динга эътиқоднинг амал қилиши шу ибодат ва маросимлар билан белгиланади. Учинчидан эса эътиқодчиларни ўзида жамлайдиган диний ташкилотлар мавжуд бўлади. Диний ташкилот – бу бир динга эътиқод қилувчи кишиларнинг жамоавий равишда ўз диний расм–русум, ибодат маросимларини ўтказадиган, диний таълим оладиган муассасаларидир.
Диншунослик диннинг моҳияти, таълимоти, ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганиб инсонда динлар ҳақида илмий дунёқарашнинг шаклланишига ёрдам беради. Диншунослик ўзининг ўрганиш объектига эга бўлиб, у диннинг пайдо бўлиши, жамият ҳаётида тутган ўрни, диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, уларнинг жамият тараққиётидаги эволюциясини илмий жиҳатдан ўрганади.
Диншунослик тарих, фалсафа, психология, социология, маданиятшунослик, маънавият асослари, миллий ғоя, ахлоқшунослик, нафосатшунослик, археология ва бошқа ижтимоий фанлар билан бевосита боғлиқдир. Диншуносликни илмий асосда ўрганишда унинг дин феноменологияси, дин социологияси, дин психологияси, дин фалсафаси каби соҳаларига асосий эътибор қаратилади.
Диннинг кўзга кўринувчи, ташқарида акс этувчи жиҳатларини ўрганувчи илм соҳаси “Дин феноменологияси” дейилади. Дин феноменологияси турли динларнинг ибодат ва маросимларини, муқаддас жой, замон, нарса ва шахсиятларини тадқиқ қилиб, муштарак жиҳатларини топишга ҳаракат қилади. Дин социологиясининг асосий мавзуси, жамиятнинг асосий шакллари ва диннинг ташқи кўринишлари билан ижтимоий жараёнлар, уларнинг тузилиши ва қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. Дин социологияси, жамият ва диний илмларнинг тараққиётини ўзаро боғлиқликда ўрганади. Диншуносликнинг яна бир соҳаси, дин психологияси инсонга оид бўлган диний ҳаётнинг турли жиҳатларини психологик жиҳатдан ўрганади. Дин психологияси диннинг психологик жиҳатини, шахснинг диний тажрибасини ва бу тажрибанинг турли кўринишларини баён қилишга ҳаракат қилади. Дин психологияси диний тажрибадан бошлаган ҳолда инсон турларини атрофлича ўрганиб, буюк диний шахсиятларнинг ички ҳаётлари билан қизиққан ҳолда уларнинг руҳий ҳолатлари билан шуғулланади. Инсоннинг диний ҳис-туйғуси ва яшаш тарзи дин психологиясининг асосий мавзуси бўлиб ҳисобланади. Дин психологияси инсонда дин туйғуси ва ҳиссиётининг қандай қилиб келиб чиққанлиги ва шаклланишини ўрганади.
Диншунослик фани ўрганадиган асосий соҳалардан яна бири дин фалсафаси бўлиб, у “дин”ни фалсафадан келиб чиқиб тадқиқ қилади. Дин фалсафаси динларнинг келиб чиқиши ва тараққий этиб боришини ўзаро боғлиқликда, алоқадорликда, тизимли ва қонуниятли жараён сифатида кўриб ўтиб, диний ҳукмларнинг мантиғи ва моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилади. Дин фалсафасида энг аввало Худонинг мавжудлиги билан боғлиқ далиллар танқид ёки таҳлил қилинади, бу далилларнинг қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги кўриб ўтилади. Дин фалсафаси дин тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилганда мантиқий шакл ва қонунлардан фойдаланади. Мантиқий тафаккур дин тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилишда ҳукм ва хулоса чиқариш усулларидан кенг фойдаланади. Дин фалсафаси бошқа фанлар томонидан чиқарилган хулоса ва эришилган натижалардан кенг миқёсда фойдаланган ҳолда бу натижаларга таяниб яна бир қанча ҳукмларни ҳам чиқариши мумкин. Дин фалсафаси, бундан ташқари диннинг моҳияти, инсоннинг диний ҳақиқатлар билан бўлган боғлиқлигини ҳам ўрганади. Дин фалсафаси ўрганадиган мавзуларнинг ичида Худонинг борлиги, сифатлари, яратувчи–коинот муносабати, яратиш, оламнинг яратилишидаги мақсад, қайта тирилиш, пайғамбарлик ва ваҳий каби масалалар асосий ўринни эгаллайди. Дин фалсафаси ўрганадиган соҳаларга бундан ташқари илм–имон, илм–дин, дин–маданият, дин–санъат, дин–адабиёт, диний тажриба, диний ҳис-туйғу кабилар ҳам киритилади. Оллоҳ томонидан оламнинг ва одамнинг яратилиши, инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни, инсон ҳаётининг ўткинчилиги, фоний ва боқий дунё ҳақидаги қарашлар, савоб ва гуноҳ тўғрисидаги ёндашувлар дин фалсафаси ўрганадиган соҳалар бўлиб ҳисобланади.
Инсоният тарихида диний билимларни ўрганувчи соҳа – теология вужудга келиб, теология илоҳиёт, худо тўғрисидаги таълимот сифатида худо, унинг сифатлари, белгилари ва хусусиятлари тўғрисидаги диний таълимотларни асослаш, ҳимоя қилиш, муайян дин томонидан белгиланган ақидаларнинг ҳақиқийлигини исботлаш, диний ахлоқ, диндор ва руҳонийларнинг ҳаёт тарзи ва фаолияти меъёрларини ўрганиш билан шуғулланади. Теология муқаддас ёзувлар ва муқаддас ривоятларнинг илоҳий эканлигини, ибодатхоналарнинг илоҳий моҳиятга эгалигини исботлаш, шунингдек ибодатни бажариш билан боғлиқ бир қатор амалий билимлар йиғиндисини ўз ичига олади. Теология сўзи юнон тилида theos-худо, logos- таълимот, деган маънони билдириб, илоҳиётнинг барча динлар доирасида яратилган тизимлари дунёни яратган ва уни инсон билолмайдиган қонунлар орқали бошқарадиган худони тан олишга асосланади. Илоҳиёт тизими деганда диний таълимот ва сиғинишлардаги ҳар хил томонларни баён этадиган турли илоҳиётга ҳос билимлар йиғиндиси тушунилади. Масалан христианлик расмий илоҳиётининг асосий фалсафий манбаини Платон, Аристотель ва неоплатонизм таълимотлари ташкил этса, православие, протестантизм, католитизм йўналишларидан ҳар бири илоҳиёт масаласида ўзига хос хусусият ва ёндашувларга эгадир.
Оламнинг худо томонидан яратилганлигини тан олувчи диний-фалсафий таълимот теизм деб номланиб, у иудаизм, христианлик ва ислом динлари учун хосдир. Теизм таълимотига кўра худо оламдан ташқарида туриб, оламни ўз иродасига кўра яратган ва дунёдаги барча нарсалар унинг хоҳиш-иродасига кўра юз беради. Христиан динида теология диний таълимотнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган бўлиб, руҳоний фаолиятининг амалий масалаларини ёритиб берувчи пастирь илоҳиёти, ибодат назарияси бўлиб ҳисобланувчи литургика, тарғиботчилик фаолиятининг назарий ва амалий масалаларини ўз ичига олган гомилетика, черков ҳуқуқи назарияси бўлиб ҳисобланувчи каноника кабилар мавжуддир. Ислом динида ҳам илоҳиётнинг шаклланиши даврида хилма-хил илоҳиёт оқимлари – жабарийлар, қадарийлар, муътазилийлар, муржиъийлар ва бошқалар вужудга келган. Ислом динида илму калом, илму ҳикмат, илму ривоят, илму тавҳид, ақида илми каби бир қатор илм соҳалари мавжуд бўлиб, калом фалсафаси, тасаввуф фалсафаси каби диний фалсафий оқимлар пайдо бўлиб такомиллашиб борган. Калом фалсафаси асосида ислом илоҳиётининг асослари ишлаб чиқилган.
Диний фалсафий таълимотлардан бири теософия бўлиб, теософия юнон тилида theos – Xудо ва sophia – донишмандлик, яъни худони билиш деган маънони билдиради. Теософия таълимотига кўра барча тирик мавжудотларнинг ҳаёти уларнинг танасини бошқариб турувчи илоҳий жон, руҳнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб, инсон ўзининг юксак заковати ёрдамида аслида ўзининг илоҳий жон эканлигини англаб етади. Худонинг табиати билан инсон жонининг табиати аслида бир хил бўлиб, Худо ўзининг қуввати билан бутун борлиқда мавжуд бўлган энг кичик заррадан тортиб энг катта тирик мавжудотнинг ичида алоҳида мавжуд бўла оладиган, айни пайтда бутун борлиқни назорат қилиб бошқариб турадиган , чексиз қудратга эга бўлган Олий Руҳ сифатида эътироф этилади. Жон эса Худо қувватининг ажралмас бўлаги ҳисобланган руҳ сифатида кўриб ўтилади. Борлиқ алоҳида руҳнинг мавжуд эмаслигига қараб тирик ёки ўлик, жонли ёки жонсиз мавжудотларга бўлинади. Теософия илмига асосан, Худо – ягона мутлақ манба бўлиб унинг табиати уч турли кўринишда намоён бўлади. Булар - бутун борлиқ Худонинг ички ва ташқи қувватидан ташкил топган бўлиб, бутун олам ана шу икки қувватдан таркиб топган икки оламга, руҳий ва моддий оламга бўлинади, Худонинг ички қуввати олий руҳий қувват, ташқи қуввати эса қуйи моддий қувват бўлиб ҳисобланади, деган ёндашувлардан иборатдир. Ушбу таълимотга асосан руҳий қувват моддий қувватдан устун бўлиб, уни бошқариб туради. Руҳнинг ўз хоҳиши билан руҳий оламда ёки моддий оламда яшаши мумкинлиги эътироф этилади. Руҳларнинг моддий оламни бошқариш фаолияти аралаш қувват, яъни руҳнинг моддий ҳаёти бўлиб ҳисобланади. Руҳнинг моддий оламдаги, бир танадан иккинчи танага ўтиб ривожланиш фаолияти руҳнинг эволюцияси бўлиб ҳисобланади. Инсон тирик мавжудотлар ичида онг, тафаккурга эга мавжудот бўлганлиги учун у руҳ ва модданинг бир-биридан фарқини англаб етади. Инсоннинг бошқа тирик мавжудотлардан ажратиб турувчи ягона хислати ўзининг руҳ эканини англаб етиши ва ҳаётда ана шу илми асосида яшай олиш қобилиятига эгалигидир. Инсоният жамияти тарихий тараққиётида вужудга келган турли диний-фалсафий таълимотларда руҳ ва тананинг бир-бирига муносабати ва фарқли жиҳатлари ўз давридаги шароитдан келиб чиқиб ўрганилган. Натижада теософия ривожлантирилган. Теософия мистик интуиция ва ваҳийлар ёрдамида инсон бевосита худони англаб етиши мумкин деб ҳисоблайди. Бутун оламни қамраб олувчи, барча нарсаларнинг илоҳий моҳияти ҳақидаги тасаввур теософиянинг назарий асосини ташкил этади. Рус диншунос файласуфи В.Соловьёв теософияни рационал яъни ақлий ва эмпирик яъни тажрибавий билимларнинг мистика билан синтези деб ҳисоблайди. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, теософлар жоннинг кўчиб юришини эътироф этишган. Улар умуминсоний биродарлик, барча динларга йўл қўйишлик, ижтимоий-хаёлий ғояларни ҳам тарғиб қилиб келишган. Уларнинг фикрича ҳар бир динда илоҳий моҳият бўлиб, барча динлар инсоннинг илоҳий туйғуларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Худо ва дин йўлидан чиқмайдиган ва Худога ишонадиган киши художўй дейилади. Художўйлик ва диндорлик инсон зиммасига динга эътиқод натижасида муҳокама юритмасдан бажарилиши лозим бўлган ибодат, диний талаб ва вазифаларни юклайди. Шунинг учун художўйлик дин йўлидан чиқмасдан унинг асосий талабларини бажаришни ўзида ифодалайди. Уламоларнинг фикрига кўра дин Аллоҳ томонидан ўз пайғамбарлари орқали башарият оламига жорий этилиши зарур бўлган илоҳий қонунлар бўлиб, ҳар бир диний таълимотда диндорлар бажариши зарур бўлган талаблар ишлаб чиқилгандир. Агар ислом динига эътиқод қиладиган художўй диндорлар амал қилиши керак бўлган асосий талаблар кўриб ўтилса, ислом таълимотининг асосини имон, ислом ва эҳсон талаблари ташкил этади. Ислом динидаги имон талаблари 7 ақидага асосланиб, булар Аллоҳга, фаришталарга, пайғамбарларга, муқаддас китобларга, охират кунига, тақдирнинг илоҳийлигига ва ўлгандан кейин тирилишга ишонишни ташкил қилади. Ислом динида ҳар бир диндор-художўй 5 та диний маросим талаблари, исломнинг устуни бўлиб ҳисобланган Калимаи шаҳодатни билиши, намоз ўқиши, рўза тутиши, закот бериши ва ҳаж қилиши зарурлиги белгиланган. Эҳсон талаблари эса ҳар бир диндор-художўй мусулмондан имон ва ислом талабларини сидқидилдан бажаришни талаб қилади. Ҳудди шундай диний таълимотлар буддавийлик, христианлик ва бошқа динларда ҳам мавжуддир.
Инсонда диний эътиқоднинг шаклланиши диний тарбиянинг олиб борилиши, унинг мазмуни ва таъсирчанлигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Диний талаблар ҳар бир шахсдан қатъийлик, иродалилик, сабр-тоқатлилик, чидамлилик ва ҳақиқий фидойиликни, диндорга хос бўлган эътиқодга амал қилишни тақозо этади. Дунёдаги барча динлардаги талаб ва кўрсатмаларнинг моҳияти инсонни савобли ишларга даъват этади, уни ўзини-ўзи назорат қилишга, яхши ишлар, савобли амалларни амалга оширишга даъват этади. Дин энг аввало ислом дини ўзининг қадриятлари, қонунлари ва талаблари билан инсонпарварлик ғояларини илгари суради. Диндаги тақводорлик инсон учун ёмонликлардан, гуноҳ ишлардан сақланишни билдиради. Диндаги савоб тушунчаси атрофдагиларга, жамиятга яхшилик қилишни ўзида ифодалайди. Дин инсонни ҳалол меҳнатга даъват этади, одамларни бир-бирига меҳр-шафқат, саҳоват, мадад, хайр-эҳсон, меҳр-мурувватли бўлишга чақиради.
Шундай қилиб, дин жамият хаётида умуминсоний ахлоқ меъёрларини ўзига сингдириб олиб, уларни ҳамма учун мажбурий ҳулқ–атвор қоидаларига айлантириш, одамларнинг баҳамжиҳат яшашига кўмаклашиш, одамларда ишонч ҳиссини мустаҳкамлаш, умуминсоний ва маънавий қадриятларни сақлаб қолиш ҳамда авлоддан–авлодга етказишга ёрдам бериш, маданият ривожига катта таъсир кўрсатиш масаласида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жамият ҳаётида диндорлик ўз дунёқарашида, иймон-эътиқодида, психологиясида, турмуш тарзида, аҳлоқ-одобида, кундалик ҳаёт кечиришида, оилада, меҳнат жамоаларида, жамоатчилик орасида, маиший турмушда, ўзининг барча хатти-ҳаракатларида тўла равишда диний талаблар, тартиб-қоидаларга амал қилишни англатади.
Диншуносликда дин, динийлик, диндорлик, диний онг, диний дунёқараш, диний руҳият, диний ҳис-туйғу, диний кайфият, диний ғоя, диний мафкура, диний фаолият, диний муносабат каби бир қатор тушунчалар мавжуд бўлиб, улар ўзаро боғлик ҳолда жамият ҳаётида мавжуд бўлади. Ушбу тушунчалар структуранинг элементлари сифатида тизимли равишда кўриб ўтилганда қуйидаги боғлиқлик ва алоқадорлик жараёни вужудга келади. Дин мураккаб таркибий тузилишга эга бўлиб, диннинг таркибига диний онг, диний маросим ва диний ташкилотлар киради.
1. Диний онг диний дунёқараш таркибида муҳим ўрин тутиб, диний онг диний тасаввурлар, ғоялар, ҳис-туйғу ва кайфиятларни ифодалайдиган қарашлар тизимидан иборатдир. Диний онгнинг ўзаро боғлиқ ва нисбатан мустақил бўлган икки даражаси диний руҳият ва диний мафкура мавжуд. Диний руҳият кишиларнинг диний ҳис-туйғулари, одатлари, анъаналари ва кайфиятлари мажмуидан иборат бўлса, диний мафкура диний ташкилотлар орқали тарғиб этиладиган турли диний ғояларнинг муайян тизимидир. Диний руҳият тараққий этган сайин диний тасаввурлар ҳам такомиллашиб, диний тасаввурлардан диний ғоялар шаклланган. Диний мафкура муайян тушунча ва қарашларнинг, ғояларнинг тартибли тизими бўлиб, у инсоният тараққиётининг нисбатан юқори босқичига тўғри келиб, уни руҳонийлар, коҳинлар, динни ўрганувчи файласуфлар ишлаб чиқиб тарғиб этиб келганлар.
2. Диннинг таркибий қисмларидан диний маросим ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, диний маросим индивид, гурух ёки табақаларнинг манфаатлари, ғоялари ва орзу истакларини ўзида акс этдирадиган муносабатлар ва ҳаракатлар тизимини ўзида ифодалайди. Диний ғоялар, қарашлар, ҳис-туйғулар ва ҳаракатлар тизими диний таълимотни вужудга келтиради. Диний маросимлар илоҳий кучга сиғиниш, қурбонликлар қилиш каби усуллар билан амалга оширилади. Сиғиниш таркибига турли удумлар, анъаналар, дуолар, рўза тутиш ва қурбонлик қилиш кабилар киради. Сиғиниш у ёки бу буюмни илоҳийлаштириб (муқаддас қоратош, қадамжолар, тумор, тасбеҳ, диний либос ва бошқалар) воситасида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Дин таркибида эътиқод ҳам муҳим ўрин эгаллаб, эътиқод инсоннинг муайян ҳодиса, унинг хосса ва хусусиятлари хаққоний эканлигига бўлган ишончидир. Эътиқоднинг асосини ишонч ташкил этади. Диний эътиқод илоҳий кучлар ва ҳодисаларга ишониш, сиғиниш орқали шаклланади. Инсонда эътиқод дунёвий кўринишда бўлиши ҳам мумкин. Эътиқоднинг дунёвий кўриниши инсонни ўраб турган объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларни ҳиссий тажриба ва илмий билиш асосида шаклланади.
3. Диний ташкилот диний қарашларга эга маслакдошларнинг муайян бирлиги бўлиб, у умумий эътиқод ва сиғинишлар заминида вужудга келади. Масжидлар, черковлар, бошқа динларнинг турлича номланадиган ибодатхоналари, диний фаолият билан шуғулланадиган бошқа фаолият субъектлари ҳам диний ташкилот бўлиб ҳисобланади.
Жамият ҳаётида диний тушунча , тасаввур ва кайфиятларга мослашиб, буларнинг бевосита таъсири натижасида вужудга келадиган диндорлар, диний жамоа, уюшма ва ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар диний муносабатлар дейилади. Диндорлар диний эътиқод, мақсад ва вазифалар бирлиги, диний маросимлар ва ундан ташқаридаги фаолиятлар бирлиги асосида диний жамоаларга бирлашиб, бу жамоалар уюшма, ташкилотлар орасида диний муносабатларга киришадилар.
Мустақил Ўзбекистонда диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ҳолда, асосан диний ишлар билан шуғулланмоқдалар. Улар жамиятимиз ҳаётида фаол иштирок этиб, кўпроқ ахлоқий-тарбиявий соҳада фаолият олиб бормоқдалар. Ўзбекистоннинг олиб бораётган сиёсатида миллий ўзликни англаш, келажакда буюк давлат қуриш, мамлакатни энг ривожланган давлатлар даражасига олиб чиқиш, ҳорижий давлатлар билан тенг хуқуқли ва фойдали алоқалар олиб бориш, қўшма корхоналар қуриш, илм-фан, техника, санъат, адабиёт, кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш, спорт соҳасидаги алоқаларни кучайтириш, мамлакатимиз ичида эса тинч-тотувликни сақлаб туриш, фуқаролар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ёшларнинг таълим-тарбиясини янги, замонавий талаблар асосида олиб бориш, миллий қадриятларни тиклаш каби ишлар олиб борилмоқда. Миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш, фуқароларда миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини шакллантиришда, миллий урф-одат, анъана, удумлар, маросимлар ва қадриятларни қайта тиклашда, фуқароларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида диний ташкилотлар муҳим ўрин тутмоқда.
Диний эътиқод инсоннинг интуитив яъни ҳиссий фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлсада, дин тўғрисидаги илмий билимларнинг ривожланиши диний эътиқодни рационаллик асосида яъни инсоннинг ақлий фаолияти билан диалектик алоқадорликда кўриб ўтишни талаб қилади. Жамиятнинг тараққиёти ва инсоннинг камолотида эътиқод билан ақлнинг нисбати бир-бирига мувофиқ бўлиб, инсоннинг ҳар бир қобилияти (эътиқоди ҳам, ақли ҳам) ижтимоий фаолият ва муносабатлардаги қандайдир мақсад учун муҳим аҳамиятга эгадир. Эътиқод билиш объектини очиб беради, инсоннинг эътиқоди рационалликка асосланган ҳолда диний ва дунёвий билимлар асосида шакллантирилади. Жамият ҳаётида барча инсонлар ўзининг эътиқодига эга бўлган ҳолда ижтимоий муносабатларда иштирок этадилар, турли соҳаларда фаолият юритадилар. Инсон билим олиб ўзининг билими ва дунёқарашини кенгайтирар экан, билимда ҳамма вақт эътиқод унсури иштирок этади. Инсоннинг кундалик фаолиятида эътиқод ва ақл бир-бирини истисно этмайди балки бири иккинчисини тўлдиради.
Инсон диннинг мазмуни, моҳияти ва диний таълимотлар ҳақидаги илмий билимларга эга бўлар экан, у дин шаклланишига таъсир кўрсатган психологик омиллар, объектив ва субъектив шароитларни ўрганади, таҳлил қилади ва шу асосда маълум илмий хулосаларга келади. Динларнинг келиб чиқиши, ривожланиши ва эволюцияси ўзининг психологик, ижтимоий-иқтисодий сабаб ва омилларига эга бўлиб, тарихий тараққиётда диний таълимотлар жамиятнинг талаб-эҳтиёжи асосида пайдо бўлади, бир-бирига таъсир кўрсатган ҳолда ривожланади, жамият ҳаётини барқарорлаштиришга ўзининг ҳиссасини қўшади.

Download 57,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish