Диссертация илмий рахбар: педагогика фанлари номзоди, доц. Ш. А содикова Тошкент 2013 м у н д а р и ж а кириш



Download 245,67 Kb.
bet6/22
Sana23.02.2022
Hajmi245,67 Kb.
#165068
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
manaviy marifiy tadbir

Тадкикот боскичлари:
Биринчи боскичда (2011-2012 йиллар) - изланишдан иборат булиб, дастлабки материалларни туплаш максадида масаланинг назария ва амалиётдаги холати урганилди, ишнинг максади, вазифаси, илмий фарази ишлаб чикилди, тадкикот объекти, предмети, базаси, методлари аникланди.
Иккинчи боскич (2012-2013 йиллар)да маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга оид бир канча илмий ишлар урганиб чикилди, педагогик эксперимент асосида олиган натижалар изохланди ва умумлаштирилди, тадкикот материаллари тизимлаштирилди, хулоса ва тавсиялар
шакллантирилди, диссертация шаклида якунланди.
Тадки^от натижаларининг амалиётга тадби^ этилиши.
Тадкикотнинг FOялари ва амалий натижалари тадкикотчининг илмий журналларда, тадкикотчиларнинг республика илмий методик тупламида маколалар чоп эттириши асосида жамоатчилик эътиборига хавола этилади.
Ишнинг синовдан утказилиши. Тадкикот натижалари Тошкент шахри Учтепа туманидаги №186-мактабгача таълим муассасасида, Тошкент шахри, Шайхонтохур туманидаги №567-мактабгача таълим муассасасида тажриба-синовдан утказилди.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми. Диссертация кириш, 3 боб, 7 параграф, умумий хулоса ва методик тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.

  1. БОБ. ИЖТИМОИЙ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ.
I.1 Маънавий-маърифий фаолиятнинг ижтимоий-педагогик мохияти.
Узбекистан Республикасининг жахон хамжамиятидаги урни, мавкеи, ахамиятини белгиловчи ижтимоий омиллардан бири - маънавиятдир. Бу Узбек давлатчилигининг уч минг йиллик тарихидаги тараккиёт тажрибасида тасдикланган ва шу сабабли миллий мустакилликнинг илк йилларидаёк маънавий кадриятлар масаласи, уларни тиклаш истиклол даврининг долзарб эхтиёжига айланди.
Шу сабабли мактабгача таълим муассасасида олиб борилувчи маънавий-маърифий ишлар мохиятини тула очиб бериш учун «маънавият» ва «маърифат» тушунчаларининг луFавий маъноларини тахлил этишни максадга мувофик деб хисобладик.
Маънавият сузи - арабча «маънолар мажмуи» - кишиларнинг фалсафий, хукукий, илмий, бадиий, ахлокий, диний тасаввурлари ва тушунчалари мажмуини англатади. Инсоният узининг куп минг йиллик тарихида хаётий тажриба туплаб, табиат билан хамкорлик килиб, жисмлар, уларнинг олдидаги хоссалари, хаёт, улим, узининг Ватан, миллат, кариндош- уруFлари олдидаги бурчлари ва бошкалар туFрисида тасаввур, билим, тушунчаларни туплаб, ёш авлодга ургатиб келган.
Узбек халки хам барча миллатлар орасида узига хос ва мос билимлар бойлиги, маънолар мажмуини туплаб, асраб, ривожлантириб келмокда. Миллий маънавият узвий ривожланиб келди. Бирок 130 йилдан ортик давом этган туткунлик миллий маънавиятимиз асоси ва унинг ривожига салбий таъсир курсатди. Табиий, миллий, маънавий ривожланиш синфийлик натижасида эди. Миллатни уз аждодларидан маънавий узоклаштириш сиёсати амалга оширилди. Шу сабабли мустакилликнинг биринчи йиллардан бошлаб миллий маънавиятни - тиклаш, тулдириш ва бойитиш давлат сиёсатига айланди. «Чунки, хар бир миллатнинг уз маънавиятини аниклаши, билиши ва уз акл-фаросатининг, онгининг таркибий кисмига айлантириш миллатни мустаккамлайди, унинг узига булган эътикод ва кадр киссини бойитади. Бу эса ибтидод давридаги кукмрон мафкурага зид эди. Ана шу сабабли «маънавият» сузи тилимиздан сикиб чикарилган эди» 2
Маърифат тушунчаси эса каракатни ифодалаб, арабча - «билмок» деган маънони беради. таълим-тарбия, иктисодий, сиёсий, фалсафий, диний гоялар мажмуи асосида кишиларнинг онг-билимини, маданиятини устиришга каратилган фаолият «маърифат» сузининг лугавий мазмунини ташкил килади. Маърифат сузи тасаввуф таълимотининг марказий тушунчаларидан бири. Илмларни ташки ва ички билимларга булган суфийлар маърифатини «илми ботиний» деб тушунишган.
Туркистонда ибтидоий мактаблар, мадраса ва корихоналарни маърифат маскани деб билишган. Х,озирги пайтга келиб маърифат масканлари ва воситаларининг шакл ва турлари купайди, таъсирчанлиги ошди. Бунга мисол тарикасида кутубхона, театр, китоб, газета ва журналлар, оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение, видеороликлар, компьютер, интернет тармоклари ва бошкалар маърифий ишларнинг кенг тармогини косил килмокда.
Собик шуролар тизими даврида маърифат воситалари собик коммунистик мафкурани таргиб ккилиш максадларга буйсундирилди. Миллий мустакиллик бизга уз маърифат тизимимизни яратиш имкониятини берди. Шу тарика Мустакил Узбекистонда маънавият ва маърифат инсоннинг, калкнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-кудрати, миллий кадриятларимизни тиклаш, узлигимизни англаш, миллий гоя ва мафкурани шакллантиришнинг энг муким воситаларидан бири сифатида эътироф этилиб, ривожланиб бормокда.
Иккинчи чакирик Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясида Президент И.А.Каримов маънавият сокасидаги ишларимизнинг рировард максадини - иймон - эътикоди бутун, иродаси баккуват эркин мустакил дунёкарашга эга, аждодларимизнинг бебахо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс - комил инсонни тарбиялаш сифатида белгилаб берди. «... 2000 йилни «СоFлом авлод йили» деб эълон килганимизнинг маъно-мазмунини, пировард ахамиятини чукур англаган холда, - деди И.А.Каримов, - бу максадларимизни нафакат жорий йилда, балки келгуси даврда давлат сиёсати даражасига кутариб, умумхалк,
3
эзгу харакатига айлантиршимиз даркор»
Маънавий-маърифий ишларда хар бир ижтимоий катлам хусусиятларини инобатга олиш, амалийликни кучайтириш, таъсирчанлигини ошириш заруриятларини алохида таъкидланганлиги масаланинг ижтимоий - педагогик ахамиятини яна бир бор оширади.
Собик шуролар даврида «маънавият» тушунчаси узбек тили луFатларига хам киритилмаган булса, истиклол даврида бу тушунча тез ижтимоийлашди.
«Маънавият» тушунчаси «маънавий кадриятлар», «шахснинг маънавий маданияти», «маънавий эхтиёжи», «маънавий кизикиш», «шахснинг ички маънавий дунёси», «маънавий маданиятни шакллантириш андозаси» каби тушунчаларнинг мохиятини педагогларимиз томонидан урганила бошланди. Бу тушунчаларни педагогик мохияти назарий нуктаи назардан асослаб берилди.
Мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаётган маънавий- маърифий ишлар хам ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-педагогик жихатларига эга. Масаланинг ижтимоий - сиёсий жихати республикамизда кенг амалга оширилаётган Узбекистон мустакиллигини мустахкамлаш, халкнинг миллий тафаккурини ривожлантириш, буюк давлатни барпо этиш, умуминсоний ва миллий кадриятлар уЙFунлигига асосланган фукаролик жамиятни куриш ва бунинг учун маънавият ва маърифатни такомиллаштириш заруриятидан 3 келиб чикади. Бу жихат Узбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 апрель «Республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказини ташкил этиш туFрисида» ги Фармонида алохида таъкидланди. Демак, масаланинг ижтимоий - педагогик жихати маънавий- маърифий сиёсат ва унинг субъекти - «Маънавият ва маърифат» марказлари иши билан функционал якинлигида куринади. Муаммонинг педагогик жихати маънавий-маърифий ишлар тартиб, жадвал асосида муттасил, режалаштирилган, стандартлаштирилган билим берилаётган мактабгача таълим ёшдаги болалар эканлигида. Бу хусусият МТМ да маънавий- маърифий ишларнинг максади, мазмуни, услублари, воситалари ва шаклларида акс этади. Шунингдек, бу жараён мутахассислар - педагог тарбиячилар томонидан амалга оширилмокда. Кенг ижтимоий педагогик маънодаги маънавий-маърифий ишлар геронтопедагогик ахолининг турли тоифаларидаги ката ёшли кишилар тафаккури, эътикоди, караш ва муносабатларини бойитиш, янгилаш, эски тузумдан колган зарарли мафкура асоратларидан поклаш каби вазифаларга йуналтирилади.
Мактабгача таълим муассасаларида эса, тарбия объекти алохида хусусиятларга эга. Улар - ижтимоий муносабатларга энди киришаётган, табиат, жамиятга, Ватанга, тарихга, уз-узига муносабатлари тулик англанмаган болалардир. Шу сабабли МТМда «маънавий-маърифий ишлар тизими» ни МТМ тарбиявий ишлар тизимининг FOявий бойитилган синонимии сифатида тушуниш мумкин.
1996 йилнинг охирларига келиб Узбекистон Республикаси Президентининг «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш туFрисида» Фармони эълон килинди. Бунинг сабаби - «... хануз жойларда маънавиятнинг мохиятини унинг олFа силжишимиз фаровон жамиятга тезрок етищшимиздаги кимматини чукур идрок этмаслик холлари мавжуд» лиги. Айрим катта-кичик рахбарлар эски мустабидлик, зуравонлик мафкурасининг саркитлардан халигача кутула олмай, бу борада кечириб булмайдиган оксоклик туфайли маънавиятнинг асл мохиятини тушуниб етмасдан унга иккинчи даражали иш сифатида карамокдалар. Маънавий-маърифий ишларга булган бундай эътиборсизлик келажаги буюк демократик, озод давлат куришдек эзгу максадимиз руёби учун мутлако зид эканлиги Фармонда махсус кайд этилган. Фапрмонда маънавий-маърифий ислохотлар давлат сиёсатининг асосий, устувор йуналиши деб хисобланиши таъкидланди ва маънавий - маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг 14 йуналиши белгилаб берилди.
Маънавиятнинг ижтимоий - сиёсий, мафкуравий мохиятини турли фанлар вакиллари томонидан асослаб берилган. Жумладан, унинг бадиий, хаётий мохияти адабиётшуносларимиз томонидан ёркин очиб берилди:
«Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романидаги Собитжонни биласиз», дейди бу хакда филология фанлари доктори И.Хдккул. Унинг отаси Казангап - оддий темир йул ишчиси булиб ишларди. Отасига нисбатан у минг чандон укимишли. Эртадан кечгача телефон олдида утириб бошликнинг кабинети билан кабулхона уртасида бузчининг моккисдек югурса-да, хар калай амалдор. Билмаган нарсаси, укимаган китоби йук. Лекин унинг ахлокий хусусияти ва маънавияти отасиникига нисбатан бехад тубандир. Х,атто отасининг улимида хам сиёсатдан, давлат манфаатларидан вайсайдиган одамни бир тасаввур килинг? Кдердаки узини мартабали, билаFOн, маъсул одам килиб курсатишга уринадиган амалдорларни курсам, уша Собитжонни эслайман. Кдчонки аравани курук олиб кочишдан чарчамайдиганларнинг гапини эшитсам, «качон кутуламиз бу Собитжонлардан», деган гап хаёлдан кечади. Умуман, тили ишлаб, дили ишламайдиган киши хавфли киши. Чингиз Айтматовнинг хакконий эътирофига кура, одамнинг одамлиги, факат касб-коридаги мехнаткашлиги билан белгиланмайди, у калбан хам мехнаткаш булмоFи керак. К,албан мехнаткашлик эса, маънавият ишчиси, маънавият дехкони, маънавият меъмори дегани булади. К,албан мехнаткаш инсонлар эса, бири-бири билан ёру биродарлар буладилар, «бир-бирининг тилларига тушунадилар» 4
Республикамизда мустакиллик йиллари амалга оширилган педагогик тадкикотлар тахлили мамлакатимизда янги - илмий - услубиятига оид ишларда яккол кузга ташланмокда. Бу маънавий-маърифий ишлар педагогикасининг шаклланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмокда. Узбекистон Республикасида юксак маънавиятли, комил инсонни тарбиялаш моделига катор тарбия йуналишлари назарий асосланмокда. Унинг аклий, эстетик, мехнат, экологик, хукукий, иктисодий, тиббий тарбия каторига маънавий-ахлокий тарбия йуналиши хам киритилди.
Педагогика фанлари доктори маънавий - ахлокий тарбия жараёнига: инсонпарварлик, адолатлилик, ватанпарварлик, эътикодлилик, виждонийлик, сабрлилик, андишаик, дустлик, хурмат, самимийлик, миллий Fурур, назокатлилик, хушмуомалалик, ростгуйлик, тавозеъ, муаммоларни мустакил хал кила олиш ва бошкаларни киритади. Бу фазилатларни шакллантиришда панд-насихатлар, угит, эътикодни шакллантириш, киёслаш, сухбат, бахс, маслахат, маъруза, тажриба-тадкикот, намуна курсатиш, тушунтириш, мажбур килиш, раFбатлантириш, жазолаш ва бошка услублар туркумини такли килади.5
Танланган мавзуимиз нуктаи назаридан педагогика фанлари доктори М.Куронов томонидан ишлаб чикилган, укувчиларнинг миллий тарбияланганлик мезонлари, курсатгичлари, даражалари ва фазилатларини улчашнинг уч катламли улчов тизими кизикиш уЙFOтади.Чунки, олим тадкикотида шахснинг табиий миллий туЙFусига бевосита ва билвосита боFланувчи фазилатлар: Узбекистон ватанпарварлиги, миллий Fурурлик, миллатлараро мулокот маданияти, виждонийлик, миллий одоб ва миллий мафкуравий онглиликни уЙFун шакллантиришда илмий ва уалк педагогикасининг амалий бирлигидан келиб чикиб ёндашади. 6 7
Милиий тарбиянинг 12 функциясидан 7 таси бевосита ижтимоий- педагогик хусусиятга эга. Шу туфайли улардан мактабгача таълим муассасаларида амалга ошриладиган маънавий - маърифий ишларни ижтимоий-педагогик асосда куритттда. фойдаланиш мумкин.
Маънавий-маърифий ишлар мазмунига ойдинлик киритиша педагогика фанлари доктори У.Маукамов утказган тадкикотлар натижалари уам ката ахамият касб этади. Олим Узбекистонни ривожлантиришнинг маънавий- аулокий негизлари ва унинг маънавий йуналишлари, укувчиларнинг аклий имкониятлари, уларга куйиладиган тарбиявий ва таълимий талабларни инобатга олган уолда укувчиларни тарбиялашнинг «Миллий истиклол мафкураси», «Маънавий маданият», «Фаоллиятга булган муносабат» каби блокларни асослади. Хусусан, «Маънавий-маданият» блокида мактабда «Маънавият ва маърифат» марказини ташкил килиш, маънавият асосларини белгиловчи уулк-одоб меъёрлари, кадрият ва анъаналарнинг истиклол мафкураси асосида укувчилар уаётига амалий жорий этиш; Мустакил Узбекистонда курилаётган адолатли, инсонпарвар, уукукий, демократик давлатнинг моуиятини тушунтириш; уалкимизнинг умуминсоний кадриятлар хазинасига кушган улкан уиссасини ёш авлод онгига етказиш; уларда миллий Fурур, миллий ифтиуор, Ватанган мухабат ва истиклол FOяларига садокат туЙFуларини тарбиялаш ва бошка вазифаларни амалга ошириш зарурлиги
7
таъкидланади.
Мазкур ёндашувда ахлокий, маънавий, миллий, мафкуравий, сиёсий, уукукий ижтимоий тарбия йуналишларининг узаро алокадорлиги ахлит ёндошув концепцияси оркали очиб берилади. Бу эса мактабгача таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларнинг назарий, ижтимоий - педагогик моуиятини ойдинлаштирди, тарбия мазмунини муайянлаштирди.
Мактабгача таълим муассасасида маънавий-маърифий ишларнинг амалий-педагогик максади - бу мактабгача ёшдаги болаларда маънавий маданиятни шакллантиришдир. Маънавий-маърифий ишлар натижаси боланинг маънавий маданияти ва унинг таркибий кисмларига педагогик таъсирининг самарали етиб боришига боFлик. Ушбу педагогик шарт- шароитни таъминлаш максадида муаммони урганиш ва тахлил килишда биз педагогика фанлари доктори О.Мусурмонова томонидан ишлаб чикилган укувчилар маънавий маданиятини шакллантиришнинг янги методологик ёндашувидан келиб чикдик. Унга кура, шахснинг ички маънавий дунёси маънавий эх,тиёж, маънавий кизикиш, маънавий фаолият ва маънавий кадрият каби асосий таркибий кисмлар тизимидан иборат. Мазкур концептуал ёндашувдан келиб чиккан х,олда биз шахс маънавияти дунёси ички тараккиёти моделини ишлаб чикдик:








Яъни.., Шахснинг маънавий эхтиёжи маънавий кизикитттни вужудга келтиради, у шахс фаолияти жараёнида намоён булади ва натижада маънавий кадрият юзага келади. Маънавий кадрият уз навбатида юкори маънавий эхтиёжнинг пайдо булишига асос булади. Маънавий ривожланишнинг бу айланиш даври узлуксиз давом этади.


Маънавий-маърифий ишлар, авваламбор, халкимизнинг маънавий- маърифий меросини ифодалайди. Чунки бу мерос миллий мафкуранинг хам, маданиятнинг хам, умуман бутун маънавиятимизнинг мустахкам манбаидир. Давр синовига бардош бера олмаган, вактинчалик кимматга эга булган ходисалар хеч качон меросга айланмади. Вакт утиши билан изсиз йуколиб кетади, кадриятлар эса муайян халкнинг асл белгиларини узида акс эттиради. Демак, маънавий-маърифий ишларни муваффакиятли ташкил этиш учун шахс ижтимоий фаоллигининг ижтимоий-психологик механизмларини, шунингдек, жамоавий фаолиятни изчил фаоллаштириш шароитларини билишга таяниш зарур.
Ижтимоий фаоллик механизмини тушунишда таъсир курсатиш назарияси ката ахамиятга эгадир. Бу назариянинг асосий коидаларига кура болада кандайдир амалий харакат тажрибасини мустахкамловчи ёки кайд этувчи одатдаги дастлабки психологик реакция пайдо килинади. Хдракатнинг такрорланиши ёки ухшаш вазиятнинг вужудга келиши натижасида таъсир уЙFOниб, ана шу харакат ёки шу вазиятда керак буладиган тажрибани сафарбар этади. Шу тарика шахс фаоллигининг хар бир янги акти илгари пайдо булган таъсирда тупланади.
Маънавий-маърифий ишларнинг устувор максади иймон-эътикоди бутун, иродаси бакувват эркин фукаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни мустакил дунёкарашга эга, аждодларимизнинг бебахо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс - комил инсонни тарбиялашдан иборат. Мазкур ижтимоий буюртмани педагогик талкини болаларда эътикодни шакллантириш вазифасини хосил килади.
Мактабгача таълим ёшдаги болаларда миллий истиклол эътикоднинг асослари шакллантира борилади. Бу жараён механизми узаро узвий боFланган турт боскични уз ичига олади.
Биринчи боскичда болаларнинг шахсий фикр муносабатларини урганиш улиб, унда мактабгача ёшдаги болаларнинг у ёки бу масала, вокеа (масалан, давлат рамзлари) туFрисидаги билимлари уларга муносабатлари умумлаштирилади.
Иккинчи боскичда - билдирилган турли туман фикр ва муносабатлардан энг туFриси, энг макбули танланиб, учраган нотуFри фикр, тушунча, муносбатлар таъсирини сусайтиришга каратилган чора-тадбирлар амалга оширилади. ТуFри караш, нуктаи назарни куллаш талаб килинадиган вазиятлар, фаолият турлари ташкил килинади. Масалан, мактабгача ёшдаги болалар уларнинг ота-оналарига миллат ва давлат манфаатлари уЙFунлигини англатишга каратилган сода мисол, вазиятлар намойиш кила борилади. Бу ута мухим. Чунки, манфаат англанмаса, боланинг узига, ота-она, миллат, давлатга муносабати хам узгармайди. Мактабгача таълим ёшдаги болалар жамоасида мустакил эътикодни косил килишда тарбиячининг узи хам шу эътикодда булиши мухим. Акс холда, у куллаётган услубнинг таъмирчанлиги суст булади.
Учинчи боскичда турли фикрлар, карашларни уЙFунлаштириш амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасасида, жамиятда булаётган вокеаларни куриб, эшитиб унга муносабат пайдо булади. Муносабатлар ранг- баранг булиши мумкин. Лекин уларни узаро боFловчи, бирлаштирувчи кирралари булади. Тарбиячи тарбияланаётган болаларни у ёки бу масала буйича якдил муеосабатини косил килишда ана шу кирраларни топиб, бирлаштиришга эришмоFи зарур.
Туртинчи боскичда мактабгача ёшдаги болаларда косил килинган якдил эътикодни уларнинг кундалик хаёти, фаолиятида, узаро муносабатларида амал киладиган коида, талаб, меъёрга айлантиришдир. Шу тарифа болалар жамоасида миллий мустакил эътикод асосларини шакллантириш

  1. умумий, ранг-баранг фикрлардан энг т^рисини ажратиб олиш, раFбатлантириш;

  2. тугри фикрни эътикодга айлантириш;

  3. эътикодни амалий фаолиятга тадбик килинишига эришмокдир. Албатта бу боскичлар орасидаги чегара нисбий. Шундай вазиятлар буладики, биринчи ва иккинчи боскичларни ташлаб утишга туFри келади. Масалан, болалар орасида очкузлик, ёлFOнчилик, мактанчоклик каби одатларга салбий муносабатларни шакллантиришда ушбу салбий иллатларга болаларнинг шахсий муносабталарини махсус урганишга зарурат колмайди. Чунки, юкорида кайд килганимиздек, бу сифатларнинг салбий эканлиги уз-узидан маълум. Шу сабабли биринчи ва иккинчи боскичлар ташлаб утилади ва учинчи - эътикодни амалий фаолиятга тадбик килишга туFридан - туFри киришилади.

Узбекистон Республикасининг жахонхамжамиятидаги урни, мавкеи, ахамияти ёш авлодларда соFлом маънавиятнинг илмий - педагогик асосда шакллантирилишига боFлик. Шу сабабли мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий педагогик хусусиятларга эга.
Узбекистон педагогика фанида ёш авлодга юксак маънавий фазилатларни шакллантиришнинг назарий, услубий, тарихий-педагогик масалалари юзасидан тажриба - тадкикотларга асосланган натижалар тупланган.
Мактабгача таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларнинг пировард натижаси болаларда маънавий маданият асосларини шакллантиришдир. Бу эса максадга йуналтирилган педагогик таъсир тизими самарадорлигини оширишга каратилган тарбиявий, психологик шарт- шароитнинг таъминланишига боFликдир.

  1. Ижтимоий мактабгача таълим муассасаларида маънавий-маърифий

ишларни ташкил этиш полати.
Ижтимоий мактабгача таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда мамлакатимизда булаётган бунёдкорлик ишларида Республикамизнинг президенти И Каримовнинг ташаббускори сифатида баркамол авлод тарбияси жараёнида уз шахсини намунаси ва фаолияти билан хар бир инсон учун ибрат курсатмокда. Шу сабабдан давлатимиз инсон омилига мунтазам эътибор бермокда:

Download 245,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish