Рад этиш (ренегатство)
Фойдаланувчи (А) фойдаланувчи (Б) га ҳақиқтан ҳам маълумот жўнатган бўлиб, узатилган маълумотни рад этиш мумкин.
Бундай қоида бузилишини (тартибсизликни) олдини олиш мақсадида электрон (рақамли) имзодан фойдаланилади.
Модификациялаш (ўзгартириш)
Фойдаланувчи (Б) қабул қилиб олинган маълумотни ўзгартириб, шу ўзгартирилган маълумотни фойдаланувчи (А) юборди, деб таъкидлайди (даъво қилади).
Соҳталаштириш
Фойдаланувчи (Б)нинг ўзи маълумот тайёрлаб, бу соҳта маълумотни фойдаланувчи (А) юборди деб даъво қилади.
Фаол модификациялаш (ўзгартириш)
(А) ва (Б) фойдаланувиларнинг ўзаро алоқа тармоғига учинчи бир (В) фойдаланувчи ноқонуний ҳолатда боғланиб, уларнинг ўзаро узатаётган маълумотларини ўзгартирган ҳолда деярли узлисиз узатиб туради.
Ниқоблаш (имитациялаш)
Учинчи фойдаланувчи (В) фойдаланувчи (Б)га фойдаланувчи (А) томонидан маълумот жўнатади.
Юқорида санаб ўтилган: модификациялаш, соҳталаштириш, фаол модификациялаш, ниқоблаш каби алоқа тизими қоидаларининг бузилишини олдини олиш мақсадида рақамли сигнатурдан – рақамли имзо ва узатиладиган маълумотни бирор қисмини тўла ўз ичига олувчи рақамли шифрматндан иборат бўлган маълумотдан фойдаланилади.
Такрорлаш
Фойдаланувчи (В) фойдаланувчи (А) томонидан фойдаланувчи (Б)га жўнатилган маълумотни такроран (Б)га жўнатади. Бундай ноқонуний хатти-ҳаракат алоқа усулидан банклар тармоқларида электрон ҳисоб-китоб тизимидан фойдаланишда ноқонунийлик билан ўзгалар пулларини талон-тарож қилишда фойдаланилади. Ана шундай ноқонуннй усуллардан муҳофазаланиш учун:
чора тадбирлари кўрилади.
RSA алгоритми асосида электрон имзо
Кўплаб электрон (рақамли) имзо алгоритмлари мавжуд бўлиб, қулай ва кенг тарқалган электрон имзо RSA алгоритмига асосланган. Қуйида шу алгоритм асосида электрон имзо қандай яратилишини кўриб чиқамиз.
RSA алгоритмини асосини ташкил этувчи d, p, q- сонлари махфий бўлиб, бу сонлар билан боғлиқ бўлган е ва nқр q сонлари маълум бўлсин. Бу ерда:
бўлиб, ва е сонларини билган ҳолда (25)
муносабатдан, яъни тенгликдан бирор q сонида d сонини
аниқлаб олиш мумкин.
е ва d сонларини билган ҳолда сонига каррали бўлган сонларни ва уларни қанчалигини топиш мумкин бўлиб, бундан n сонининг
бўлувчиларни топиш мумкин.
Агарда фойдаланувчи (А) фойдаланувчи (В) га "САНА" сўзини имзо сифатида узатмоқчи бўлса, ўзининг dА ва pА - qА =nA махфий сонлар билан аниқланувчи махфий калитли алгоритми ва (Б) нинг еБ ва nБ cонлари билан аниқланувчи очиқ калитдан фойдаланиб электрон (рақамли) имзо қўяди. Бу имзо қуйдаги кўринишдаги
Tsp
акслантиришлар (алгоритмлар) кетма - кетлиги билан аникланади.
Ўз навбатида бу имзони фойдаланувчи (Б) дастлаб ўзининт махфий калитли алгоритми билан
маълумотни ҳосил қилади. Сўнгра (Б) фойдаланувчи (А)нинг очиқ алгоритми орқали
маълумотни олади.
Бу келтирилган электрон имзо қоидаси (схемаси) алоқа тизимларида бир неча тур қоида бузилишларидан муҳофаза қилинишни таъминлайди, яъни:
- махфий калит фақат фойдаланувчи (А)нинг ўзигагина маълум бўлса, у ҳолда фойдаланувчи (Б) томонидан қабул қилиб олинган маълумотни фақат (А) томонидан жўнатилганлигини рад этиб бўлмайди;
қонунбузар (рақиб томон) махфий калитни билмаган ҳолда модификациялаш, соҳталаштириш, фаол модификациялаш, ниқоблаш ва бошқа шу каби алоқа тизими қоидаларини бузилишига имконият туғдирмайди;
алоқа тизимидан фойдаланувчиларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда иш
юритиши муносабатидаги кўплаб келишмовчиликларни бартараф этади
ва бундай келишмовчиликлар келиб чиққанда воситачисиз аниқлик киритиш имконияти туғилади.
Кўп ҳолларда узатилаётган маълумотларни шифрлашга ҳожат бўлмай, уни электрон имзо билан тасдиқлаш керак бўлади. Бундай ҳолатларда очиқ матн жўнатувчининг ёпиқ калити билан шифрланиб, олинган шифрматн очииқ матн билан бирга жўнатилади. Маълумотни қабул қилиб олган томон жўнатувчининг очиқ калити ёрдамида шифрматнни дешифрлаб, очиқ матн билан солиштириши мумкин.
1991 йилда АҚШ даги Стандартлар ва Технологиялар Миллий Институти DSA (Digital Signature Algarithm) рақамли имзо алгоритмининг стандартини DSS (Digital Signature Standart) биз юқорида келтирган Эль-Гамаля ва RSA алгоритмлари асосида яратиб, фойдаланувчиларга таклиф этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |