Геном днксини ажратиш усуллари


-жадвал Агороза гелидаги электрофорезда ДНК нинг кўчиш тезлиги



Download 0,85 Mb.
bet5/7
Sana11.06.2022
Hajmi0,85 Mb.
#654947
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5204059272375179381

2-жадвал
Агороза гелидаги электрофорезда ДНК нинг кўчиш тезлиги

Агароза миқдори

ДНК бўлинишини % даги эффективлиги,кб

0.6

20-1

0.7

10-0.8

0.9

7-0.5

1.5

4-0.2

2

3-0.1

а) ДНК молекуласи ўлчами. Қўш занжирли ДНК нинг тезлиги унинг молекулар оғирлиги логарифмига тескари пропорционалдир.


б) Агароза концентрацияси. ДНК бўлакларининг катталигига қараб ҳар хил концентрациядаги гелларни ажратиш мумкин.
в) Электр майдоннинг кучланиши. Паст кучланиш ДНК қисмлари тезлигига қўйилаётган қувватга тўғри пропорционалдир. Лекин кучланиш кўпайтирилган сайин электр майдонда ДНК таркибидаги оғирлиги катта қисмлар ҳаракатланиши дифферинциал тарзда ошади ва агороза гелидаги ДНК бўлиниш фойдалилиги камаяди. 6 в/см кучланишда ДНК қисмлар ажралиши яхшироқ бўлади.
г) Ҳарорат. Одатда электрофорез хона ҳароратида ишлатилади, лекин 0,5% ли агороза гелида 4оC ҳароратда ишлаган маъқулроқ ҳисобланади.
Агароза гелини тайёрлаш
1. 0,9 % ли агароза гелини тайёрлаш учун 100 мл 0,5хТВЕ буферига агароза кукунини қўшиш керак бўлади.
2. Қоришмани микротўлқинли печда агороза эригунга қадар қиздирилади.
3. Эритмани 50оC ҳароратгача совитилади ва 5 мкл этидиум бромид қўшилади. Аввалдан тайёрлаб қўйилган 1мг/мл концентрациядаги этидиум бромиднинг сувдаги эритмаси ёруғликдан ҳимояланган идишда 4оC ҳароратда сақланади.
Электрофорез жараёнида этидиум бромид мавжудлиги учун қўш занжирли ДНК ҳаракатчанлиги 15 % камаяди, лекин бу жараённи ўша вақтда ёки ажралиш тугаганда УБ (ультра бинафша) нурларида кўриш имкониятини беради.
ДНК ни этидиум бромид бўёғисиз электрофорез қилиш яъни, жараён тугагандан сўнг бўяш кўзда тутилган бўлса, гелга этидиум бромид қўшилмайди. Бундай ҳолда ДНК электрофорез жараёни тугагандан кейин агароза гели пластинкасини этидиум бромидли сувга солиб бўялади.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, этидиум бромид кучли мутаген хусусиятга эгалиги туфайли ранг берувчи мавжуд бўлган гелни ишлатиш жараёнида албатта резина қўлқоплариданфойдаланишлозим.
4. Агарозали илиқ эритмани махсус шаклли идишларга қуйилади ва идишнинг юқори томонидан бошлаб электрофорез тароғи гелга киритилади. Гел қотгандан сўнг тароқча олиб ташланади ва унинг ўрнида тешикчалар ҳосил бўлади. Кейинчалик шу тешикчаларга текширилаётган ДНКлар киритилади. Тешикчаларнинг тубида 0,5-1 мм қалинликдаги агороза гели қолиши керак.
5. Гель қаттиқ ҳолатга тўлиқ ўтиши учун уни хона ҳароратида 20-30 дақиқага қолдирилади. Сўнгра гель электрофорез камерасига солинади ва эҳтиёткорлик билан электрофорез тароғи гелдан олиб ташланади.
6. Электрофорез камерасига керакли миқдорда электрофорез буфер қуйилади. Буферни шундай қуйиш керакки, гель юзаси 1 мм қалинликдаги буфер билан қопланиши керак. Электрофорез учун одатда 50 мМ pH- 7.5-7.8 концентрацияли муҳитга эга, таркибида трис ацетат, трис борат, трис фосфат мавжуд бўлган буфердан фойдаланилади. Одатда уларни 5 ёки 10 мартта суюлтирилган (5х, 10х) кўринишида тайёрланади ва хона ҳароратида сақланади.
Бу тадқиқот ишида электрофорез жараёнини амалга ошириш учунТрис-борат-ЭДТА таркибли TBE-буфердан ишлатилди. У катта буфер сиғимига эга ва у ДНК қисмларини яхши ажралишини таминлайди. 1 литр миқдоридаги 5хTBE-буфер тайёрлаш учун 54 гр. трис, 27,5 гр. бор кислотаси ҳамда 20 мл 0,5 М ЭДТА керак бўлади.
7. ДНК ни ажралишини гелда кузатиш учун гелга ДНКни киритишдан олдин уни ранг берувчи “бромфенол кўк” ёки ксиленцианол бўёқлари билан аралаштирилади. Унга юқори концентрацияли моддалардан глицерин, сахароза ёки фикол қўшилган бўлади. Бу электрофорез жараёнида гелга ДНК ни киритганда уни гелда қуйуқлигини ошириш мақсадида қилинади. Аралашма (ДНК + бромфенол кўк) асталик билан микро пипетман ёрдамида гель чуқурчасига қуйилади. Юқоридаги барча ишлар бажарилгандан кейин электрофорез камерасини доимий ток манбаига уланади. ДНК молекуласи (-) зарядга эгалиги боис анод томонга юради.
Одатда буфер 5-10х марта суюлтирилган шаклда бўлади. Тадқиқот ишида бромфенол кўк бўёғини ДНК билан аралаштириш учун қуйидаги таркибли буфер ишлатилди. 0,25% бромфенол кўки, 0,25% ксиленцианол, 30% глицерин ва H2О. Бу тайёр буферни биз одатда 5мкл ДНК га 1мкл буфер қўшилди. Гел чуқурчаларига бир хил миқдорда тушмаган ёки катта миқдорда киритилган ДНК электрофорез жараёнида кучланишни камайтиради, натижада ҳосил бўлган ДНК чизиғи нотекис кўринишда бўлади. Гел чуқурчасига максимал 5-10 мкл ДНК 200-500 нг бўлиши мумкин.
8. ДНК электрофорез жараёни давомийлиги турлича бўлади. Унинг давомийлиги бромфенол кўк бўёғи агароза гелида уни охирига боргунча давом этади. Буни вақт билан ўлчаганда 30-40 дақиқа бўлиши мумкин.
9. Агороза гели пластинкасини электрофорез камерасидан олинади ва УБ нурлари остида кўриб чиқилади. Баъзида ДНК нинг консетрацияси жуда камлиги туфайли у гелда хира кўриниши мумкин. Бундай ҳолатларда гелни такроран хона ҳароратида этидиум бромидли сувда 2-3 дақиқа қолдирилади. Агароза гелида ДНК ни кузатишнинг қулай усули уни этидиум бромид билан бўяшдир. Этидиум бромиднинг молекуласи ДНК асосидаги бирикмалар орасида ясси гуруҳ ҳосил қилади. Бунинг натижасида ДНК билан боғланган ранг берувчи УБ нурларининг 590 нм спектри таъсирида қизғиш рангда кўринади.



    1. Download 0,85 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish