География йўналиши 17/46 гурух Алижонова Мавлудахон Мўминжон қизи


Шовқинни одамга салбий таъсири ва ундан химояланиш



Download 199,24 Kb.
bet3/3
Sana22.02.2022
Hajmi199,24 Kb.
#79939
1   2   3
Bog'liq
Mehnat muhofazasi Oraliq nazorat

3. Шовқинни одамга салбий таъсири ва ундан химояланиш.
Асални ҳам ози ширин, Ҳар нарсада меъёр яхши, деганларидек ортиқча шовқин барча тирик организмларга, хусусан инсон организмига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Шу боис мехнат фаолияти жараёнида шовқиннинг меъёрида бўлишлиги нормалари белгилаб қўйилган. Шовқинга қарши кураш мақсадида товуш ютадиган ҳамда ўтказмайдиган ашёлар ва қурилмалардан фойдаланилади. Ҳаво йўллари бўйлаб тарқаладиган аэродинамик шовқин ҳар хил тузилишдаги сўндиргичлар ёрдамида пасайтирилади. Найчасимон шовқин сўндиргичлар квадрат ёки тўртбурчак кесимли қилиб тайёрланади, бу сўндиргичларнинг қалинлиги 700 мм.ни ташкил этади. Шовқин сўндиргичнинг тури ҳаво сарфига рухсат этилган тезликларга қараб танланади.
Шовқинга қарши зичловчи ашёлар сифатида юмшоқ резиналар, тошпахта (асбест)дан фойдаланиши мумкин.
Шовқинни сусайтириш учун товушни ютадиган турли ашёлардан фойдаланилади. Товуш қувватини ютувчи ашё ва қурилмалар уч гуруҳга: ғовакли, резонанс ва донали товуш юткичларга бўлинади.
Ғовакли товуш ютқичларга ёғоч толасидан, минерал пахтадан, шиша толадан қилинган плиталар, цементли фибралит, фторопласт, капрон ва минерал толалардан ясалган тўшаклар, шиша тола киради.
Донали товуш ютқичлар маълум шаклдаги жисмлардан иборат бўлиб, улар хонага бир-биридан 1500-2000 мм оралиқда қўйилади. Улар, асосан, ғовакли ашёлардан тайёрланади.
Шовқинни якка тартибдаги воситаларига қулоқ тақичгичлари (вкладишлар), қулоқ қолпоқлари (наушниклар) ва шлемлар киради.
4. Ёритгичлар ва уларни жойлаштириш
Мехнат унумдорлиги яратилган мехнат шароитлари билан боғлиқ. Хусусан, етарли даражада ёритилганлик ва ёритгичларнинг тўғри ва гигиеник жихатдан тўғри жойлаштирилиши инсон организмининг тез толиқишини олдини олади, самарадорликни оширади. Статистикада, ёритганликни яхшилаш ҳисобига иш унумдорлиги 5%дан зиёдрок ошириш мумкинлиги аниқланган. Инсон 90% ахборотни фақат кўз орқали олади. Шунинг учун корхонада ёритишни тўғри ташкил қилиш киши саломатлигига ҳамда марказий асабнинг фаолияти меъёрида бўлишига олиб келади. Ёритилганлик етарли бўлмаса ёки у рационал жойлаштирилмаса, бахтсиз ходисалар содир бўлиши мумкин. Ёритилганлик меъёрида бўлса, меҳнат унумдорлигининг ошишига ва маҳсулот сифатининг яхши бўлишига олиб келади.
Ёритилганлик: табиий, сунъий ва аралаш бўлиши мумкин.
Табиий ёриғлик манбаи қуёшдир.
Сунъий ёруғлик манбаи электр қуввати бўлиб, у чўғлатма лампалар орқали амалга оширилади. Саноат корхоналарида иш икки-уч сменали бўлса, сунъий ёруғликдан фойдаланилади. Сунъий ёруғлик, асосан, икки хил чўғланма ва люминесцент лампалар орқали, амалга оширилади. Чўғланма лампаларнинг фойдали иш коэффиценти кичик: уларга келадиган қувватнинг жуда озгина қисми ёруғликка, асосий қисми эса иссиқлик қувватига айланади. Бу лампалар спектори қуёш спекторидан кескин фарқ қилиб ёруғлик беради. Шунинг учун улар ишлатиладиган ерларда кишининг идрок қилиш қобилияти сусаяди. Лекин бу лампалар тузилишининг оддийлиги, ҳоҳлаган қувватда ишлаб чиқариш мумкинлиги сабабли ҳам кенг миқёсда қўлланилмокда. Бу лампаларни ёрдамчи цехларда, фонарсиз биноларнинг техник қаватларида, вентилияция камераларида ва кондиционерлар жойлашган хоналарда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Люменецент лампалар табиий ёруғлик спектрига яқин спектрда ёруғлик тарқатади. Бу ишчиларни камроқ толиқтиради, идрок қилиш қобилияти ортади. Бу лампалар электр қувватини тежашда анча афзалдир ва чуғланма лампаларга қараганда ёруғлик чиқарувчи юзалари катта бўлганлиги учун кўзни камаштириш хусусияти камдир.
Люменецсент лампалар паст ва юқори босимли қилиб тайёрланади. «Улар ҳам камчиликлардан ҳоли эмас»: улардан ёруғлик пулсацияли тарқалади. Бу ишчиларнинг физиологиясига салбий таъсир қилибгина қолмай, балки страскопик самара ҳам пайдо қилади. Страскопик самара шундай ҳодисаки, машина ва дастгоҳларнинг ҳаракатдаги қилишлари тўхтаб турган, секин айланаётган ёки нотўғри ҳаракат қилаётгандек бўлиб туюлади.
Download 199,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish