Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир


Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги



Download 0,57 Mb.
bet2/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Алимардон

Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги
Ёшларни мустақил билим олишга, ўқув фаолиятини ўзи бошқаришга, таълимий илғор ғояларни илгари суриш орқали уларни янгича фикрлаш, нарса-ҳодисаларга нисбатан онгли муносабат ва пухта услубий тизим билан қуроллантириш мактабнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. “Демократик жамиятда болалар, умуман, ҳар бир инсон эркин фикрлайдиган этиб тарбияланади. Агар болалар, ёшлар эркин фикрлашга ўрганмаса, берилган таълимнинг самараси паст бўлиши муқаррар. Албатта, билим керак. Аммо билим ўз йўлига, мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир”5. Бошқача килиб айтганда, қадимий, мумтоз монологик (ўқитувчининг аудитория ҳокимлигидан) маъруза ўқишдан аста-секин диалогик маъруза (ўқувчи ўқув фаолиятининг субъектига айланишида ўз ифодасини топувчи ўқитувчи билан ҳамкорлиги) ўқишга ўтиш демакдир. Ўқитувчининг бир томонлама коммуникатив фикр узатиш муносабатидан ўқувчилар билан ҳамкорлик (тенг ҳуқуқлилик, шериклик асосида) фаолиятига ўтишни таъминлашдан иборатдир. Таълимнинг мазкур методи жараёнида янги билимлар ўқитувчи томонидан тўғридан-тўғри тингловчилар диққатига ҳавола қилинмасдан, балки уларни ўзлаштиришда ўқув фаолиятининг тенг ҳуқуқли субъекти (шахсга субъект тариқасида ёндашиш) сифатида ўқувчилар ҳам бевосита ва фаол иштирок қиладилар. Таълимнинг ушбу шакли мана бундай тарзда намоён бўлиши мумкин: ўқитувчи-ўқувчи-ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги. Аудиторияда ўқув муаммосини ечишда, билимларни ўзлаштиришда ҳамкорлик фаолиятининг субъектлари (ўқитувчи билан ўқувчилар) бир текис қатнашишлари лозим.
Ёшлар тарбия тизими Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги ва миллий ғоясига унинг буюк тарихий ўтмишига, халқнинг инсонпарвар анъаналарига, умумбашарий цивилизация ютуқларига асосланади. Шу негизда хар бир ёшларнинг давлат мустақиллиги олий ва ғоявий –маънавий бойлик эканлигини чуқур англагинча, ўз ватани учун фахрланиши ва элим деб, юртим деб яшаш туйғуси Ватаннинг хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлашга шахсан ҳисса қўшиш муддаоси билан яшайдиган бўлишга эришилади6.
Ёшларга таълим бериш ва касб-кор ўргатиш тизими бошдан оёқ жахон илм-фани тараққиётига бебахо ҳисса қўшиб келган халқнинг бой маданий меросини ўзлаштиришга, дунё миқиёсидаги замонавий билимларни ва фан техника тараққиёти ютуқларини эгаллаб олишга қаратилган бўлиши лозим. Бу мақсадларга эришмоқ учун ёш инсонни оиладан, болалар боғчаси, махалла, мактабдан то олий ўқув юртларигача ақлий ривожлантиришнинг муантазам ва узлуксиз бўлишини таъминлаш зарур.
Таълимни такомиллаштириш учун ўқувчиларни мустақил билим олишга ўргатиш ва бунда ҳозирги замон талабларига жавоб берувчи фаол услублар билан қуроллантириш айни муддаодир. Мавзунинг илмий муаммоси Республикамиз Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, «Буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш»7 вазифаларининг мазмунидан ҳам келиб чиқади. Демак ёшларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, бозор иқтисодиёти шароитида бемалол рақобатлаша оладиган, замонавий билимларни пухта эгаллаган, юксак ақл-заковат соҳиблари этиб вояга етказиш лозим. Бунинг учун таълим-тарбия тизимида ўқитишнинг янги, изчил ва самарали услубларини жорий этиш, ўқитишда сифат ўзгаришларига эришиш, юксак малакали, касбини жони дили билан севадиган фидойи мутахассисларни тайёрлаш керак бўлади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish